Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Жасоратли россияликлар Кремл танқидчиси Немцов хотирасини ёдга олдилар

Тамара Горделли

Суратда: Большой Каменний кўпригининг ҳозирги кундаги кўриниши. Немцов 2015 йил 27 феврал куни Кремл саройи соя соладиган ушбу кўприк устида мудҳиш суратда ўлдирилган. Кетма-кет тўрт бор ўқ еган сиёсатчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Суратда: Большой Каменний кўпригининг ҳозирги кундаги кўриниши. Немцов 2015 йил 27 феврал куни Кремл саройи соя соладиган ушбу кўприк устида мудҳиш суратда ўлдирилган. Кетма-кет тўрт бор ўқ еган сиёсатчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

27 феврал куни минглаб россияликлар ва Ғарб дипломатлари мухолифатчи сиёсат арбоби бундан олти йил аввал Борис Немцов ўлдирилган Москва кўпригида унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

27 феврал куни минглаб россияликлар ва Ғарб дипломатлари мухолифатчи сиёсат арбоби бундан олти йил аввал Борис Немцов ўлдирилган Москва кўпригида унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Бу ерга ҳамма ушбу «маънавий компас» хотирасини ёд этиш учун келмоқда, дейди Борис Немсовнинг энг яқин дўсти ва сафдоши Илья Яшин «Грани недели» радиодастурининг 27 феврал кунги сонида. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Бу ерга ҳамма ушбу «маънавий компас» хотирасини ёд этиш учун келмоқда, дейди Борис Немсовнинг энг яқин дўсти ва сафдоши Илья Яшин «Грани недели» радиодастурининг 27 феврал кунги сонида. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Илья Яшин: «Мен нафақат Россияда, балки бирор бошқа мамлакатда, ўлдирилган жойига одамлар жуда узоқ вақт мобайнида, ҳар куни гул олиб келган бошқа сиёсатчини билмайман». [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Илья Яшин: «Мен нафақат Россияда, балки бирор бошқа мамлакатда, ўлдирилган жойига одамлар жуда узоқ вақт мобайнида, ҳар куни гул олиб келган бошқа сиёсатчини билмайман». [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Россиялик мухолифатчи, сиёсат арбоби Борис Немцовнинг ўлдирилганига олти йил тўлар экан, у Владимир Путин режимига қарши курашиб келаётган кўплаб россияликлар учун руҳланиш манбаи бўлиб қолмоқда. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Россиялик мухолифатчи, сиёсат арбоби Борис Немцовнинг ўлдирилганига олти йил тўлар экан, у Владимир Путин режимига қарши курашиб келаётган кўплаб россияликлар учун руҳланиш манбаи бўлиб қолмоқда. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен Немцовни «ҳаётини эркин ва демократик Россияни барпо этишга бағишлаган» одам деб атади. [Авраам Черняк]

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен Немцовни «ҳаётини эркин ва демократик Россияни барпо этишга бағишлаган» одам деб атади. [Авраам Черняк]

«Немцов Россиянинг тўлақонли Европа давлатига айланишини истар эди», дейди Борис Немцовнинг «Озодлик учун» жамғармаси раиси Владимир Кара-Мурза. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

«Немцов Россиянинг тўлақонли Европа давлатига айланишини истар эди», дейди Борис Немцовнинг «Озодлик учун» жамғармаси раиси Владимир Кара-Мурза. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

«Менимча, қачонки Россия у кўришни хоҳлаган эркин, замонавий ва демократик Европа мамлакатга айланса, бу Немцов учун энг яхши хотира бўлади», дейди Владимир Кара-Мурза. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

«Менимча, қачонки Россия у кўришни хоҳлаган эркин, замонавий ва демократик Европа мамлакатга айланса, бу Немцов учун энг яхши хотира бўлади», дейди Владимир Кара-Мурза. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

МОСКВА – Минглаб россияликлар ва ғарб мамлакатлари дипломатлари ўтган шанба (27 феврал) куни бундан олти йил аввал мухолифатчи сиёсат арбоби Борис Немцов отиб кетилган кўприк устида уни хотирлар экан, Қўшма Штатлар Кремлнинг сўз эркинлигига тоқатсиз бўлиб бораётганидан «чуқур хавотирда» эканлигини билдирган.

