Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Москва «хорижий агентларга» оид хавотирли қонуннинг қабул қилиниши йўлида Марказий Осиёга босим ўтказмоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

Россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навалнийни қўллаб-қувватловчи намойишчилар билан тўқнаш келган ОМОН кучлари, Москва маркази, 23 январ. Россия президенти Владимир Путин 24 феврал куни Россиядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирадиган бир қатор қонунларни имзолади. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навалнийни қўллаб-қувватловчи намойишчилар билан тўқнаш келган ОМОН кучлари, Москва маркази, 23 январ. Россия президенти Владимир Путин 24 феврал куни Россиядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирадиган бир қатор қонунларни имзолади. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

БИШКЕК – Журналистлар, сиёсий таҳлилчилар ва фаолларга кўра, Марказий Осиё ҳукуматлари Москванинг маҳаллий парламентларда Кремл Россия фуқаролик жамиятини сиқувга олиш учун қўллаётган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунига ўхшаш ҳужжатларни илгари суришга уринаётганидан огоҳ бўлишлари лозим.

Чоршанба (3 март) куни Россия адлия вазирлиги қамоқдаги Кремл танқидчиси Алексей Навалнийга алоқадор тиббий касаба уюшмасига «хорижий агент» мақомини берди, дейилади вазирликнинг AFP нашрига юборилган баёнотида.

Бу атама Россияда новатанпарвар ҳаракатларнинг салбий маъносини акс эттиради ва бренд номига эга ташкилотларнинг ҳужжатларига тегишли белги қўйишни, ходимлари ва молиявий манбаларининг синчиклаб текширувдан ўтказилишини кўзда тутади.

Шифокорлар альянси ўтган йили Москванинг коронавирус пандемиясига муносабатини танқид қилгани, ҳукуматни шифокорларни ҳимоя қила олмагани ва касалланиш ҳолатларини камайтириб кўрсатганликда айблаганидан кейин эътиборга тушган.

Алексей Навалнийнинг шахсий шифокори Анастасия Василева, укаси Олег Навалний ва рафиқаси Юлия Навалная (чапдан ўнгга) 21 авгуси куни мухолифат етакчиси заҳарланганидан кейин қабул қилинган 1-сонли Омск шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида журналистлар билан суҳбатлашмоқда. 3 март куни Россия адлия вазирлиги Василеванинг «Шифокорлар альянси» ташкилотини «хорижий агент» деб топган. [Димитар Дилкофф/AFP]

Алексей Навалнийнинг шахсий шифокори Анастасия Василева, укаси Олег Навалний ва рафиқаси Юлия Навалная (чапдан ўнгга) 21 авгуси куни мухолифат етакчиси заҳарланганидан кейин қабул қилинган 1-сонли Омск шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида журналистлар билан суҳбатлашмоқда. 3 март куни Россия адлия вазирлиги Василеванинг «Шифокорлар альянси» ташкилотини «хорижий агент» деб топган. [Димитар Дилкофф/AFP]

Россияда 17 та ОАВ, жумладан Озод Европа/Озодлик радиоси, «Настоящее время» телеканали, «Реалии» ва «Америка овози» сайтларига хорижий агент мақоми берилган.

Россияда 17 та ОАВ, жумладан Озод Европа/Озодлик радиоси, «Настоящее время» телеканали, «Реалии» ва «Америка овози» сайтларига хорижий агент мақоми берилган.

Ташкилотга Навалнийнинг шахсий шифокори Анастасия Василева раҳбарлик қилади.

Вазирлик касаба уюшмасини «хориждан молиялаштирилганликда» ва «сиёсий» фаолиятда иштирок этганликда айблаган.

Кўз шифокори Василева январ ойида Навалнийнинг озод этилишини талаб қилиб намойишга чиққанида қўлга олинган эди.

У Навалнийнинг бошқа сафдошлари каби карантин қоидаларини бузишда айбланган ва суд жараёнини кутаётгани сабабли, ташкилотга бундай мақом берилганини изоҳлай олмаган.

Шифокорлар альянси 2018 йилда ташкил топган бўлиб, пандемия бошланган вақтда шифокорларга шахсий ҳимоя воситалари ва тестлар етишмаётгани ҳамда расмийлар тиббиёт ходимлари орасидаги ўлим даражасини камайтириб кўрсатаётгани юзасидан хавотир билдирган эди.

Россиянинг 42 вилоятида фаолият олиб борадиган касаба уюшмаси хориждан молиявий ёрдам олмайди, деб айтган Шифокорлар альянси вакили Александра Захарова.

