Карвонсарой
Хавфсизлик

«ИШИД овчилари» ёлланма аскарларнинг асл мақсади – Россиянинг Суриядаги манфаатларини ҳимоялаш эканлигини рад этмоқда

Волид Абул Хайр

Суриянинг Палмира саҳросидаги нефт конини қўриқлаётган «ИШИД овчилари» бўлинмаси. Кузатувчиларга кўра, гўёки ИДга қарши курашиш учун Сурияда жойлаштирилган гуруҳ кўпроқ Россиянинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш вазифасини бажармоқда. [«ИШИД овчилари»/Twitter]

Суриянинг Палмира саҳросидаги нефт конини қўриқлаётган «ИШИД овчилари» бўлинмаси. Кузатувчиларга кўра, гўёки ИДга қарши курашиш учун Сурияда жойлаштирилган гуруҳ кўпроқ Россиянинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш вазифасини бажармоқда. [«ИШИД овчилари»/Twitter]

Интернетда Россия ОАВ томонидан тарқатилаётган видеолавҳаларда Сурияда Россия қўлловида фаолият олиб борувчи хусусий қўриқлаш ширкати – «ИШИД овчилари» мачо образида тасвирланади.

Қизил нишон билан тўсилган қўрқинчли бош суяги акс этган ёрлиқли кийимдаги ва оғир қуролланган ушбу ёлланма гуруҳ аъзолари «Ислом давлати» (ИД) қолдиқларига қарши курашда тобланган аскарларга ўхшаб кўринади.

Аслида эса, анчадан бери ИД бу гуруҳнинг нишони бўлмай қолган.

Суриялик кузатувчиларнинг таъкидлашича, «ИШИД овчилари»нинг асосий вазифаси – Россиянинг Суриядаги кўплаб ва турли хил иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш.

Суриянинг Палмира шаҳри яқинидаги «ИШИД овчилари» ёлланма аскарлари, 2017 йил. [«ИШИД овчилари»/Twitter]

Суриянинг Палмира шаҳри яқинидаги «ИШИД овчилари» ёлланма аскарлари, 2017 йил. [«ИШИД овчилари»/Twitter]

Сурияда фаолият юритадиган Россия хусусий қўриқлаш компаниясининг «ИШИД овчилари» бўлинмаси аъзолари Дайр Аз-зор қишлоғидаги нефт қудуғида олдида. [«ИШИД овчилари»/Twitter]

Сурияда фаолият юритадиган Россия хусусий қўриқлаш компаниясининг «ИШИД овчилари» бўлинмаси аъзолари Дайр Аз-зор қишлоғидаги нефт қудуғида олдида. [«ИШИД овчилари»/Twitter]

Президент Башар Асаднинг золим режимини қўллаб-қувватлаш учун Сурия можаросига аралашган Россия Сурия табиий бойликларини ўзи учун асосий мукофот деб билмоқда ва мамлакатни тиклаш жараёнида катта улушга эга чиқмоқчи.

У Асаднинг 2013 йилги 55-рақамли фармонидан фойдаланиб, Сурияда хусусий қўриқлаш компанияларини ташкил этиш орқали мамлакатдаги ҳарбий ҳозирлигини сезиларли кенгайтирган.

«ИШИД овчилари»га раҳбарлик қилувчи ва Сурия шарқий саҳросининг (Бадия) турли ҳудудларида, Дайр Аз-зор, Хама ва Дамашқнинг қишлоқ туманларида жойлаштирилган «Ас-Сайёд қўриқлаш ва муҳофаза қилиш хизматлари» – шу каби компанияларнинг энг машҳурларидан.

«ИШИД овловчилари» ва Россия назоратидаги яна бир қўриқлаш компанияси – «Санад» Суриянинг шарқий ҳудудларига жойлаштирилган бўлиб, асосан нефт, газ ва фосфат саноатига киритилган Россия инвестицияларини муҳофаза қилиш ва бу объектларга олиб борувчи йўлларни қўриқлаш билан шуғулланади.

Россия манфаатларини ҳимоялаш

«ИШИД овловчилари илк бор Дамашқнинг қишлоқ ҳудудларидаги Ғута учун кечган жангларнинг сўнгги босқичида, кейинроқ Палмира саҳросида, Уқайрибат тумани ва Дайр Аз-зор қишлоқларида пайдо бўлган», дейди Дайр Аз-зорлик ОАВ фаоли Жамил ал-Обид.

