Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Тожикистонда туғилган «Рус аёли» ижрочиси Интернетда ирқчи-шовинистик ҳақоратларга дуч келди

Жумагули Аннаев ва AFP

Роттердамда бўлиб ўтадиган «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия шарафини ҳимоя қиладиган хонанда Манижа репетиция қилмоқда, Москва, 16 март. 18 март куни Россия тергов қўмитаси Манижанинг консерватив гуруҳлар эътирозига сабаб бўлган «Рус аёли» қўшиғининг матни ўрганиб чиқилишини айтган. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Роттердамда бўлиб ўтадиган «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия шарафини ҳимоя қиладиган хонанда Манижа репетиция қилмоқда, Москва, 16 март. 18 март куни Россия тергов қўмитаси Манижанинг консерватив гуруҳлар эътирозига сабаб бўлган «Рус аёли» қўшиғининг матни ўрганиб чиқилишини айтган. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

МОСКВА – Россиядаги консерватив гуруҳлар май ойида бўлиб ўтадиган «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия номидан иштирок этиш учун асли тожикистонлик аёл танлаганганидан норози.

Улар 29 яшар Манижа Сангин тарафидан басталанган ва ижро этилган «Рус аёли» қўшиғи матнининг текширилишини талаб қилмоқда.

Рус аёлларининг иродасини мадҳ этувчи «Рус аёли» қўшиғи уларни мустақил бўлишга, ёш, гўзаллик ва бола туғишга оид анъанавий қарашларга қарши туришга чақиради.

Йирик жиноятларни тергов қиладиган Россия тергов қўмитаси (ТҚ) 18 март куни жамоатчилик гуруҳларининг биридан мазкур қўшиқни «конунчиликка хилоф фикрлар» бўйича текшириш сўралган мурожаат келиб тушганини айтди.

«Рус аёли» қўшиғини ижро этиб, онлайн сўровнома орқали «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Манижа, 8 март кунги YouTube видеосидан олинган кадр. Бу чиқишидан сўнг, Тожикистонда туғилган қўшиқчига нисбатан нафратли ва нохолис гап-сўзлар ёғила бошлаган.

«Рус аёли» қўшиғини ижро этиб, онлайн сўровнома орқали «Евровидение-2021» мусиқий танловида Россия номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Манижа, 8 март кунги YouTube видеосидан олинган кадр. Бу чиқишидан сўнг, Тожикистонда туғилган қўшиқчига нисбатан нафратли ва нохолис гап-сўзлар ёғила бошлаган.

Қўмита ушбу талабни қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқади, деди ТҚ матбуот котиби Светлана Петренко «РИА Новости» агентлигига.

«Рус аёли» текшируви

Ушбу мурожаат уруш фахрийларига бағишланган «Ветеранские вести» сайтидан келиб тушган. 16 март куни сайтда ТҚ раиси Александр Бастрикиндан мазкур қўшиқ юзасидан жиноий иш қўзғаш сўралган очиқ хат эълон қилинган.

Ташкилот ўзини мустақил деб атаса-да, Россиянинг ички ишлар ва мудофаа вазирликлари ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан ҳамкорлик қилади.

Гуруҳнинг иддаосича, Манижанинг қўшиғи «рус аёлларининг инсоний қадр-қимматини қўпол равишда ҳақорат қилиш ва камситишга қаратилган». Мурожаатда бу қўшиқ этник низолар қўзғатувчи «давомли жиноят» деб номланади.

Яна бир шикоят Православ аёллар иттифоқидан келиб тушган, у 18 март кунги очиқ хатида Манижанинг клипи ва «Евровидение» танловидаги иштирокини тақиқлашга чақирган.

Унинг матнида «анъанавий оила асосларига путур етказувчи, эркакларга нисбатан нафрат қўзғатувчи» сўзлар бор, дейилади хатда.

