Карвонсарой
Таълим

Ўзбекистон 2023 йилга қадар тўлиқ лотин ёзувига ўтишини эълон қилди

Карвонсарой

2020 йил 2 сентябрь куни Тошкентда очиқ ҳавода кириш имтиҳонларини топшираётган ўзбекистонлик талабалар. Ўзбекистон 2023 йил 1 январга қадар кирилл ёзувидан тўлиқ лотин ёзувига ўтишни режалаштирмоқда. [Юрий Корсунцев / AFP]

2020 йил 2 сентябрь куни Тошкентда очиқ ҳавода кириш имтиҳонларини топшираётган ўзбекистонлик талабалар. Ўзбекистон 2023 йил 1 январга қадар кирилл ёзувидан тўлиқ лотин ёзувига ўтишни режалаштирмоқда. [Юрий Корсунцев / AFP]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон 2023 йил 1 январга қадар кирилл ёзувидан лотин ёзувига тўлиқ ўтишни якунлайди, деб хабар берди Адлия вазирлиги ўтган ҳафта ўз Телеграм каналида.

10 феврал куни ҳукумат ушбу санага қадар ўтиш жараёнини якунлаш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

Ушбу қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг лотин ёзувига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга оид фармони эълон қилинганидан тўрт ой ўтмай қабул қилинган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда иккала ёзув ҳам қўлланилади.

Ўзбеклар Марказий Осиёнинг бошқа халқлари сингари 1920 йиллар охирига қадар араб ёзувидан фойдаланган. Ўшанда мажбуран лотин ёзувини жорий қилган Совет Иттифоқи кейинроқ, 1940 йилда кирилл ёзувини жорий қилди.

Икки орфографик ислоҳот Марказий Осиёликларни ислом адабиёти, маданияти ва тарихидан (ушбу соҳаларни чуқур ўрганувчилардан ташқари) узоқлаштирди.

1993 йилда Ўзбекистон узоқ муддатли лотин ёзувига ўтиш жараёнини бошлади. Аммо, ўзбеклар ҳанузгача кирилл ёзувидан кенг фойдаланадилар.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига 30 та белги бор.

Қўшни давлатлардаги ислоҳотлар

Ўз маданиятини тарғиб қилиш ҳамда Россия ва Совет ўтмишидан узоқлашишни истаган Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам орфографик ислоҳотларга қўл урган.

Қозоғистон бу жараённи 2017 йилда бошлаган ва ҳукумат 2025 йилни якуний муддат этиб белгилаган.

Ноябр ойида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маданият ва таълим вазирларидан мутахассислар билан ҳамкорликда алифбо ишлаб чиқишни ва ўз таклифларини махсус ташкил этилган миллий комиссияга тақдим этишни сўраган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Мутахассислар лотин ёзувига асосланган алифбонинг камида икки хил вариантини таклиф қилганлар, аммо ҳозирга қадар уларнинг бирортаси тасдиқланмаган.

Туркманистон 1993 йилда лотин ёзувига ўтган.

Яна бир туркийзабон мамлакат – Жанубий Кавказдаги постсовет республика бўлмиш Озарбайжон Совет Иттифоқи расман парчаланишидан бир кун олдин, 1991 йил 25 декабр куни лотин ёзувини қабул қилган.

Қирғизистон бу масалани муҳокама қилган, аммо ҳозирча амалий чоралар кўрмаган.

Бу ислоҳотларга турли сабаблар туртки бўлган.

Туркийзабон халқлар раҳбарлари Россиянинг узоқ йиллик таъсиридан халос бўлишга ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга интилдилар. Бундан ташқари, кўплаб тилшунослар лотин ёзуви туркий тилларга кўпроқ мос келади, деб ҳисоблайдилар.

Бу чора Марказий Осиёлик ёшларга қозоқ, қирғиз, туркман ва ўзбек тиллари билан битта оилага мансуб турк тилини ўрганиш ва ўқишни осонлаштиради.

Сталин режими тарафидан кирилл ёзувининг татбиқ этилиши маълум маънода Ўрта Осиё ва Озарбайжонни Туркия таъсиридан узоқлаштиришга қаратилган эди. Туркия республикасига асос солган ислоҳотчи Мустафо Камол Отатурк ташаббуси билан Туркия 1920-йилларда лотин ёзувини қабул қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Айрим ҳарф бирикмаларининг талаффузи инглизчадан фарқ қилади ва улар бир-бирига халақит бериши мумкин.

Жавоб бериш

Тил ва алифбо сиёсий мақсадларда фойдаланиладиган восита эма. Тил, алфавит ва ёзув тизимини ишлаб чиқишни бир ҳовуч олим ва тилшуносларга ишониб бўлмайди. Амалий мақсадга мувофиқлик муҳим бўлиши шарт. Алфавит бир нечта ҳарфлар ёрдамида товушларни ифодаламаслиги керак. Ҳарфлар сони ҳам камайтирилмаслиги керак. Масалан, «с» ҳарфининг лотин-ўзбек ёзувида кераги йўқ, аммо у «ch» сифатида «ч» ҳарфини ифодалаш учун фойдаланилади. Бу тилшунослар муаммони тўлиқ тушунмасликларини кўрсатади; бу менинг гапларимга исбот бўлади. «Sh», «st» бошқалар ҳам бунга мисол бўла олади. Товушларни ифодалаш учун бизга ҳарфлар жуфтлиги керак эмас. Бу секин ўқишга сабаб бўлади. Тез ўқиш бўйича мутахассис сифатида айтаманки, бу бир-бирига ўхшаш сўзларда миянинг ортиқча таҳлилларига сабаб бўлади.

Жавоб бериш

Маълумотингиз учун, C ҳарфи ўзбек тилига 2019 йилда қўшилган

Жавоб бериш

Россияга ўхшаган ахлатхона билан қанча кам ўхшашлигимиз бўлса шунча яхши.

Жавоб бериш

Нимага лотин имлоси; ҳаммага таниш ва ҳаммага қулай бўлган кириллга нима қилибди? Қариялар лотин имлосини билар эканми - бу ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Ахмоқ душмандан ёмон деб бекорга айтишмаган.

Жавоб бериш

Чириган Кирилл ёзуви кимга ҳам керак

Жавоб бериш

Албатта, лотин ёзуви сиз учун ҳақиқий алифбо. Ундан ҳам яхшиси, хитойча «алифбога» ўтиш керак. Фойдаси кўпроқ бўлади. Тугунли ёзувга ҳам ўтса бўлади – бу сизларга яқинроқ. Турклар Европа Иттифоқига яқинроқ бўлиш учун лотин ёзувига ўтишган, сизлар нима қилмоқчисиз? Бизнинг Россия империяси таркибида эмаслигингиз учун биринчи марта Горбачёвга миннатдорчилик билдиргим келяпти.

Жавоб бериш

СССРларинг билан тиқилма бу ерга. Қаерда бўлсанг шу ерда қол.

Жавоб бериш

Очарчиликни оқлаяпсизми?

Жавоб бериш