Карвонсарой
Таҳлил

Қосим Сулаймонийнинг минтақа ва унинг ташқариcидаги хунрезликлари хроникаси

Карвонсарой

10 декабрь куни Эрон ҳурбийлари томонидан чоп этилган санаси номаълум ушбу суратда марҳум Қосим Сулаймоний (чапда) бирга Эронлик ҳарбий қўмондонлар ва Олий руҳоний раҳбар Али Ҳоманаий акс этган. [Эрон мудофаа вазирлиги]

10 декабрь куни Эрон ҳурбийлари томонидан чоп этилган санаси номаълум ушбу суратда марҳум Қосим Сулаймоний (чапда) бирга Эронлик ҳарбий қўмондонлар ва Олий руҳоний раҳбар Али Ҳоманаий акс этган. [Эрон мудофаа вазирлиги]

Ўлимидан деярли бир йил аввал Эроннинг етакчи ҳарбий қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний айримлар томонидан Яқин Шарқдаги энг хатарли одам деб ҳисобланган.

Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида Сулаймоний террорчилик «экспорти», минтақа бўйлаб, жумладан Ироқ, Сурия, Ливан, Баҳрейн, Яман ва Афғонистондаги Эрон режимининг билвосита жангариларини қуроллантиришга масъул Эрон армиясининг махсус бўлинмаси – Эрон ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) «Ал-Қудс» кучларига раҳбарлик қилган.

Унинг сўнгги режалари орасида Ироқдаги АҚШ коалиция кучлари, жумладан деворига вандаллар «Сулаймоний бизнинг етакчимиз» деб ёзиб кетилган Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ўтган йил 31 декабр куни ҳужум қилиш ҳам бор эди.

3 январ куни Сулаймонийнинг Бағдодда АҚШ дрони ҳужуми ёрдамида ўлдирилиши Теҳроннинг минтақа бир неча ўн йиллардан бериш давом этаётган жангарилик ва ихтилофларни авж олдириш ҳаракатларидаги бурилиш нуқтаси бўлди.

Сулаймоний Суриянинг Албу Камол шаҳрида, 2017 йилги сурат. [ISNA]

Сулаймоний Суриянинг Албу Камол шаҳрида, 2017 йилги сурат. [ISNA]

Сулаймоний ИИПК қўлловидаги жангарилар билан, 2018 йил, Ироқ. [Jahan News]

Сулаймоний ИИПК қўлловидаги жангарилар билан, 2018 йил, Ироқ. [Jahan News]

Ҳозирда ташқи ишлар вазири бўлган Саудиянинг Қўшма Штатлардаги собиқ элчиси Одил бин Аҳмад ал-Жубайр Вашингтонда бўлиб турганида унга қарши муваффақиятсиз суиқасд амалга оширилган, АҚШ ҳукумати 2011 йилда бу амалиётга раҳбарлик қилган Сулаймонийни халқаро террорчи деб эълон қилганди.

Ўша йилнинг бошида тинч намойишчиларга қарши қонли ҳужумда Сурия президенти Башар Ал-Асад режимига моддий ёрдам бергани учун Сулаймонийга нисбатан санкциялар жорий қилинган эди.

2019 йилнинг апрелида «Ал-Қудс» кучларининг Сулаймоний қўли остидаги хатти-ҳаракатлари туфайли АҚШ молия вазирлиги бутун бошли ИИПКни халқаро террорчилик ташкилоти деб топиш билан мислсиз чора кўрган эди.

Террорчиликни «экспорт» қилиш

ИИПКнинг «Ал-Қудс» кучлари Сулаймоний раҳбарлигида Яқин Шарқ ва ундан ташқарида терроризмни «экспорт» қилган, мазҳабпарастликни кучайтирган, ҳукуматларга қарши қўпорувчиликлар содир этган, минглаб, балки бир неча ўн минглаб одамларнинг ўлимига ва мислсиз азиятларига сабаб бўлган.

Эрон режими минтақадаги хавфсизликка путур етказишда давом этар экан, Сулаймоний тирик бўлганида Теҳроннинг таҳдиди янада жиддийроқ бўлар эди, дейди таҳлилчилар.

Сулаймоний «Россия президенти Владимир Путин ва Сурия президенти Башар ал-Асад каби давлат етакчилари ҳамда жангарилар билан яқин муносабатда бўлган ва жанг майдонида қатнашган», деди Ироқ стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Ғозий Файзал Ҳусайн.

«У Эрон инқилобини, Валият ал-Фақиҳ мафкурасини тарқатиш, минтақадаги қонуний ҳукуматларни Эронга хизмат қилувчи режимларга ўзгартиришга уринган», деди у олий руҳоний Оятуллоҳ Али Ҳоманаий барча масалаларни бошқариши керак деган даъвони назарда тутиб.

«Қосим Сулаймонийга минтақада ИИПКнинг таъсирини кенгайтириш вазифаси ишониб топширилган эди», деди яманлик сиёсий таҳлилчи ва журналист Вадда ал-Жалил.

1998-1999 йилларда Сулаймоний ўз фаолиятининг илк йилларини Ҳизбуллоҳ жангари гуруҳини бошқаришга бағишлаган.

10 йилдан ортиқ давр мобайнида Сулаймоний шахсан Ироқ ҳукумати суверенитетига путур етказиш ва беқарорлаштиришдаги Эроннинг ҳаракатлари доирасида Ироқдаги террорчиларни бошқарган ва уларга қурол етказган.