8 март куни «Рус аёли» қўшиғини ижро этган Манижа онлайн тарзда ўтказилган сўровномада бошқа икки иштирокчини катта фарқ билан мағлуб этиб, «Евровидение»да Россия вакили бўлиш имкониятини қўлга киритган.

Танловда ғолиб бўлган заҳоти Россиядаги ижтимоий тармоқлар ва йирик нашрларда нафратга тўла постлар ва мақолалар пайдо бўла бошлаган.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари Манижани тожик миллатига мансубликда ва ўзи рус бўлмай, рус аёлларини камситувчи феминист дея айблашган.

«Ҳақоратли изоҳларнинг биринчи тўлқинини ўқиганимда, кимга нима ёмонлик қилганимни тушунмай қолган эдим», дейди у 15 март куни Ксения Собчак билан Россиянинг «Биринчи канали»даги суҳбатида.

Россияда тожик бўлиш

Манижа Душанбеда туғилган, аммо уч яшарлигида – 1994 йилда Тожикистондаги фуқаролар уруши сабаб ота-онаси билан Россияга кўчиб келишган.

Собчак билан суҳбатида айтишича, ақлини таниганидан бери Манижа руслардан этник мансублиги, териси, сочининг ранги, кўзининг шакли ва бошқа кўринишларига оид ҳақоратли сўзларни эшитиб келган.

«Рус тилида ўрганган биринчи сўзим «қорамўнди» бўлган», деб айтган қўшиқчи телевидениеда.

У этник келиб чиқиши сабабли ҳаётида доим ирқчиликка оид ҳақоратлар ва бошқа ёмонликлар бўлиб келганини айтади. «Аммо ўтган ҳафтада бўлганичалик эмас.»

Интернетдаги «у қаердан келиб қолди» ва «бутун Россияда Евровидениеда иштирок этиш учун рус қўшиқчиси йўқ эканми?» каби фикр-мулоҳазалар шулар жумласидан.

Нацизм ва ирқчиликка оид айрим ҳақоратларни ҳатто ёзиш ҳам ноқулай.

Манижа салбий фикр-мулоҳазалардан дили оғриганини айтган.

Унинг тарафдорлари ва мухлисларининг кўпчилиги ирқий ҳақоратларнинг таниқли ва ўқимишли арбобларга оид эканлигидан ҳайратда қолишган.

Қўшиқчи Юрий Лоза, журналист Михаил Шахназаров, Дума аъзоси Виталий Милонов, ДЛПР етакчиси ва Дума аъзоси Владимир Жириновский ва бошқа юзлаб таниқли руслар Манижани қоралаб чиқишган.

Милонов чоршанба (24 март) куни «Комсомольская правда» радио дастурида қўшиқчини яна бир марта ҳақорат қилган.

«Русларнинг ўрнига ашула айтиш учун бошқаларни олиб келишга нима ҳожат», деб айтган у кўрсатув бошловчиси Диана Кадига Манижани назарда тутиб.

Русча шовинизм ва иккиюзламачилик

Россияда ҳар куни, минглаб Марказий Осиёлик мигрантлар ўз этник мансублиги туфайли камситиш ва таҳқирланишга дуч келади, деб айтган у Skype орқали берган интервьюсида.

Манижа шу каби минглаб одамлардан бири, дейди Шерматов.

У интернетда этник тажовузга учраётган бўлса, ресторан ва барларда официантлик қиладиган, идиш ювадиган, кўчаларни ахлат ва қордан тозалайдиган бошқа тожиклар, ўзбеклар, қирғиз ва қозоқлар бундай адоватга ўз ҳаётларида дуч келмоқдалар, деб қўшимча қилди у.

«Ҳатто ароқ ичмаганинг учун сени танқид ёки ҳақорат қилишга уринадилар», дейди Шерматов. Унга кўра, нима қилишларидан қатъи назар, руслар Марказий Осиёликлардан барибир қандайдир айб топади.

Шерматов Карвонсаройга руслар томонидан Марказий Осиёликларга нисбатан қўлланиладиган ирқчиликка оид ҳақоратли сўзларни айтиб берган.

