Карвонсарой
Сиёсат

Сайловларга ҳозирлик кўраётган Қирғизистон Россия ва Хитойнинг босимига дуч келмоқда

Канат Алтинбаев

9 октябр куни Бишкекдаги митингда иштирок этаётган Садир Жапаров тарафдорлари. [Vyacheslav Oseledko/AFP]

9 октябр куни Бишкекдаги митингда иштирок этаётган Садир Жапаров тарафдорлари. [Vyacheslav Oseledko/AFP]

БИШКЕК – Қирғизистон ҳокимият алмашувини январ ойига белгиланган сайловлар орқали қонуний равишда амалга оширишга уринар экан, Москва ва Пекиннинг кучайиб бораётган босимига қарши курашга мажбур бўлмоқда.

Қирғизистон жуда заиф ҳолатда қолмоқда, Россия ва Хитой режимлари ўз мақсадига эришиш учун иқтисодий ва сиёсий босимни кучайтиради, деб огоҳлантиради кузатувчилар.

Октябр ойидаги баҳсли сайловлар оммавий норозиликларга айланиб, Кремлга яқин деб кўрилган президент Сооронбай Жеенбековнинг истеъфосига сабаб бўлар экан, Москва Бишкекдаги сиёсий муҳит устидан назоратни тиклашга уринмоқда.

Россия режими Қирғизистондаги сиёсий жараён устидан назоратни тиклашдан манфаатдор ва бу борада Бишкекдаги янги ҳукуматга етарлича таъсир ўтказа олади, дейди Бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева.

Садир Жапаров 12 ноябр куни Бишкекда журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда. Жапаров қисқа муддат Қирғизистон бош вазири ва президент вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борди. У 2021 йил 10 январга мўлжалланган навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок этиш учун 14 ноябр куни раҳбарлик лавозимларини тарк этган. [Қирғизистон президенти матбуот хизмати]

Садир Жапаров 12 ноябр куни Бишкекда журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда. Жапаров қисқа муддат Қирғизистон бош вазири ва президент вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борди. У 2021 йил 10 январга мўлжалланган навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок этиш учун 14 ноябр куни раҳбарлик лавозимларини тарк этган. [Қирғизистон президенти матбуот хизмати]

Бу босимнинг дастлабки аломатлари ўтган ойда Қирғизистондаги сиёсий инқироз авжига чиққан маҳал – 4 октябр кунги сайловларнинг расмий натижаларига қарши норозилик намойишлари Жеенбековнинг ҳокимиятдан четлатилишига олиб келганидан сўнг пайдо бўлган.

Россия режими ўз молиявий ёрдамини Қирғизистон унга ҳар қачонгидан ҳам муҳтожроқ бўлган пайтда тўхтатиб қўйган.

14 ноябр куни Кремл Қирғизистонга молиявий ёрдамни қайта тиклашини Москвада Қирғизистоннинг ўша пайтдаги бош вазири биринчи ўринбосари, рус миллатига мансуб Артем Новиков ва Россия президенти Владимир Путин администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак ўртасидаги учрашувдан кейин эълон қилди.

Садир Жапаров январда бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирок этиш мақсадида бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи лавозимини тарк этгач, Новиков 15 ноябр куни бош вазир вазифасини бажарувчи бўлди.

Кейинроқ Кремл расмийлари билан муҳим музокаралар ўтказган этник руснинг олий даражали лавозимга тайинланиши Москванинг Бишкекка қандай босим ўтказаётганини кўрсатади, деди Суранчиева.

Новиковга ўхшаган этник руслар Қирғизистон аҳолисининг атиги 5,5 фоизини ташкил қилади.

«Ҳозирда Қирғизистон пандемия сабабли [ҳукумат тарафидан жорий қилинган] карантиндан сўнг оғир молиявий аҳволда, инқилобий ҳодисалар эса у ердаги вазиятни янада мураккаблаштирди», деди Суранчиева COVID-19 назарда тутиб. «Бунинг устига, сайловлар яқинлашмоқда.»

Кремл шунингдек, Қирғизистон раҳбарларига тўғридан-тўғри таъсир ўтказишга уринмоқда.

Кузатувчиларнинг Жапаров учун ғалаба муқаррар эканлигига ишончи комил, бундан Россия расмийлари ва ҳаттоки Путиннинг ўзи ҳам нима учун у билан мулоқотни йўлга қўйгани ойдинлашади.

