Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Қозоғистондаги очарчилик ҳақидаги филм Оскарга даъвогарлик қилади

Канат Алтинбаев

1930-йилларда Қозоғистондаги очарчилик ҳақида ҳикоя қилувчи «Дашт йиғиси» филмидаги бу саҳнада Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Суйксой қишлоғи яқинида елкасида болаларини кўтариб, Қизил армиядан қочаётган аёл ролини ижро этган актриса Саяжан Қулимбетова. Табиий саҳналар 2018 йилда суратга олинган. [Канат Алтинбаев]

1930-йилларда Қозоғистондаги очарчилик ҳақида ҳикоя қилувчи «Дашт йиғиси» филмидаги бу саҳнада Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Суйксой қишлоғи яқинида елкасида болаларини кўтариб, Қизил армиядан қочаётган аёл ролини ижро этган актриса Саяжан Қулимбетова. Табиий саҳналар 2018 йилда суратга олинган. [Канат Алтинбаев]

ОЛМАОТА – Қозоғистонда 1930-йилларда Сталин даврига оид очарчилик даҳшатларини акс эттирган филм бу йил Оскар учун даъвогарлик қилмоқда.

Олмаотадаги «MG Productions» компанияси суратга олган «Дашт йиғиси» филми «хорижий тилдаги энг яхши филм» номинациясида Голливудда ҳар йили ўтказиладиган «Оскар» киномукофотига даъвогарлик қиладиган бўлди. Бу филм декабр ойи бошида «Оскар» учун илгари сурилган.

«Дашт йиғиси» филмида 1930-йилларда Совет Иттифоқи тарафидан қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш чоғида ўша пайтдаги Қозоғистон ССР дуч келган фожиа тасвирланган. Бу сиёсат натижасида бой-бадавлат қозоқларнинг чорва моллари тортиб олинган, очарчилик юзага келган ва аҳолининг катта қисмини ўлган.

Оғир ҳикоя

Филмни суратга олиш учун бир неча йил керак бўлди. Асосий саҳналар 2018 йилда Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Жунгар-Олатов тоғ тизмасида суратга олинган. Бу ерлар тизза баробар қор ёғиши ва баҳор ойларида ҳам қаҳратон қиш ҳукмронлик қилиши билан ажралиб туради.

Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Cуйксой қишлоғи яқинида «Дашт йиғиси» фильмини суратга олиш жараёни. [Канат Алтинбаев]

Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Cуйксой қишлоғи яқинида «Дашт йиғиси» фильмини суратга олиш жараёни. [Канат Алтинбаев]

«MG Productions» суратга олиш жамоаси аъзолари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Суйксой қишлоғи яқинидаги тоғли ҳудудларда «Дашт йиғиси» фильмини суратга олиш жараёнида актёрларга йўл-йўриқ кўрсатмоқда, 2018 йил, феврал.

«MG Productions» суратга олиш жамоаси аъзолари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги Суйксой қишлоғи яқинидаги тоғли ҳудудларда «Дашт йиғиси» фильмини суратга олиш жараёнида актёрларга йўл-йўриқ кўрсатмоқда, 2018 йил, феврал.

Совет ҳокимиятидан қочган қозоқлар айнан шу ердан Хитойга ўтишлари керак эди.

Турмуш ўртоғи Қизил Армия тарафидан ҳибсга олингач, қизи ва ўғли билан ёлғиз қолган Нурия исмли қаҳрамон ролини актриса Саяжан Кулимбетова ижро этган.

У болалари билан хавфсиз бошпана излаб йўлга чиқади. Сафари давомида унга бўрилар ҳужум қилади ва Нурия ҳаётидаги энг мушкул танловни амалга оширади: қизини бўриларга ташлаб, ўғлини қутқаради ва қозоқлар учун муҳим бўлган наслни давом эттириш вазифасини адо этади. Она ва ўғил омон қолишади.

Нурия сингари очарчилик билан тўқнаш келган бошқа қозоқлар ҳам қочишга мажбур эдилар. Коммунистлар уларнинг асосий озиқ-овқат манбаи бўлган чорва моллари – туя, қўй ва отларини тортиб олган.

Кўп бойлар ўз сурувларини олис ва хавфсиз жойга олиб кетишга уринганлар.