Гуруҳ хорижий агент деб топилганига қарамай, ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

«Кўпчилик шифокорлар оғир вазиятда. Уларга ёрдам беришда давом этмоқчимиз», деб айтган у AFP нашрига.

Янги чекловлар

Бундан бир ҳафта аввал, 24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин Россия федерациясидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирувчи бир қатор қонунларни имзолади.

Оммавий намойишларни ташкиллаштиришдаги қоидабузарликлар, полициячиларга бўйсунмаслик, нодавлат ташкилотлар ва хорижий агентлар сифатида иш олиб бораётган шахсларнинг фаолиятига оид нашрларда зарурий белгиларнинг йўқлиги учун жарималарнинг оширилиши ҳақидаги қонунлар шулар жумласидандир.

Айниқса, нодавлат ташкилотлар ва хорижий агент сифатида иш олиб бораётган шахслар ҳақида уларнинг мақомини очиқламай маълумот берувчи оммавий ахборот воситаларига 50 минг рубл (675 АҚШ доллари) жарима солинади.

Худди шундай қоидабузарликни амалга оширган жисмоний шахсга 2500 рубл (34 АҚШ доллари) жарима тайинланади. Агар «хорижий агентнинг» ўзи мақомини тилга олмай материал чоп этса, 500 минг рубл (6720 АҚШ доллари) жарима тўлайди.

Тинч намойишларни молиялаштириш қоидаларини бузган фуқарога 20 минг рубл (270 АҚШ доллари) ва ташкилотларга 200 минг рубл (2700 АҚШ доллар) жарима белгиланган.

Ҳуқуқни мухофаза қилиш ходимларига бўйсунмаганларга 4000 рублгача (54 АҚШ доллари) жарима ёки 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси белгиланади.

Қонун Путиннинг муаммоларини акс эттиради

Россия ҳукумати «хорижий агентлар» тўғрисидаги илк қонунни 2012 йилда қабул қилган ва ўшандан бери уни ҳукумат наздида сиёсий фаолият билан шуғулланган ҳамда хориждан молиялаштирилган нодавлат ташкилотларга қарши қўллаб келган. Қонун улардан «хорижий агент» сифатида адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишни ва оммавий ахборот воситаларида мақоми белгиланишини талаб қилади.

2017 йил ноябрда қабул қилинган қонун эса Россия адлия вазирлигига хориждан молиялаштирилган ҳар қандай хорижий оммавий ахборот воситасини «хорижий агент» деб малакалаш ҳуқуқини беради.

Россияда 17 оммавий ахборот воситаси, жумладан Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL), «Настоящее время» телеканали, «Реалии» ва «Америка овози» веб сайтларига хорижий агент мақоми берилган.

2018 йил январ ойида Россия давлат Думаси бу йўналишда янада илгарилаб, хорижий оммавий ахборот воситаларига ишловчи шахслар, жумладан журналистларни ҳам «хорижий агент» деб белгилаш ҳаиқдаги қонунни қабул қилди.

Нафақат инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, балки россиялик фуқаролар ҳам ҳукуматнинг ОАВ, журналистлар ва фуқаролик ташкилотларига нисбатан кучайиб бораётган босимини қораламоқдалар.

Россияда Путиннинг рейтинги тушиб кетгани бу муносабатларни аниқ акс эттиради.

18-24 феврал кунлари Москвадаги «Левада маркази» мустақил тадқиқот ўтказган ва 1600 киши иштирок этган сўровноманинг 42 фоиз респонденти Владимир Путиннинг 2024 йилгача президент бўлиб қолишини истамаслиги маълум бўлган.

Сўралганлардан айримлари «Путин жуда узоқ қолиб кетди, унинг муддати тугаган, етади», деб жавоб беришган.

Айримлар мамлакатдаги қашшоқлик ва тобора кўтарилиб нархларга эътибор қаратган. Бошқалар Путин «давлатни хароб қилганини ва уни боши берк кўчага бошлаб кетаётганини» айтишган.

1600 иштирокчининг ёши 18 ва ундан катта бўлиб, мамлакатнинг 137 шаҳри ва қишлоқлари аҳолисидан ташкил топган эди.

Адлия вазирлиги «Левада» марказини ҳам «хорижий агент» деб топган. Тадқиқот маркази бу қарорга қаршилик қилмоқда.

Қирғизистон таҳлилчилари ва журналистларини хавотирга солаётган босим

2012 йилда хорижий агентлар ҳақидаги қонун қабул қилинганидан бери Москва ОАВ эркинлигини чеклаши учун Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматларига ҳам худди шундай қонунларни қабул қилиш йўлида бир неча йиллардан бери босим ўтказиб келмоқда.

