ОЛМАОТА – Москванинг Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш ғоясини илгари суришга уриниши мамлакат аҳолисининг кескин қаршилигига сабаб бўлди, зеро бу ерда Россиянинг аввалги лойиҳалари натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар унутилгани йўқ.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев октябр ойида Олмаота вилояти Улкен шаҳри яқинида АЭС қуриш ғоясини рад этганига қарамай, Россия ўз амбицияларидан воз кечмаган кўринади.
Россия Қозоғистонда атом электр станцияси қуришга қизиқиш билдирмоқда, деган эди Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкин 10 феврал куни «Комсомольская правда в Казахстане» кремлпараст нашрига берган интервюсида.
Қозоғистон «соф энергияга муҳтож, атом электростанциялари эса бу муаммонинг энергетик жиҳатдан самарали ечими ҳисобланади», деди у келажакда юзага келиши мумкин бўлган электр энергияси танқислигига ишора қилиб.
Россиянинг «Росатом» ядровий энергия агентлиги «бу лойиҳани амалга оширишга тайёр ҳамда станциянинг хавфсизлиги ва экологик жиҳатдан софлигини кафолатлайди», деб қўшимча қилди у «ҳеч қандай хавф» йўқлигини таъкидлаб.
Унинг айтишича, Қозоғистонда Россия электростанциясининг қурилишига қарши чиқаётган оммавий ахборот воситалари «нохолислик» қилмоқда. Танқидлар «ҳеч қандай асосга эга эмас», деди у.
Россия режими 2019 йилнинг апрел ойида ҳам шундай ташаббус билан чиққан эди. Ўшанда президент Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан энергетика масаласида музокара ўтказган, кейинчалик Москва атом электростанцияси қуриш таклифини билдирган.
Кескин танқидга учраган таклиф
Россиянинг таклифи Қозоғистонда кескин эътирозга сабаб бўлган, жамоатчилик иншоотнинг экологик хавфсизлигидан хавотир билдирган.
Электростанция атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигига хавф туғдириши ва ҳатто ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин, дейди фаоллар, Россиянинг космик идораси ижарага олган Қизилўрда вилоятидаги Бойқўнғир космодромига ишора қилиб.
Маҳаллий аҳолининг шикоят қилишича, Бойқўнғир атрофидаги тупроқ ва сув ракета ёқилғисининг ўта заҳарли таркибий моддаси – гептил билан заҳарланган. Бу модда Россия ракеталарининг парчалари ерга тушган вақтда сувга тарқалиши айтилади.
Қозоғистонликлар Россия технологияларининг ишончли ва хавфсиз экани ҳақидаги даъволарга унчалик ишонмайдилар. Улар 1986 йили Украинанинг Чернобил шаҳридаги атом электростанцияси фожеаси ва Қозоғистондаги Семипалатинск (ҳозирги Семей) шаҳрида олиб борилган ядровий синовларнинг Қозоғистон аҳолиси саломатлигига таъсирини унутмаганлар.
Совет Иттифоқи аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни эътиборга олмай, 1949 йилдан 1989 йилга қадар Семипалатинскда 456 та ядровий портлашларни амалга оширган.
Минтақада саратон хасталиклари ва туғма нуқсонлар кенг тарқалган, дейди 16 йил аввал Семейдан Олмаотага кўчиб ўтган Назира Ормонбаева.
Болалигида унинг бувиси саратондан вафот этган.
«Расмийлар доим бу муаммони яширишга уриниб келган, улар ядровий синов полигонида қанча маҳаллий аҳоли қурбон бўлганини ҳам очиқламаган», деди у.
«Совет Иттифоқи яратган қудратли қуролнинг аҳамияти унинг учун одамлар саломатлигидан ҳам устун эди. Москва фақат ўз манфаатларини илгари сурган.»
Россия «геосиёсий активларга» эга бўлмоқчи
Бу электростанция ҳаммадан ҳам кўпроқ Россиянинг ўзига керак, дейди Орманбаева. Бошқа халқаро таҳлилчилар ҳам шундай фикрда.
Бундай ҳолат, айниқса Ўзбекистон ва Қозоғистон каби Марказий Осиё мамлакатларида кузатилади, деб айтган у июн ойида Марказий Осий таҳлилий порталига берган интервьюсида.
«2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганидан кейин, Ғарб Россияни сиёсий жиҳатдан яккалаб қўйди», дейди Калинина-Поль. «Бунга жавобан у ўзининг тарихий таъсир доираси, хусусан Марказий Осиёдаги манфаатларини қайта тиклашга киришди.»
Етказиб берувчи ва харид қилувчи томонлар ўртасидаги алоқалар ўртача 30-40 йилга чўзилишини ҳисобга олсак, атом электростанцияси «геосиёсий активга» айланиши мумкин, дея таъкидлаган у. Шу тариқа мамлакатларнинг ўзаро алоқалари янада кучаяди.
«Ядровий ҳамкорлик Россиянинг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва минтақадаги таъсирини кенгайтириш воситаси бўлиб хизмат қилади», деди у.
Электростанцияга қаршилик
Москванинг «ядровий» сиёсатига Қозоғистонда кучли қаршилик бор, у ҳам бўлса: маҳаллий жамоатчилик. Ижтимоий тармоқларда қозоғистонликлар электростанцияга қарши ўз фикрларини билдириб, ҳукуматни қайта тикланувчи энергия манбаларига эътибор қаратишга ундамоқдалар.