Намойишчилар 6 октябр куни Жапаровни озод қилиб, Қирғизистон раҳбариятининг чўққисига кўтаргунига қадар у 2017 йилда одам ўғирлаш айблови билан қамоқ жазосини ўтаган.

12 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали cуҳбатлашган Жапаров орадан икки кун ўтиб, президентликка номзодини кўрсатиш учун иккала раҳбарлик лавозимини тарк этган.

Қирғизистон ҳукумати ушбу телефон суҳбатининг қисқача мазмуни баён қилинган пресс-релиз чиқарди.

«Улар ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, интеграциялашувга қаратилган иттифоқлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар», дейилади собиқ Совет давлатларини Кремл назоратида ушлаб туришни кўзловчи Россия бошчилигидаги ташкилотлар зикр қилинган пресс-релизда.

Қирғизистон бу каби бир нечта ташкилот, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзоси ҳисобланади.

Бироқ, телефон суҳбати, кўп эҳтимол билан, Қирғизистондаги сиёсий воқеалар, жумладан, конституциявий ислоҳотлар ва яқин ойларда бўлиб ўтадиган парламент (декабр) ва президент (2021 йил январ) сайловлари билан боғлиқ режаларга бағишланган, дейди кузатувчилар.

Ўзаро айбловлар

Россия режими Қирғизистонда юз бераётган сиёсий воқеалардаги ролини кучайтириш орқали тиккан нарсаларини ҳимоя қилмоқда, деди Бишкекдаги «Polis Asia» таҳлилий маркази директори Элмира Нўғайбаева.

Аммо, Жеенбековнинг истеъфоси парламентга айнан россияпараст сиёсий партиялар келишини хоҳламаган халқнинг норозилиги сабаб юз берди, деди у.

Бу Москвани хавотирга солмайди, дейди у.

«Россия барча норозиликларни Ғарб давлатлари қўзғаган деб ҳисоблайди».

Аҳолиси Кремлга дўст авторитар режимлардан чарчаган мамлакатлардаги сиёсий ғалаёнлар фонида Москва яна синалган тактикани қўлламоқда – айбни ташқи душманга ағдариш.

Қирғизистон халқи 4 октябр кунги сайлов натижаларини бекор қилиш талабида намойишлар бошлаши билан, Россия расмийлари ва Кремл назоратидаги ОАВ «ташқи кучларнинг Россияга қарши ҳийлалари» ҳақидаги фитна назариясини илгари сура бошладилар.

Хорижлик таҳлилчиларга кўра, Кремль «иттифоқдош мамлакатларга» нисбатан янада тажовузкор позицияга ўтган.

Кремль юмшоқ куч ишлатиш ва бошқа мамлакатларнинг иқтисодий қарамлигини кучайтиришдан МДҲнинг бошқа мамлакатларининг бошқа аъзоларига нисбатан таъмагирлик қилишга ўтган, деб ёзади киевлик сиёсатшунос, «Украина барометри» ижтимоий сўровлар агентлиги раҳбари Виктор Небоженко 13 ноябрь куни Glavred.info нашрида.

«Кремль Россия босими остидаги мамлакатларга такаббурлик билан буйруқ бериб, Россияга қаршилик қилмаслик ва фақат у билан дўст бўлишни узил-кесил англатмоқчи», деди Небоженко.

Хитой Қирғизистоннинг қарзидан фойдаланмоқда

Бу орада Қирғизистоннинг оғир иқтисодий ҳолати COVID-19 пандемиясига қарши кураш каби кундалик муаммолар туфайли ҳам Бишкекни ёрдам сўрашга мажбур қилмоқда.

Ўтган бир неча ҳафта давомида вирус ва бошқа касалликларга чалинганлар ҳамда ўлим ҳолатлари сони кўпайган. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари эса вазият оғирлашишини башорат қилишмоқда.

Кучайиб бораётган инқироз фонида Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги душанба (16 ноябрь) куни Хитой ҳукуматидан Қирғизистоннинг йирик қарзини енгиллаштиришни сўради ва бунинг эвазига Қирғизистонда фаолият юритаётган Хитой компаниялари ва корхоналарини химоя қилишга ваъда берди.

Пекин ҳозирча бу сўровга жавоб бермади.

