Карвонсарой
Сиёсат

Путиннинг «умрбод президент» бўлишга уриниши кулгига қолди

Карвонсарой ва AFP

Россия президенти Владимир Путин 26 март куни Москва ташқарисидаги Ново-Огарёво қароргоҳида «Россия - имкониятлар мамлакати» номли автоном нотижорат ташкилотининг кузатув кенгаши мажлисига раислик қилди. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 26 март куни Москва ташқарисидаги Ново-Огарёво қароргоҳида «Россия - имкониятлар мамлакати» номли автоном нотижорат ташкилотининг кузатув кенгаши мажлисига раислик қилди. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

МОСКВА – Россия президенти Владимир Путин ўзи учун яна олти йилдан икки бор президент бўлишга рухсат берувчи қонунни маъқуллаб, 2036 йилгача ҳукуматда қолишга имкон яратар экан, бу хабар дунё бўйлаб нафрат ва истеҳзо билан қабул қилинган.

Яна икки марта президент этиб сайланса ва ўшанда ҳам тирик бўлса, Путин 84 ёшга тўлган бўлади. Шунингдек, бу Буюк Пётр давридан бери Иосиф Сталиндан кейин энг узоқ давом этган ҳукмронлик бўлиши мумкин.

Йигирма йилдан ортиқ вақт ҳукмронлик қилган Путин бу қарорни душанба (5 апрел) куни имзолади, дейилади ҳукуматнинг расмий ахборот порталида.

Бу ўзгаришни ўтган йили конституциявий ислоҳотлар доирасида таклиф қилинган, у ўтган йили июл ойида овозга қўйилган ва депутатлар ўтган ой қонун лойиҳасини тасдиқлаган эдилар.

Путиннинг янги қарорни имзолаши ортидан ижтимоий тармоқларда тарқаган кўплаб мемлардан бири. [Файл]

Путиннинг янги қарорни имзолаши ортидан ижтимоий тармоқларда тарқаган кўплаб мемлардан бири. [Файл]

Давлат бошқарувидаги РИА Новости янгиликларига муносабат қўллаб-қувватлаш суст эканлигини кўрсатмоқда. [Файл]

Давлат бошқарувидаги РИА Новости янгиликларига муносабат қўллаб-қувватлаш суст эканлигини кўрсатмоқда. [Файл]

«Умрбод президент»

Қонун президентлик муддатларини «нолга тенглаштиради» ва Путинга жорий – иккинчи муддати тугаганидан кейин – 2024 йилда ҳам яна президентликка сайланиш имконини беради.

Путин 2000 йилдан 2008 йилгача икки марта тўрт йиллик муддатдан президент бўлган. Унинг иттифоқдоши Дмитрий Медведев эса 2008 йилда унинг ўрнини эгаллаган, танқидчилар буни икки марта қайта-қайта президент бўлиб сайланиш чекловини айланиб ўтиш йўли деб атаганлар.

Аммо, Медведев президентлиги вақтида Путин бош вазир вазифасини ўтаган ва тахт ортида ҳукмрон бўлиб қолган.

Медведев ўзининг ҳукмронлик даврида кейинги президентнинг ваколат муддатини олти йилга узайтиришга оид қонунни имзолаган.

Путин 2012 йилда Кремлга қайтган ва 2018 йилги сайловларда ғалаба қозонган.

Муддатни «ноллаш» популистик иқтисодий чоралар ва бир жинсли никоҳларга нисбатан демагогик тақиқни ўз ичига олган конституцион ислоҳотларнинг бир қисми эди.

Ўтган йил ёз ойларида Кремл мунозарали конституциявий референдумда сайловчилар иштирокини ошириш мақсадида қўрқув ва гомофобиядан фойдаланган.

Сайловларни мустақил равишда мониторинг қилган «Голос» ҳаракатига овоз бериш вақтида қайд этилган юзлаб қоидабузарликлар, жумладан, сайловчиларнинг бир нечта бюллетенларни топшириши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан шикоятлар келиб тушган.

Якунда расмий рақамларга кўра, россияликларнинг 78 фоизи ислоҳотларни ёқлаб овоз беришган.

Кремл мухолифатчилари ислоҳотлар Путинга «умрбод президент» бўлишга имкон берувчи баҳона бўлганини айтишади.

«Улар одамлар тузган қонунни ўзгартира олган бўлсалар, табиат қонунини ҳам ўзгартира оламиз, деб ўйлайдилар», деб ёзади мухолифатчи сиёсий арбоб Евгений Ройзман ўзининг Twitter саҳифасида.

