Карвонсарой
Иқтисодиёт

Кремлпараст эксперт Туркманистонни Россиянинг ёрдамидан воз кечиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Жумагули Аннаев

Россия президенти Владимир Путин Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) раҳбарларининг йиғилишида иштирок этмоқда, 2019 йил 11 октябр. [Алексей Дружинин/SPUTNIK/AFP]

Россия президенти Владимир Путин Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) раҳбарларининг йиғилишида иштирок этмоқда, 2019 йил 11 октябр. [Алексей Дружинин/SPUTNIK/AFP]

АШХОБОД – Туркманистон ҳукумати Россиянинг ҳомийлигисиз иқтисодий ва бошқа муаммоларга дуч келиши келиши ҳақида огоҳлантирган кремлпараст мутахассис танқид остида қолди.

Туркманистон Россия томон юзланмас экан, уни оғир кунлар кутиб турибди, деб айтган россиялик таҳлилчи ва Москвадаги «Альпари» таҳлилий маркази директори Александр Разуваев.

Туркманистонлик интернет фойдаланувчилари ва сиёсий таҳлилчилар Разуваевнинг 20 ноябр куни «ПолитЭксперт» нашри билан суҳбат асносидаги баёнотларига эътироз билдирдилар.

COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз шароитида Туркманистон дуч келган муаммолар ҳақида мулоҳаза билдирар экан, Разуваев мамлакат Россияга мурожаат қилса, ўзини ночорликдан сақлаб қолиши мумкинлигини айтган.

Россия президенти Владимир Путин 2019 йил 11 октябр куни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. [Алексей Дружинин/SPUTNIK/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 2019 йил 11 октябр куни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. [Алексей Дружинин/SPUTNIK/AFP]

«Россия билан нормал муносабатлар пул, инвестициялар ва маданий алмашув учун йўл очади», деди у.

Ўзини бетараф мамлакат деб эълон қилган Туркманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ), Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби Россия бошчилигидаги блокларга аъзо бўлмаган.

Таниш таҳдидлар

Разуваев – замонавий дунёда постсовет давлатларнинг Россиясиз кун кўриши қийин бўлади, деб иддао қилаётган биринчи ёки охирги россиялик таҳлилчиси эмас, дейди ашхободлик политолог Довлет Мурадов.

«Бу экспертларнинг бари Туркманистондаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларини мамлакати раҳбариятининг Россия ва унинг бошчилигидаги минтақавий тузилмалар билан алоқаларни мустаҳкамламаётгани билан изоҳлашга уринмоқда», деди у.

Улар ўз иддаоларини асослаш учун, Россия билан ҳамкорлик унинг этагини тутганлар учун яққол фойда олиб келгани боғлиқ мисолларни келтирмоқдалар, деди у.

«Масалан, жаноб Разуваев Қозоғистон бозоридаги ютуқлар ҳамда Россиянинг «Газпром» ва «Лукойл» компаниялари фаолият кўрсатаётган Ўзбекистоннинг муваффақиятлар ҳақида сўзламоқда. Аммо Туркманистонда улар йўқ», деди Муродов.

Муродов ва бошқа таҳлилчилар Туркманистон кўплаб иқтисодий муаммоларга дуч келаётганини инкор этмайдилар.

Ҳукумат молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда, мамлакатда маҳсулот тақчиллиги юзага келган, ишсизлик даражаси юқори ва инвестицияларнинг камлиги эса иқтисодий ўсишга тўсиқ бўлмоқда.

Лекин, бу муаммолар Туркманистоннинг Россия билан муносабатларда қўшниларидек йўл тутмагани оқибатида пайдо бўлмаган, дейди улар.

Туркманистоннинг муаммолари қисман бир тарафдан глобал иқтисодий инқироз ва коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан бўлса, бошқа тарафдан мамлакат раҳбариятининг нотўғри иқтисодий қарорлари натижасида юзага келган, дейди Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг Иқтисодий хатарлардан ҳимоя қилиш агентлиги ходими Майса Нурёғдиева (илтимосига кўра фамилияси ўзгартирилган).

«Жаҳон бозорида энергия ташувчилар нархи тушиб кетди, давлат ғазнасига валюта тушуми камайди, (пандемия туфайли) чегаралар ёпилди, аммо афсуски, ҳукумат ҳали ҳам велосипед ёки алабайга (туркманларнинг зотдор ити) улкан ҳайкаллар ўрнатиш учун пул сарфламоқда, деди у.

