Карвонсарой
Хавфсизлик

Суратларда: Россия аннексиясидан 7 йил ўтиб Қримда тушкунлик кузатилмоқда

Тамара Горделли ва Евгений Гордиенко

Коктебел соҳилидаги «Виктор» кафеси эгаси 2014 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ҳамма нарсасини ташлаб қочиб кетган, 26 феврал. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Коктебел соҳилидаги «Виктор» кафеси эгаси 2014 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ҳамма нарсасини ташлаб қочиб кетган, 26 феврал. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Бир вақтлар маҳаллий клубда бўш вақтини ўтказган меҳмонлар орасида машҳур бўлган Қизилтош қишлоғи яқинида – Қримнинг жанубий қирғоғидаги Қора денгиз бўйида жойлашган пляж кимсасиз қолган, 24 феврал. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

2014 йилда Москва Қримни аннексия қилиб олганидан кейин россиялик аскарлар Қизилтошдаги ҳарбий базада ядровий қуроллар омборхонасини қайта тиклашган, дейди 2016 йилда Россия ҳукумати тақиқлаган Қрим-татар халқи мажлиси аъзоси Мустафа Джемилев. Авваллар «Украина йўлбарси» махсус полки жойлашган бу базани ҳозирда россияликлар эгаллаб олишган, 5 март. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Қизилтош қишлоғида жойлаштирилган россиялик ҳарбий хизматчилар ҳарбий базанинг тикан симли девори ортида, 5 март. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Қизилтош қишлоғида жойлаштирилган россиялик ҳарбий хизматчилар ҳарбий базанинг тикан симли девори ортида, 5 март. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Қизилтошдаги ҳарбий база яқинидаги қизил ҳудудда жойлашган ҳарбий транспорт воситалари, 5 март. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Қизилтошдаги ҳарбий база яқинидаги қизил ҳудудда жойлашган ҳарбий транспорт воситалари, 5 март. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Россия Қримни аннексия қилиб олгач, айрим одамлар деворларни рус байроғи рангларига бўяй бошлаганлар. Қизилтош қишлоғидаги Россия байроғи рангларига бўялган дарвоза, 5 март. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Коктебелдаги Березенюк номидаги мактабда илиб қўйилган Россия президенти Владимир Путиннинг сурати ва давлат белгилари, 26 феврал. 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганидан кейин мактабларда бу нарсалар мажбурий қилиб қўйилган. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Коктебел қишлоғидаги Қора-Тоғ қўриқхонасидаги балиқ овлаш тўрлари, 26 феврал. Аннексиядан кейин қўриқхонага рухсатсиз кирганлик учун жарима 3000 рублга (41 АҚШ доллари) кўтарилган, бундан аввал жарима миқдори 200 гривен (7 АҚШ доллари) бўлган. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Жорий йилда Коктебелда канализация тизимини қуриш бошланган, ишлар 2023 йилгача давом этиши кутилмоқда. Россия ҳукумати 2014 йилдан бери Қримни назорат қилаётганига қарамай, бундай ишларга ташаббус кўрсатишга шошмайди. Сурат 26 феврал куни олинган. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Коктебелдаги «Лидер» дўкони мижозларга қулайлик яратиш учун маҳаллий банкнинг банкоматларини жойлаштирган. Аммо банкдан фойдаланаётган қримликлар чет элдан пул ўтказмаларини ололмайдилар. Сурат 24 феврал куни олинган. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Коктебел қишлоғидаги «Прибой» дам олиш маскани сотувга қўйилган, 26 феврал. Бир вақтлар жуда машҳур бўлган маскан 2014 йилдан бери бўшаб қолган. Унинг рўпарасидаги чиройли пляж маҳаллий аҳоли ва туристларнинг севимли маскани эди. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Прибой дам олиш маскани пляжида қутқарувчилар ҳам хизмат қилишган. Аммо ҳозир бу қирғоқларда ҳеч ким сузувчилар хавфсизлигини назорат қилмайди. Коктебел қишлоғи, 26 феврал. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Коктебелдаги ҳаёт кўп қаватли бинолар ҳовлиларида акс этган, 26 феврал. Болалар коронавирус пандемиясига қарамай мактабга боришмоқда. Дарслардан кейин яхши жиҳозланмаган майдончаларда болалар жуда кам. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Қизилтош қишлоғидаги база яқинида ҳарбий транспорт минган россиялик аскарлар, 5 март. Россия аннексиясидан аввал «Украина йўлбарси» махсус полки шу ерда жойлашган эди. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Қизилтош қишлоғидаги база яқинида ҳарбий транспорт минган россиялик аскарлар, 5 март. Россия аннексиясидан аввал «Украина йўлбарси» махсус полки шу ерда жойлашган эди. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