Бу босим минтақанинг энг демократик мамлакати – Қирғизистонда кучлироқ сезилган.

Қирғизистон парламентининг айрим депатутлари 2014 йилда худди шундай қонун лойиҳасини тақдим этишган, аммо 2016 йил май ойида парламент жамоатчилик босими остида уни рад этган эди.

2020 йил май ойида Қирғизистон парламенти мустақил жамоатчилик фаолларининг ишини қийинлаштирувчи қонун лойиҳасини яна бир бор кўриб чиқди.

Ўшанда собиқ депутат Нодира Норматова айрим ташкилотларга «хорижий агент» мақомини бериш кераклигини айтиб, қонун лойиҳаси тарафдорларини аниқ-тиниқ очиқлаган эди, деб ёзади Eurasianet.

Ушбу қонун лойиҳаси орадан бир йил ўтиб, яна парламентга киритилган. Озодлик радиоси қирғиз хизматига кўра, пайшанба куни депутат Бақтибек Раимқулов қонунни парламентда учинчи бор муҳокама қилишга чақирган. У 2020 йилда икки бор ўқишдан ўтганди. Қирғизистонда қонун лойиҳалари қабул қилиниши учун учта ўқишдан ўтиши лозим.

Хорижий агентлар тўғрисидаги ушбу қонун лойиҳалари Кремлнинг хорижда юритаётган «юмшоқ куч» сиёсати маҳсулидир, деб ҳисоблайди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Анор Мусабоева. Бу сиёсат мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ҳукуматнинг ҳаракатларини танқид қилувчи журналистлар жамоатчилигини обрўсизлантиришга қаратилган.

Бироқ, қирғиз жамоатчилиги бундай хатти-ҳаракатларга самарали қаршилик кўрсатмоқда. Қирғизистон демократик давлат сифатида бошқа Марказий Осиё давлатларига нисбатан яхшироқ ривожланган, деди у.

Қирғизистон мустақил журналистлари уюшмаси (ҚЖУ) мустақил оммавий ахборот воситаларини «хорижий агентлар» деб тамғалаш ва уларга нисбатан қандайдир чекловлар қўйиш амалиётига қарши.

Уюшма раҳбари, бишкеклик Азамат Касибековга кўра, Россия давлатининг тобора кучайиб бораётган босимлари ва сўнгги пайтларда «хорижий агент» мақомини олишдан бош тортган ОАВ ва журналистларга нисбатан жарималарнинг оширилиши – йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

«Тегишли белгини кўрган тажрибасиз ўқувчилар ушбу ОАВни хорижий агент деб ҳисоблай бошлашади ва бу уларда сохта ватанпарварлик каби салбий ҳис-туйғуларни пайдо қилади», деди Касибеков.

«Бу матбуотнинг обрўсига зарба бериб, оммавий ахборот воситаларини «яхши» ва «ёмон»га ажратади», деб тушунтирди у.

Мустақил оммавий ахборот воситаларининг ноширлик фаолиятини чеклаш аҳоли орасидаги хабардорликка салбий таъсир қилади, деб қўшимча қилди Касибеков.

Айни пайтда маҳаллий фаоллар Россиянинг мамлакатдаги сиёсий жараёнларга таъсирига қарши чиқмоқда.

Москва Қирғизистондаги ННТ ва ОАВ фаолиятига нисбатан қонуний чекловлар жорий қилиш уринишларини давом эттириши мумкин, дейди бишкеклик блогер Улан Қодирбоев.

«Агар бизнинг ҳукуматимиз ҳам Россиядаги каби мустақил оммавий ахборот воситаларини таъқиб қиладиган бўлса, буни холис ахборот олиш билан боғлиқ ҳуқуқларимизнинг бузилиши деб баҳолаш мумкин», дейди бишкеклик блоггер Улан Қодирбоев Карвонсаройга.

Бироқ, унинг фикрича, Қирғизистон жамоатчилигининг сиёсий онги етарли даража юқори ва у парламентнинг бундай қонунни қабул қилишига йўл қўймайди.

«Улар [мансабдорлар] бизнинг фикримиз билан ҳисоблашишга мажбур. Халқимиз Қирғизистонда ҳокимият манбаи ким эканлигини бир неча бор кўрсатиб қўйган», деди Қодирбоев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ЕОИИдан чиқиш керак, ундан фақат Россияга фойда!!!

Жавоб бериш

Марказий Осиё мамлакатларига Россия билан бундай иттифоқ керак эмас, жин урсин

Жавоб бериш

Бу қонун қабул қилиш ва кўплаб россияпараст оммавий ахборот воситаларини ҳам чет эл агентлари деб эълон қилиш керак.

Жавоб бериш