Карвонсарой
Дипломатия

Украина билан чегарада Россия ҳарбий ҳозирлигининг кучайиши Марказий Осиёни хавотирга солмоқда

Карвонсарой ва AFP

7 апрел куни Луганск вилояти Лисичанск яқинида Россия қўлловидаги бўлгинчилар билан фронт чизиғига яқин жойда турган Украина ҳарбий хизматчилари. [STR/AFP]

7 апрел куни Луганск вилояти Лисичанск яқинида Россия қўлловидаги бўлгинчилар билан фронт чизиғига яқин жойда турган Украина ҳарбий хизматчилари. [STR/AFP]

КИЕВ – Украина чегарасида кўп сонли Россия қўшинлари ва ҳарбий техникасининг тўпланиши халқаро ҳамжамиятни жиддий ташвишга солмоқда, Марказий Осиёда эса бу чоралар ортидан Россиянинг тажовузи минтақага ҳам етиб келиши мумкин, деган хавотирларни кучайган.

Хабарларга кўра, постсовет давлат билан чегарадаги Россия қўшинлари сони 2014 йилдан – Украина шарқида уруш бошланиб, Россия Қримни ноқонуний равишда босиб олганидан бери мислсиз даражада кўпайган.

Россия қўшинларининг кўпайиши Украина армияси ва Россия қўлловидаги айирмачилар ўртасидаги жангларнинг кучайиши билан бир вақтга тўғри келган.

Украина ҳарбийлари пайшанба (8 апрел) куни яна бир аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганлар. Йил бошидан бери ўлган ҳарбийларнинг умумий сони 25 кишига етган. 2020 йилда 50 ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмган эди.

5 апрел куни Донецк вилояти Авдиивкадан унчалик узоқ бўлмаган жойда Россия қўлловидаги бўлгинчилар билан фронт чизиғида турган украиналик ҳарбий хизматчи. [STR/AFP]

5 апрел куни Донецк вилояти Авдиивкадан унчалик узоқ бўлмаган жойда Россия қўлловидаги бўлгинчилар билан фронт чизиғида турган украиналик ҳарбий хизматчи. [STR/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 18 март куни Москвада Россия тарафидан Қримнинг аннексия қилинганига 7 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган концерт чоғида нутқ сўзламоқда. [Вячеслав Прокофьев/Sputnik/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 18 март куни Москвада Россия тарафидан Қримнинг аннексия қилинганига 7 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган концерт чоғида нутқ сўзламоқда. [Вячеслав Прокофьев/Sputnik/AFP]

Украинанинг асосан русийзабон шарқий қисмидаги низода 2014 йилдан бери 13 минг киши ҳалок бўлган.

Низодаги тўқнашувлар ўтган йили оташкесим ҳақидаги янги келишув кучга кириши ортидан тўхтаган эди, аммо артиллерия ва миномёт ҳужумлари билан боғлиқ жанглар йил бошидан қайта авж олди.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳафта бошида низони якунлашнинг ягона йўли сифатида НАТОни мамлакатнинг унга аъзолик талабини кўриб чиқишни тезлаштиришга чақирди.

Киевнинг иттифоқчилари Россияни кейинги ҳаракатлари ва аскарлар сонини оширганига қарши огоҳлантирувчи қатор баёнотларни эълон қилганлар.

Кремл қўшинлар фаоллашувини инкор этмаган.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда ҳудудда Россиянинг кўплаб ҳарбий машиналари ва зирҳли техникаси ҳаракатланаётгани ёки олиб келинаётганини кўриш мумкин.

«Биз Россияни чегара яқинида бу даражада қўшин тўплаш мақсадини очиқ баён қилишга чақирамиз», деб айтган Пентагон вакили Джон Кёрби.

Германия канцлери Ангела Меркел пайшанба куни Москвани ҳарбийлар сонини қисқартиришга чақирган.

«НАТО Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъиян қўллаб-қувватлайди. Яқин ҳамкорлигимизга содиқ қоламиз», деб айтган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

«Ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган қўшни»

Марказий Осиёликларнинг кўпчилиги Украинада юз бераётган воқеаларни жиддий хавотир билан кузатиб бормоқда.

Президент Владимир Путин режими «актив гибрид урушини ўз ичига олган бузғунчи ташқи сиёсат олиб бормоқда», дейди Қозоғистон жамоат ишончи миллий кенгашининг собиқ аъзоси Арман Шораев.