Шерматов ўз ватандоши Манижа учун хурсандлигини, аммо унинг «Евровидение»даги иштирокига овоз берган русларнинг ўзи нима учун ижтимоий тармоқларда унинг устидан кулаётганини тушунмаслигини айтади.

Унга кўра, «бу нафақат уларнинг шовинизмини, балки иккиюзламачилигини ҳам фош этади».

Недерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтадиган танловда Манижа ғалаба қозонадиган бўлса, русларнинг иккиюзламачи намоён бўлади, дейди у.

«Руслар тожик қизи тўғрисида бошқача гапиришини кейин кўрасизлар.»

41 Европа мамлакати вакиллари ташриф буюрадиган «Евровидение» танлови 18-22 май кунлари Роттердамда бўлиб ўтади.

COVID-19га қарши чоралар туфайли тадбирда қатнашувчи мамлакатлар делегациялари ва журналистлар сони қисқартирилган, дейди ташкилотчилар.

Россия жамиятидаги кўпчилик бошқалардан фарқли ҳар қандай одамга қарши чиқади, дейди Манижа каби Тожикистондаги фуқаролик урушидан қочиб, Уралда қўним топган этник тожик Карим Шерматов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 27

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Худо Маъжуж юртидаги Яъжуждан нафратланишига сабаб бор (Зулкифл, 38-39). Россияликлар энг ёмон иккиюзламачи ва ёлғончилар. Россиядаги барча хорижликлар Исо Масиҳга қайтинг, аксариятингиз Исроилнинг адашган қавмидансиз. Сиз Худонинг бандаларисиз. Худони тарк этганингиз учун сизларни ғайридинлар юртида тарк этди. Жирканч ва пасткаш калтакесаклар қўлида хўрлик, ирқчилик ва ҳар турдаги зулмга учраяпсиз. Худога қайтинг, Худо қалбингизни тиклаб сизларни яна соғлом қилади. Ҳаммаси Инжилда. Исо номи билан.

Жавоб бериш

Рус халқи шуни эсдан чиқармасинки, немислар билан уруш пайтида айнан Марказий Осиёликлар бу халқнинг қанчадан-қанча вакилларини қабул қилиб, ғамхўрлик кўрсатган.

Жавоб бериш

Дўстлар, Манижани ёмонлаётганларнинг фикрига қўшилмайман. Ҳамма Россияликлар бунақа эмас; бу бир тўда ўнгчи ва бошқа радикаллар, холос. Бундай мақолаларга учманглар. Қиз маладес; қўшиқ ноодатий, аммо тўғри. Бу қўшиқда аёлларга нисбатан ҳеч қандай дискриминация йўқ. Аксинча, у аёл киши кучли бўлиши кераклигини айтмоқда, чунки ҳаёт ҳар доим ҳам ширин бўлмайди; қандай қилиб омон қолиш ва бировнинг ёрдамига умид қилмай, ўз-ўзини таъминлашни билиш керак. Ҳозирги замонда эркаклар майдалашиб кетяпти. Биз аёллар эркаклар кўпроқмиз; шунинг учун қандай қилиб мустақил яшашни билишимиз керак. Сизга омад тилайман, Манижа. Қўшиқ Европанинг ҳозирги ҳолатига мос келади, у ерда аёллар эркакларга қарам эмас. Бу ҳозирги Европа менталитетини акс эттиради, шунинг учун ғалаба қозониш учун яхши имконият бор. Бу қўшиққа Россия эмас, Европа овоз беради. Унинг тожик эканлиги эса муҳим эмас. У болалигидан Россияда яшаган ва у рус аёлининг менталитетига эга, онаси эса совет аёли, шунинг учун бу русча янграмоқда. Манижа, ташвишланманг; сизни муваффақият кутмоқда. Сиз жасур ва кучли рус аёлисиз.

Жавоб бериш

«ёрқин онгга ва унинг ёрқин бўлиб қолишига ишонаман.»

