Карвонсарой
Хавфсизлик

Молдованинг янги сайланган президенти Россия қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилди

Карвонсарой

image

Молдованинг Днестрбўйи бўлгинчи минтақасида машқ қилаётган Россия қўшинлари, 2017 йил. [Россия мудофаа вазирлиги]

КИШИНЕВ, Молдова – Молдованинг янги президенти Майя Санду Украина билан чегарадаги бўлгинчи ҳудуддан Россия қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Янги сайланган президент сифатидаги илк матбуот анжуманида Санду Россия кучлари Днестрбўйи ҳудудида бўлишга ҳақли эмаслигини айтган.

15 ноябр куни президент этиб сайланган Санду 24 декабрдан ўз лавозимини бажаришга киришади.

Россиянинг «тинчликпарвар» кучлари – Днестрбўйидаги Россия қўшинларининг оператив гуруҳи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) фуқаровий назоратчиларига алмаштирилиши лозим, деди Санду душанба (30 ноябр) куни.

image

Майя Санду Молдова президенти этиб сайланганидан бир кyн ўтиб, 16 ноябр куни Кишинёвда ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзламоқда. У Россия қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқилишини талаб қилган. [Сергей Гапон/AFP]

image

Молдованинг бўлгинчи Днестрбўйи минтақасида тайёргарликдан ўтаётган Россия ҳарбий разведкаси зобитлари, 2017 йил. [Россия мудофаа вазирлиги]

1990 йилларнинг бошида мамлакатдан ажралиб чиққан Днестрбўйини ҳимоя қилиш баҳонасида минтақага 1500га яқин Россия қўшинлари жойлаштирилган эди. Бу ерда асосан Молдованинг Руминияга қўшилиб кетишидан қўрқиб, 1992 йилда Молдова кучларига қарши жанг қилган этник руслар яшайди.

Матбуот анжуманида гапирган Санду музокарага тайёр эканлигини айтган, аммо: «Биз бирор бир хорижий кучнинг ўз ҳудудида бўлишини истамайдиган мустақил давлатмиз» деб баёнот берган.

«Бу шунчаки баёнот эмас – заруратдир», деб қўшимча қилди у.

Россия қўшинларини Молдовани тарк этишга чақирган биргина Санду эмас.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам Россия қўшинларини қўриқланаётган қурол-яроғ захиралари билан бу ҳудуддан «ҳеч қандай шартларсиз» чиқиб кетишга чақирувчи бир қатор резолюцияларни қўллаб-қувватлаб келади.

Мамлакат ҳудудида Россия қўшинларининг бўлиши Молдованинг Европа Иттифоқига (ЕИ) қўшилиш имкониятига путур етказмоқда. Москва томонидан қўзғатилган бошқа можаролар, шунингдек, Украина ва Грузиянинг Европа Иттифоқига кириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига ҳам шундай таъсир кўрсатган.

Сандунинг чақириғига жавобан Кремл яширин таҳдидли баёнот билан чиқди.

«Ҳар қандай ўзгариш минтақадаги вазиятни жиддий издан чиқариши мумкин», деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков 30 ноябр куни Москвада журналистларга.

Постсовет давлатлар вазиятни кузатмоқда

Молдовадаги воқеалар ривожи ўз ҳудудида Россия қўшинларини жойлаштирган ёки Кремлнинг рус миллатига мансуб озчиликлар билан ўйинларидан хавотирда бўлган бир қатор постсовет мамлакатларнинг эътиборини тортиши тайин.

Россиянинг шарқий Украинага бостириб кириши ва 2014 йилда беқарорлик келтириб чиқариш мақсадида ниқобли «кўнгиллилар» ёллаб, Қримни тортиб олиши учун Кремл кўплаб низоли ҳудудларда Путиннинг «ифлос» ишларини бажарадиган ёлланма жангарилар ва мунтазам қўшинлардан фойдаланган.

Грузия фуқаролари Россиянинг очиқдан-очиқ аралашувига дуч келишган. 2008 йилнинг 8 август куни Россия армияси Грузияга бостириб кирган ва мамлакат ҳудудининг бешдан бирини эгаллаган. Москва Жанубий Осетия ва яна бир айирмачилар анклави – 1993 йилда Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олиб, у ерда ўзининг доимий ҳарбий базаларини жойлаштирди.

