Карвонсарой
Сиёсат

Сулаймонийнинг Ливандаги мероси: таҳдид, беқарорлик ва ички курашлар

Ноҳад Топалиан

Эрон ОАВ томонидан томонидан эълон қилинган сўнгги сўнгги фотосуратларнинг бирида «Ал-Қудс» қўмондони Қосим Сулаймоний (ўнгда) 3 январ куни Бағдодда ўлдирилишидан бир неча кун аввал Байрутдаги учрашувда Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳасан Насруллонинг пешонасидан ўпаётгани акс этган.

Эрон ОАВ томонидан томонидан эълон қилинган сўнгги сўнгги фотосуратларнинг бирида «Ал-Қудс» қўмондони Қосим Сулаймоний (ўнгда) 3 январ куни Бағдодда ўлдирилишидан бир неча кун аввал Байрутдаги учрашувда Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳасан Насруллонинг пешонасидан ўпаётгани акс этган.

БАЙРУТ – Эроннинг юқори лавозимли генерали Қосим Сулаймоний Бағдодда АҚШ зарбаси билан ўлдирилганига деярли бир йил тўлар экан, унинг зарарли таъсири «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насрулло орқали Ливанда тарқалишда давом этяпти.

Ливан янги коронавирус (COVID-19) пандемияси ва 4 август куни Байрут портида юз берган портлаш туфайли мислсиз сиёсий ва иқтисодий таназзул билан билан юзма-юз келган. Донорларга кўра, инқироз оқибатларини бартараф этиш учун 2,5 миллиард доллар керак бўлади.

Кўплаб ливанликлар мамлакатдаги муаммоларга сабаб «Ҳизбуллоҳ» эканини айтадилар, Ливаннинг инқироздан чиқишга зоҳирий лаёқатсизлигида партияни айблайдилар.

Сулаймоний қолдирган «мерос» унинг Насруллоҳ билан яқин алоқаларига оиддир.

Эрон олий раҳбари идораси томонидан эълон қилинган ушбу санасиз суратда олий руҳоний Али Ҳоманаий (чапда), «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ (ўртада) ва «Ал-Қудс» кучларининг марҳум қўмондони Қосим Сулаймоний акс этган.

Эрон олий раҳбари идораси томонидан эълон қилинган ушбу санасиз суратда олий руҳоний Али Ҳоманаий (чапда), «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ (ўртада) ва «Ал-Қудс» кучларининг марҳум қўмондони Қосим Сулаймоний акс этган.

12 декабр куни олинган сурат: Байрут бандаргоҳи, Мар Михаел ҳудудидаги «Electricité du Liban» биносининг 4 август кунги портлашдан кейинги ҳолати. Вайрон бўлган биноларнинг аксарияти портлашдан 4 ой ўтиб ҳам қайта тиклангани йўқ. [Nohad Topalian/Al-Mashareq]

12 декабр куни олинган сурат: Байрут бандаргоҳи, Мар Михаел ҳудудидаги «Electricité du Liban» биносининг 4 август кунги портлашдан кейинги ҳолати. Вайрон бўлган биноларнинг аксарияти портлашдан 4 ой ўтиб ҳам қайта тиклангани йўқ. [Nohad Topalian/Al-Mashareq]

«Келажак» ҳаракати вакили, собиқ парламент депутати Мустафо Аллушга кўра, Сулаймоний Насруллоҳнинг «қўмондони» бўлган. Насруллоҳнинг роли «бўрттириб кўрсатилган», аслида у Сулаймонийга бўйсунган.

Сулаймонийнинг роли ва Насруллоҳ билан алоқаларини «унинг партияга бўлган таъсири ва «Ҳизбуллоҳ»га кўрсатган бевосита ҳарбий ва моддий-техник ёрдамидан ҳам билиш мумкин», деди у.

Бу таъсир Ливан ичидаги воқеаларда ҳам ўз аксини топди, дейди Аллуш.