Жавоб бериш

Мана таниқли одам тўғрисидаги «буюк», «мулойим», «маданиятли» рус халқи ҳақидаги россиялик турли Андерсен ва Гриммларнинг эртаги ҳам якунига етди. Улар Марказий Осиёликларни «Вокзал, чемодан, Россия» деб бақирганликда айблашган, аслида эса ҳаммаси ёлғон. Россияликларнинг ўзлари Марказий Осиёликлар СССР учун руслар боқаётган «ортиқча оғиз» бўлишликда айблашган. Шунинг учун ҳам Россия ўзини «мустақил» деб эълон қилган!!! СССР ва 10-12 (Болтиқ мамлакатлари ва Грузия де факто СССР таркибидан чиқиб бўлган эдилар) ажралиб олсак ҳаётимиз зўр бўлади деб ўйлашган. Aслида россияликларнинг ўзи ашаддий миллатчи, Манижа бунга яққол мисол.

Жавоб бериш

Эшитилган ва бошдан кечирилган барча хўрликлардан сўнг, ўз золимларини улуғлаб, руслар ҳақида қўшиқ айтиш тўғримикин? Қўшиқ айтиб, яна ҳақоратланмаслик учун бошқа мавзулар йўқми? Лаптилар доим лапти бўлиб қолаверади.

Жавоб бериш

Нима ҳақда куйласанг ҳам, доим сенга ўхшаган аҳмоқ ва калтафаҳмлар чиқиб, нимадандир айб топишга уринади. Тирсагингни тишлаб, жимгина ҳасад қил!

Жавоб бериш

Тожикистонда туғилган Дилафруз Хоникбоева АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги – USAIDнинг сиёсат, режалаштириш ва таълим масалалари бўйича катта маслаҳатчиси сифатида қасамёд қилган.

Жавоб бериш

Ҳасадгўйларнинг изоҳларига эътибор берманг... Олға! фақат олдинга!!

Жавоб бериш

Бардам бўл, Манижа. Кўчиб керак бўлса, маданиятли мамлакатни танлаш керак, Палкани эмас.

Жавоб бериш

Тожик қизи Манижага, сен тўғри ўрта асрларга, ибтидоий жамоа тузуми даврига сакраб тушдингми ёки палма дарахтлари бўйлаб ўрмаладингми? Ҳозир 21-аср. 20-асрни эсла, биз қудратли давлат Совет Иттифоқи бўлган вақтларимизни эсла; бутун дунё бизни ҳурмат қилар ва қудратимиздан қўрқарди. Бугунги шовинизм шу қадар модадан қолган, эскирган ва, энг муҳими, вайронкор - ҳеч қаерга олиб бормайдиган, майиб-мажруҳ қилувчи йўл. Биз, «миллий чекка ҳудудлар» Россия ўзининг императорлик «улуғворлиги» ва ўз фуқаролари бўлган русларни терисининг ранг бошқача бўлганига камситгани учун, Ер юзидан йўқ бўлиб кетса, афсусланамиз!

Жавоб бериш

Миллий Евровидение мусобақасида ғолиб бўлган Манижанинг устидан кулинган мақолани ўқидим. Қўшиғи мени қойил қолдирмаган бўлса-да, кўп миллатли Россияни ҳимоя қиладиган бу қиз атрофидаги гаплардан хафаман ва уялиб кетяпман. Facebook тармоғида ўз фикрларимни қолдиргим келди. Россия ва Россия ҳукумати ҳали ҳам ҳамма халқларни бирлаштирган Россия кўп миллатли мамлакат кучи ва шарафини кўрсатиб келган 70 йиллик Совет тарихига таяниб келади. Аксинча бунги кундаги шовинизм, пасткашлик ва иммигрантларни ҳақоратлашларнинг ҳаммаси кучсизлик, примитивлик, калтафаҳмлик ва Россиянинг ичидан емирилишига олиб боради. Бошқа томонда эса, Байден Қозоғистонда туғилган қозоқ қизни президент протокол хизмати раҳбари этиб тайинлади. Бу икки кунлик арзимас қўшиқ танловидан минг марта афзал. Агар аввалги ғолибларни: соқолли аёл - Кончита Вурст ёки қўрқинчли ниқоблар ва маҳлуқлар кийимларидаги финларнинг Лорди гуруҳини эсласангиз - томоша асаби бўш одамлар учун эмас эди! Руслар бу ачинарли ҳолатларни ҳеч қандай ҳиссиётларсиз тинчгина томоша қилган эди. Украина Жамала исмли татар қизни Евровидениега вакил сифатида юборган эди; ҳеч қайси украиналик бундай империал шовинизмни намоён қилмади ва шу ғолиб бўлди, мамлакатига шон-шараф олиб келди! Америкада ҳукуматнинг энг юқори чўққисига чиққан қозоқ қизнинг устидан кулиш ҳеч кимнинг калласига келмаган. Россияликлар эса қарши чиқишди