2020 йилги Тоғли Қорабоғ можаросида Арманистон устидан ўз ғалабасини нишонлаган озарбайжонликлар эса урушга чек қўйган ноябр ойидаги сулҳ битимининг муҳим бандларидан бири юзасидан хавотир билдирганлар, у ҳам бўлса – ҳудудга беш йиллик янгиланувчи мандат асосида 2000 нафар россиялик «тинчликпарвар» аскарнинг киришидир. Бу 1994 йилдан кейин Озарбайжонга киритилган илк Россия қўшинлари бўлади.

Россия ҳарбийларининг бу каби узлуксиз фаолияти Марказий Осиёда жиддий хавотир уйғотган бўлиб, Россиянинг аралашувидан минтақадаги давлатлар раҳбарлари ва аҳолиси бирдек хавотирда қолмоқдалар.

Бундай хавотирлар, айниқса табиий ресурсларга бой ва минтақада энг кўп этник руслар яшайдиган Қозоғистонда тобора кучайиб бормоқда.

Бостириб кириш учун баҳона

Ўтмишда Кремль Украинада бўлгани каби, хориждаги этник руслардан иборат озчиликларни ҳимоя қилишни ҳудудга бостириб кириш учун баҳона сифатида қўллаган.

Ўз навбатида Нур-Султон Қозоғистон шимолида этник русларнинг концентрациясини камайтириш бўйича чоралар кўрди. Этник қозоқларни мамлакат жанубидан шимолига ихтиёрий равишда кўчириш амалиёти шулар жумласидандир.

Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, Қозоғистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги чинакам ҳамкорликнинг кучайиб бораётгани Россияни тобора кўпроқ ғазаблантирмоқда.

Тожикистон ҳам Москванинг ҳарбий қудрати олдида ҳимоясиз бўлиб чиқди. Бу ерда Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий базаси – 201-ҳарбий база жойлашган.

Кремлнинг катта сондаги қўшинлари қўшни Афғонистонни баҳона қилиб Тожикистонда бўлиб турибди. Москва Афғонистондаги 10 минг жангарининг Марказий Осиёга бостириб кириш хавфи бор, деган тахминни тез-тез тилга олиб туради, гарчи афғон расмийлари бу рақамни рад этишса ҳам.

Июл ойи ўрталарида Россия ва Тожикистон Афғонистон тарафидан жангарилар ҳужумига тайёргарлик ўлароқ иддао қилинган қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказган, бироқ, кузатувчиларга кўра, бунинг асосий сабаби – Россиянинг ўз «орқа ҳовлиси»га бошқалар, жумладан Хитойнинг киришини истамаётганидир.

Россия қўшинлари, шунингдек, Қирғизистонда ҳам жойлаштирилган бўлиб, бу ерда Кремл яқинда бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг ўзининг йўқолиб бораётган таъсирини тиклашга уринмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500
Каптча *

«...филга ҳураяптими, кучлига ўхшайди»

Жавоб бериш

Майли, даф бўлинг, лекин томонлар, аниқроғи тараф битта, у ҳам бўлса Хитой. Бу унинг Россия қуроли кучи, Россия тарафидан жанг билан тортиб олинган қонуний ҳудудлари. Айнан Россия, рус эмас, чунки ерлар сизлар билан биргаликда жанг қилиб ишғол қилинган. Фашизм нималигини эса унга қарши курашган бувангдан сўра, у сенга тушунтириб беради, деб ўйлайман.

Жавоб бериш

Россия энди Ёвузлик ўқи, ОДКБдаги барча мамлакатлар ундан ҳар тарафга қочишлари керак.

Жавоб бериш

Бу чўчқаларнинг кетига яхшилаб тепса, Рязанга қараб равона бўлишади

Жавоб бериш

Барча собиқ СССР мамлакатлари фашист Россиядан нафратланади. Мана сизга СССРдаги сохта «халқлар дўстлиги».

Жавоб бериш