Гуруҳ яқинда Хама ва Хомс қишлоқларида ҳам пайдо бўлди, деди у. Сўнгги вақтларда унинг сафи кенгайиб, камида 5000 ёлланма аскар фосфат шахталари, нефт ва газ конлари жойлашган нисбатан олис туманларга жойлаштирилган.

Бу ҳудудларни тўғридан-тўғри ёки Сурия ҳукумати билан узоқ муддатли шартномалар орқали Россия назорат қилади, деб қўшимча қилди у.

«Ас-Сайёд» компанияси дастлаб Сурия саҳросидаги Латакия вилоятида рус ҳарбийлари томонидан ИДга қарши кураш учун ташкил этилган, молиялаштирилган ва ўқитилган, 2017 йил март ойида эса хусусий қўриқлаш компанияси лицензиясини олган.

Кейинчалик уни жанговар тайёргарликдан ўтказишни «Вагнер гуруҳи» ўз зиммасига олди.

Хамадаги Ас-Суқайлабия шаҳрида жойлашган «Ал-Сайёд» компаниясига Россия билан яқин алоқада бўлган ва у ерга тез-тез бориб турадиган Фаваз Михаил Гергес раҳбарлик қилади.

Президент Владимир Путин ҳатто 2018 йилда Гергеснинг ўғлини «Ватан олдидаги хизматлари ва фидойилиги учун» медали билан тақдирлаган.

«Ал-Сайёд»нинг шўъба компанияси бўлган «ИШИД овловчилари» давлат назоратидаги Россия ОАВ томонидан фаол тарғиб қилиниб, унинг жанговар қобилиятлари ва операциялари кўлами ошириб кўрсатилади, дейди суриялик адвокат Башир ал-Бассам.

Россия Сурияда ҳақиқатнамо инкор ниқоби остида ўз манфаатларини илгари суриш учун «Вагнер гуруҳи» ва «ИШИД овловчилари» каби хусусий компаниялардан фойдаланади, деб қўшимча қилди у.

Ҳамалик Сами Довудга кўра, «Ал-Сайёд»га ишга олинаётган суриялик эркаклар аслида «ИШИД овчилари» сафига ёлланмоқда.

Довудга кўра, сараланган номзодларни вагнерчиларнинг ўзи жанговар тайёргарликдан ўтказади.

Янги ёлланганлар Ливияга юборилган

«Ал-Сайёд» ва унинг бўлинмалари ИДга қарши кураш билан банд эмаслигини Ливияга юбориш учун суриялик жангарилар ёллаш билан овора бўлиб қолганидан ҳам билиш мумкин.

Кремл Ливияда «Вагнер гуруҳи» ёрдамида халқаро ҳамжамият тан олган ҳукуматни ағдармоқчи бўлаётган ҳарбий етакчи Халифа Ҳафтарнинг муваффақиятсиз уринишларини дастаклаб келмоқда.

Сурия режими назорати остидаги ҳудудларда ўз фаолиятини кенгайтириб бораётган «Ал-Сайёд» яқинда Суайда вилоятининг жануби-ғарбида ёллаш амалиётларини олиб борган, дейди Дауд.

Ливияда рус ва бошқа миллатларга мансуб ёлланма аскарлар сафида жанг қилиш учун Суайдадан ўнлаб суриялик эркаклар ёлланган, деб қўшимча қилди у.

Янги ёлланган жангарилар Латакияда россияликлар назоратидаги Ҳмеймим базасига, у ердан эса Ливияга олиб кетилган ва қисқа муддат, бор-йўғи бир неча кун ҳарбий тайёргарлик ўтагач, жанг майдонига ташланган.

Довуднинг айтишича, Ливияда жанг қилаётганларнинг шароитлари оғир, уларга тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаяпти.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиядагилар ҳаммага «фашист» деб тамға яхши кўради, гарчи уларнинг ўзлари фашист. «ИШИД овчилари» ҳам эҳтимол уларнинг ниқоби бўлиши мумкин. ИШИД Россия ва Саддам Ҳусайннинг собиқ армияси қолдиқларидан келиб чиққани маълум.

Жавоб бериш

Аслида Россияликларнинг ўзи фашистлардан баттар, тарих буни исботлаган.

Жавоб бериш

Камини айтганда ахмоқ экансан, биродар. Нафратинг ўзингни ўлдирмасин.

Жавоб бериш

Xar bir Davlat ICHKI siyosatini o‘zi XAL qilishi zarur. Boshqa davlatlarni BUNGA aralashishiga xaqqi yo‘q.

Жавоб бериш