Ливан тараққиётига тўсиқ

«40 йилдирки, «Ҳизбуллоҳ» Ливандаги беқарорлик сабаби бўлиб келмоқда, чунки у давлат ичидаги давлатдир», деди Аллуш.

Унинг сўзларига кўра, Ҳизбуллоҳ «Ливанни вайронкор урушларга гирифтор қилди» (айниқса Сурия урушига), унинг яккалик тамойилларини бузиб, «мамлакатни терроризм гирдобига ташлади».

Бу ҳолат Ливанга пул ўтказмалари ва ёрдам манбаларини тақдим этган давлатлар, жумладан Форс кўрфази мамлакатлари билан ўзаро муносабатларга путур етказди, шунингдек, Ғарб билан алоқалар совуқлашди.

Ҳизбуллоҳ бўлмаганида, Ливандаги сиёсий партиялар «демократик муроса йўлини танлаган бўларди», деди у. Аммо ташкилотнинг мамлакат сиёсий тизимидаги иштироки «унга қўйилган санкциялар туфайли ҳукуматни шакллантиришга халал бермоқда».

Академик тадқиқотчи ва «Лиҳаққи» ҳаракати фаоли Моҳир Абу Шакранинг айтишича, Ливан сиёсий тизимида ҳукмрон бўлган «Ҳизбуллоҳ» унинг беқарорлиги учун масъулдир.

2019 йил октябр ойида оммавий норозилик намойишлари бошланганидан бери у мавжуд самарасиз тизимни ҳимоя қилиб келмоқда, деб қўшимча қилди у.

«Ҳизбуллоҳ яхлит иқтисодий ва ҳарбий тизимга эга қуролли партия бўлиб, мамлакат ичи ва ташқарисида чуқур илдиз отган империяга эга», деди у. «Шу тариқа у давлатдан ҳам қудратлироқ кучга айланиб, мамлакат ва халқ учун жиддий хавф туғдирмоқда.»

Партиянинг кучи унинг «Эрон билан бевосита алоқалари ҳамда Насруллоҳ ва Сулаймоний ўртасидаги муносабатлардан» келиб чиқади, деди у.

Партия унинг кенгайишига ҳамда ҳукумат, шаҳар, парламент ва касаба уюшмаларига сайловларда улар билан бирлашишга кўз юмаётган, коррупцияга ботган сиёсий кучларга таяниб, ўзининг ички қудратини мустаҳкамламоқда, деди у.

Насруллоҳ Сулаймонийга бўйсунар эди

«Сулаймоний Ҳизбуллоҳ билан муносабатларини яширмас эди», дейди Ҳизбуллоҳга қарши бўлган сиёсий фаоллардан бири Луқмон Салим.

Бу муносабатлар ҳақида кўп нарса маълум эмасди, деди Салим. «Лекин, оз миқдорда билганларимиздан бу – раҳбар ва унга бўйсунувчи ходим ўртасидаги муносабатлар эканини тахмин қилиш мумкин эди».

«Сулаймоний Ҳизбуллоҳнинг муваффақиятли бажарилган вазифаларини ўз ютуғи деб ҳисоблаган», дейди у Ҳизбуллоҳнинг Сурия, Яман ва Ироқдаги операциялари Сулаймоний Эроннинг таъсирини кенгайтиришга уринган ҳудудларда ўтказилганини таъкидлаб.

Бу икки кишининг ўзаро муносабатларида «ким буйруқ берувчи ва ким бўйсунувчи эканлиги аниқ эди», деди у. «Сулаймонийнинг ўлими Эроннинг қўрқитиш йўли билан тийиб туриш сиёсатига ҳар қачонгидан ҳам жиддийроқ путур етказди».

Бу Насруллони ҳам заифлаштирди, деди у.

Унинг сўзларига кўра, партиянинг имиджи 2005 йилда Ливан собиқ бош вазири Рафиқ ал-Ҳаририйни ўлдиргани учун учун 11 декабр куни беш марталик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган «Ҳизбуллоҳ» аъзоси Салим Айяшнинг образига мос келади.