«Қотиллик қурбони бўлган «маънавий йўлбошчига» ҳурмат бажо келтириш учун бу ерга ёшу қари ўз фарзандлари билан келди», деб айтган Немцовнинг энг яқин дўсти ва сафдоши Илья Яшин шанба куни Москвадаги «Эхо Москвы» мухолифат радиостанциясида «Грани недели» дастурининг Немцов хотирасига бағишланган сонида.

«Фақат Россияда эмас, балки ҳеч бир мамлакатда у ўлдириб кетилган жойга шунча вақт давомида, ҳар куни гул олиб келинган бошқа сиёсатчини билмайман», деб айтган у.

«Режим ҳаддидан ошди»

Немцов 2015 йил 27 феврал куни Кремл яқинидаги Большой Каменний кўприги устида отиб кетилган. Бу каби очиқ, кўплаб қўриқчилар ва кузатув камералари бор жойда содир этилган суиқасд оммани қўрқитиш учун қилингани аниқ эди.

Россиялик мухолифатчи, сиёсат арбоби Борис Немцовнинг қотиллик қурбони бўлганига олти йил тўлар экан, унинг хотираси Владимир Путин режимига қарши курашиб келаётган кўплаб россияликларни руҳлантиришда давом этяпти. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Россиялик мухолифатчи, сиёсат арбоби Борис Немцовнинг қотиллик қурбони бўлганига олти йил тўлар экан, унинг хотираси Владимир Путин режимига қарши курашиб келаётган кўплаб россияликларни руҳлантиришда давом этяпти. [Авраам Черняк/Карвонсарой]

Немцовга қарата тўрт марта ўқ узилган ва у ўша жойнинг ўзида вафот этган.

Якунда Россия тергов қўмитаси кавказлик беш фуқаро: Заур Дадаев, Хамзат Бахаев, Анзор ва Шадид Губашев ҳамда Темирлан Эсерхановларни айбдор деб топган.

Даставвал гумондорлар диний адоват сабаб жиноят содир этганликларини айтишган, аммо якунда тергов ва суд Немцовнинг 15 млн. рубл (200 минг АҚШ доллари) учун ўлдирилгани ҳақида хулоса чиқарган.

2017 йилнинг июлида суд ҳайъати уларни айбдор деб топган. Аммо Немцовнинг дўстлари ва бошқа кузатувчилар терговни адолатли якунланмаган деб ҳисоблайди.

Суиқасдни ташкиллаштирган икки эркак (Руслан Мухудинов ва Руслан Геремеев) олти йилдан бери эркинликда. Аммо Немцовни ўлдириш ҳақидаги буйруқ бу икковидан ҳам юқорироқ лавозимдаги шахслар тарафидан берилган, дейди айрим кузатувчилар.

Россия ҳукумати ўз ихтиёрига кўра жиноий ишни сиёсий суиқасд сифатида тергов қилишдан бош тортган, дейди россиялик демократия фаоли, сиёсатчи, муҳаррир ва киноижодкор, Немцовнинг қадрдон дўсти ва «Эркинлик» учун жамғармаси раиси Владимир Кара-Мурза.

Кара-Мурзанинг ўзи икки марта шубҳали заҳарланиш билан боғлиқ суиқасддан омон қолган.

Немцовнинг сафдошлари Россия аъзо бўлган Европа Кенгаши ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби (ЕХҲТ) халқаро идораларга мурожаат қилиб, халқаро назорат амалиётларини жорий қилишни сўраганлар.

Кара-Мурзанинг айтишича, 2020 йил февралда эълон қилинган ЕХҲТ ҳисоботига кўра, «Владимир Путин Рамзан Қодировга бу суиқасдни қаерда, қачон ва қандай шароитларда амалга оширишга буйруқ бергани ҳақида гувоҳларнинг аниқ кўрсатмалари мавжуд».

