Карвонсарой
Сиёсат

Россиянинг Миллий озодлик ҳаракати Қозоғистонда хавотирга сабаб бўлмоқда

Айдар Ашимов

Россия парламенти депутати, Россия миллий озодлик ҳаракати (МОҲ) раҳбари Евгений Фёдоров, ҳаракатнинг YouTube каналидан олинган скриншот. Фёдоров Қозоғистон ўз ерларини Россия берган совға сифатида тан олмаса, уларни қайтариб бериши керак, деб айтган эди. [NLM/YouTube]

Россия парламенти депутати, Россия миллий озодлик ҳаракати (МОҲ) раҳбари Евгений Фёдоров, ҳаракатнинг YouTube каналидан олинган скриншот. Фёдоров Қозоғистон ўз ерларини Россия берган совға сифатида тан олмаса, уларни қайтариб бериши керак, деб айтган эди. [NLM/YouTube]

НУР-СУЛТАН – Россиянинг Миллий озодлик ҳаракати (МОҲ) деб номланувчи ирредентистик ташкилоти Нур-Султонда ўз офисига эга ва қозоқларни ўз сафига қўшилишга чақирмоқда, дейди маҳаллий аҳоли.

МОҲга Қозоғистон ўз ҳудудининг бир қисмини Россия берган совға сифатида тан олмаса, уларни қайтариб бериши керак, деб айтган Россия Давлат думаси депутати Евгений Фёдоров раҳбарлик қилади.

Бундай риторика табиий ресурсларга бой ва Марказий Осиёдаги энг кўп этник руслар истиқомат қиладиган Қозоғистон учун оғриқли мавзуи ҳисобланади.

Кремлпараст Миллий озодлик ҳаракати «террористик ва экстремистик ҳаракат» бўлиб, унинг Қозоғистондаги фаолияти номақбулдир, деб ёзган эди қозоғистонлик журналист Рустем Ашетаев 3 январ куни Adyrna.kz сайтида.

Декабр ойида бўлиб ўтган жонли эфир чоғида Тожик-афғон чегарасидаги жанговар ҳаракатлар фахрийлари Республика уюшмаси раиси, оқтовлик Мурат Мухамежанов (чапда) Россия парламенти аъзоси Евгений Фёдоровни (ўнгда) Россиянинг Қозоғистон ҳудудларини эгаллаб олиши ҳақидаги гап-сўзлари учун жавоб талаб қилмоқда. [Belrusinfo/YouTube]

Декабр ойида бўлиб ўтган жонли эфир чоғида Тожик-афғон чегарасидаги жанговар ҳаракатлар фахрийлари Республика уюшмаси раиси, оқтовлик Мурат Мухамежанов (чапда) Россия парламенти аъзоси Евгений Фёдоровни (ўнгда) Россиянинг Қозоғистон ҳудудларини эгаллаб олиши ҳақидаги гап-сўзлари учун жавоб талаб қилмоқда. [Belrusinfo/YouTube]

МОҲнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Белоруссия келган вакиллари Россия парламенти депутати Евгений Фёдоров билан келажакдаги режаларини муҳокама қилмоқдалар, Фёдоровнинг YouTube каналидан олинган скриншот. МОҲ рус ирредентизмини тарғиб қилишга ва Қозоғистон сингари постсовет давлатлар дахлсизлигига раҳна солишга уриниб келмоқда.

МОҲнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Белоруссия келган вакиллари Россия парламенти депутати Евгений Фёдоров билан келажакдаги режаларини муҳокама қилмоқдалар, Фёдоровнинг YouTube каналидан олинган скриншот. МОҲ рус ирредентизмини тарғиб қилишга ва Қозоғистон сингари постсовет давлатлар дахлсизлигига раҳна солишга уриниб келмоқда.

Қозоғистон суверенитетига таҳдид

Кузатувчиларга кўра, МОҲ Совет Иттифоқини ностальгия билан эслайдиган россияликларга хуш келадиган, аммо бошқалар учун номақбул бўлган шовинизмни тарғиб қилади.