«Бандаргоҳдаги портлашдан сўнг, икки суверен тузилма, яъни давлат ва давлатча бир мамлакат ичида бирга яшай олмаслиги билиниб қолди», деди Луқмон Салим.

«Ливан бугун икки йўлдан бирини: давлатчиликни қайта тиклаши ёки Эрон моделини танлаши керак – бу моделда «давлатча» мамлакатни бошқаради, расмий давлат эса сохта гувоҳ вазифасини ўтайди», деди у.

Ҳизбуллоҳга алоқадор вазирларга айблов эълон қилинган

Ливаннинг Байрут бандаргоҳида юз берган портлаш бўйича бош терговчиси 10 декабр куни ўз лавозимини тарк этаётган бош вазир, Ҳизбуллоҳ иттифоқчиси Ҳасан Диаб ва бошқа уч нафар собиқ вазирни ўз ишига масъулиятсизликда айблаган, деб хабар беради AFP.

Бу тўртовлон «совуққонликда ҳамда юзларча одамнинг ўлими ва минглаб одамларнинг жароҳатланишига сабабчи бўлишда» айбланмоқда. Ливан тарихида амалдаги бош вазирга нисбатан илк марта шундай расмий айбловлар илгари сурилган, деб хабар беради суддаги манба.

Портлашдан сўнг маълум бўлишича, хавфсизлик кучлари мансабдорлари ва сиёсатчилар Байрут портида юзлаб тонна аммиакли селитра ўғитлари бетартиб сақланаётганидан хабардор бўлган, аммо эҳтиёт чораларини кўрмаган.

Гумондорларга «аммиакли селитра ўғитларини кечиктирмай утилизация қилиш кераклиги ҳақида бир неча бор ёзма огоҳлантириш» юборилгани терговда тасдиқлангач, судья Фади Саван шундай қарор чиқарган.

«Шунингдек, улар ҳалокатли портлаш ва у келтирган улкан зарарнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрмаганлар», деб қўшимча қилди манба, бу хусусда гапириш ваколатига эга эмаслиги сабабли исмини ошкор қилмай.

Шунингдек, бошқа юқори мансабдор шахслар – собиқ молия вазири Али Ҳасан Халил ва жамоатчилик ишлари бўйича собиқ вазирлар – Юсуф Фенианос ва Ғозий Зайтерга нисбатан ҳам айбловлар илгари сурилган.

Сентябр ойида АҚШ Халил ва Фенианосга нисбатан коррупцияга алоқадорлик ва Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлашда айблови билан санкциялар жорий қилганди.

Жавобсиз қолаётган саволлар

Аллушнинг сўзларига кўра, айрим саволлар, масалан, нима учун портловчи моддалар олиб кетаётган кема Байрутга йўналтирилгани ва ким ўз юкини 12-омборда сақлашга қарор қилгани ҳанузгача жавобсиз қолмоқда.

Унинг айтишича, Ҳизбуллоҳнинг жанговар операцияларида портловчи мосламалар компонентларидан бўлган аммиакли селитра ишлатилган ёки йўқми, аниқлаш керак бўлади.

Аллушнинг сўзларига кўра, бу саволларга «ҳукумат томонидан ўтказиладиган шаффоф тергов ёрдамида» жавоб топилиши керак, у эса афсуски, «Ҳизбуллоҳ»га бўйсунади.

«Лиҳаққи» ҳаракати фаоли Абу Шакранинг айтишича, Ҳизбуллоҳ «мамлакатдаги сиёсий тизим иштирокчиси ўлароқ, бандаргоҳдаги портлаш ҳамда аҳоли пунктлари яқинида қаровсиз қолдирилган хавфли моддалар учун» жавоб бериши керак.

Шундай бўлса-да, «тергов айбдорларни аниқлаши даргумон», деди у жиноятчи сиёсий элита вакиллари бир-бирининг айбини хаспўшлашига ишора қилиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500