Чеченистоннинг қудратдаги етакчиси Қодиров Путиннинг эски сафдошларидан саналади.

«2012 йилнинг феврал ойи бошларида Россия мухолифати етакчиларига қарши режалаштирилаётган репреccиялар ҳақида хабар топдим», деб айтган қувғиндаги чеченистонлик сиёсатчи Ахмед Закаев ЕХҲТ ҳисоботида. «Россиянинг юқори лавозимли расмийлари Россия мухолифати етакчиларини бартараф этиш режасини тузганлари ҳақида менга Чеченистондан хабарлар келиб тушган. Улар, хусусан Борис Немцов ва жаноб Гарри Каспаровни ўлдиришни режалаштирган эдилар.»

«Ўша лаънати кечада режим чегарадан чиқди», деб айтган Кара-Мурза Карвонсарой нашрига. «Кремлдан 200 метр нарида мухолифат етакчисини отиб кета олишса ва бунинг учун аҳамиятсиз ижрочилардан бошқа ҳеч ким жавобгарликка тортилмаса, репрессиялар ҳақида, инсон ҳуқуқлари ҳақида нима дейиш мумкин?»

«Замонавий Россия тарихидаги энг шов-шувли сиёсий суиқасд юз берганига олти йил тўлди, унинг ташкилотчилари ва ташаббускорлари эса Россия давлатининг тўлиқ ҳимояси остида.»

Уни нега бунчалик ёмон кўришарди?

«У Путин диктатураси ташкил этилаётган вақтлардаёқ жуда муҳим шахслардан бири эди, шу боис ҳам ундан нафратланишган», дейди Немцовнинг яқин дўсти, сиёсатчи Владимир Милов «Эхо Москвы» радиоси дастурида. «Ишончим комилки, уни ўлдириш ва йўқ қилиш анча олдин режалаштирилган. У мамлакатимизга диктатура қайтиб келишини ҳеч қачон тан олмайдиганлардан эди.»

«Албатта, Путин учун бу жиддий муаммо эди», дейди у.

Миловнинг сўзларига кўра, Немцовнинг ғоялари Путинникига умуман тескари бўлган.

2010 йилда Милов ва Немцов «Путин. Якунлар. 10 йил» деб номланган ҳисоботни чоп этди. Унда Путин фаолиятини кескин танқид остига олувчи аниқ далиллар келтирилган эди. Брошюрани Немцовнинг шахсан ўзи турли метро бекатлари олдида тарқатган.

Дўстлари уни «тузалмас оптимист» деб ёдга олишади.

Немцов АҚШ тарафидан Россиядаги (ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги) коррупционер расмийлар ва инсон ҳуқуқларини поймол қилувчиларни аниқлаш ва уларга жазо чоралари қўллашни кўзда тутадиган халқаро Магнитский рўйхатини қўллаб-қувватлаган, деди Кара-Мурза «Грани недели» дастурида.

«Магнитский рўйхати муаллифларидан бири – АҚШ сенатори Жон Маккейнга кўра, бу ҳужжат Борис Немцовсиз амалга ошмас эди», дея ёдга олади Кара-Мурза.

Янги ва янада агрессивроқ сиёсатнинг бошланиши

«Борис Немцовнинг ўлими – бамисоли эшикнинг ёпилиши бўлди. Кремл эшикни ёпиб, ортга йўл йўқ, деб айтди», дейди литвалик сиёсатчи ва Европа Парламенти аъзоси Петрас Ауштревичюс Карвонсарой билан суҳбатда.

«Немцовнинг ўлими импульсив ҳаракат бўлмаган, у тизим аниқ бир қарорга келгани ва ортга қайтмаслигини англатар эди», деди у.

«2014-2015 йиллардан бери ҳаммаси ёмонлашиб боряпти. Кўз олдимизда Россия билан чегарадош мамлакатларга қарши ва дунё бўйлаб Вагнер гуруҳининг зўравонликлари рўй бермоқда», деди Ауштревичюс Кремл номидан дунё бўйлаб прокси урушларда иштирок этаётган ёлланма кучларни назарда тутиб. «Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийга қарши суиқасд ҳам шулар жумласидан.»

