НУР-СУЛТОН – Марказий Осиё давлатлари ўз ҳарбий эътиборини Россия ва Хитойнинг тажовузкор ташқи сиёсатига қарши «бирдамликда қатъий туришга» қаратмоқдалар.
Қозоғистоннинг Тожикистон ва Қирғизистонга берган ҳарбий ва техник ёрдами бунинг сўнгги мисолларидан бири бўлди.
Қозоғистон мудофаа вазирлигининг 6 феврал кунги ҳужжатига кўра, битимда катта миқдордаги ўқ-дориларни бепул тақдим этиш кўзда тутилган.
Қозоғистон Тожикистон ва Қирғизистонга 9 миллион дона автомат ўқи, 20 мингта кичик калиберли автомат патрони, 10 мингта миномёт снаряди, 3 мингта сигнал патрони, мингта ракета ва 10 та радиоалоқа воситасини топширади, дейилади Қозоғистон ҳукумати томонидан интернетда чоп этилган ҳужжатда.
Қозоғистон юкни Тожикистоннинг Душанбе шаҳри ҳамда Қирғизистоннинг Қўйтош қишлоғига автомобил ва темир йўл орқали етказиб беради. Йўл харажатларини Қозоғистоннинг ўзи қоплайди.
Вазирлик хабарига кўра, агар ҳаммаси режадагидек кечса, ўқ-дорилар 2021 йилда етказиб берилади.
Қозоғистон «мавжуд дўстона муносабатлар ва ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш» мақсадида ёрдам кўрсатмоқда, дейилади Қозоғистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан имзолаган келишувида.
Келишувда ўқ-дорилар эҳтиёждан ортиқлиги ва ҳеч қачон қўлланилмагани таъкидланган. Улардан фойдаланиш учун қабул қилиб олувчи томон уларни янгилашга маблағ сарфлаши керак бўлмайди.
Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистон Қозоғистондан қабул қилиб олган ўқ-дориларни учинчи томонга топшириши тақиқланган.
Бирдамликда қатъий туриш
«Тожикистонга берилган ҳарбий ёрдам Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги нотинч вазиятни ҳисобга олган ҳолда жуда ўринли. Қирғизистонга ёрдам масаласи эса ҳукуматлараро учрашувлар чоғида муҳокама қилинган», дейди Нур-Султонлик сиёсий таҳлилчи Ернар Бейсалиев.
Марказий Осиё мамлакатлари «тарихан биродар» юртлар бўлган ва «айни вақтда бирдамликда қатъий туриши керак», деди у.
«Бу шунчаки яхши қўшничилик муносабатлари эмас, балки бутун минтақадаги хавфсизликка доир муҳим масаладир.»
У Россия ва Хитой билан муносабатларнинг кескинлашаётганини қайд этди.
«Қозоғистоннинг муваффақиятли, кўп векторли сиёсатига қарамай, яқинда иттифоқдош деб билган айрим қўшниларимиз тарафидан нолойиқ ҳаракатларга дуч келяпмиз», деди Бейсалиев.
«Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар ҳам Россия ва Хитойнинг тажовузкор таъсирини сезмоқдалар», деди у.
Ўтган йили, Марказий Осиё мамлакатлари минтақа суверенитетига очиқдан-очиқ таҳдидга қандай муносабат билдиришини кўриш мақсадида Хитой «ўз» ерларини қайтиб олиш ғоясини илгари сурган эди.
Россиянинг таҳдиди сўнгги ойларда россиялик сиёсатчилар Қозоғистон ҳудуди ҳақида бир неча бор ирредентистик баёнотлар билдирганида яққол кўзга ташланди.
1991 йилда узоқ кутилган мустақилликни қўлга киритган Қозоғистон ўз мустақиллиги ва ҳудудий дахлсизлигига оид ҳар қандай шубҳаларга зудлик билан муносабат билдириб келган.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Хитой сиёсатчиларининг баёнотларига жавобан ўтган ва жорий йилда Москва ва Пекинга норозилик ноталари юборган.
Таҳлилчиларга кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтиш ҳақидаги қарори ҳам уларнинг Россиядан узоқлашаётганидан далолат беради.
Армияни кучайтириш ва иттифоқчиларга кўмаклашиш
Ўтган бир неча йил давомида Қозоғистон экстремизмга қарши кураш ва мудофаани кучайтириш борасида улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширди, жумладан самарали «рақамли армия» яратиш учун компьютер технологиялари жорий қилинди.
Жорий йилда Қозоғистон бир қанча ҳарбий машғулотлар ўтказди ва яна ўтказмоқчи. Улар COVID-19 пандемияси даврида соғлиқни сақлаш чораларига риоя қилган ҳолда олиб борилади. Барча машғулотлар очиқ ҳавода бўлиб ўтади.
