ОЛМАОТА – COVID-19 пандемиясидан азият чекаётган Марказий Осиёликлар Россия ва Хитой режимлари томонидан берилган ваъдаларга қарамай, ўзларини маҳрум ва ёрдамсиз қолгандек ҳис қилишмоқда.
Пандемия бутун дунёни ларзага келтирди ва заифлаштирди, Марказий Осиё давлатлари эса ҳалокатли коронавирусдан ташқари ночорлик билан курашишга ҳам мажбур бўлдилар. Қўшни Россия ва Хитойдек қудратли давлатлар уларни ўз ҳолига ташлаб қўйган.
Москва ва Пекиннинг Марказий Осиёдаги биродар мамлакатлар иттифоқи ва ўзаро қўллаб-қувватлов ҳақидаги эмоционал риторикаси қоғоздаги қуруқ гап холос, дейди Нур-Султонлик халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Руслан Назаров.
Икки давлат ҳам минтақада ўз стратегик мақсадларини кўзламоқда, Россия оғир вақтларда ёрдам қўлини чўзади, деган хомхаёлларга берилиш ярамайди, деди у.
«Биров бировдан қарздор эмас, шахсий ҳеч нима йўқ, фақат манфаатлар», деб қўшимча қилди у.
COVID-19 туфайли 4000 дан ортиқ ўлим
Гавжум шифохоналар ва зарур дориларнинг етишмаслиги сабабли минтақада 330 мингдан зиёд киши касалланган ва 4000 дан ортиғи турли асоратлар, асосан пневмония туфайли вафот этган.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон илк COVID-19 ҳолатлари қайд этилиши билан, март ойида қатъий карантин чораларини жорий қилдилар.
Бу мамлакатлар ҳукуматлари вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган бошқа чоралар қатори давлат муассасаларини ёпиб, узрли сабабсиз кўчага чиқишни тақиқладилар. Маҳаллий ва халқаро транспорт ҳаракати тўхтатилди.
Қозоғистон ва Қирғизистонда баҳорги чекловлардан сўнг ёз ойларида карантиннинг юмшатилиши ортидан эпидемиологик вазият сезиларли даражада ёмонлашди.
Мамлакат ичида вирус тарқагани ҳақида апрел ойи охирида хабар берган Тожикистон эса қимматли вақтни бой бериб, тезкор чоралар кўрмади. Натижада кейинги ҳафталар давомида Марказий Осиёда энг кўп COVID-19 қурбонлари берилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Бу орада Туркманистон соғлиқни сақлаш мутасаддилари «мамлакатда COVID-19 ҳолатлари қайд этилмади» деб турган бир пайтда, президент Гурбангули Бердимуҳамедов вирусга қарши тасдиқланмаган доривор гиёҳларни тарғиб қилди.
Европадаги мухолифатга қарашли ОАВ коронавирус билан касалланганлар сони кўп эканлиги ҳақида хабар берган, аммо уларнинг веб-сайтлари Туркманистонда блокланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европадаги фавқулодда вазиятлар бўйича катта ходими Кэтрин Смолвуд июлдаги ташрифи чоғида ҳукуматга «COVID-19 вируси мамлакатда тарқагандек» тегишли чоралар кўришни маслаҳат берган, аммо кейинчалик ҳукуматнинг мамлакатда вирус йўқлигидан мақтанаётганига шубҳа қилишдан тўхтаган.
Шундай бўлса-да, Туркманистон ҳамон ЖССТнинг тасдиқловчи тестидан ўтмаган.
Марказий Осиё мамлакатларида полимер занжирли реакция (ПЦР) тестлари етишмаслиги туфайли минтақадаги касалланганлар ва вафот этганлар сони пандемиянинг ҳаққоний ҳолатини акс эттира олмайди.
Тестларнинг қимматлиги ҳам муаммо келтириб чиқарган, масалан Қозоғистонда ҳукумат COVID-19 ПЗР тестининг нархини 20 АҚШ долларига туширишни режалаштирган бўлса-да, унинг нархи 42 доллар атрофида бўлган, деб ёзган эди «Lancet» тиббий нашри ноябр ойида.
Шу тариқа мутасаддилар кўплаб COVID-19 қурбонларининг ўлимига нима сабаб бўлганини аниқлай олмаганлар.