«МОҲ Қозоғистон сиёсий тизими ва чегараларини бузишга чақириб, мамлакат мустақиллиги ва суверенитетига очиқдан-очиқ таҳдид қилмоқда. У Совет Иттифоқини аввалги чегаралари билан тиклашни талаб қилиб, Қозоғистон ҳудуди Россиянинг бир қисмига айланиши, Россия президенти эса дарҳол Қозоғистоннинг ваколатли губернатори мақомини олиши кераклигини айтган», деб ёзган эди блогер Шингис Байиржанули декабр ойида Facebook саҳифасида.

МОҲнинг қуролли бўлинмалари шарқий Украинада кўнгилли аскарлар ниқобида ҳукумат кучларига қарши жанг қилган, деди Байиржанули бу каби «террористик ва экстремистик ташкилот ўз фаолиятини қандай қилиб куппа-кундузи, ҳеч бир қаршиликсиз олиб бориши»дан ҳайратда эканини айтар экан.

МОҲ очиқ уйдирмалардан ҳам тоймайди.

Унинг веб-сайтида ташкилотнинг Қозоғистондаги ваколатхонасининг сохта манзили ёзилган. Бу ҳам етмагандек, ташкилот Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган, деб хабар беради КазТАГ агентлиги Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) маълумотларига асосланиб.

Қозоғистонда МОҲ веб-сайти блокланган. Бироқ, унга кира олганлар учун МОҲнинг мақсади аниқ: у ҳам бўлса, Қозоғистон, Украина ва Белоруссияни Россияга қўшиб олиш.

Миллатлараро низоларни авж олдириш

Belrusinfo YouTube канали 22-декабр куни Тожик-афғон чегарасидаги жанговар ҳаракатлар фахрийларининг Қозоғистон миллий уюшмаси раиси, оқтовлик захирадаги подполковник Мурат Мухамежанов ва Фёдоров ўртасидаги баҳсни жонли эфирда намойиш қилди.

Мухамежановнинг ташкилоти 1992-2001 йилларда Тожикистонга афғон чегарасини ҳимоя қилишда ёрдам берган қозоғистонлик фахрийлар ташкилотидир.

«Россиянинг жамоатчилик ва сиёсий арбоблари томонидан Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига даъволар юзасидан билдирилган фикрлар қозоқларнинг ғазабини қўзғади», дейди у. «Россия Давлат думасидаги депутатлар айтаётган нарсалар миллатлараро низо қўзғаш, тажовуз ва урушни рағбатлантиришдан бошқа нарса эмас».

«Биз ҳарбийлар бунинг нима билан тугаши мумкинлигини жуда яхши тушунамиз», деб огоҳлантирди у.

Бундай вазият «қон тўкилиши ва қурбонлар»га олиб келиши мумкин ва «қозоқ халқи ҳеч қачон бундай шартларга, яъни Қозоғистон ҳудудининг Россияга ўтишига рози бўлмайди», деди у.

«Агар Қозоғистон Россияга қарши позицияга ўтса», Россия Қозоғистон ҳудудини ўзига қайтариб олиши мумкин, деган эди Федоров бунга жавобан аввалги фитнали риторикасини такрорлаб.

Россия иттифоқчими?

МОҲ Қозоғистонда аъзолар ёлламоқда, деб айтган эди Мухамежанов декабрда «Азаттиқ Руҳи» нашри билан суҳбатда.

«МОҲга кўра, у Қозоғистонда ўз аъзоларига эга, мен уларни адашганлар деб ҳисоблайман», деди у. «Бу жуда хавфли. Бунинг исботини кўрмоқчи бўлсангиз, Украинага назар солинг. Мен Украина элчихонаси ва Украина ҳарбий атташесидаги расмийлар билан суҳбатлашганман. Улар ўтмишда Россиядан келаётган бундай фикр-мулоҳазалар ёки ҳаракатларга эътибор беришмаган. Улар Россия бизга бутун умр катта оға бўлиб қолади, деб ўйлаганлар.»

Украина 2014 йилдан бери ўзининг шарқий ҳудудларида Россия қўлловидаги кучлар ва айирмачилар билан курашиб келмоқда.