«Путин ўз стратегик мақсадларига эришишда куч ишлатиш тилинигина тушунади», дейди у. «Шу сабабли, Украинадаги вазиятни таҳлил қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган бундай қўшниси бор экан, Қозоғистонда ҳам шундай ҳолат юз беришини истисно қилиб бўлмайди.»

«Путиннинг россияликлар орасидаги рейтинги тушиб кетган, шунинг учун у заиф мамлакатларга ҳужум қилиш билан сиёсий очко тўпламоқчи», дейди Шораев.

«Шу боис ҳам Қозоғистон ҳамма нарсага тайёр туриши ва ўз мудофаа саноатини максимал даражада ривожлантириши керак», дейди у.

Ўтган бир неча йил давомида Қозоғистон экстремизмга қарши кураш ва мудофаа имкониятларини кучайтириш йўлида сезиларли ишлар қилди, жумладан самарали «рақамли армия» яратиш учун компьютер технологиялари жорий қилинди.

Жорий йилда Қозоғистон ҳарбий машғулотлар ўтказди ва янгиларини режалаштирмоқда.

Россиялик сиёсатчилар мунтазам равишда қозоғистонликларга шимолдаги улкан қўшниси олдида заиф эканлигини эслатиб туради, ҳатто Қозоғистонда кремлпарастлик кайфиятини тарғиб қилади.

Бунга мисол, Миллий озодлик ҳаракати (МОҲ) номи билан танилган Россиянинг ирредентистик ташкилоти Нур-Султонда ўз идорасини очган ва қозоғистонликларни унга қўшилишга чақирмоқда.

Қозоғистоннинг бир қисми, агар қозоқлар унинг совға эканлигини тан олишмаса, Россияга қайтарилиши керак, деб айтган Россия давлат Думаси депутати Евгений Фёдоров – МОҲга раҳбарлик қилади.

Марказий Осиё учун огоҳлик

«Марказий Осиё мамлакатлари Донбасс ва Қримда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатишлари керак», дейди 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида постсовет мамлакатлардаги ҳодисаларни ёритиб келган Киевдаги даниялик журналист Майкл Андерсен.

«Путин ўзиники деб билган собиқ СССР мамлакатларининг Ғарб билан яқин муносабатда бўлишини хоҳламайди», дейди у.

«Путин украиналиклар Майдан (Украинадаги Кремлга қарши ҳаракат) ортидан демократияни қабул қилишларига қараб тура олмасди, чунки россияликлар ҳам худди шу фикрга келишлари мумкинлигидан қўрқар эди ва бу ҳаракатга чегара қўйди», дейди Андерсен.

«Путин ва Россиянинг давлат бошқарувидаги ОАВ Марказий Осиё бўйлаб ўз сиёсий кун тартибини тарғибот қилиши ҳамда турли манипуляциялар ва ёлғонлардан фойдаланишига кўп марта гувоҳ бўлдик», дейди у. «Украина ва Грузияда уруш бошлашдан олдин Путин айнан шу ишларни қилган.»

«Марказий Осиё мамлакатлари эҳтиёт бўлишлари керак, кўзларини каттароқ очиб, нималар бўлаётганига ва Путин режими нимани таклиф қилаётганига аҳамият қаратишлари керак», дейди у. «Бу 30 йил аввал одамлар рад этган нарсага қайтиш, нимага энди яна уни хоҳлаб қолишди?»

«Украина тажрибасини кўрар эканмиз, Россиянинг гибрид агрессияси батамом ҳарбий тус олиши мумкин», дейди Қирғизистоннинг собиқ дипломати, бишкеклик Мурат Конокбаев.

«Марказий Осиё мамлакатлари бошқаларнинг тажрибасидан ўрнак олиши ва тўғри хулоса чиқариши керак», дейди у.

«Қирғизистон қўшни Қозоғистонга нисбатан Россиядан узоқроқда, аммо қирғизлар Россиянинг эҳтимолий тажовузи олдида анча заиф», дейди Конокбаев.

«Биз анчадан бери уларнинг назорати остидамиз. Мамлакатимиздаги сиёсий жараённи назорат қилиб келадиган Кремлнинг агентлари Бишкекда доимий яшаб келишади», дейди у. «Шу билан бирга, Кремлнинг Бишкекда бошқарувчи элитаси орасида бир нечта таъсирга эга аъзолари бор.»

