Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қозоғистон куч идоралари Россиядан наркотик ташиган халқаро жиноий гуруҳни фош этди

Айдар Ашимов

Синтетик гиёҳванд моддалар сотадиган Телеграм каналининг номи деворга спрей билан ёзилган, 20 ноябрь, Тараз. Сурат атайин ўзгартирилган. [Айдар Ашимов]

Синтетик гиёҳванд моддалар сотадиган Телеграм каналининг номи деворга спрей билан ёзилган, 20 ноябрь, Тараз. Сурат атайин ўзгартирилган. [Айдар Ашимов]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ҳукумати Россиядан ноқонуний гиёҳванд моддалар ташиш билан трансмиллий гуруҳни қўлга олди – Россияда ишлаб чиқарилган синтетик гиёҳванд моддалар Марказий Осиё мамлакатлари учун жиддий хавфга айланмоқда.

Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) томонидан апрел-ноябрь ойларида ўтказилган кенг кўламли махсус операция давомида уюшган жиноий гуруҳнинг 34 нафар аъзоси ҳибсга олинди, деб хабар беради КНБ матбуот хизмати 17 ноябрь куни.

Трансмиллий жиноий гуруҳ Россиядан Қозоғистоннинг учта йирик шаҳри – Нур-Султон, Олмаота ва Чимкентга синтетик гиёҳванд моддалар етказиб туриш билан бирга, уларни ўзи ҳам ишлаб чиқарган.

КНБга кўра, гуруҳ наркотикларни «Борат24» интернет-дўкони орқали сотган.

Наркотиклар ишлаб чиқарадиган яширин лабораториядан олиб қўйилган ускуна ва прекурсорлар, 17 май, Нур-Султон. [КНБ]

Наркотиклар ишлаб чиқарадиган яширин лабораториядан олиб қўйилган ускуна ва прекурсорлар, 17 май, Нур-Султон. [КНБ]

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (КНБ) махсус кучлари, Олмаота вилояти, 22 октябр. [КНБ]

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (КНБ) махсус кучлари, Олмаота вилояти, 22 октябр. [КНБ]

Махсус операция натижасида саккизта гиёҳванд моддалар лабораторияси фош этилди ва йўқ қилинди, улардан умумий қиймати 600 миллион тенгедан (1,4 миллион доллар) ортиқ 40 кг (80 минг доза) синтетик гиёҳванд модда олиб қўйилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари наркофурушларнинг шериклари томонидан ноқонуний пулларни легаллаштириш учун ташкил этилган олтита кўчма «майнинг фермасини» аниқлаб, уларнинг фаолиятига чек қўйган.

Жиноий гуруҳ аъзолари ва унинг шериклари икки йил ичида 2,5 миллиард тенгедан (5,8 миллион доллар) зиёд пулларни ювган, деб хабар беради КНБ.

КНБ томонидан ҳибсга олинган гумондорлардан бири ГРУ номи билан танилган Россия бош ҳарбий разведка бошқармасининг аввал Сурияда жанг қилган собиқ ходими бўлган. Бу ҳақда Zakon.kz нашри КНБ матбуот хизматига таяниб хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, гуруҳ Қозоғистонга MDMA, LSD, амфетамин ва бошқа моддаларни етказиб берган.

Нур-Султонлик Алибек Башаевга кўра, ҳибсга олинганлар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва мол-мулки мусодара қилиниши мумкин.

Янги офат

Кузатувчилар Қозоғистонда ноқонуний синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг жадаллик билан ошиб бораётганидан хавотирда. Айни вақтда Ички ишлар вазирлиги таркибида уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича янги бўлинма ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу турдаги наркотиклар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам жиддий муаммога айланган.

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари сентябр ойида синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи лабораторияни аниқладилар. Август ойида мусодара қилинган наркотикларнинг умумий ҳажми 30 кг ни ташкил этди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизмати.

Июн ойида Ўзбекистонда мусодара қилинган қарийб 627 кг наркотик, шу жумладан 1,5 кг дан ортиқ синтетик гиёҳванд моддалар йўқ қилинган, деб хабар беради Казинформ.

«Сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари наркотиклар билан боғлиқ жиноятларга қарши анча муваффақиятли курашмоқда. Аммо ҳозирги кунда Марказий Осиё янги офат дуч келмоқда – у ҳам бўлса синтетик гиёҳванд моддалар. Улар ҳам мамлакат ичкарисидаги яширин лабораторияларда ишлаб чиқарилмоқда, ҳам чет элдан олиб келинмоқда», дейди Нур-Султонлик сиёсатшунос Болатбек Исаев.

У бундай жиноятларни аниқлаш мушкул эканлиги, зеро жиноятчилар «замонавий технологияларни ишга солаётгани, жумладан криптовалюталар орқали пул ювиб, «даркнет» тармоғи орқали геолокация белгилари билан яширинча наркотик сотаётганини таъкидлади.

Кучайиб бораётган хавфни инобатга олган ҳолда, АҚШ наркотикларга қарши курашда минтақа давлатларига ёрдам беришда давом этяпти.

Бу орада 29 октябр куни Қирғизистон республикаси ИИВнинг Наркотикларга қарши кураш хизматининг яқинда таъмирдан чиққан таҳлилий маркази қайта иш бошлади, дейилади Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси баёнотида.

Бино капитал таъмирланиб, алоҳида сервер, компьютерлар ва ҳимояланган ички тармоқ билан жиҳозланди. Модернизация лойиҳаси АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилди, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси эса янгиланиш ортидаги каттароқ ташаббусни мувофиқлаштирди. Бу ишлар учун 200 минг доллардан (17 млн қирғиз сўми) ортиқ маблағ сарфланди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Баракалла, КНБ. Бундай гиёҳвандлар ва пиёнисталар учун чегаралар ёпилиши керак.

Жавоб бериш

Ёвузликларни Россия халқи эмас, балки унинг ҳукумати содир этмоқда!

Жавоб бериш