«Путин ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмас», деди у.

«У халқнинг фикри билан қизиқмай, ўзига қасрлар қуряпти ва бутун дунёга ғирт ёлғон гапира олади ҳам. Бу келажакда Россиянинг имиджига нақадар салбий таъсир қилишини умуман ўйлаётгани ҳам йўқ.»

Европа Иттифоқи (ЕИ) Кремлда нималар бўлаётганини, «у ерда ким ўтиргани, Россиядек катта мамлакатни ким бошқараётгани ва бундай раҳбарият бутун дунёга хавф солишини» тўлиқ англамаяпти, дейди Совет Иттифоқи даҳшатлари ҳали унутилмаган мамлакатдан келган Ауштревичюс.

Кремлнинг репрессиялари давом этмоқда

Немцовнинг ўлдирилганига олти йил тўлиши арафасида Навалний сиёсий мотивларга эга деб қоралаган 32 ойлик қамоқ жазосини ўташ учун машъум ахлоқ тузатиш колониясига жўнатилган .

Ушбу чора Ғарб мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан шундоқ ҳам танг бўлган муносабатларни янада кескинлаштирган.

Сешанба куни Қўшма Штатлар етти нафар юқори мартабали россиялик амалдорга нисбатан санкциялар жорий қилди – разведка Навалнийни заҳарлаш амалиёти Москва тарафидан уюштирилган деган хулосага келган.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Европа Иттифоқи билан мувофиқлаштирилган чоралар доирасида Путинни коррупцияда айблаши ортидан норозилик намойишларини келтириб чиқарган ва қамоққа олинган Навалнийни озод қилишни талаб қилган.

«Разведка ҳамжамияти катта эҳтимол билан Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари 2020 йилнинг 20 август куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийни заҳарлаш учун асабни фалажловчи «Новичок» моддасини қўллаганини тахмин қилмоқда», деб айтган АҚШнинг юқори лавозимли расмийларидан бири.

Немцов хотираси

Немцов 2000-йилларнинг бошидаёқ Путин авторитар йўлни танлагани ва Россия демократия йўлидан қайтгани ҳақида огоҳлантира бошлаган эди, дейди унинг дўстлари.

«Биз Россияни Европа мамлакати деб биламиз», дейди Кара-Мурза Немцовнинг сўнгги интерьвюларидан бирида айтган сўзларини келтириб.

«Шубҳасиз, Россия ўз тарихи, маданияти ва менталитетига кўра Европа мамлакати ҳисобланади», деди Кара-Мурза. «Аммо ҳозирги ҳукуматнинг ҳар бир қадами бизни орқага тортиб, авторитаризм ва клептократияга етакламоқда. Борис Немцов эса Россиянинг тўлақонли Европа давлати бўлишини, эркин сайловлар, мустақил ОАВ, мустақил судлар ва сиёсий эркинликлар мавжуд мамлакатга айланишини, фуқаролари давлатга қарам эмас, озод бўлишини истади. У ўз ҳаётини шу мақсадга бағишлади ва охир-оқибат энг мудҳиш нархни тўлаб, бу учун жонини берди».

«Менимча, қачонки Россия у кўришни хоҳлаган эркин, замонавий ва демократик Европа мамлакатга айланса, бу энг яхши хотира бўлади», деди Владимир Кара-Мурза.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳақиқий миллий қаҳрамон.

Жавоб бериш

Пасткаш Путин Немцовнинг ўлигидан ҳам қўрқади.

Жавоб бериш

Немцов ўлдирилган жойга одамлар ҳар куни гуллар олиб келишади. Путин ҳукумати уларни олиб ташлайди, аммо эртаси куни у ерда янги гуллар пайдо бўлади. Немцов ўлик бўлса ҳам, Путин ундан шунчалик қўрқади..

Жавоб бериш

Ўликлардан қўрқмайдилар!

Жавоб бериш