БИШКЕК – Ҳуқуқ фаолларига кўра, Россиянинг меҳнат мигрантлари учун кириш талабларини соддалаштириш қарори – ишчи кучи танқислигига дуч келган саноат соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора, холос. Уларнинг айтишича, Москванинг ҳуқуқбузарликларга барҳам бериши ҳақидаги ваъдасига энди ҳеч ким ишонмаяпти.
Россия ҳукумати 10 феврал куни пандемия сабабли ишчи кучи танқислигига дуч келган соҳалар, жумладан, қурилиш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнат мигрантлари учун кириш тартиби соддалаштирилишини маълум қилди, деб ёзади Moscow Times.
Карвонсарой билан суҳбатда бўлган қирғизистонлик ҳуқуқбонларга кўра, бу чора ишчи кучи танқислиги шароитида Россияни қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлайди, холос. Улар мамлакатнинг мигрантларга нисбатан ёмон муносабати билан боғлиқ ўтмишини эслатиб ўтганлар.
Ўтган йили коронавирус пандемияси авжига чиқаётган вақтда, Россия ҳукумати мигрантларни ўз ҳолига ташлаб қўйди ва кўпчиликни ишидан маҳрум қилган қатъий карантин чоралари доирасида халқаро транспорт алоқаларини тўхтатди.
Россия ҳукумати маълумотларига кўра, пандемияга қадар Россияда бўлган меҳнат мигрантларининг қарийб ярми ўтган йили мамлакатни тарк этган.
Катта эҳтимол билан уларнинг кўпчилиги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан депортация ёки бошқа жазо чоралари таҳдидига дуч келган, дейди фаоллар. Мамлакатда қолганларнинг олтидан биригина у ерда расмий яшаш рухсатига эга.
Россия ички ишлар вазирлиги (ИИВ) маълумотларига кўра, декабр ойида Россияда истиқомат қилаётган 6,3 миллион мигрантнинг атиги миллионга яқини вақтинча яшаш рухсатномаси ёки вақтинча пропискага эга бўлган.
Ўтган йил март ойида Россия барча халқаро кириш-чиқиш авиапарвозларини тўхтатиб қўйгани сабабли, кўплаб мигрантлар бир неча кун, ҳатто ҳафталар давомида аэропортларда қолиб кетиб, ўз ватанларига қайта олмаган эдилар.
Парвозлар қайта тикланган бўлса-да, тартибсиз бўлган.
Россия авиакомпаниялари йўловчиларга қийматини йўқотган чипталар пулини қайтаришдан бош тортар экан, ишсиз ва пулсиз қолган Марказий Осиёлик мигрантларни кўчада қолдирган.
Кейинчалик кириш чекловлари кучайтирилгани сабабли, мамлакатдан чиқиб кета олганлар Россияга қайтиб кира олмаганлар.
Ҳуқуқ фаолларининг айтишича, Россиянинг худди шу меҳнат мигрантларига нисбатан «меҳмондўстлиги» ишчи кучи етишмагани туфайли турли саноат соҳаларининг иши тўхтаб қолганида қайта жонланган.
Ишчи кучининг ўткир танқислиги
Ишчи кучи танқислиги, асосан Москва ва Москва вилоятида кучли сезилмоқда. Москва шаҳар ҳокимияти ва ИИВ Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантларни қурилиш объектларида ишлашга жалб қила бошлаганлар.
Энди эса ҳукумат жафокаш мигрантларнинг зарурий ҳужжатларини тезроқ расмийлаштиришга, улар COVID-19га чалинган тақдирда даволаниш ва уч маҳал овқат билан таъминлашга сўз бермоқда.
Марказий Осиёлик ҳуқуқбонлар ва мигрантларнинг ўзи Россиядаги меҳнат шароитларининг яхшиланганига ишонмайдилар.
Ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган Қозоғистон ва Қирғизистондан келган ишчиларга нисбатан қаттиқроқ муомалага дуч келишади, дейди қирғизистонлик Улан Оморов.
Беларус орқали Россияга келган ўзбекистонлик ва тожикистонлик ишчилар куч идоралари томонидан таъқиб этилади, дейди Москвадаги супермаркетда ишловчи асли Тўқмоқ шаҳрилик Оморов.
«Маҳаллий полициячилар ўзбек ва тожикларни қўлга олиб, изоляторларга жойлашади, улардан пул талаб қилишади, пора олганларидан кейин эса қўйиб юборишади», дейди у.