ҚРИМ – Москва тарафидан Қримнинг аннексия қилинганига етти йил тўлар экан, Қора денгиз ярим оролида қаровсизлик белгилари кўзга ташлана бошлаган – ижтимоий лойиҳалар тўхтаб қолган, бир вақтлар машҳур бўлган жойлар эса харобага айланган.

2014 йилнинг 18 март куни – халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган референдумдан икки кун ўтиб, Россия президенти Владимир Путин Қрим расмийлари билан Украина ҳудудини Россия таркибига қўшиб олиш тўғрисида битим имзолаган эди.

Бу воқеадан бир ой аввал, Сочидаги Қишки олимпия ўйинлари якунланганидан бир неча кун ўтгач, Путин Перекоп бўйни орқали қитъа билан боғланган Қора денгиздаги яриморол – Қримга қўшин киритишга буйруқ берган эди.

Россия ва Украина ўртасида анчадан бери давом этаётган, Украина шарқидаги Қрим ва Донбасс минтақаларининг мақоми учун кечаётган можаро ортида Путиннинг буйруғига асосан ҳаракат қиладиган ёлланма жангарилардан иборат «Вагнер» гуруҳи туради.

Қримдаги кимсасиз қурилиш майдонида «Украинада туғилган» деган шиор осилган. Аммо фондаги Россия байроғи Қора денгиз ярим оролининг Россия тарафидан аннексия қилиб олинганини англатади. [Евгений Гордиенко/Карвонсарой]

Россия ҳарбийлари билан келишган ҳолда ҳаракат қилган «Вагнер» гуруҳи Москванинг 2500 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд – Қримни эгаллаб олишида муҳим рол ўйнади.

Киев ва Ғарб аннексияни қоралади, халқаро ҳамжамият эса дарҳол Москвага қарши санкциялар жорий қилди.

Европа Иттифоқининг сиёсий устуворликларини белгилайдиган Европа Кенгаши жума (12 март) куни ўз санкциялари муддатини яна олти ойга, 15 сентябрга қадар узайтиришга қарор қилди.

Европа Иттифоқи баёнотида айтилишича, бу санкциялар «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказган ва дахл қилганларни нишонга олган».

Россиялик ёлланма жангарилар таҳдиди

«Вагнер» гуруҳидан фойдаланиш Кремлга ҳақиқатнамо инкор остида ўз манфаатларини илгари суриш ва ўзининг гибрид урушларини амалга оширишга имкон беради.

«Вагнер» Кремлнинг стратегик, геосиёсий манфаатлари доирасига кирувчи мамлакатларда ҳарбий операцияларни ўтказиб келмоқда. Бу каби ҳодисалар Москва ўз таъсирини ўтказишни истаган дунёнинг кўплаб оловли нуқталарида, жумладан Марказий Африка Республикаси (МАР), Украина, Судан, Сурия, Венесуэла ва бошқа мамлакатда юз бермоқда.

Россия кучлари ва «Вагнер» гуруҳининг ёлланма жангарилари 2015 йилдан бери жанг қилиб келаётган Сурия шарқий Ўртаер денгизи ҳудудига кириш имконияти ва бутун Яқин Шарқ учун дарвоза бўлиб хизмат қилиши сабабли Россия учун стратегик муҳим ҳудуд ҳисобланади.

Сурия шунингдек, Ливияга олиб ўтилган Россия ҳарбий самолётлари учун транзит ҳудуди вазифасини ўтаган. Вагнер гуруҳи Ливияда 2018 йилдан бери фаолият олиб боради.

Вагнер ва Россиянинг бошқа хусусий ҳарбий компаниялари (ХҲК) камбағал оилалардан чиққан йигитларни ишга ёллаб, уларга Сурияда ва бошқа ҳудудларда жанг қилиш учун катта маош таклиф қилади.