АҚШ мудофаа вазирлигига кўра, 2000 йиллар ўрталарида Эрон қўлловидаги жангарилар томонидан камида 603 нафар АҚШ аскари ўлдирилган, бу Ироқдаги тўқнашувларда ҳалок бўлган америкаликларнинг 17 фоизини ташкил қилади.

2019 йилнинг октябридан бери минглаб ироқликлар бир неча марта Ироқда Эроннинг беқарорлаштириш таъсирига қарши намойишга чиққанлар.

Заиф ёшларни ёллаш

Сулаймоний Сурияда Асаднинг сийраклашган ҳарбий сафини тўлдириш бўйича кенг қамровли операцияга етакчилик қилган.

2014 йил охиридан бошлаб бир неча йил ичида Сулаймоний раҳбарлигида Эрон оператив ходимлари Афғонистон, Покистон, Ироқ ва бошқа давлатлардаги шиа жамоаларидан кўпчилиги вояга етмаганлар ва/ёки ночор ҳолатда қолган ёшларни жангариликка ёллаган.

ИИПКнинг афғонистонлик жангарилардан таркиб топган Фотимиюн бўлинмасига қўшилиш эвазига афғонларга Эрон фуқаролиги ва ойлик маош ваъда қилинган, аммо Эрон режими бир неча бор бу ваъдаларини бажармаган.

Фотимиюн манбаларига кўра, Сулаймоний Суриядаги фуқаролар урушини ташкил этишда 20 минг нафар афғонистонлик ночор жангариларни ёллаган, улардан 2000 таси ҳалок бўлган ва 8000 таси жароҳатланган.

2020 йил декабр ойи маълумотларига кўра, Суриядаги фуқаролар урушида 387100 дан 593000 гача одам ҳалок бўлган, дейди мухолифатчилар.

World Vision ташкилотига кўра, Суриянинг ўзида 6,2 миллион одам бошпанасиз қолган ва 5,6 миллион киши қўшни мамлакатларга кўчиб ўтган.

Сулаймоний Яманда Эроннинг таъсирини кучайтириш билан шуғулланган, 2015 йилда минтақадаги Эроннинг энг катта душмани Саудия Арабистони Яман ҳукумати номидан вазиятга аралашганида ИИПК Хусий исёнчиларини (Ансаруллоҳ) қувватлаган.

«Эрон стратегиясини амалга оширишни жадаллаштириш, жумладан Сана, Дамашқ билан бирга Байрут ва Бағдодни эгаллаш Сулаймонийнинг вазифаси эди», дейди Abaad стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Абдул Салом Муҳаммад.

«Унинг ўлими бу стратегияни ўзгартирмайди», деди у.

Яман ахборот лойиҳасига кўра, Яманда Эрон қўлловидаги хусийлар авж олдирган инқироз 2015 йилдан бери 17500 дан ортиқ тинч аҳолининг ўлими ва жароҳатланишига олиб келди. 20 миллиондан ортиқ одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда, 10 миллионга яқини эса очлик хавфи билан юзма-юз келган, деб хабар беради Human Rights Watch.

Халқаро терговлардан маълум бўлишича, хусийлар мунтазам равишда талабалар, аёллар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, гуманитар ташкилотлар хизматчилари ва диний озчиликлар вакилларини ноқонуний равишда ҳибсга олиб, қийноққа солиб келган.

Кўнгиллилар бандитларга айланди

2014 ва 2015 йилларда ҳарбий кийимдаги Сулаймонийнинг Ироқдаги жанг майдонида олинган суратлари унинг ушбу можародаги бевосита иштирокини тасдиқлаган.

Узоқ йиллар давомида Сулаймоний қўлловида тузилган кўплаб кўнгилли аскарлар бўлинмалари ўзларининг дастлабки диний мақсадларидан узоқлашиб, бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келишди.

Бу кўнгилли лашкарлар Ироқда Сулаймоний ҳукмронлигидаги йиллар давомида орттирган қудратидан фойдаланиб, ироқлик намойишчиларни бостирдилар, Халқ сафарбарлик кучлари сафларига кириб ва уни суиистеъмол қилдилар, ҳаттоки ҳукумат коррупцияси ва лаёқатсизлигига қарши норозилик билдирган ўнлаб ироқлик намойишчиларни отиб ташладилар.

«Кўнгилли лашкарлар очкўз ва енгиб бўлмайдиган қудратли йиртқичларга айланди», деган эди исмини ошкор қилишни истамаган ироқлик юқори лавозимли сиёсатчи феврал ойида Рейтер агентлигига.

«Улар компаниялардан зўрлик билан пул ундирган; ҳатто ҳукуматни ўзларига содиқ одамларга иш ва давлат шартномаларини беришга мажбурлаб, ҳамма нарсадан улуш олишни истаганлар», деди у.

Ироқ кўнгилли аскалари қуролларни ноқонуний тортиб олиб, «Ислом Давлати»дан (ИД) озод қилинган Ироқнинг бир қатор шаҳарларига инвестицияларни тўхтатиб қўйган.

[Бу мақолани тайёрлашга Фарис ал-Омран ва Набил Абдулла ат-Тамимий кўмаклашган.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Муаллиф, ахбарот манбалари ҳақида маълумот берсангиз, сиз келтираётган фактларнинг манбааси бўлиши кк.

Жавоб бериш