Ўша вақтларда коммунистик режим раҳбари бўлган совет диктатори Иосиф Сталин уларни халқ душманлари деб атаб, судсиз ва терговсиз отувга ҳукм қилган.

Москвадаги коммунистлар турли уруғлардан ташкил топган қозоқ кўчманчи жамоаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишмаган, дейди Қозоғистон Миллий университети тарихчиси Ануар Галиев.

Қозоқларнинг урф-одати бўйича қариндошлар бир-бирига ёрдам бериши керак эди.

«Бойлар асосан жамиятнинг иш берувчилари ва боқувчилари бўлишган. Қариндошлари уларнинг молларини боққан, хўжаликларида ёрдам берган, бу меҳнатлари учун уларга озиқ-овқат билан ҳақ тўланган. Россия коммунистлари қозоқ бойларининг мол-мулкини мусодара қилганларида улар Россиядаги каби «эксплуататорлар» деб қаралган. Оқибатда, нафақат бойлар, балки бутун аҳоли жабр кўрган», деб айтган Галиев.

Миллионлаб қозоқлар ҳалок бўлган

Қозоғистондаги очарчилик қурбонларига оид тахминлар турлича. Россия режими ўзидан аввалги Совет ҳокимиятидан ўрнак олиб, ваҳшийликни ёритмасликка ҳаракат қилади ва кўп саволларга жавоб бериши мумкин бўлган статистик маълумотларни очиқламайди.

1930-йилларда қозоқ миллий лидери Алихан Букейхан тақдим этган яна бир тахминга кўра, ўлганлар сони 4 миллиондан ортиқ, деб ёзган Informburo.kz сайти 2014 йилда. Букейханнинг ўзи Москвада 1937-йиллардаги Сталин қатағонларида қатл қилинган.

Қозоғистон ҳукуматининг рақамлари анча паст бўлса-да, воқеаларнинг даҳшатини акс эттиради.

«Сталиннинг жиноий коллективлаштириш сиёсати натижасида бир ярим миллион қозоқ очликдан ўлган. Яна 1,3 миллиони эса қатағонлар ва маҳрумликдан қочиб, Совет иттифоқидан чиқиб кетишга мажбур бўлган», деган эди 2015 йилнинг апрель ойида ўша вақтдаги президент Нурсултон Назарбоев.

«Дунёдаги ҳеч бир мамлакат ва халқ қозоқ халқичалик демографик вазиятда бу каби ўзгариш ёки қирилиб кетиш хавфига тўқнаш келмаган», деб қўшимча қилган Назарбоев ўшанда Қозоғистон халқ маслаҳат кенгашига мурожаатида.

Совет республикалари орасида очарчилик сабабли Қозоғистон энг кўп аҳолисини йўқотган (22.4%), ундан кейин Украина (13.3%), Россия (3.2%) ва Беларус (1.3%) туради, деб айтган 2017 йилда украиналик тадқиқотчи Наталия Левчук Украинанинг UNIAN янгиликлар агентлигига кўра.

Ҳатто, бугун қозоқ тарихчилари ва демографлари очарчилик қурбонлари ёки фожиагача қозоқ миллати аҳолисининг сони борасида якдил фикрга кела олмаганлар.

Фожиани ўрганиш

Фильм ижодкорлари воқеаларни қурбонларнинг ҳақиқий тақдирлари ва ҳикоялари орқали тасвирлашга ҳаракат қилдилар.

Продюсерлик компаниясининг тадқиқотчилари фожианинг асл табиатини ҳеч қандай безакларсиз етказиб бериш учун адабиётлар, архив материалларини ўрганиш, суҳбатлар ўтказиш билан жуда кўп меҳнат қилдилар, дейди фильм режиссери Марина Кунарова.

Айниқса, фильм очлик туфайли ақлдан озганларнинг одамхўрлик билан ҳаддан ошиши каби даҳшатли саҳналарни ҳам ўз ичига олади.

«Бу ҳар ким ҳам тирик чиқавермайдиган инсон фожиаси ҳақидаги ҳикоядир», дейди Кунарова. «Шунингдек, фильм ҳар қандай вазиятда, ҳатто энг чидаб бўлмас ҳолатларда ҳам одам ўз инсонийлигини йўқотмаслиги кераклиги ҳақида сўзлайди.»