Ёллаш фаолияти, асосан Россияда яшовчилар орасида, шунингдек Марказий Осиёнинг қатор мамлакатларида ҳам олиб борилмоқда.

Ўтган йил август ойида Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) «Вагнер гуруҳи»нинг 15 аъзосига, жумладан Украинанинг шарқий қисмида россияпараст бўлгинчилар томонида жанг қилган уч қирғизга қарши жиноий иш қўзғагани маълум бўлди.

Икки йил аввал Қозоғистоннинг «Карвон» газетаси СБУга асосланиб, Суриядаги Россия ҲХК таркибида Беларус, Молдова ва Қозоғистон фуқаролари жанг қилаётгани тўғрисида хабар берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 10

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мен ўқиган энг катта ахлат мақола бўлибди! Акси тўғри, бир неча ўн йиллар давомида Украина Қримга «эгалик қилган» эди.

Жавоб бериш

Хўш, уларда энди ҳеч бўлмаганда Қримнинг қовурилган товуғи бор. Шу нарса бор экан, сув кимга ҳам керак? Украинага шон-шарафлар!

Жавоб бериш

Бўлмаган гап. Қрим Россияники бўлган ва қонуний асосда қайтариб олинди!

Жавоб бериш

Худди шу бемаъни «асос» билан ҳозирги Нидерландия Белгия, Люксембург ва Франциянинг шимоли-шарқини XVI асрдаги тарихий Нидерландияга тегишли эканлигига «даъво қилиши» мумкин. Агар бугунги Россия собиқ Россия империясининг номини мерос қилиб олган бўлса, унга янги мустақил давлатларнинг ерларига ҳеч қандай ҳуқуқ бермайди. 1997 йилги шартномада Россия Қримни Украина «sine conditio et reservatio» (шартларсиз ва изоҳларсиз) тан олган.
Айтганча, ҳатто XVII асрнинг италиялик географлари Қрим ва Шимолий Қора денгиз минтақасини «Кичик Татария» деб аташган.

Жавоб бериш

Аслини олганда Қримда Россияга қўшилиш учун 88 фоиз одам тарафдор бўлган референдум ўтказилган. Аёлим Севастополдан, унинг ота-онаси референдумда овоз бериш учун Далласдан Севастополга учиб келишган. Қримдаги «рус» аҳолиси ўзини «украинлар» деб номлайдиган ғарбий славянлардан анча кўп. Қайнотам Россияда туғилган, қайнонам эса Киев ташқарисида. Россияликлар ва украиналиклар бир хил. Айтганча, Украина Донбас вилоятининг ярим мустақил мақомини 2014 йилда улар у ерга тинч аҳолини бомбардимон қилишни бошлаш учун Украина қўшинларини юборишидан бир неча ой аввал тан олган эди, хотинимнинг қариндошлари ўша ерда яшашар эди, аммо кейин жонини сақлаб қолиш учун қочиб кетишган. Агар тарихдан гапирмоқчи бўлсангиз, ҳозирги вазиятларни тушунтириш учун яқин тарихдан фойдаланиш керак. Бундан ташқари, тингловчилар вазият ҳақида сиздан кўра кўпроқ маълумотга эга эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Жавоб бериш

Ақлдан озганнинг бемаъниликлари.

Жавоб бериш

Қрим Украинага қарашли пайтида яхшироқ эди

Жавоб бериш

Қримни нима учун босиб олишди? Ахлатхонага айлантириш учун.

Жавоб бериш

Оккупациядан сўнг Қрим мутлақо қаровсиз ҳолга келиб қолди. Ҳатто сув таъминотини йўлга қўя олишмаяпти. У ерда ҳозир жиддий сув муаммоси юзага келган. Қрим Руслар ҳукмронлиги остида чўлга айланмоқда.

Жавоб бериш

Шундайми? 2008 йилда Украинага борган эдим, киевда оқава сув ифлослангани учун минерал сув ичганман. Қрим яриморолидаги Севастополда ҳам худди шундай. Хотинимнинг онаси оламдан ўтганидан кейин у Севастополга кетган, у ҳам оқава сув ича олмагани учун тоза сув сотиб олишяпти. Ҳеч қачон у ерларга бормай туриб, у ердаги нарсаларни билмай туриб фикр-мулоҳаза қиладиган одамларнинг гапларини ўқиш қизиқ.

Жавоб бериш