У ўзбекистонлик мигрант танишлари Россиядан Украинага иш излаб кетганини айтади. У ерда «маошлар камроқ бўлса ҳам, коррупция бу даражада авж олмаган», дейди у.
«Ўзларида ишчи кучи етишмай турганида, куч идораларининг Россиядаги мигрантларни таъқиб қилиши ғалати», деди у.
Маҳаллий чинни цехида ишлайдиган тошкентлик Норбек Ахмедов бир неча ой давомида қурилиш соҳасида иш топа олмагач, 2019 йилнинг ноябрида Россиянинг Новосибирск шаҳридан қайтиб келган.
«Бизга нисбатан ҳурматсизликлари билан бунинг аксини кўрсатиб келган бўлса-да, энди Россиянинг қурувчилик компанияларига биз яна керак бўлиб қолдик», дейди Ахмедов. «Бу ерда ишим бор экан, Россияга қайтмайман.»
Ўз-ўзига хизмат қилувчи сиёсат
2018 йилнинг декабрида Россия президенти Владимир Путин тарафидан янгиланган «Россия Федерациясининг 2025 йилга қадар мўлжалланган миллий сиёсати стратегияси» Россия манфаатларигагина хизмат қилади, дейди Тожикистоннинг «Перспектива+» нодавлат ташкилоти раҳбари Ойниҳол Бобоназарова.
«Меҳнат миграцияси ҳақида гапирадиган бўлсак, Россияга Марказий Осиёлик оддий меҳнаткашлардан кўра юқори малакали ишчилар керак», деди душанбелик Бобоназарова.
Россиядаги тожик мигрантлари яшаш жойларида рўйхатдан ўтаётган вақтларида мунтазам равишда бюрократик муаммоларга ва ноқулай меҳнат шароитларига дуч келишади, деди у.
Бобоназарованинг қирғизистонлик ҳамкасби, Бишкекдаги «Килим шами» ҳуқуқбон нодавлат ташкилоти раҳбари Азиза Абдрасулова ҳам вазиятга худди шундай баҳо берган.
Сўнгги йилларда кўп мамлакатлар билан муносабатини бузган Россия Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда, деди у.
«Пандемиядан кучсизланган Россия иқтисодиёти хорижлик ишчиларга муҳтож», деди у. «Россия бу ташаббусидан асосан ўзи фойда кўради.»
Меҳнат мигрантларига талаб доимий эканига қарамай, Россия бу ишчиларнинг ҳуқуқларини кенг миқёсда бузишдан тўхташи амримаҳол, дея қўшимча қилди у.
Очиғини айтайлик, Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга қуллардек муомала қилишади
Жавоб беришФикрлар 10
Ўша Совет ахлатхонада ҳеч бўлмаганман, мени ҳеч қизиқтирмайди.
Жавоб беришФикрлар 10
Бизнинг раша - каша [каша русча бўтқа, шу билан бирга шаклсиз, заиф нарса; «Наша Раша» (Бизнинг Россия) русларнинг машҳур камчиликлари устидан куладиган таниқли телесериал]
Жавоб беришФикрлар 10
Россия – бўлмағур, ахлат мамлакат
Жавоб беришФикрлар 10
Бекорларни айтибсизлар. Қай мамлакатда мигрантларга осон бўлган? Коррупция ўзимизда камми. Керак бўлса ака укасидан пора олади. Давлат идора ходимлари порасиз ҳеч иш қилишмайди.
Жавоб беришФикрлар 10
Россия ҳукумати Марказий Осиёлик мигрантларга худди ҳайвонлардек муамола қилади. Бу бечораларда танлов йўқ эканлигини билишади, шунинг учун ҳам кўнлига нима келса шуни қилади. Келгиндилар деган гапларини эшитмайдиган кун қачон келар экан? ((((((
Жавоб беришФикрлар 10
Халқимиз ўз ватанида иш топа олиши учун Худо давлатларимизни омонликда сақласин.
Жавоб беришФикрлар 10
Россиянинг чўчқаларида меҳмондўстлик деган тушунчанинг ўзи йўқ. Ботқоқдан чиққан ёввойилар холос.
Жавоб беришФикрлар 10
Бу ифлос мамлакат кимга ҳам керак?
Жавоб беришФикрлар 10
Россиядаги россияликлар нацист.
Жавоб беришФикрлар 10