«Путин Россия конституциясини 201 марта ўзгартирган», деди у. «Шундай ўзгартиришлардан бирида қўшни мамлакатлардаги (этник) рус аҳолисига таҳдид пайдо бўлганида, унинг ўша мамлакатга қуролли кучлар юборишга ҳақли экани ёзилган. Бу ўзгартиш қўшни мамлакатга саботаж уюштириш ва ҳукуматни парчалашни англатади», деб айтди у.

Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан (КХШТ) чиқиши керак, чунки Россия «исталган вақтда келишувни бузиши ва вазиятни беқарорлаштириши мумкин», деб қўшимча қилди у Кремль етакчилигидаги блокни назарда тутиб.

«Буларнинг бари ачинарли ва хавотирли», деб айтган чимкентлик сиёсий таҳлилчи Рауан Дауталиев. «Кўпчилик қозоғистонликлар Россияни иттифоқдошимиз деб биларди. Кремлга яқин сиёсатчиларнинг бундай баёнотидан кейин эса шубҳа ва хавотирга тушиб қолганмиз.»

Бундай воқеалар «Россиянинг ҳатто энг яқин қўшниларига нисбатан ҳам тажовузкор сиёсат юритиши ҳақидаги гумонларга» сабаб бўлмоқда, деди у.

«Қозоғистон ҳукумати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Қозоғистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига қарши чиқадиган ташкилотларнинг мамлакатда фаолият олиб боришига йўл қўймайди», дейди Дауталиев. «Қозоғистонликлар учун бу борада хавотирга ўрин йўқ.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 16

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия империалистик амбицияларга эга агрессор. Яхшиси, ўзингиздаги ҳолатни ўнгланг, ҳамма жойда қашшоқлик ва ичкиликбозлик ҳукмрон; ўз ерингизни ўзлаштира олмай, бошқаларники ёпишяпсиз. Россия яқинда ўз-ўзидан қулайди, Московия қолади, Украина бу урушда ғалаба қозонади; бу факт! Украина ғалаба қозонсин!

Жавоб бериш

Россия Совет давридан бери Қозоғистоннинг барча қарзларини тўлаган; ҳозир Қозоғистонни суверен давлат дейишади, у эса бензин, буғдой, машинасозлик ва ҳоказоларга буткул қарам.

Жавоб бериш

Бу қарзлар қаердан келган? Қозоғистон ССР кимдан қарз олган бўлиши мумкин?

Жавоб бериш

Битта шоқол акиллаган эди, қўтир қўйлар илғаб олишди, нацистлар дарров фаоллашдилар

Жавоб бериш

Рус ерлари Россияга қайтарилсин!

Жавоб бериш

Россия империясини СССР сингари парчалаб ташлаш керак; Россиядаги бошқа республикалар - Чеченистон, Татаристон, Башқирдистон ва бошқалар - суверенитетга эришсин!!! Руслар, жин урсин сизларни!

Жавоб бериш

Ахмоқ эшшак, Россия парчаланиб кетса, бизнинг мамлакат ҳам тамом бўлади, Қозоғистон Россияга жуда қарам

Жавоб бериш

Улар Чеченистонни охиригача забт этолмадику, бизни умуман босиб ололмайди, агар Россия Қозоғистонга бурун суқса, ўзининг еридан айрилади.

Жавоб бериш

Россия ўзи парчаланиб кетади яқинда

Жавоб бериш

Мен русман... Қозоғистонни Хитой, Россия ва Ўзбекистон бўлиб оламиз...

Жавоб бериш

Ўзбекистонни аралаштирманглар!

Жавоб бериш

Агар Россия таҳдид қила бошласа, жойини кўрсатиб қўйиш ва унинг иштирокидаги барча иттифоқларни тарк этишимиз керак. Божхона иттифоқининг турган-битгани зарар. КХШТ эса ўлик ташкилотдир.

Жавоб бериш

Қанча тез бўлса, шунча яхши. Руслар қуюшқондан чиқиб кетишди!

Жавоб бериш

Тезроқ чиқиб кетишса эди! Текинхўрлардан одам безор бўлди

Жавоб бериш

Қозоғистонга ўхшаган

Жавоб бериш

Қозоғистон ҳудуди дахлсиз! Россиянинг ҳозирги раҳбарлари нафақат қўшни мамлакатлар, балки энг аввало, ўз халқига нисбатан тажовузкор.

Жавоб бериш