ОЛМАТА – Коронавирус пандемияси вақтида Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларини мамлакатдан ҳайдаб чиқарган Россия энди уларни қайтаришга уринар экан, пул ўтказмалари минтақага нотекис ва салбий таъсир қилаётгани аниқланди.
Россиядаги меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари Марказий Осиёдаги аксар оилаларнинг асосий даромад манбаи ҳисобланса-да, улар минтақа иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, миллий хавфсизликка таҳдид солмоқда, дейди кузатувчилар.
Январ ойида Жаҳон банки томонидан эълон қилинган ҳисобот муаллифлари пул ўтказмаларининг Шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё иқтисодиётига салбий таъсирини ўрганганлар.
Ҳисобот хулосасига кўра, асосан Россиядан Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга юборилаётган пул жўнатмлари ушбу мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир қилмоқда.
Пул ўтказмалари иқтисоддаги рақобатдошликни пасайтириб, инфляцияни кучайтирмоқда, инвесторларни чўчитиб, ишлаб чиқариш соҳаси ва янги иш ўринларининг яратилишига тўсқинлик қилмоқда.
Таҳлилларга кўра, меҳнат миграцияси натижасида ишчи кучининг тахминан 10 фоизга қисқариши манба-мамлакатларда ишчилар маошининг 2-5,5 фоизга ўсишига олиб келадии
Айни пайтда Россияда ишловчи қариндошлари юборадиган пулга қараб қолган Марказий Осиёлик оилалар кўп ҳолларда деярли ёки умуман ишламайдилар, аммо улар ватанида турли хизматлардан фойдаланиб, улар нархининг кўтарилишига туртки бермоқда.
Масалан, Тожикистонда 40 фоизга яқин оилалар пул жўнатмалари ҳисобига кун кечиради.
Минтақа мамлакатларига кириб келаётган хорижий валюта, шунингдек экспорт ва иқтисодиётнинг реал ўсишига тўсқинлик қилиб, маҳаллий валюта курсини ошириб юбормоқда.
Ушбу тенденция маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг нафақат ички, балки ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ҳам пасайтиради, чунки маҳаллий компаниялар ишчи кучининг қимматлашувига дуч келмоқдалар, дейилади ҳисоботда.
Жаҳон банкининг октябр ойидаги маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) пул ўтказмаларининг улуши салмоқли бўлган. Бу кўрсаткич Қирғизистонда 25%, Тожикистонда 26% ва Ўзбекистонда қарийб 6%ни ташкил этган.
Энг паст кўрсаткич (0,3%) бой табиий ресурслари туфайли минтақанинг энг ривожланган иқтисодиётига эга Қозоғистонда қайд этилди. Шунга кўра, Қозоғистон меҳнат мигрантларини экспорт қилмайди, аксинча жалб қилади.
Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари Россиядан кўра кўпроқ Қозоғистонни афзал кўрмоқдалар , чунки бу мамлакат ҳукумати иш ўринлари яратиб, минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда ва «қардошлик» муҳитини яратмоқда.
«Ўзимизники» ва «бегона»
Сўнгги йилларда Россия расмийлари меҳнат миграциясидан геосиёсий мақсадлар йўлида босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқда, дейди Тошкентдаги «Билимлар карвони» илмий-тадқиқот институти раҳбари Фарҳод Толипов.
Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлмаган Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон билан вақти-вақти билан виза режимини жорий қилиб келган, деб тушунтирди у.
«Шу тариқа Россия Марказий Осиё давлатларини «ўзиники» ва «бегона»ларга ажратмоқда», деди Толипов.
Россия Федерацияси томонидан ҳуқуқлари мунтазам ва кенг миқёсда бузилаётган мигрант ишчиларга нисбатан адовати равшан, деди у.
«Бу шунчаки ҳукумат идораларидаги бюрократия ва коррупция эмас», деди у. «Кўп ҳолларда россиялик миллатчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мигрантлар хавфсизлигига таҳдид туғдирмоқда.»
