Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремл Марказий Осиё давлатларини толибларнинг фаоллашаётгани билан қўрқитмоқчи

Жумагули Аннаев

Афғонистон Миллий армияси (АМА) ва Афғонистон маҳаллий полицияси (АМП) кучлари Паштун Зарғун туманидаги тозалаш операцияси чоғида патрул назорати олиб бормоқда, 28 ноябр, Ҳирот вилояти. [Хошанг Ҳошимий / AFP]

Афғонистон Миллий армияси (АМА) ва Афғонистон маҳаллий полицияси (АМП) кучлари Паштун Зарғун туманидаги тозалаш операцияси чоғида патрул назорати олиб бормоқда, 28 ноябр, Ҳирот вилояти. [Хошанг Ҳошимий / AFP]

АШХОБОД – Ашхободлик кузатувчиларга кўра, яқинда Афғонистонда Толибоннинг фаоллашгани кремлпараст экспертлар ва Россия расмийларига Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни қўрқитиш орқали Москва билан хавфсизлик соҳасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга ундаш учун баҳона бўлиши мумкин.

Феврал ойида АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган келишувдан бери исёнчилар муҳим шаҳарларга йирик ҳужумлар уюштирмадилар, лекин деярли ҳар куни қишлоқ жойларида афғон кучлари билан жанглар юз бериб турди. Сўнгги ойларда авж олган зўравонликлар Толибон ва Афғонистон ҳукумати Қатар пойтахти Дохада тинчлик музокаралари бошлаган пайтга тўғри келди.

Айтилишича, Россия режими Афғонистон тарафидан Туркманистон ва бутун минтақа учун юзага келаётган хавф тўғрисида янги баёнотлар бериши кутилмоқда.

Бунгача Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Александр Венедиктов 18 ноябр куни МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиллик йиғилишида Афғонистоннинг эҳтимолий таҳдидини тилга олиб ўтган эди.

Толибон делегацияси аъзолари 12 сентябр куни Қатар пойтахти Дохада Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларининг очилишида иштирок этмоқда. [Карим Жаъфар / AFP]

Толибон делегацияси аъзолари 12 сентябр куни Қатар пойтахти Дохада Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларининг очилишида иштирок этмоқда. [Карим Жаъфар / AFP]

Видеоанжуман тарзида ўтган учрашувда делегатлар замонавий таҳдидларга қарши кураш, Афғонистондаги вазият ва унинг Марказий Осиёдаги хавфсизликка таъсирини муҳокама қилдилар.

Венедиктов Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадош бошқа давлатлар раҳбарларини Россия атрофида янада жипсроқ бирлашиш ва хавфсизлик масалаларида Москва билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ундади, дейди Туркманистон давлат чегара хизматининг (ГПС) собиқ контрразведка зобити Акмират Хидиров (фамилияси ўзгартирилган).

«Венедиктов вазиятни шу қадар мураккаб, хавфли ва беқарор қилиб таърифладики, гўё Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё мамлакатларининг Россияга умид қилишдан бошқа чораси йўқдек», дейди Хидиров.

Ўз ҳамкасбларига юзланар экан, Венедиктов хусусан, феврал ойидаги тинчлик битимига қарамай, Афғонистон бўйлаб жанговар ҳаракатларнинг фаоллашгани, толиблар қўлига ўтган туманлар сони ошиб бораётгани ва агар АҚШ Афғонистонни тарк этса, Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид кучайиши ҳақида сўзлаган.

Ваҳима қўзғаш

Бу Кремлнинг қўрқувни кучайтиришга қаратилган сўнгги уринишларидан бири, дейди Хидиров. Россия режими Марказий Осиёдаги таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистондаги ҳолатга оид даҳшатли ҳикояларни сўзлаб келади.

«Толиблар 20 йилдирки Афғонистон шимолидаги кўплаб ҳудудларни эгаллаб келмоқда, уларнинг бўлинмалари Туркманистон чегарасига яқин, аммо шу пайтгача чегарани бузиш ёки бизнинг ҳудудимизга киришга ҳеч қандай уриниш бўлмаган», деди у.

У сўнгги ўн йилликлар давомида Туркманистон-Афғонистон чегарасида содир бўлган барча воқеаларни таҳлил қилиб шундай хулосага келган, гарчи айрим ҳодисалар туркманистонлик чегарачиларнинг отиб ўлдирилиши билан якунланган бўлса ҳам.

Кремлпараст таҳлилчилар дунё ҳамжамиятига бу каби ҳодисаларни туркманларнинг терроризм таҳдиди олдида кучсизлиги ва заифлиги белгиси қилиб кўрсатиб, улардан Россиянинг узоқ муддатли ҳарбий ва сиёсий манфаатларини илгари суришда фойдаланадилар.

