ПЕКИН – Хитой 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш ваъдасини бажариш йўлида қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтаётганини даъво қилса-да, унинг ҳаракатлари сўзларига тўғри келмаяпти, зеро у «ифлос турдаги ёқилғига» катта маблағ ажратишда давом этмоқда.
Хитой режими ўнлаб хорижий кўмир заводларини молиялаштиришни режалаштирмоқда ва маҳаллий ишлаб чиқариш борасида нотўғри йўлдан кетмоқда, деб огоҳлантиради энергетик таҳлилчилар ва экологлар.
Мамлакат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг 5 январ куни маълум қилишича, ҳавога чиқиндиларни камайтириш мақсадида Хитой феврал ойидан бошлаб углерод савдоси тизимини қўллай бошлайди.
Вазирлик илк марта маҳаллий ҳокимликларга йирик энергетик корхоналар учун ҳавони ифлослантириш лимитларини белгилашга имкон берувчи янги қоидалар чиқарган.
Компаниялар камроқ «углерод изига» эга бошқа компаниялардан атроф-муҳитни ифлослантириш ҳуқуқини сотиб олиши мумкин, аммо дастур бу жараённи қимматлаштириш орқали умумий чиқиндилар миқдорини камайтириши кутилмоқда.
Бироқ, Хитойда энергиянинг 60 фоизи ҳали ҳам кўмирдан олинади ва таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, кучли кўмир лоббиси қулай углерод чекловларига эришиш пайида бўлади.
Эришиш қийин бўлган мақсадлар
Шубҳасиз, дунёдаги энг йирик ҳавони ифлослантирувчи ва энг кўп кўмир истеъмол қилувчи бўлган Хитой кўзбўямачилик билан шуғулланмоқда, дейди айрим кузатувчилар.
22 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотида чиқиш қилган президент Си Цзинпин воқеликка зид равишда ўз мамлакатининг глобал исишга қарши курашда етакчи эканлигини даъво қилар экан, Хитой 2030 йилгача эмиссиянинг чўққисига етиб, яна 30 йилдан кейин углерод нейтраллигига эришишини айтган.
Бу Хитойнинг ўзини яхши қилиб кўрсатишга уриниш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди, зеро Хитой ҳукумати Кремль қўллаб келган ишончли тактикани ўзлаштириб, унга фитна назарияларини тарқатиш ҳамда бир қатор баҳсли мавзуларда айбни ўзидан соқит қилиш мақсадида ўзининг янги ҳийлаларини қўшиш билан ахборот урушини янги босқичга олиб чиқмоқда.
Аммо Хитой 2060 йилга келиб, углерод нейтраллигига эришиш учун янги кўмир электростанциялари қуришни тўхтатиши ҳамда шамол ва қуёш иншоотлари қувватини ошириши керак, дейилади Хелсинкидаги Энергетика ва тоза ҳаво тадқиқотлари марказининг (CREA) 20 ноябр кунги ҳисоботида.
Мавжуд ва барпо этилаётган янги станцияларнинг ортиқча қувватлари Пекинга ўз мақсадига эришиш қийин бўлишини англатади, дейилади ҳисоботда.
Унда Хитой ҳукумати 2020 йилдан бери қурилган кўмир электростанцияларини ёпиши ва келаси ўн йил ичида шамол ва қуёш энергияси ҳажмини икки баравар ошириши кераклиги баён қилинган.
Бундан ташқари, Хитой 2030 йилга қадар кўмирга асосланган электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини тахминан 1380 ГВт гача кенгайтириш режалари ўрнига уларни 680 ГВтгача камайтириш керак, дейилади унда.
Тадқиқотчиларга кўра, ушбу ортиқча электростанцияларни муддатидан аввал фойдаланишдан чиқариш ва янгиларининг қурилишини тўхтатишга қаратилган тегишли сиёсий аралашувларсиз, Хитойда ҳавога чиқариладиган карбонат ангидрид ҳажми 2020 йилги кўрсаткичга нисбатан деярли камаймайди.
2019 йилда Хитойдаги парник газлари чиқиндилари 13,9 миллиард тоннани ташкил этган - бу бутун дунёда иқлимнинг қизиши билан боғлиқ ялпи кўрсаткичнинг 29 фоизи демакдир.
Иқтисодиётни кўмирга қарамликдан халос этиш ваъдаларига қарамай, Хитойнинг экологик хавфли ёқилғини истеъмол қилиш ҳажмлари июн ойида 2013 йилда кузатилган энг юқори даражага кўтарилган.
Пандемиядан кейинги тикланиш чиқиндиларни кўпайтирган
Коронавирус пандемиясидан зиён кўрган вилоятлар иқтисодиётини тиклаш учун Пекин давлат кредиторларига янги кўмир электр станцияларини қуришга рухсат берган.
2020 йилнинг биринчи ярмида Хитой режими аввалги икки йилни қўшиб ҳисоблаганда 23 ГВтга кўпроқ кўмир билан боғлиқ энергетика лойиҳаларини маъқуллаган. Бу ҳақда Сан-Францискода жойлашган Global Energy Monitor (GEM) нодавлат экологик ташкилоти хабар берган.
Хитой қурилиш, электр тармоқлари ва кўмир етказиб бериш каби кўп энергия талаб қиладиган тармоқлар ҳисобига глобал коронавирус инқирозидан ўнглана олди, дейди CREA марказининг етакчи таҳлилчиси Лаури Мюллювирта.
