Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ Тожикистонга қиймати 310 минг долларлик COVID-19 жиҳозларини етказиб берди

Карвонсарой

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази 27 январ куни Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига 310964 долларлик лаборатория ускуналари, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб берди. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази 27 январ куни Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига 310964 долларлик лаборатория ускуналари, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб берди. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – АҚШнинг Марказий Осиёга тиббий ёрдами COVID-19 пандемиясининг иккинчи йилида ҳам давом этмоқда.

Яқинда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қиймати 310964 долларлик (3,5 миллион сомоний) лаборатория ускуналари, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб берди, дейилади Душанбедаги АҚШ элчихонасининг сешанба (2 феврал) кунги баёнотида.

27 январ куни куни Душанбеда ушбу тиббий ёрдамни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Полимераза занжири реакцияси (ПЗР) тестлари учун зарур бўлган буюмлар, COVID-19 диагностикаси учун реагентлар, лаборатория пластиги ва шахсий ҳимоя воситалари COVID-19 қатори бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши курашда қўл келади.

АҚШнинг доимий ёрдами

Ушбу хайрия ёрдами CDCнинг пандемияга курашда Тожикистонга ёрдам дастури доирасида етказиб берилди.

CDC ҳамкор ташкилотлар орқали ҳозиргача Душанбе ва Хўжандда 643 нафар тиббиёт ходимига инфекцияларга қарши кураш усуллари бўйича таълим берди, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига инфекцияни назорат қилишга оид қўлланма ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва COVID-19га қарши самарали кураш йўлидаги тўсиқларни аниқлаш учун учта шаҳардаги 18 та тиббиёт муассасасини баҳолашга ёрдам берди.

Шунингдек, 27 нафар лаборатория ходимига тескари транскрипцияли ПЗР усули билан COVID-19ни ташхислаш ўргатилди.

CDC ва унинг шериклари Тожикистон ҳукуматига тиббий муассасаларда юқумли касалликлар назоратини яхшилашга кўмаклашишда давом этади. CDC Тожикистоннинг COVID-19га қарши кураш чоралари учун 1,6 миллион доллар (18,2 миллион сомоний) ажратган.

CДC Марказий Осиёда 1995 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ Россиядан яхшироқ

Жавоб бериш

Ҳа... 310 минг доллар бу... Даволанинглар, биродарлар...

Жавоб бериш