Хитой: носоз тестлар ва дезинформация
Марказий Осиёдаги эпидемиологик фожианинг ҳақиқий кўламини ижтимоий тармоқлардаги ташвишли хабарлардан билиш мумкин эди. Фойдаланувчилар ёрдам сўраб, дори-дармон излаганлар, ўзаро маслаҳат алмашиб, яқинларининг ўлими ҳақида хабар берганлар.
Марказий Осиё мамлакатлари билан «биродар ва дўст эканликларини» овоза қилишларига қарамай, молиявий ресурслари ва соғлиқни сақлаш соҳасининг салоҳияти анча юқори бўлган, вирусни биринчилардан бўлиб жиловлаганини даъво қилган Россия ва Хитой минтақадаги муаммоларни янада оғирлаштирадиган қарорлар қабул қилишди.
COVID-19 вируси 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқлаганига қарамай, Хитой режими қўшни Марказий Осиёда пандемиянинг ҳалокатли оқибатлари учун жавобгарлик ҳис қилгани йўқ.
Маҳаллий шифохоналарда тестлар етишмаган, улар «вирусни муваффақиятли енгган» Хитойга умид қилишган, дейди Олмаотадаги 32-поликлиника шифокори Айгерим Жакашева.
«Аммо, афтидан мақсади фақат пул ишлаш бўлган Хитойнинг виждонсиз компаниялари қанчадан-қанча одамлар ҳаёти уларнинг маҳсулотига боғлиқ экани ҳақида ўйламадилар», деди у.
Баҳорда Қозоғистон Хитойдан 700 мингта COVID-19 тест тўпламларини сотиб олди, аммо бир қатор Европа мамлакатлари бу маҳсулотларнинг сифатсиз эканлигини эълон қилгач, тестларни Қозоғистоннинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ўтган йил июл ойида Қозоғистонда COVID-19 вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпаяр экан, Хитой расмийларининг дезинформация тарқатиши билан боғлиқ можаро бўй кўрсатган.
Нур-Султондаги Хитой элчихонасидан иқтибос келтирган Хитой ОАВ Қозоғистонда коронавирусдан ҳам ҳалокатлироқ «номаълум инфекция» тарқагани ҳақида хабар тарқатган.
«Номаълум инфекция сабабли июн ойидан бери пневмонияга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди, аммо янги коронавирус пневмония келтириб чиқармайди», деб даъво қилган эди элчихона.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги «номаълум вирус»га оид хабарлар «сохта» эканини айтган. ЖССТнинг Соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастурининг ижрочи раҳбари Майкл Раян Қозоғистондаги пневмония тарқалишига COVID-19 сабаб бўлгани ҳақидаги тахминларини билдирган.
Бундан ташқари, Қирғизистон ўз иқтисодиётининг заифлашгани туфайли Хитойдан кредит бўйича тўловлар муддатини кечиктиришни илтимос қилганида, Пекиндан дўстона бўлмаган жавоб олган.
Бишкекнинг энг йирик кредитори бўлган Пекин «ўзининг стратегик қўшниси ва ҳамкорининг» илтимосини рад этган. Кузатувчиларга кўра, Пекин худди Тожикистон билан бўлгани каби, Қирғизистон қарзларини тўлай олмаган тақдирда ўз ери ёки табиий ресурсларини топширишига умид қилмоқда.
Россия: мигрантлар ҳуқуқларининг бузилиши ва мажбурий вакцина
Марказий Осиёдаги собиқ мустамлакачи қудрат бўлган Кремл ҳам мураккаб йилда минтақадан юз ўгирган.
Ўтган йил пандемия бошланган март ойида Москва вирусни жиловлаш учун дастлаб ҳеч қандай чоралар кўрмаган, аммо ой охирида тўсатдан барча халқаро парвозларни тўхтатиши туфайли асосан Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари ўз уйларига кета олмай қолишди.
Россия авиакомпаниялари бекор қилинган чипта пулларини қайтармаган, ваҳоланки бу пуллар Россияда қолишга мажбур бўлган хорижликларнинг шароитини енгиллаштириши мумкин эди.
Натижада, асосан малакасиз ишчилардан иборат мигрантлар ишсиз ва пулсиз кўчада қолиб кетишган.
Уларнинг кўпчилиги расмий рўйхатдан ўтмагани сабабли компенсация уёқда турсин, ойлик маошини олмай бўшатиб юборилган.