Хидиров ва бошқа туркман кузатувчиларига кўра, Ашхобод Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадош вилоятларида нималар содир бўлаётганидан хабардор.

«(Афғонистондаги) вазият беқарор эканлиги рост, аммо Россия расмийларининг хавотирли баёнотларидан фарқли ўлароқ, бу вазият Туркманистон ёки бошқа Марказий Осиё давлатлари учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди», деди у. «Бу афғонларнинг ички низолари ва ҳаммасининг изоҳи бор».

Афғонистон билан чегарадош вилоятларда толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар кучаяр экан, жиноятчилик даражаси ўсмоқда, деди Хидиров Туркманистон давлат чегара хизматининг разведка маълумотларига таяниб.

Тинчлик умиди

Афғонистондаги вазият оғир эканига қарамай, бу ерда яшовчи этник туркманлар ва бошқа халқларнинг мамлакатда тинчлик ўрнатилишидан умиди сўнгани йўқ, деди Хидиров.

«Сентябр ойида Қатарда толибонлар ва ҳукумат ўртасида бошланган тинчлик музокаралари ҳали керакли натижага эришмади, аммо, излаган имкон топади, дейишади», деди у.

Туркманистон томонларга тинчликка эришиш йўлидаги қийинчиликларни босиб ўтишда ёрдам бериш ва бундан ўзи ҳам манфаатдор эканлигини намойиш қилиш учун ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар ёрдамга таяниб, сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатларни ҳам амалга оширмоқда.

Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши котиби Чаримурат Аманов МДҲ давлатлари миллий хавфсизлик кенгашлари котибларининг 18 ноябр кунги анжуманида Туркманистоннинг позициясини яна бир карра тасдиқлади.

«Бетарафлик тамойилларига асосланган ҳолда, Туркманистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги музокараларнинг кейинги босқичлари учун ўз сиёсий маконини тақдим этиш тайёр», деди у.

«Озодлик» радиоси туркман хизматининг Кобулдаги мухбири Шамердангули Миродининг айтишича, тинчлик музокараларини Дохадан Ашхободга кўчириш таклифи ҳам илгари сурилмоқда.

«Умуман олганда, фақат туркманлар эмас, балки Афғонистондаги бошқа халқлар ҳам музокараларни Дохадан Ашхабодга кўчириш истиқболли эканига ишонади», деди у.

Туркманистон бетараф мамлакат, Афғонистонда тинчлик ўрнатилишидан манфаатдор ва чин кўнгилдан афғон халқига ёрдам беришни истайди. Бу бутун минтақага фойда келтирадиган йирик энергетик лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради, деди Мироди.

«Авваллари ва ҳозирда ҳам, чегаранинг турли ҳудудларида контрабандачилар ва трансмиллий жиноий гуруҳлар билан маҳаллий тўқнашувлар ёки отишмалар содир бўлиб туради», деди у. «Аммо мутахассис сифатида шуни айтаманки, булар чегара учун одатий ҳолатлар. Шунга қарамай, Россия оммавий ахборот воситалари ва экспертлари бу воқеаларни экстремистик ташкилотлар жангариларининг ҳужуми сифатида тасвирлайди».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Толибларни қайси динга эътиқод қилишинг қизиқтиради деб ўйлайсанми?

Жавоб бериш

25 йилдан бери Толибонлардан қўрқишимизга ҳаракат қилиб келишди. Руслар бизни насроний деб билади шекилли )))

Жавоб бериш

Миянинг яхудийлик билан тўлиқ касалланиши бошқа миллатларга аниқ нарсани тушунишга ҳалақит беради: бизнинг умумий, ашаддий душманимиз Сионизм империяси бўлади!

Жавоб бериш

Россия полицияси ва нацист прокурорлар қонунчиликда ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик кўрмаяпти https://www.youtube.com/watch?v=0QPcV1KgXVA&t=1s Битта фашист тўдаси

Жавоб бериш

Мана видео https://www.youtube.com/watch?v=fXH0Jcsgub0&feature=emb_logo Марказий Осиёликлар, Россия яна сизларни шундай зўрлашини хоҳлайсизми?

Жавоб бериш

«У бурятларни ўлдириш керак! деб бақирарди» Байкалортидаги Байгул қишлоғини рус жиноий тўдаси қўрқувга солмоқда... Улар ҳар қандай толиблардан ёмонроқ. Россия полицияси ва нацист-прокурорлар бу ерда ҳеч қандай қонунбузарлик кўрмайди.

Жавоб бериш

Бу Толибонлардан бизни ҳимоя қилиши учун турк ҳарбий базаларига эга бўлишимиз керак дегани.

Жавоб бериш