Карвонсарой
Сиёсат

Кремлнинг империалистик амбициялари қозоғистонликларнинг кескин танқидига учради

Ксения Бондал

Президент Владимир Путин Россия Либерал-Демократик партияси раҳбари ва Давлат думаси аъзоси Владимир Жириновскийни Александр Невский ордени билан тақдирламоқда, 2015 йил. [Кремл]

Президент Владимир Путин Россия Либерал-Демократик партияси раҳбари ва Давлат думаси аъзоси Владимир Жириновскийни Александр Невский ордени билан тақдирламоқда, 2015 йил. [Кремл]

ОЛМАТА – Ўзининг ирредентистик муносабатини ўзгартиролмайдиган ва буни хоҳламайдиган россиялик сиёсатчилар Марказий Осиёдаги «Россия ҳудудлари» ва «Россия чегараларини тиклаш» ҳақидаги асоссиз даъволар билан қозоқларнинг ғазабини қўзғашда давом этмоқда.

Бу сафар Павлодар шаҳридаги ўнлаб кўчаларнинг номини ўзгартириб, уларга советча номлар ўрнига қозоқларнинг миллий ўзлиги ва тарихини акс эттирувчи номларни беришга қарор қилингани улар учун баҳона бўлди.

Маданият ва спорт вазирлиги бу лойиҳани 16 декабр куни нишонланадиган Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида бошлаган.

7 апрел куни шаҳар кенгаши ушбу лойиҳани ёқлаб, вазирлик томонидан таклиф қилинган 30 кўчадан 23 тасининг номини ўзгартиришга розилик берган.

Кремлпараст сиёсий фаоллар томонидан Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси олдига «Шимолий Қозоғистон – Россиянинг ери» деган ёзув илиб кетилган.[PATRIOT/Telegram]

Кремлпараст сиёсий фаоллар томонидан Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси олдига «Шимолий Қозоғистон – Россиянинг ери» деган ёзув илиб кетилган.[PATRIOT/Telegram]

Россиялик ирредентист сиёсатчи Владимир Жириновский ўқиган мактаб, Олмаота, 16 апрел. У 18 ёшига қадар Олмаотада яшаган. [Ксения Бондал]

Россиялик ирредентист сиёсатчи Владимир Жириновский ўқиган мактаб, Олмаота, 16 апрел. У 18 ёшига қадар Олмаотада яшаган. [Ксения Бондал]

Адлия вазирлиги янги номларни рўйхатга олишидан аввал бу қарорни шаҳар ҳокимлиги тасдиқлаши керак бўлади.

Кремлнинг аралашуви

Кўпчилик россиялик сиёсатчилар бу хабарни хушламай қарши олдилар.

Қозоғистоннинг бундай қарорлар қабул қилишга ҳаққи йўқ, деб айтган Россия Либерал демократик партияси (ЛДПР) етакчиси ва Дума аъзоси Владимир Жириновский.

Уч юз йил аввал ҳозирги Қозоғистон ҳудудларида Россия ҳумкронлиги остида бўлган жунгарлар яшаган, деди у.

«У ерда ҳеч қандай давлат йўқ эди. Даштлар, у ер-бу ерда кўчманчилар, туз эса Оренбург яқинида ва кейинчалик шаҳарга айланган Павлодарда бор эди», деб айтган Жириновский «ЛДПР ТВ» телеканалининг 9 апрел кунги дастурида.

Қозоғистонликлар «одамлар ҳаммасини унутади ва ҳамма нарса қозоқларга қолади» деб ўйлайдилар, деди у.

«Ҳеч ким ҳеч нимани унутмайди. Рус дунёси, рус ҳудуди ўз чегараларини тиклайди ва тартиб ўрнатади», деб айтган у.

Қозоғистонликлардан яна бири руслар норози бўлаётган Павлодардаги вазиятдан ҳам каттароқ миқёсда олиб борилган Совет сиёсатини мисол келтириб жавоб берган.

Иккинчи жаҳон урушида Шарқий Пруссияни эгаллаган Советлар қадимий Кениксберг немис шаҳрига руслар келишидан бир неча аср олдин асос солинганига қарамай, Калининград деб ном беришган, деб ёзади Нур-Султонлик сиёсатчи, Қозоғистоннинг инвестициялар ва ривожланиш масалалари бўйича бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси Газиз Абишев ўзининг Telegram каналида.

Унинг айтишича, Жириновский бегоналарнинг ишига бурун суқмоқда.

