Карвонсарой
Сиёсат

Россия ва Сурия кимёвий қурол қўллашда айбланмоқда

Карвонсарой ва AFP

2018 йил Дума шаҳрида Россия томонидан қўлловидаги Сурия режими кимёвий қуролларни ишга солиши оқибатида бутун бошли оилалар жамлоқлар ва ўз уйларида «газ билан заҳарлаб ўлдирилганлар». Ўз жиноятини яшириш мақсадида икки ҳафта давомида ҳудудни тозалар экан, Кремль ва унинг суриялик иттифоқдоши у ерга халқаро инспекторларнинг киришига қаршилик қилган. [Оқ дубулғалилар]

2018 йил Дума шаҳрида Россия томонидан қўлловидаги Сурия режими кимёвий қуролларни ишга солиши оқибатида бутун бошли оилалар жамлоқлар ва ўз уйларида «газ билан заҳарлаб ўлдирилганлар». Ўз жиноятини яшириш мақсадида икки ҳафта давомида ҳудудни тозалар экан, Кремль ва унинг суриялик иттифоқдоши у ерга халқаро инспекторларнинг киришига қаршилик қилган. [Оқ дубулғалилар]

ГААГА – Душанба (30 ноябрь) куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) аъзо давлатлар учрашув ўтказар экан, Сурия ва Россия кимёвий қурол қўллашга оид янги айбловлар босими остида қолган.

Ташкилотга аъзо давлатлар Москвадан мухолифатчи Алексей Навальнийнинг асабни фалажловчи «Новичок» моддаси билан заҳарланишига оид тафсилотларни «шаффофлик» билан очиқлашни талаб қилмоқда.

Навальний Германиядаги замонавий даволаш муолажалари туфайли Сибирнинг Томск шаҳрида август ойида содир этилган заҳарлаш суиқасдидан омон қолган. Россия ҳукумати халқаро босимдан кейин унинг хорижда даволанишига рухсат берган.

Бу орада КҚТТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) терговчилари Сурия ҳукуматини 2017 йилда зарин гази ҳужумларини уюштирганликда айблаши ортидан Дамашқ санкциялар таҳдиди остида қолган.

«Заҳарланган» – Россиянинг етакчи мухолифат арбоби Алексей Навалнийнинг сурати акс этган плакат, 23 сентябр куни Берлиндаги Россия элчихонаси яқинида олинган сурат. Навальний Сибирда совет даврида ишлаб чиқарилган асаб тизимини фалажловчи «Новичок» моддаси билан заҳарланган. [Одд АНДЕРСЕН / AFP]

«Заҳарланган» – Россиянинг етакчи мухолифат арбоби Алексей Навалнийнинг сурати акс этган плакат, 23 сентябр куни Берлиндаги Россия элчихонаси яқинида олинган сурат. Навальний Сибирда совет даврида ишлаб чиқарилган асаб тизимини фалажловчи «Новичок» моддаси билан заҳарланган. [Одд АНДЕРСЕН / AFP]

Россия ва Сурия режимлари бу айбловларни қайта-қайта рад этиб, Ғарб давлатларининг Ҳаагада жойлашган КҚТТни сиёсийлаштираётганини таъкидламоқда.

Дамашқ июл ойида белгиланган 90 кунда Латамина шаҳри ҳужумларида қўлланилган қуролларни очиқлаш ва уларнинг қолган заҳиралари ҳақида маълумот бериш шартини бажармаган, дейди КҚТТ раҳбари Фернандо Ариас.

«Сурия араб республикаси ҳеч қайси чорани якунламаган», деб айтган Ариас учрашув давомида.

Дамашқ яқинидаги Ғута шаҳрида 1400 кишининг ҳаётига зомин бўлган зарин ҳужумидан кейин 2013 йилдаги барча кимёвий қуроллардан воз кечиш бўйича шартномага кўра, Сурия томонидан «бўшлиқлар, номувофиқликлар ва тафовутлар» сақланиб қолган, деди у.

КҚТТ белгиланган муддатга риоя қилмагани учун Суриянинг «ҳуқуқлари ва имтиёзларини» тўхтатиб туриши керак, деди КҚТТдаги Франция вакили Луис Васи. Унга кўра, бу таклифни 43 давлат қўллаб-қувватлаган.

Суриянинг КҚТТдаги овоз бериш ҳуқуқи шулар жумласидан – ташкилотда бир неча йиллар давомида токсик қуролларни қўллаш айбловларини рад этиб келган Сурия овоз ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Россия Суриядаги хунрезликларни ҳимоя қилмоқда

2019 йил май ойида Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига янги резолюция лойиҳасини тақдим этган бўлиб, унда КҚТТни Суриядаги кимёвий ҳужум бўйича янги тергов бошланиши олдидан «сиёсийлашаётганликда» айблаган.

КҚТТ 2018 йилда кимёвий ҳужум содир этганларни аниқловчи механизм ишлаб чиқишга келишиб олган эди – Бунга Россия ва Сурия қатъиян қарши бўлган.