Жавоб бериш

Байден маъмуриятидаги аёл қозоқ эмас, балки тожик аёли; адаштириб юбордингиз.

Жавоб бериш

Гугллаб кўринг: АҚШ маъмуриятидаги аёл ҳақиқатан ҳам қозоқ, тожик эмас

Жавоб бериш

Асли қозоғистонлик Асел Толенова АҚШ протоколи бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлайди

Жавоб бериш

Ким эътироз билдирмоқда? Шахназаров армани, Лоза поляк, Милонов ўзбек қизни асраб олган немис, Жириновский яҳудий. Кулгили, рус бўлмаган жаноблар!

Жавоб бериш

Путин-чи?

Жавоб бериш

Онасининг фамилияси Шаломова, Путлернинг ўзи кимлигини билиб олаверинг....

Жавоб бериш

Буни кутса бўлади! Нимадир дейишга ҳожат ҳам йўқ; ким ва нима эканлигинингизни ўзингиз кўрсатасиз !!!!! Ҳаётда ҳамма нарса ўз ўрнига қайтади! Президентингиз айтганидек, саломат бўлинг!

Жавоб бериш

Бу ерда менимча Манижанинг ўзига эмас,қўшиқ матнига эътироз бўляпти.

Жавоб бериш

У яхшироқ қўшиқ айтса, руслар кимни айблайди?

Жавоб бериш

Ҳа, Россия доим шу билан машҳур бўлиб келган.

Жавоб бериш

Рус фашизми СССР пайтлариёк кайсидир маънода бор эди . Парадокс . Фашистлардан энг катта зарар курган халк фашист ....

Жавоб бериш

Нима деб ўйлайсиз,1980-90 йиллар Москвадаги аҳоли кимлардан иборат эди ва улар нима билан машғул эдилар. Фашизм очиғи тан олиш керак,ҳамма миллатда бор. Айниқса ожизлигини биладиган,айни пайтда имкон пайдо бўлгани учун умр бўйи юрагида пайдо бўлган аламларни ўзгаларга азоб бериш билан тўкадиган айрим шахслар томонидан яққол намоён этилади. Бу аламлар қандай пайдо бўлгани аҳамиятга эга эмас. У ҳоҳ тизим ҳоҳ тузум томонидан ўтказилган бўлсин.

Жавоб бериш

Совет Иттифоқи мафкурасида этник миллатчилик ҳар доим биринчи ўринда турар эди (буни жуда камчилик таъкидлашича қарамай), қанчалик оқ бўлса, шунча яхши эди, совет паспортларида шундай бўлим бор эди.

Жавоб бериш

Россияда нацистлар кўп.

Жавоб бериш

Айнан рус бўлмаганлар рус миллати ҳақида шундай дейишади. Асл руслар ўзи меҳрибон, ҳамдард ва очиқкўнгил одамлар бўлади. Россияда ҳамиша шундай эмаслигига ачинаман. Шунинг учун ўз мамлакатига бориб, унинг номидан чиқиш керак!

Жавоб бериш