Марказий Осиёдаги нафрат

Дунё бўйлаб кўпчилик, айниқса қўшни Марказий Осиё мамлакатларида Россияда Путин ҳукмронлиги остида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва уларнинг минтақага таъсири ҳақида ижобий фикрлар кам.

«Путин ҳокимиятда қолиш учун бу режани амалга оширишни ният қилиб юрганига шубҳа йўқ, ҳозир эса у мамлакатдаги демократик ўзгаришлар ниқоби остида ўз халқини алдаяпти», дейди Бишкекдаги «КелКел» ёшлар ҳаракатининг собиқ фаоли Улан Боронбаев 2020 йил январ ойида Путиннинг Федерал кенгашига қилган мурожаатидан кейин.

Путиннинг асосий ташаббусларидан бири ҳукуматдаги ваколатларни қайта тақсимлаш, яъни бош вазир ва вазирлар маҳкамаси аъзоларини тайинлаш ҳуқуқини президентдан Давлат думаси – парламентнинг қуйи палатасига ўтказиш бўлди.

Гўёки «давлатнинг демократик ривожланиши учун» ҳокимиятнинг марказсизлантирилишини кўзда тутган конституциявий ислоҳот, президентликдан кетгандан кейин ҳам ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида Евроосиё мамлакатлари лидерлари томонидан анчадан бери қўллаб келинади, деган эди Нур-Султонлик халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Руслан Назаров 2020 йил январда.

Ўтган йил декабрда ҳар қандай жавобгарликдан ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат сифатида Путин ўзига нисбатан айбловлардан умрбод иммунитет берувчи ҳужжатни имзолаган эди.

«Бундай қонунни қабул қилиш ўзининг жиноятчи эканлигини тан олиш билан тенг», дейди Тожикистоннинг ASIA-Plus янгиликлар сайти ва for Deutsche Welle нашрида ишлаган Европада яшовчи тожикистонлик журналист Хайрулло Мирсаидов.

Аммо, авторитар раҳбарлар «бир нарсани ҳисобга олишмаяпти, уларни жавобгарликка тортиш учун бу каби қонунлар келажакда осонликча бекор қилиниши мумкин», дейди у.

Марказий Осиёликлар Россия тарафидан Путиннинг ҳукмронлик ғояларини ўз мамлакатларига олиб кирилишидан янада кўпроқ норози.

Масалан, Россия матбуот эркинлигини чеклаш учун 2012 йилда «хорижий агентлар» ҳақидаги репрессив қонунни имзолаган.

Қирғизистонлик қонун чиқарувчилар Кремл босими остида бу қонунга тақлид қилиб, 2014 йилдан бери худди шундай ташаббусни илгари суриб келишмоқда. Қонун лойиҳаси тасдиқланмаган.

Хорижий агентлар ҳақидаги бу қонун Кремлнинг чет элда ўзининг «юмшоқ кучини» қўллашига олиб келди, деб айтган бишкеклик сиёсий таҳлилчи Анар Мусабаева март ойида.

«Халқимиз бир неча марта Қирғизистонда ҳукумат кимнинг қўлида эканлигини кўрсатиб қўйди», деган эди бишкеклик блоггер Улан Кадирбаев март ойида қирғиз депутатларининг бундай қонун лойиҳасини қабул қилмаётганини назарда тутиб.

Ҳатто россияликлар ҳам янги имзоланган қонундан норози эканликларини билдиришган. 5 апрел куни давлатга қарашли РИА Новости нашрида чоп этилган мақолада фойдаланувчилар янгликка 2280 та салбий ва 178 та ғазабнок реакция билдирганлар.

Дунёдаги бошқа кўпчилик бу воқеага мемлар ва ҳазил билан муносабат билдирди.

Путин «ўз ихтиёри билан кетмайди»

«Умрбод президентлик» ҳақидаги қонун Россия ҳукуматининг ўзгача фикрни бўғиши ортидан қабул қилинган.

Ҳибсга олинган мухолифатчи Алексей Навалний ўтган ҳафта жуда оғир бел оғриғи ва оёқлари увишаётганини айтиб, қамоқхонада муносиб тиббий муолажаларни талаб қилиб, очлик эълон қилган.

44 яшар мухолифат арбоби ўтган йил ёзда заҳарланиш туфайли ўлимдан омон қолганидан сўнг, Германияда даволаниб, январда Россияга қайтганида ҳибсга олинган эди.

Навалний Россиянинг Томск шаҳрида «Новичок» моддаси билан заҳарланган, ўтган йили Германия ҳукумати ушбу заҳарли модда Россия ҳукумат лабораториясида ишлаб чиқилганини аниқлаган эди.

Унинг ҳибсга олиниши Россияда бир неча ҳафталик намойишларга сабаб бўлди.