Толипов меҳнат миграциясини миллий хавфсизликка таҳдид билан тенглаштирар экан, террорчилик ташкилотлари Россияда юзлаб ўзбек мигрантларини ёллаётгани ва уларни жангари сифатида Яқин Шарққа юбораётганига ишора қилди.
Россиядаги адолатсизлик ва ирқчилик
Россиянинг тажовузкор сиёсати, ҳатто унинг етакчилигидаги ЕОИИ аъзоларини ҳам четлаб ўтмаган кўринади.
Ҳуқуқбонларга кўра, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мунтазам равишда Марказий Осиёлик мигрантларнинг ҳуқуқларини поймол қилиб келади, уларга нисбатан куч ишлатиб, таъмагирлик қилади.
«Россияда мигрантларни камситиш давом этиб келмоқда», деб айтган «Инсон Лайлак» нодавлат ташкилоти раҳбари, Қирғизистоннинг Боткен вилояти Исфана шаҳрида яшовчи Гулнара Дербишева 18 декабр – Халқаро мигрантлар кунида ўтказилган йиғилишда.
Коронавирус авж олгани сабабли Россияда ишсиз ва пулсиз қолиб кетган Марказий Осиёлик мигрантлар полициянинг таъқиблари ва кенг кўламли фирибгарликлар билан боғлиқ қўшимча муаммоларга дуч келганлар.
«Пандемия даврида Россия расмийлари мигрантларнинг жамоатчилик тартибини бузаётганини айтиб, уларга чора кўришга чақирганлар», деди Дербишева. «Шундан сўнг Россия Федерациясига кириши тақиқланган фуқаролар сони кескин ошган.»
Меҳнат мигрантлари Россияда COVID-19 инқирозидан энг кўп талафот кўрганлардан бўлишди. Ўтказилган сўровлардан бирига кўра, пандемия чоғида ҳар тўрт мигрантдан учтаси иш жойини йўқотган.
Ички ишлар вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Россияда меҳнат қилган мигрантларнинг деярли ярми ўтган йили мамлакатни тарк этган.
Эндиликда Россия ҳукумати пандемия сабабли ишчи кучи танқислигига дуч келган қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга кўмаклашиш мақсадида меҳнат мигрантлари учун мамлакатга кириш талабларини соддалаштиришга интилмоқда, деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба (10 феврал) куни.
Маҳаллий ҳокимликларнинг чоралари
Аммо, амалда Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиши керак бўлган Россия қонунлари ҳар доим ҳам ишламайди, шу сабабли улар маҳаллий полициячилар томонидан тез-тез таъқиб қилинади, деб огоҳлантирди Қирғизистоннинг собиқ омбудсмани, бишкеклик ҳуқуқбон Турсунбек Акун.
Унинг сўзларига кўра, Россия қамоқхоналарида минглаб қирғиз фуқаролари бор.
Карвонсаройга ўз ҳикояларини сўзлаб берган Марказий Осиёлик мигрантларга кўра, уларнинг кўпчилиги учун Россиядаги ҳаёт «қўрқинчли тушга» айланган.
«Ҳукуматимиз реал иқтисодиётни шакллантириши, фуқароларимиз иш қидириб Россияга кетишга мажбур бўлмаслиги учун Қирғизистонда кўпроқ иш ўринлари яратиши керак», дейди Акун.
Меҳнат миграцияси туфайли Россияга иқтисодий жиҳатдан қарам бўлиб қолиш хавфини жуда яхши тушунган Марказий Осиё раҳбарлари бу муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.
2018 йил куз ойларида расмий Тошкент ўзбек мигрантларини ватанига қайтариш ташаббуси билан чиқди.