«Қозоғистонда ҳеч қачон атом электростанцияси қурилмаслиги керак. ҲЕЧ ҚАЧОН. Бунинг учун биз қозоқлар нима қилишимиз кераклигини аниқ билмайман, аммо нимадир қилишимиз керак», деб ёзган 2019 йилнинг июнида кинорежиссёр Жанна Иссабаева ўзининг Facebook саҳифасида.
Олмаоталиклардан бири реал воқеаларга асосланган «Чернобил» телесериалига ўз муносабатини билдирган.
Норозиликлар сабабли октябрда Тўқаев Россия электростанциясининг қурилишига рухсат бермаган, бу қарорни кўпчилик расмийлар қўллаб-қувватлаганлар.
Парламент қуйи палатаси – Мажлис депутати Айдос Сарим Қозоғистонда Россия атом электростанциясининг қурилишига шубҳа билан қарамоқда.
«Мамлакатимиз бундай ўйинларга аралашмаслиги керак. Объектив иқтисодий вазиятдан келиб чиқсак, у бизга керак эмас», деди у.
Сарим Россиянинг космик дастурлари учун Бойқўнғирнинг ижарага олиниши атроф-муҳитга қандай таъсир қилаётганига эътибор қаратган. Россия ракеталарининг парчалари ерга тушиши натижасида қўшни туманлар ва ҳудудлардаги аҳолига ҳам зарар етган.
У Россияни Қозоғистоннинг атроф-муҳитга оид хавотирларини эътиборга олмасликда айблаган.
Нур-Султон ўтган йили Москванинг атом электростанцияси қуриш ҳақидаги ташаббусини рад этган бўлса-да, Марказий Осиёдаги Россия давлат оммавий ахборот воситалари бу ғояни илгари суришдан тўхтамаган.
Ташвиқотнинг кучайгани бу электростанциянинг кимга кераклиги ҳақидаги баҳсларни авж олдирмоқда, холос.
Россия режими атом электростанциялари қуришдан сиёсий жиҳатдан манфаатдор, дейди АҚШда жойлашган Жеймс Мартин номидаги Ядро қуролларини тарқатмаслик тадқиқотлари марказининг илмий ходимаси Маргарита Калинина-Поль.
Мен қаршиман бунга
Жавоб беришФикрлар 18
АЭСни Москвада қуришсин, атомлар билан ўша ерда тажриба қилаверишсин. Шахсан мен Қозоғистонда АЭС қурилишига қаршиман.
Жавоб беришФикрлар 18
Россия қурган АЭС эртаси куни портлаб кетади.
Жавоб беришФикрлар 18
Россиядан қанча узоқ бўлсак, шунча яхши.
Жавоб беришФикрлар 18
Чернобилдаги авария бартараф этиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келган. Бизга бундай муаммолар керак эмас.
Жавоб беришФикрлар 18
Қозоғистонга АЭС нега керак? Сизда қуёш, шамол бор... исинаверинглар. Россия Атом энергияси билан ишлайдиган музёрар кемалар, овоздан тез учадиган ракеталар, сузувчи атом электр станциялари ва ҳ.к.ларга эга Россияда «илм-фан таназзулга учраган» бўлса. Нима ҳам дердим – атом энергиясидан фойдаланиш сизга эмас. Мен Қозоғистонда АЭС қурилишига қаршиман.
Жавоб беришФикрлар 18
Россияда илм-фан кучли деградацияга учраганини ҳисобга олсак, у ерда мутахассислар қолганига шубҳам бор.
Жавоб беришФикрлар 18
Мен Қозоғистонда АЭС қурилишига қаршиман
Жавоб беришФикрлар 18
Қозоғистонда АЭС бўлишига қаршиман.
Жавоб беришМен Қозоғистонда АЭС қурилишига қаршиман
Жавоб беришФикрлар 18
Бизга Россия атом электростанцияси керакмас.
Жавоб беришФикрлар 18
Руслар АЭС қура оларканми? Бундан кулгилироқ гап бўлмаса керак.
Жавоб беришФикрлар 18
Бу қандай АЭС бўлди? Тезак ва таёқлардан ясалганми? Балалайкачилар ўз уйига ўрнатсин уни.
Жавоб беришФикрлар 18
Шунчалик хавфсиз бўлса, [Россия] ўз уйида қурсин
Жавоб беришФикрлар 18
БИЗДА ҲАР ЖОЙДАГИДАН КЎПРОҚ ШАМОЛ БОР, ЁЗИМИЗ ЭСА НИҲОЯТДА ҚУЁШЛИ, УНДАН КЎРА ШУ ЙЎНАЛИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШСИН, ҚОЛАВЕРСА ГАЗИМИЗ ҲАМ БОР
Жавоб беришФикрлар 18
р Россия АЭСни ўз ҳудудида қурсин. Россия АЭСни ўз ҳудудида қурсин. Унинг Қозоғистон республикасига нисбатан муносабати умуман дўстона эмас.
Жавоб беришФикрлар 18
Қозоғистонда Россия атом электростанцияси бўлмайди.
Жавоб беришМен бунга қаршиман.
Жавоб беришФикрлар 18