Фильм умумбашарий инсоний қадриятлар, ватанпарварлик ва қозоқ миллатининг бардоши каби мавзуларни тилга олади, қолиплардан ташқарига чиққан ҳикоя қозоқ ва ғарб томошабинларга хуш келади, дейди Кунарова.

«Унутмаслигимиз керак»

Фильм продюсери Ернар Маликов учун фильмни молиялаштириш алоҳида муаммога айланган.

Фильмни ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириш муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, Маликов кўпчилик харажатларини краудфандинг ёрдамида ўзи қоплаган.

Ҳозирда ўз иқтисодий ҳолатини ўнглаган Қозоғистон ҳукумати Маликовнинг филми халқаро фестивалда иштирок этиши учун ҳар қандай харажатларни тўлашга ваъда берган, деди у.

«Совет ҳукумати даврида ушбу қалтис мавзу кўп йиллар тақиқда эди. Шу сабабли ҳам қозоқ ёшлари тарихнинг бу босқичи ҳақида маълумотга эга эмаслар, аммо биз ўтмиш сабоқларини унутмаслигимиз керак», деди Маликов.

Кремл бир неча йиллардан бери 1930-йиллардаги фожиани тарихий масъулият олдидаги қўрқув сабабли оқлашга уриниб келади.

Масалан, 2019 йилда Қозоғистондаги очарчилик ҳақидаги ҳужжатли фильмга жавобан, Россия ташқи ишлар вазирлиги очарчиликка қурғоқчилик ва қаҳатчилик каби «табиий сабаблар» таъсир кўрсатгани ҳақида баёнот берган эди.

«Россияга биродар Марказий Осиё халқлари тарихий фактларни «миллий ўйинлар» ёрдамида бузиб кўрсатиш ҳаракатларига алданмасликларига ишонамиз», деб қўшимча қилган Ташқи ишлар вазирлиги.

Ҳужжатли фильм муаллифи, олмаоталик журналист Жанболат Мамайга кўра, Кремлнинг очарчилик борасидаги даъволари «очиқ ёлғондан» бошқа нарса эмас.

«Қозоғистонда сақлаб келинаётган материаллар қозоқ заминида содир этилган геноцидни тасдиқлайди», деди Мамай. «Бироқ, Кремл муҳим архив ҳужжатларини махфийлаштирган.»

Кремл қўлидаги бу ҳужжатлар ошкор бўлса, Москва «Совет ҳукуматининг энг улкан жиноятларини тан олишга» мажбур бўлади, деди у.

Ўтган ой, Россиялик сиёсатчилар ва журналистлар модомики Қозоғистон ўз ҳудудининг бир қисми «Россиянинг совғаси» бўлганини тан олмас экан, эҳтимол Кремл уларни қайтариб олиши керакдир, деган фикрни билдиришган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 10

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

kitobini yoki filmni qayerdan olsak buladi

Жавоб бериш

Кучли филм, ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Продюсер, режиссёр, муаллиф, актёрлар ва бу картинада иштирок этган барчага раҳмат! Ҳеч қачон такрорланмаслиги учун буни билишимиз ва унутмаслигимиз керак.

Жавоб бериш

Бу филмни қаерда онлайн кўрсам бўлади? Раҳмат.

Жавоб бериш

Бу воқеалар 1931 йил декабр ойида туғилган онамни ҳам четлаб ўтмаган. 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган 13 нафар бола ҳалок бўлган, отам етти ёшида меҳрибонлик уйида қолди, онаси ва икки фарзанди халқ душманининг оиласи сифатида сургун қилинди.

Жавоб бериш

Россия билан солиштиргада хитойлар мусичадек беозор; улар ирқий бесабрлик сабаб ҳақиқий қатлиом қилишган.

Жавоб бериш

Иосиф Джугашвили – барча замонларнинг энг ёвуз одами.

Жавоб бериш

Қани энди Кремль ҳужжатларида чиққан ҳақиқатни била олсак. Голодомор вақтида ўлган ва йўқ бўлиб кетганларнинг хотираси абадий бўлсин!

Жавоб бериш

Россия яқинда бир ўзи қолади

Жавоб бериш

СССР давлати раҳбарлари минг йиллардан буён қардош яшаб келган Марказий Осиё халқлари бошига битмас-туганмас азоб-уқубатларни солганлар.

Жавоб бериш

Қозоқлар қатлиомини яшириш учун яратилган очарчилик бўлган

Жавоб бериш