«Қўрқаманки, агар ҳукуматлар янги жиддий чоралар кўрмаса, биз бу йил кузатаётган чиқиндилар миқдорининг пасайиши эски ҳолатга қайтиши мумкин», дейди Халқаро энергетика агентлиги ижрочи директори Фотиҳ Бирол.
«Ҳукуматлар иқтисодни тиклашга оид чора-тадбирлар дастурига тоза энергия сиёсатини киритмас экан, биз пандемияга қадар бўлган ҳолатимизга қайтамиз», деди у.
Хитой бошқа давлатларнинг коронавирус пандемиясидан қутулиши учун «муҳим синов» майдони ҳисобланади, деди Бирол.
«Барчамизга маълумки, Хитой – коронавирус илк бор қайд этилган, биринчи бўлиб карантин жорий қилинган ва иқтисоди пасайган мамлакат бўлди», деди у.
«Аммо Хитой, шунингдек иқтисоди тикланган биринчи мамлакат ҳамдир. Бугунги кунда Хитойнинг ҳавога чиқараётган углеводород чиқиндилари инқироздан аввалги кўрсаткичлардан анча юқори.»
Кўмир саноатига инвестициялар
Хитойнинг давлатга қарашли компаниялари хорижда кўмир энергетикасига миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда.
Хитой триллион долларлик «Бир камар – бир йўл» ташаббуси доирасида Зимбабведан то Индонезиягача ўнлаб кўмир электростанцияларини молиялаштиришни режалаштирмоқда. Экологларнинг огоҳлантиришларича, бу станциялар ривожланган мамлакатлардагидан кўпроқ зарарли чиқиндилар чиқаради.
Бу чиқиндилар маҳаллий углерод чиқиндилари статистикасига киритимайди.
«2030 йилдан кейин ҳам кўп йиллар давомида фаолият юритадиган янги станциялар иқлим ўзгаришини тўхтатишга оид саъй-ҳаракатларга умуман мос келмайди», дейди GEMнинг кўмир тадқиқотлари бўйича раҳбари Кристин Ширер.
Айни дамда барпо этилаётган кўмир электр станциялари йилига 19 ГВт электр энергияси ва 115 миллион тонна зарарли модда ишлаб чиқаради, деб хабар беради Бостон университетининг глобал ривожланиш сиёсати маркази.
British Petroleum маълумотига кўра, Хитойнинг хориждаги қувурлари сони уч марта кўп, бу унинг хориждаги электростанциялари ҳозирда Британия, Туркия ва Италиядан кўра ҳавони кўпроқ ифлослантиради деганидир.
Ўнлаб электростанцияларнинг ҳар бири ўнлаб йиллар давомида ишлаши кўзда тутилган.
Қуриб битирилган ва 30 йил давомида фаолият олиб борган тақдирда, бу станциялар бутун Хитойдаги барча кўмир электростанцияларнинг уч йил давомида ишлаб чиқарганига тенг даражада ҳавони ифлослантиради, деб айтган CREA вакили Мюллювирта.
Чет элда кўмирни илгари суриш
Си «Бир камар – бир йўл» ташаббуси доирасида «очиқ, экологик ва соф ҳамкорлик олиб боришни» ваъда қилган бўлса-да, Хитой банклари кўмир лойиҳаларини молиялаштиришни давом эттирмоқда.
Бостон университети маълумотларга кўра, 2000-2018 йилларда Хитойнинг энг йирик икки сиёсий банки томонидан инвестиция қилинган 251 миллиард АҚШ долларининг 23,1 фоизи кўмир лойиҳаларига йўналтирилган.
Африкадаги энг йирик лойиҳалардан бири – Зимбабведаги 3 млрд долларлик «Sengwa» электростанцияси Хитой компаниялари қураётган хорижий иншоотлар жумласидан. Покистоннинг ўзида камида саккизта лойиҳа, жумладан Балужистонда 2 млрд АҚШ долларига тенг станция қурилиши амалга оширилмоқда.
Янги лойиҳаларнинг бари «Бир камар – бир йўл» ташаббусига қўшилган мамлакатларда бўлиб, бу уларни кўмир энергетикасига қарам қилиб қўяди.
Кўмирдан олинган маблағлар оқими «ривожланаётган мамлакатларнинг янада соф муқобил энергетика манбаларига ўтиш чораларига тўсқинлик қилади», дейди Хитойдаги «Гринпис» ташкилоти вакили Ли Шуо.
Хитойнинг ўзида 96 миллиард тоннага яқин фойдаланилмаётган кўмир заҳираси бор – бу катталиги бўйича дунёдаги тўртинчи энг йирик захирадир.
Ортиқча заҳираларнинг мавжудлиги Хитойэнергетика компанияларини Жанубий, жануби-шарқий Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги энергияга чанқоқ мамлакатларга кириб боришга ундади.
«Бу мамлакатнинг эҳтиёжи бўлмаган компания ва хизматларга бозор яратиб беришнинг бир усулидир», деб айтган Мюллювирта.
РРН-КЭС-УММ технологияси асосидаги карбид электр станциялари - Хитой, Бангладеш, Вьетнам, Туркия, Жанубий Африка ва Россиянинг электр станцияларида фойдаланилади. Карбонат ангидрид - кўмир [иншоотлари] томонидан чиқариладиган муқобил ёқилғи. Хитойда буни патентлаш мумкин. 18 июнь, 2021 йил. Владимир Комаров.
Жавоб беришФикрлар 1