Қозоғистон саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, 2021 йилдан дрон ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон авиация саноатига минтақавий таъмирлаш марказини ташкил этиш вазифаси юкланган.
Феврал ойида Қозоғистоннинг «Чағалай» (Чайка) дрони дала шароитларида синовдан ўтказилди. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, разведка самолётининг намунаси компьютерлаштирилган алоқа канали ва шифрланган протокол билан жиҳозланган.
Ўтган йилнинг октябр ойида Қозоғистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Нурлан Ермекбаев Нур-Султонда АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Кеннет МакКензи билан хавфсизлик масалалари бўйича музокара ўтказди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, осойишталикни таъминлаш ва терроризмга қарши кураш каби мавзуларни муҳокама қилганлар.
Қорабоғдаги уруш замонавий урушларда дронлар ўрнини ҳеч нарса боса олмаслигини кўрсатди. Қозоғистон бу соҳада ҳеч бўлмаганда Марказий Осиёда етакчи бўлишга интилаётгани одамни хурсанд қилади. Тўғри хулосалар чиқаришни ўрганиш керак. Аммо қудратли давлатларнинг Қозоғистонга нисбатан сиёсати нотўғри; биз тинчликсевар халқмиз, бизга тегишли бўлмаган нарсага муҳтож эмасмиз, лекин ҳеч қачон ўзимизникини ҳам бериб қўймаймиз.
Жавоб беришФикрлар 21
Суверенитет суверенитетлигигача қолиши керак.
Жавоб беришФикрлар 21
Турон ҳали ташкил этилмаган, Россиядагилар эса қўрқувдан дағ-дағ титраяпти.
Жавоб беришФикрлар 21
Қўшниларимизда ҳукуматга «доступ» бор экан, мустақиллик ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас; бизнинг полициямиз ва ҳаттоки элита махсус кучлари Оқ Ўрда томон қуруқлик ва ҳаво йўлларини кесиб қўёлмайди. Кремлга кириш у ёқда турсин, Хавфсизлик Кенгаши ва президентга хавфсизлигини ҳеч ким тўлиқ таъминлай олмайди. Кремл Оқ Ўрдага ҳужум қилиши ва уни эгаллаб олиши мумкин, аммо Оқ Ўрда Кремлни эгаллаб ололмайди. Хитойликлар Оқ Ўрдага суқилиб киришда қўрқади.
Жавоб беришФикрлар 21
Менимча, Турон бу иккинчи Олтин Ўрда. Московияга юриш қилиш вақти келди.
Жавоб беришФикрлар 21
Турон дейсизми? Россия саросимага тушиб қолгани аниқ... Улар Кремл атрофида хандақ қазишни бошладилар. Нега «Олтин Ўрда» эмас, ваҳоланки АҚШ ва Англия буни қўллаб-қувватлаб турган бўлса. Россия эса ўтмишда қолди. Туркияни унутдингизми, Усмонийлар империяси ҳақида нима дейсиз? Хитой билан бирга янги «Самовий империя»ни қайта тиклаш керак. Россия фақат шу ғоядан қўрқади. Ҳадеб Турон, Турон дейсизлар.
Жавоб беришФикрлар 21
Россия бизга ёрдам беради.
Жавоб беришРоссия ўзига ёрдам берсин
Жавоб беришФикрлар 21
Бу каби барча фойдасиз ташкилотлар таркибидан чиқиш керак
Жавоб беришФикрлар 21
Россия тарихга айланиб бўлган.
Жавоб беришФикрлар 21
Йўқ
Жавоб беришФикрлар 21
Англия ва АҚШ Турон ташкил этилишини қўллаб-қувватлаётган кўринади.
Жавоб беришФикрлар 21
61429 қандай аҳмоқлик. Қўшни давлатлардан товар олиб келамиз; қўшни давлатларга қарзмиз, яна мустақиллик деб томоқ йиртамиз. Назарбоев ҳукмронлиги даврида қарзга ботдик; одамлар кредитлар тузоғига тушиб қолдилар. Тенге пастга қулади, қанчалик пастга қулаганини вақт кўрсатади.
Жавоб беришФикрлар 21
Қозоғистон ядровий қуролларни топширмаслиги керак эди
Жавоб беришФикрлар 21
Жиннилик
Жавоб беришФикрлар 21
Осиё иттифоқи керак!
Жавоб беришФикрлар 21
Турон иттифоқини тузишимиз керак.
Жавоб беришГапингиз тўғри
Жавоб беришДушманлар Турон номининг ўзидан қўрқишади
Турон иттифоқи ҳали тузилмаган, аммо Россияда қўрқиб қолишган
Жавоб беришАхмоқликнинг давоси йўқ
Жавоб беришПутиннинг ўзи ғирт думбул
Жавоб беришФикрлар 21