Туркманистон барча мамлакатлар, шу жумладан Россия Федерацияси таркибидаги кичик субъектлар, хусусан Астрахан вилояти, Татаристон ва Санкт-Петербург билан дўстона савдо-иқтисодий алоқаларга эга, деди Нурёғдиева.

«Жаноб Разуваев Россия билан «нормал муносабатлар» деганда нимани назарда тутгани тушунарсиз. Эҳтимол, бу итоаткорлик ва Москванинг измига тўлиқ бўйсуниш, шунингдек, айрим масалаларда ён бериш бўлса керак», деб қўшимча қилди у.

Туркманистоннинг нейтрал мақоми билан ўйин

Нурёғдиеванинг айтишича, россиялик мутахассислар Туркманистон билан боғлиқ вазиятни атайин кескинлаштириб, мамлакатнинг бундан 25 йил аввал БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан мустаҳкамланган нейтрал мақоми билан ўйин қилмоқдалар, деди Нурагдиева.

«Россиялик эксперт Разуваев ҳам Туркманистон сўзсиз амал қиладиган бетарафлик тамойилларини бошқа тушунчаларга алмаштириб, суверен мамлакат раҳбариятини ташқи дунёга ёпиқликда айбламоқда», деди у.

«Разуваевнинг иддаосича, агар Туркманистон Россия билан тегишли иқтисодий алоқаларни йўлга қўйса, дунё учун очилар экан», дейди у.

Муродовнинг таъкидлашича, Туркманистон бетарафлик мақоми сабабли ҳарбий блокларга қўшила олмайди, аммо Москва КХШТ каби минтақавий институтлар билан яқинроқ ҳамкорликни талаб қилишда давом этяпти.

У, хусусан, юқори мартабали КХШТ (Россия бошчилигидаги ҳарбий блок) амалдорларининг чақириқларига тўхталиб ўтди.

«Қизиқ тарафи шундаки, ҳамкорликка чақириқлар, одатда, Туркманистон-Афғонистон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви ёки Туркманистон чегараси яқинида жангарилар тўпланиб қолгани ҳақидаги хабарлар ортидан янграйди», деди Муродов КХШТнинг 2017 йилги ҳисоботига ишора қилиб.

Ваҳима қўзғаш

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, КХШТ расмийлари Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадош вилоятларидаги ҳақиқий вазиятни бўрттириб кўрсатиб, афғон жангарилари билан қўрқитиш орқали ваҳимани кучайтирмоқда.

2018 йил ноябр ойида МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг йиғилишида КХШТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков «туркман-афғон чегарасида қудратли экстремистик гуруҳ» пайдо бўлгани ва бу ердаги вазият қалтис тус олгани, «Туркманистон қуролли ҳужумлар ва провокациялар хавфи билан юзма-юз келаётгани» тўғрисида огоҳлантирган эди.

Бундан бир неча кун аввал, 18 ноябрда эса Москва Афғонистон тарафидан шундай таҳдид юзага келаётганини айтиб «қўрқитган» эди, дейди Муродов. Бу сафарги баёнот Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Александр Венедиктов забонидан янграган.

«Расмийлар ва экспертларнинг бу каби барча баёнотларидан мақсад, Туркманистонни КХШТга аъзо бўлишга ишонтириш, аммо бу ҳаракатлар беҳуда», деди Муродов.

Туркманистон бетарафлик тамойилларига риоя қилган ҳолда, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида ҳаракат қилмоқда, деди Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши котиби Чоримурод Омонов кенгашнинг 18 ноябр куни бўлиб ўтган жорий йилги якуний онлайн мажлисида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Туркманистонга шунинг ўзи етади. Дўстлар учун [пул] топилади. Қашшоқликка келсак... Биз ҳали ҳам 2014 йилда парчалаб ташланган иқтисодиёт билан яшаб келяпмиз. Бир йил ичида нолдан 318 та завод қурилди, бир нечта музёрар кемалар ишга туширилди. Қисиб ўтиринг...

Жавоб бериш

Қизиқ, қашшоқ Россия қандай қилиб пул ажратаркин?

Жавоб бериш