Бу Хитой ҳукумати Қирғизистоннинг қарзини юмшатишдан бош тортиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Қирғизистон раҳбарлари аввал ҳам бир неча бор Пекиндан қарзни енгиллатишни сўраган, аммо бу натижа бермаган эди.

«Хитой Қирғизистоннинг қарзини ҳатто мамлакатдаги ҳалокатли вазиятни ҳисобга олганда ҳам кечиктирмаслигини ёки умуман воз кечмаслигини аниқ кўрсатиб қўйди», деб ёзади бишкеклик таҳлилчи Айдербек Кусагалиев 26 сентябр куни «Эхо Киргизистана» сайтидаги блогида.

Иқтисодий муаммолар ва сиёсий нотинчлик мамлакатда январ ойи ва ундан кейин бўладиган воқеаларда Пекин учун таъсир воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин, дейди кузатувчилар.

«Агар Марказий Осиё мамлакатлари қарзларни қайтара олмаса, конлар ва ер ҳудудлари Хитой ихтиёрига ўтиши тайин. Минтақадаги айрим мамлакатлар шундай қилиб бўлди», деди Бишкекдаги «Global Technology Solutions Co.» компанияси раҳбари, иқтисодчи Искендер Шаршеев.

Масалан, 2018 йил баҳорда Тожикистон Хитойга қарзлари эвазига тилла конини топширган.

Пекин Марказий Осиё мамлакатларига келажакдаги даромадни кўзлаб эмас, балки гаров сифатида талаб қилинадиган углеводородлар ва бошқа фойдали қазилмаларга эга бўлиш учун йирик кредитларни тақдим этади, дейди Бишкеклик тадбиркор Аян Рисқулов.

14 октябр куни «РБК» ахборот агентлиги Россия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Қирғизистондаги «сиёсий вазият барқарорлашмагунича» Москва Бишкекка молиявий кўмак бермаслигини маълум қилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 13

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Олма пиш оғзимга туш демай ишлаш керак.

Жавоб бериш

Россия гегемонлигини кучайтирмокда марказий осиеда

Жавоб бериш

Россия – разил мамлакат.

Жавоб бериш

Ҳа, албатта, Хитой режими ва Россия режими! Лекин ҚИРҒИЗИСТОНДА СИЁСИЙ лидерлар.

Жавоб бериш

Ахир Қирғизистонда 20 йилдан бери ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб турган диктатор йўқ-ку.

Жавоб бериш

Кичик давлатлар ҳеч қачон мустақил бўлолмайди.

Жавоб бериш

Рус полицияси томонидан ўзбекнинг калтакланиши ҳақида биронта ҳам гап йўқ... Шундан кейин кимсиз, Марказий Осиёликлар??? Русларнинг қуллари

Жавоб бериш

Москва метрополитенида 2-полиция бўлинмаси ходимлари деб гумон қилинганлар фуқарони шафқатсиз дўппосламоқда https://www.youtube.com/watch?v=DnrrlWDYJPk

Жавоб бериш

Москва метрополитенида 2-полиция бошқармаси ходимлари тарафидан тожикистонлик фуқаронинг ваҳшийларча калтакланиши https://www.youtube.com/watch?v=lF24JLm0_XM Видеонинг охиридаги россиялик аёлнинг хатти-ҳаракатлари эътиборли – нацизм русларнинг қонида бор

Жавоб бериш

Ярамас Россия расмийлари ҳамма ерга тумшуғини тиқади.

Жавоб бериш

Бўлмасамчи, Россияни «қувиб чиқариш» керак. У ахир Қирғизистоннинг ҳамма қарзларидан кечди-ку. Бунинг эвазига эса содиқликдан бошқа нарса сўраётгани йўқ. Пулимиз йўқлиги учун Туркия ва ўша Хитойнинг ўзидан кредит олишда давом этамиз. Лекин, яқин келажакда нафақат фойдали қазилмалар конлари, балки Қирғизистон ерларини ҳам [қарз берувчиларга] топширишимизга мажбур бўламиз. Жуда «оқилона» сиёсат. Келажак авлод қойил қолишига шубҳа йўқ!

Жавоб бериш

Россиядан имкон қадар узоқроқ юриш керак.

Жавоб бериш

Россияни наҳс босган латталар билан ҳайдаш керак

Жавоб бериш