БМТ дипломатларига кўра, Россиянинг таклифи КҚТТни жиловлашга қаратилган – зеро, ташкилот Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ортида ким турганини аниқлашга қаратилган терговида илгарилаб бормоқда.

«Россиянинг асосий мақсади – КҚТТ фаолиятини бўғиш», деб айтган ўз шахсини ошкор қилишни истамаган дипломат.

Ғарб мамлакатлари КҚТТнинг Сурияда кимёвий қуроллар ишга солинганини тасдиқлагани, шунингдек, 2018 йил март ойида Англиянинг Солсбери шаҳрида россиялик жосус Сергей Скрипални асаб тизимига фалажловчи модда билан заҳарлашга уриниш ҳаракатларидан сўнг, янги тергов механизмини ишга туширишни тезлаштирган. Скрипаль ва унинг қизи тирик қолган бўлса-да, уларга алоқаси бўлмаган англиялик аёл ҳаётдан кўз юмган.

2018 йил апрель ойида Россия қўлловидаги Сурия режими Дамашқ яқинидаги Дума шаҳрида тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллашда айбланган, ҳужум натижасида камида 40 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиғи касалхонага ётқизилган эди.

Жиноятни яшириш мақсадида Россия ва унинг иттифоқчиси Сурия 2 ҳафта давомида ушбу ҳудудга халқаро экспертларни киритмади. Улар ҳужум содир бўлган жойда жиноят изларини йўқотишга уринганлар. Аммо бу уринишлар самарасиз бўлган.

Москва «Оқ дубулғлалилар» номи билан танилган Сурия фуқаролик мудофаасининг кўнгилли гуманитар ташкилотини кимёвий ҳужумлар видеосини сохталаштиришда айблашгача борди.

У Суриянинг кимёвий қурол қўллаши билан боғлиқ айбини хаспўшлашга қаратилган дезинформация чоралари доирасида мунтазам равишда шундай айбловларни илгари суриб келган.

2018 йил апрель ойида Нидерландия ҳукумати тўрт нафар россияликни КҚТТнинг компьютер тизимига ҳакерлик ҳужуми уюштиришда айблаган эди.

ГРУ ҳарбий разведка агентлигининг россиялик жосуслари ташкилот яқинидаги меҳмонхона яқинидаги машинага ўрнатилган электрон қурилмалардан фойдаланганлар, деб хабар берган Нидерландия ҳукумати. Кремл бу тўрт нафар шахсни сўроқ учун топширмаган.

Навалнийнинг заҳарланиши

Айни дамда Россия ҳукумати Навалнийнинг заҳарланиши сабабли яна босим остида қолмоқда. Мухолифат сиёсатчилари ва Ғарб ҳукуматлари бунда Кремлни айбламоқда.

КҚТТ Германия шифохонасида Навалнийдан олинган намуналарда «Новичок» излари борлигини тасдиқлаган. У ҳамон Германияда даволанмоқда, аммо Россияга қайтишга ваъда берган.

КҚТТ эса ҳали ҳам Россия расмийлари билан воқеани тергов қилиш учун фактларни аниқлаш гуруҳини Россияга юбориш бўйича музокараларни давом эттирмоқда, деди Ариас.

Қўшма баёнотни имзолаган 55 давлат, жумладан Қўшма Штатлар, Япония, Канада, Австралия ва яна бошқа кўплаб Европа мамлакатлари Навалнийга уюштирилган ҳужумни «қатъиян қоралашини» билдирган.

Улар Россия ҳукуматини Россия ҳудудида юз берган «кимёвий ҳужум тафсилотларини шаффофлик ва зудлик билан очиқлашда ёрдам» беришга чақирдилар.

Навалнийнинг заҳарланиши Россия ва Ғарб давлатларининг шундоқ ҳам қалтис муносабатларини янада мураккаблаштирган.

Европа Иттифоқи октябр ойида заҳарланиш ҳолати бўйича Россиянинг бир қатор юқори лавозимли мансабдорларига нисбатан санкция эълон қилган. Уларга кўра, «Новичок» ҳужуми Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ), мудофаа вазирлиги ва президент Владимир Путин идораси иштирокисиз амалга ошмаган бўлар эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Чўчқалар.» Тўғри айтилган. Ёвузлар... Ким ҳиндуларни заҳарлаган; ким 11 йил давомида вьетнамликларни заҳарлаган эди; Японияга қарши ядровий қуролни ким қўллаган эди; ким хитойларни опиум билан заҳарлаган эди; ким одамларни газхоналарда заҳарлаган эди?.. Ҳаммасини санаб чиқиб бўлмайди. Ҳаромилар. Шунча одамни ўлдиришган. Энди эса инсонпарвар Ғарб ўз айбини бошқаларга тўнкашга аҳд қилибди.

Жавоб бериш

Чўчқалар.

Жавоб бериш

Россия Ёвузлик империяси ва йўқ қилиниши лозим.

Жавоб бериш