«Бу аъзолар Москва учун манфаатли бўлган қарорларни қабул қилишлари мумкин», дейди Конокбаев. «Унинг таъсир доирасидан чиқиб кетган мамлакатларга Россия нима қилишини кўрдик. Биз билан бундай бўлмайди, деб ўйлаш соддалик бўлади.»

[Мақолани тайёрлашга Олмаотадан Канат Алтинбаев ҳисса қўшди.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 20

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия – бу доим ночорлик ва вайронгарчилик дегани.

Жавоб бериш

МОҲнинг (Миллий озодлик ҳаракати) ярамаси Федоровни Нур-Султондан ҳайдаш керак. Унга Қозоғистон пойтахтида МОҲ ваколатхонасини очишга ким ва нимага рухсат берди? У Қозоғистон ҳукуматидаги кимнидир шунчалик қўрқитиб қўйганмики, улар империя реваншчисининг таклифини рад эта олишмаган?

Жавоб бериш

Россия Кубада ядро қуроли жойлаштириши керак, ҳеч бўлмаганда 100 мингта ракета, 500 тасини Европага, 500 тасини Америкага йўналтириши керак.

Жавоб бериш

Россия Украинадан таъзирини ейди. Ҳозир 2014 йил эмас

Жавоб бериш

Кўп нарса хоҳламайсиз-ку, тўғрими?

Жавоб бериш

Чанг ютиб с...либ кетишади

Жавоб бериш

Миллатчи рус башарангга тепиш керак.

Жавоб бериш

Ушбу Россия-Украина урушида мен Украина тарафидаман. Кремлнинг тажовузига қарши курашда уларни қўллаб-қувватлайман.

Жавоб бериш

Думбул, Россия жанг ҳам қилмаган ҳали, аммо дунёда иштонига халта қилиб қўйганлар шунчалик кўпки!!! Шимингизни ҳўллаб қўйманг, ахир сизлар маданиятли одамларсиз, шундай эмасми? Россияга тегманг ва тинч ухланг.

Жавоб бериш

Россиянг кўз ўнгингда тўкилиб тушяпти-ку

Жавоб бериш

Тарихдан маълумки, 1918-1924 йилларда Россия Қозоғистон ва Марказий Осиё республикаларининг ўзаро келишмовчиликларидан фойдаланиб, уларни бирин-кетин тор-мор этган. 100 йилдан кейин тарих яна такрорланмоқда. Туркийзабон давлатлар президентлари ўз қўшинларини битта армияга, ёки ҳарбий блокка бирлаштириши (ёки НАТОга қўшилиши) учун жуда катта эҳтиёж мавжуд. Акс ҳолда, ушбу ҳудуднинг эгаллаб олиниши муқаррар.

Жавоб бериш

Россиянинг бунга нима алоқаси бор? Яқинда Хитой барчани тугатади... у аллақачон Россияни, Узоқ Шарқ, Байкални узиб олмоқда. Нотўғри томонга қараяпсиз.

Жавоб бериш

Яхшимас

Жавоб бериш

Россия таъзирини ейишни хоҳлаяпти

Жавоб бериш

Биз Турон армияси ғоясини мустаҳкамлашимиз керак

Жавоб бериш

Бизнинг позициямиз шу – Қрим Украинаники. Россия уни қайтариб бериб, Украина билан муносабатларини яхшилаши ва аввалгидек яшагани маъқул.

Жавоб бериш

Нега энди қайтариши керак экан? Тарихни ўқинг аввал

Жавоб бериш

Қайси тарихни? Ой ва Марс Россия сайёралари эканлигиними? Бунақанги бемаъни нарсаларни ўқимайман

Жавоб бериш

Россияга Осиёнинг нима кераги бор. Ўзининг ҳудуди керагидан ортиқ. Радикаллар келиб қоладиган бўлса, сизга ҳеч қандай НАТО ёрдам беролмайди. Ёрдам бер деб, Россиянинг олдига югуриб келасизлар.

Жавоб бериш

Қайси радикалларни айтяпсиз? Чеченистонни бомбардимон қилиб, гоҳ Чеченистонга, гоҳ Украинага ҳужум қилаётганлар ва буни қуюқ ёлғон билан аралаштираётганлардан кўра радикалроқ кимса борми?

Жавоб бериш