Кўчада қолиб кетган Марказий Осиёлик мигрантларни Россия полицияси ҳибсга олишни бошлаган, бунга уларнинг «карантин қоидаларига риоя қилмагани» баҳона қилиб кўрсатилган, улар махсус марказларда «оғир шароитларда» ушлаб турилган.
Фақат пули борларгина пора тўлаб эркинликка чиқа олган, дейди инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мигрантларнинг ўзи.
Россияда Марказий Осиёлик меҳнаткашларнинг яшаш шароити бошқа вақтларда ҳам оғир эди, аммо пандемия даврида ундан ҳам ёмонлашди, дейди Москвадаги «Утро мира» нодавлат ташкилоти раиси Валентина Чупик.
Афтидан, Москва пандемиядан Марказий Осиёда сиёсий ва иқтисодий манфаат кўриш учун фойдаланмоқда.
Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаевни Россиянинг ҳали тўлиқ синовдан ўтмаган коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришга ва у билан маҳаллий аҳолини эмлашга кўндирган.
Россия тарафидан «биринчи» бўлиш мақсадида ишлаб чиқилган вакцинага Қозоғистонлик шифокорлар, оддий халқ ва дунё мутахассислари ҳамжамияти шубҳа билан қарамоқда.
Россия вакцинасининг бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши вакцинани яратиш бўйича глобал пойгада ғалаба қозонишга алоҳида аҳамият берган Путинга сиёсий очко беради, дейди халқаро алоқалар бўйича мутахассис Назаров.
«Бундан ташқари иқтисодий мақсад ҳам бор: Россия вакцинадан яхшигина фойда кўради – иккита инъекция учун хорижий мамлакатлар 20 АҚШ доллари тўлайди», деди у.
Россия ва Хитой ҳар доим ўз геосиёсий устунлигидан фойдаланган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини бошқаради. Марказий Осиё мамлакатларида эса коррупция ва саводли ва оқил раҳбарлар тақчиллиги кучайиб боради. Бундай сиёсий ўйинлардан эса Марказий Осиё халқлари азият чекадилар.
Жавоб беришФикрлар 7
Bunday siyosiy oyinlarda Ozbekiston vaziyatni qoldan boy beripqoymasligi kerak yoqsa mustamlaka bolish hichgapemas deb oylayman
Жавоб беришФикрлар 7
Россияга нисбатан анчадан бери ишонч йўқ
Жавоб беришФикрлар 7
Хитой дунёни қариялар ўлимига сабаб бўлаётган Pfizer вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга чақирмоқда. 23:05 15.01.2021 Хитойлик тиббий мутахассислар Норвегия ва бошқа мамлакатларни одамларда Pfizer вакцинасини қўллашни тўхтатишга чақирди. Биринчидан, вакцина қарияларда қўлланилиши керак эмас, дейди шифокорлар. Яқинда Норвегияда бу вакцина билан эмланганидан кейин 23 киши ҳаётдан кўз юмган. Pfizer вакцинаси етарли даражада текширилмаган ва унинг хавфсизлиги ҳали ҳам тасдиқланмаган, дейди Хитой иммунологлари. Бу вакцинанинг самарадорлиги хавотирга сабаб бўлмоқда.
Жавоб беришФикрлар 7
Мисол учун одамлар нима учун АҚШ ёки Канадада этник Хитой, рус ёки украиналик миллиардер йўқ, деб савол беришади?.. Худди улар адолатли иқтисодий рақобатга мағлуб бўладигандек. Ҳа, майли, бўлмағур ёлғон. Чунки, аслида ҳозир Хитойда АҚШга кўра нисбатан кўпроқ миллиардерлари бор... Уйларида омадлари келса, АҚШ ва Канадада иши юришмайди. Жин урсин, Американинг ҳавоси бошқа бўлса керак. Фақат каллаварам эмигрантлар аввал ўзининг коммунуст оталарига ишонгани каби Америка ҳақидаги бу эртак сафсатага ишонади. Балки, ҳаммаси анча оддийдир. Америкадаги дахшатли ирқчилик, нацизм, қариндош-уруғчилик ҳаммаси хитойлик ёки россияликлар ҳаётини ўнлаб олиш учун ҳалақит берар? Яҳудий миллиардерларни мисол қилманг; улар ўзларини на Америка, на Россия билан боғламайди.
Жавоб беришРоссияда америкалик миллиардер борми? )))
Жавоб беришФикрлар 7
Россия мигрантлар ҳуқуқларини қўпол тарзда бузмоқда.
Жавоб беришФикрлар 7