Карвонсарой
Сиёсат

Ҳизбуллоҳ делегациясининг Москвага ташрифи Россия оппортунизмининг яна бир белгиси бўлди

Карвонсарой

Ҳизбуллоҳ делегацияси шу ҳафтада – 15 март куни Москвага ташриф буюрди ва Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий (олдинда, ўнгдан иккинчи) билан Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилди. [Tasnim]

Ҳизбуллоҳ делегацияси шу ҳафтада – 15 март куни Москвага ташриф буюрди ва Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий (олдинда, ўнгдан иккинчи) билан Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилди. [Tasnim]

МОСКВА – Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи делегацияси шу ҳафтада ноёб ташриф билан Москвада бўлди. Кузатувчилар бу воқеани Россия оппортунизми ва Яқин Шарқдаги сиёсий таъсирининг белгиси деб атамоқдалар.

Бир неча ўн йиллардан бери Ливан энг оғир иқтисодий инқирозга ботиб, янги ҳукуматни шакллантириш масаласида бошиберк кўчага кириб қолган бир пайтда, Ливан парламенти аъзоси Муҳаммад Раъд бошчилигидаги тўрт кишидан иборат Ҳизбуллоҳ делегацияси билан ташрифни амалга оширган.

Раъд Ҳизбуллоҳ манфаатлари йўлида «Ливаннинг сиёсий ва молиявий тизимидан» фойдалангани учун 2019 йилда АҚШ санкциялари остига тушган эди, деб хабар беради АҚШ молия вазирлиги.

Душанба (15 март) куни бошланган уч кунлик ташриф давомида ташқи ишлар вазири, парламент юқори палатаси ҳисобланган Федерация кенгаши ва қуйи палата – давлат Думасида учрашувлар бўлиб ўтган, деб хабар беради Ливаннинг Ал-Манар телеканали.

Россия ва Туркия Сурия шимоли-шарқидаги Ҳасака вилоятида жойлашган Дарбасияда ўтказган қўшма ҳарбий патрул вақтида металлодетектордан фойдаланаётган россиялик аскар, 2020 йил, 30 ноябр. [Делил Сулаймон/AFP]

Россия ва Туркия Сурия шимоли-шарқидаги Ҳасака вилоятида жойлашган Дарбасияда ўтказган қўшма ҳарбий патрул вақтида металлодетектордан фойдаланаётган россиялик аскар, 2020 йил, 30 ноябр. [Делил Сулаймон/AFP]

Шунингдек, Москвадаги Эрон элчихонасида ҳам музокаралар ўтказилди.

Делегация Ливан ва минтақадаги сўнгги ҳодисалар юзасидан фикр алмашиш ниятида, деб айтган Раъд Спутник нашрига ташрифдан олдида.

Делегация душанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, кейинроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашган. Уларнинг иккови ҳам Ливанда ҳукуматни шакллантириш муҳимлигини таъкидлаган.

Аммо, Ҳизбуллоҳнинг мамлакат маъмуриятига ўзбошимчалик билан аралашиши ва ҳар қандай янги ҳукуматда ўз вакилига эга бўлишга интилиши муаммони ҳал этишга ҳалақит бермоқда, дейди кузатувчилар.

«Ливан учун энг муҳими – Ҳизбуллоҳ ва унинг етакчиси Ҳасан Нусруллоҳ гегемониясига чек қўйиш», дейди Ливан тадқиқот ва консалтинг маркази раҳбари Ҳасан Қутб.

«Ливаннинг бу талаби» мамлакатга Эрон қўлловидаги томон келтирган кўп йиллик зарар натижасидир, деди у.

Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги қарор қабул қилиш жараёнидаги гегемонияси минтақа ва дунё мамлакатлари билан алоқаларни танг аҳволда қолдирди, ҳукумат шакллантириш ҳаракатларини чеклаш эса Ливанга қимматга тушди, деди у.

Ўтган ҳафта, Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи давомида Лавров Ливан бош вазири этиб тайинланган Саъд ал-Ҳаририй билан Ливан муаммоларини муҳокама қилган. Бу Россиянинг Ливан ва минтақада ўз таъсирини кучайтириш ниятида эканлигининг белгисидир.

Давлатга қарашли «РИА Новости» ахборот агентлигига кўра, Лавровнинг Ҳизбуллоҳ билан учрашув ўтказгани ҳақида Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнот берган.

Вазирлик сешнаба куни Богдановнинг Москвадаги Эрон элчиси Козим Жалолий ўртасидаги музокара ҳақида хабар берган. Баёнотга кўра, мавзулар «Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, айниқса Сурия, Яман, Ливия ва Форс кўрфазида содир бўлаётган жараёнларни» ўз ичига олган.

Россиянинг Суриядаги мақсадлари

Шунингдек, душанба куни Ҳизбуллоҳ делегацияси Эрон элчиси Жалолий билан ҳам учрашган. Томонлар Яқин Шарқдаги вазият, жумладан Ливан ва Суриядаги сўнгги ҳодисаларни муҳокама қилишган.

Жалолий Эрон Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлашини яна бир карра таъкидлаган.

Россия, Эрон ва Ҳизбуллоҳ душанба куни бошланганига ўн бир йил тўладиган урушда Сурия президенти Башар ал-Асад режими номидан жанг қилишмоқда.

Ливаннинг кетма-кет алмашган ҳукуматлари қабул қилган узоқлашиш сиёсатига қарамай, Ҳизбуллоҳ Сурияда жанг қилиш учун ўз кучларини жойлаштирган.

Бу орада, Сурияда аксари Россия ва Эронга алоқадор хусусий қўриқлаш компаниялари шу даражада кўпайиб кетганки, улар Сурия армиясининг фаолиятига путур етказмоқда.

Бу компанияларнинг ташкил қилиниши «Сурия ичкарисида ва ташқарисидаги давлат ва субъектларининг ўз режаларини амалга ошириш мақсадида ҳарбий фаолият олиб бориши учун йўл очди», дейди мисрлик собиқ ҳарбий зобит, хавфсизлик ва ҳарбий масалалар бўйича мутахассис Абдулкарим Аҳмад.

Хорижлик давлатлар билан алоқадор кучлар энди бирлашган армия сифатида эмас, балки хорижий мамлакатлар ўз мақсадларини амалга ошириши учун ҳар биридан алоҳида фойдаланаётган оддий кучлар ва иттифоқдош жангарилар тўдаси каби фаолият олиб бормоқда.

Кўпчилик сурияликлар Россияни мамлакатда ўз сиёсий ва иқтисодий мақсадлари йўлида уруш олиб бораётганликда айблайдилар.

Россиянинг бир неча йиллар давомидаги яширин мақсадларидан бири – Суриянинг фойдаланилмаётган, лекин мавжудлиги тадқиқотлар билан тасдиқланган, айниқса шарқий Суриянинг Дайр Аззор туманидаги улкан табиий захираларига эга бўлишдир.

Россия, шунингдек, қайта қуриш ва узоқ муддатли ҳарбий ҳозирликка оид манфаатли шартномаларни ҳам имзолашни режалаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия террорга ҳомийлик қилувчи давлат эканининг исботи бу.

Жавоб бериш