Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Ҳужжатли фильм Путиннинг Қора денгиздаги миллиард долларлик қасрини фош этди

Карвонсарой ва AFP

image

Россия президенти Владимир Путинга тегишли Қора денгиздаги «қасри»инг юқоридан кўриниши, мухолифат лидери Алексей Навалнийнинг блогида чоп этилган сурат. [Navalny.com]

МОСКВА – Шу ҳафта аввалида эълон қилинган Россия президенти Владимир Путиннинг Қора денгиздаги кўчмас мулкига оид тергов Россия раҳбарининг тийиқсиз коррупция билан алоқаларини яна бир карра фош этган.

Алексей Навалнийнинг Россияга қайтиш олдидан тайёрлаган икки соатлик тергов видеолавҳаси мухолифат етакчисининг YouTube каналида эълон қилинган. Унда 1,35 млрд долларлик кўчмас мулк «тарихдаги энг йирик пора» эвазига барпо қилингани айтилади.

Ҳисоботда айтилишича, Россиянинг Қора денгизи бўйида жойлашган бу кўчмас мулк Монакодан 39 марта катта – 17691 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа ичида қиморхона, муз майдончаси ва узумзорлар бор.

YouTube тармоғига жойланган тергов видеолавҳасини бу ерда томоша қилиш мумкин. Сешанба куни чоп этилган видеолавҳа жума, 22 январ ҳолатига 55 миллиондан кўпроқ марта кўрилган.

image

Путин қасрининг бошқа томондан кўриниши. [Navalny.com]

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ушбу объект атрофидаги тахминан 7 минг гектар ерга эгалик қилади. Мажмуа қурилишини Путиннинг яқин сафдошлари, жумладан Россиянинг «Роснефт» корпорацияси раҳбари Игорь Сечин ва миллиардер Геннадий Тимченко молиялаштирган.

Подшоҳ учун митти давлат

«Буни ҳақиқатан ҳам Россия ичидаги алоҳида давлат деса бўлади. Ва бу давлатда ягона ва ўзгармас подшоҳ бор – Путин», дейди Навалний.

Тергов видеолавҳаси август ойида Сибирда асабни фалажловчи «Новичок» моддаси билан заҳарлангандан бери илк марта Германиядан қайтиб келганида ҳибсга олинган Навалнийнинг 30 кунлик қамоққа ҳукм қилинганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.

Кремлнинг рақиби душанба (19 январ) куни тарафдорларини ўзининг ҳибсга олинишига жавобан кўчаларга чиқишга чақирган, унинг сафдошлари эса шанба куни Москва ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида митинглар ўтказишни режалаштирганлар.

Жума (22 январ) куни Кремл намойишлар кескин тарзда бостирилишини билдирди.

Россияликларни ҳукуматга қарши намойишга чақириш билан якунланган янги тергов 2017 йилда YouTube тармоғига жойланган, Навалнийнинг ўша вақтдаги бош вазир Дмитрий Медведевни ҳашаматли кўчмас мулк империясига эгалик қилишда айблаб чиққан видеолавҳасига ўхшаб кетади.

Бу тергов мухолифатнинг кенг миқёсли намойишларига сабаб бўлган эди.

Қора денгиздаги мулк ва унинг Путинга алоқадорлиги илк бор 2010 йилда, бизнесмен-информатор Сергей Колесниковнинг Медведевга йўллаган очиқ хатидан маълум бўлган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путин ўғри!

Жавоб бериш

Мамлакат қашшоқликка ботган, доҳий эса ўғирланган олтинларга чўмилмоқда.

Жавоб бериш

Қўлга тушдингми, ботокс ўғриси.

Жавоб бериш

Бу уйча учун барча россияликлар пул йиққан :))

Жавоб бериш

Руслар ўғирлашни яхши билади. Россияда эса катта ҳажмдаги ўғирликлар содир этилади.

Жавоб бериш

Путиннинг ўзи бориб турган олигарх ва ўғри эканда.

Жавоб бериш