Унга кўра, Россияда яшаётган юқори малакали мутахассислар, жумладан раҳбар кадрлар, давлат идоралари, бюджет ташкилотлар, миллий компаниялар ва хусусий фирмалар ходимлари учун Ўзбекистонда иш жойлари яратиш кўзда тутилган.
Қирғизистоннинг янги сайланган ҳукумати ҳам худди шу йўлни танлаган.
28 январ куни Бишкекдаги инаугурация маросимида сўзлаган президент Садир Жапаров минглаб иш жойлари яратиш ва меҳнат мигрантларини ватанига қайтаришни ўзининг бурчи деб билишини айтди.
Илтимос, Жаҳон банки ҳисоботига ҳавола берсангиз. Раҳмат
Жавоб беришФикрлар 13
YouTube веб-сайтида Евгений Волновни изланг. У одамларни Полша ва Чехияга юборади. Ойликлар 1000 еврога яқин. Қонуний, ҳужжатлаштирилган. Россияга боргандан нима фойда?
Жавоб беришФикрлар 13
Қашшоқлашган Россияда қилар иш қолмаган.
Жавоб беришФикрлар 13
Бу қирғиз, ўзбек, тожиклар Россияда нимасини йўқотган?
Жавоб беришХудди шу нарсани руслар Европа, Америка ва Англияда йўқотган
Жавоб беришФикрлар 13
Ҳурматли собиқ Совет Иттифоқи республикасида яшаганлар, сиз ҳеч ҳам аввал «Хуш келибсиз, ҳурматли мигрантлар!», деган постерларни кўрганмисиз? Агар Меркель Германияга таклиф қилса боринг. Нимага «қашшоқлашган» Россияга қараб келяпсиз? Ҳар нима бўлганида ҳам ўз мамлакатингизда ишлашингиз керак. Россия ҳукумати қачон ва қаерда сизларни таклиф қилган? Ўзимизда ишсизлик 2 фоизга етган.
Жавоб беришСобиқ иттифоқ республикаларидан бўлган бу одамлар бутун СССРни ва сизнинг МОСКВАнгизни қўллаб-қувватлаган: нефт, пахта, кўмир, ғалла билан... Иккинчи Жаҳон уруши пайтида улар сизга бошпана бериб, охирги нонини бирга баҳам кўрди; қанча фарзандларингизни ўлимдан сақлаб қолишди.
Жавоб беришФикрлар 13
Кўтарилган масала қисман тўғри. Айнан нархнинг ошиб кетишига пул ўтказмалари сабаб. Бироқ маҳсулот таннархи баландлиги ва рақобатбардошлигининг пастлигига ишлаб чиқарувчиларнинг давлат аппаратларида мустаҳкам иш ўрнига эгалиги сабаб. Чунки монополия бор жойда сифат ва муқобил нарх бўлмайди. Қачонки соғлом рақобат бўлса иш олдинга силжийди.
Жавоб беришФикрлар 13
Менинг биродарим АҚШда узоқ масофага юк машинасини ҳайдайди. Бир ойда 8000 АҚШ долларига яқин пул қилади.
Жавоб беришФикрлар 13
Агар Европа ва АҚШ ўзининг виза талабларини енгиллаштирса Россия ишчи кучидан қуруқ қолади.
Жавоб беришФикрлар 13
Россияда қуллик, ўғрилик, зўравонлик, қийноқ ва очиқдан-очиқ ирқчилик мавжуд. Одамлар у жаҳаннамга боришга рози эканликларига сабаб, маҳаллий ҳукумат у ерда ҳамма нарса яхши деб айтади.
Жавоб беришФикрлар 13
Яхши ривожланган Европа мамлакатлари, АҚШ ва Жанубий Корея турганида нима учун қашшоқ Россияга борасиз?
Жавоб беришФикрлар 13
Бу мамлакатлар одамлар фашист Россияга кетмай ўз ватанларида ишлай олишлари учун ўз мамлакатларининг иқтисодий томондан ривожлантиришлари керак.
Жавоб беришФикрлар 13