Навалнийнинг ўнлаб сафдошлари уни озод қилиш талаби билан ўтказилган Москвадаги намойишлар чоғида карантин қоидаларини бузишда айбланиб, уй қамоғида қолмоқда.

Душанба куни Навалний жамоаси ўз тарафдорларини Путин «ўз ихтиёри билан кетмайди» дея, Кремл танқидчисини озодликка чиқаришни талаб қилиш учун намойишларга тайёргарлик бўйича онлайн-кампанияда рўйхатдан ўтишга чақирди.

Коррупция, қотилликлар, империализм

Путиннинг ҳукмронлиги унинг кўплаб рақиблари ва танқидчиларининг шубҳали ўлимлари, унинг мисли кўрилмаган даражада бойиши ва собиқ Совет давлатларини Россия таъсирида ушлаб туришга қаратилган тинимсиз уринишлари билан ажралиб туради.

Унинг душмани деб кўрилган одамлар отиб кетилган, ҳалокатли заҳарланган ёки квартираси балконидан шубҳали тарзда қулаб тушган.

Шу билан бир вақтда, Путин ва унинг шериклари мисли кўрилмаган даражада бойиди.

Путиннинг энг яқин дўстлари ва сафдошлари қарийб 24 миллиард доллар тўплаган, дейилади Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш нлойиҳаси ҳамда «Новая газета» нашрининг 2017 йилги қўшма ҳисоботида.

Январ ойида Навалний Путинга тегишли бўлган ва « тарихдаги энг йирик пора» эвазига бунёд этилган Қора денгиздаги 1,35 млрд долларлик қасрини фош этувчи видеолавҳани эълон қилган эди.

Собиқ совет Иттифоқи республикалари аҳолиси Путин ҳали ҳам бу давлатларини Россиянинг мулки деб ҳисоблашига гувоҳ бўлишган.

Украина кучлари 2014 йилда Путин Қримни аннексия қилиб, Шарқий Украинага бостириб кирганидан бери Россия қўлловидаги бўлгинчиларга қарши курашиб келмоқда. Кремл Россиянинг қиммат атом электр станцияси лойиҳасини қабул қилиши учун Ўзбекистонга босим ўтказган, шунингдек Қозоғистонни худди шундай лойиҳани қабул қилишга ундаб келмоқда.

Айни пайтда Марказий Осиёда ҳали ҳам Россия аскарлари мавжуд: улар Қозоғистоннинг Сари-Шаған шаҳрида ракета полигонидан фойдаланмоқда, Совет даврида бўлгани каби, қирғизистонликлар учун севимли Иссиқкўлда торпедаларни синовдан ўтказмоқда ва ҳанузгача Тожикистонда йирик ҳарбий базага эга – бу Россиянинг хориждаги энг йирик базасидир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бўлмаган гап, уйдирма ҳаммаси, судга тортиш керак бунинг учун62312

Жавоб бериш

Путин Горбачёв ва Елцин қулатган мамлакатни оёққа турғазди – сиз эса бу ерда сариқ матбуотни тўплабсиз. Навалний жиноятчи ва сурбет; Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси билан судда тўқнашганида ўзини қандай тутганини эсланг.

Жавоб бериш

Ушбу ярим ёввойи, қолоқ мамлакат бизга қандай яшашни ўргатмоқда. Аввал 20 йилдан бери тахтда ўтирган узурпаторингизни олиб ташласангиз бўларди.

Жавоб бериш

Кейинги босқич Россияда крепостнойлик ҳуқуқининг тикланиши бўлади.

Жавоб бериш

Мақолани мамнуният билан ўқиб чиқдим. Мамлакатимизда бир нечта президент алмашди. Россияда эса фақат битта абадий хўжайин, хожа, подшоҳ ва доҳий бор. Бизда ҳокимият халққа тегишли; президент ёмон ишласа, осонгина ишдан бўшатишлари мумкин. Россияда эса бу имконсиз, бу қулдорлик тузуми учун одатий ҳол.

Жавоб бериш

Путин чолга айланиб бўлган. Ой сайин қариб боради. Ўз мураббийи ва устози Адолф Алоизович каби бункерда ўлади.

Жавоб бериш

Россия каби қолоқ ва ёввойи мамлакатда бу нормал ҳолат. Умрбод ўғирлаш учун чекланмаган ҳукмронликка эга бутун умрлик қирол ва пастда крепостной қуллар, қароллар ва қора халқ. Россия доим шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Жавоб бериш

Россия Занзибардан ўрнак оляпти :)))

Жавоб бериш

Зимбабведан. Занзибар аллақачон Россиядан илгарилаб кетган )))

Жавоб бериш