«Суверен Қозоғистон ҳукумати Парковая кўчасига қозоғистонлик илғор совет зиёлиси Мукагали Макатаев, Донецк кўчасига эса Сталин режими қатағонига учраган шоир ва сиёсат арбоби Магжан Жумабаев исмларини бераётганидан норози бўлаётгани ғалати», дейди у.

Путиннинг империалистик сиёсати кучаймоқда

Жириновский – империалистик менталитетга эга, маълумоти паст, миллатчилик руҳидаги россияликлардан иборат сайловчиларини яхши биладиган жуда ҳисоб-китобли сиёсатчи, дейди олмаоталик сиёсатшунос Айдос Сарим.

«Бундай баёнотлар бу одамлар орасида жуда машҳур», дейди у. «Жириновский бундай фикрларни аввал ҳам билдирган, кейинроқ эса омма олдида ва шахсан узр ҳам сўраган. У парламентга сайланишда давом этар экан, бундай баёнотлардан тийилиши мушкул.»

Жириновский Россия президенти Владимир Путиннинг империалистик сиёсатини баён қилмоқда холос, дейди Қозоғистоннинг Уралск шаҳридаги фаоллардан бири, блогер Аскар Шайгумаров.

«Империя акс-садоси – Путин учун ҳукуматда қолиш имкониятидир», деб айтган у ўзининг YouTube каналида. «Шу боис ҳам Украина атрофида бугунги воқеалар юз бермоқда. Унинг аудиторияси Россиядаги сайловлар арафасида мамнун бўлиши учун низо қайта авж олдирилмоқда.»

«У ҳукуматнинг ички вазифалар – ижтимоий муаммолар, йўлларнинг ҳолати, коррупцияни эплай олмаётганини шу йўл билан яширишга уринмоқда. Империяни қайта тиклаш – Путин ёпишиб олган хас, Жириновский эса буни шунчаки такрорлаяпти, холос», деди у.

Шайгумаровнинг YouTube каналидаги томошабинлари Жириновскийнинг баёнотига нисбатан салбий фикрлар билдиришган.

«Жириновскийнинг бунга нима дахли бор? У хожасининг югурдаги. Радиодан хафа эмасдирсиз? Унга нима дейиш кераклиги айтилган, шуларни алжиради. Шоҳларда доим масхарабозлар бўлган», деб ёзади Наталья Тойгулова.

«Кремлнинг мақсади нима? Тўғри, уруш. Аммо вазият шунга етиб борса, биз қозоқлар ортга қайтмаймиз», деб ёзган Нурсултон Тагау.

«Яқинда, деярли бир ёки икки ҳафта аввал Туркий мамлакатлар кенгаши ҳарбий фаолият ва ҳарбий кучларни мустаҳкамлаш масаласини кўтариб чиқди. Қўлимиз қисқа бўлмайди», деди у.

«Эҳимол, Украина ҳам Қримни қайтариб олмоқчидир», деб қўшимча қилди у.

«Бу Россия эмас. Бу Қозоғистон. Россия бизнинг ишларимизга – нима қилишимиз, қандай яшашимизга бурнини тиқмасин», деб ёзган Venus исмли фойдаланувчи.

«Қозоғистон – мустақил суверен мамлакат. Жириновскийдан аллақачон чарчаганман. Нияти нима ўзи? Ит ҳурар, карвон ўтар. У бизнинг тарихимизни билмайди. Ёки билмасликка олади. Ўзи ҳам, югурдаклари ҳам ҳеч қачон Қозоғистонга эриша олмайдилар.»

Бир хил даъволар

Бу кремлпараст сиёсатчилар ва журналистларнинг бир қатор ҳудудий даъволари Қозоғистонда хавотир ва норозиликка сабаб бўлиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас.

Масалан, 10 декабр куни Россия давлат думасининг таълим ва фан масалалари қўмитаси раиси Вячеслав Никонов «Биринчи» давлат телеканали эфиридаги «Большая Игра» (Катта ўйин) телешоусида Қозоғистоннинг суверенитетига бевосита дахл қилувчи сўзларни айтган.

«Қозоғистон мавжуд эмас эди», деган эди у. «Шимолий Қозоғистонда (руслар келгунига қадар) одамлар яшамаган. Қозоғистон ҳудуди – Россия ва Совет Иттифоқининг улкан совғасидир.»

13 декабр куни Россия давлат думасининг яна бир депутати Евгений Фёдоров «Belrusinfo» YouTube каналида мамлакат ҳудудини назарда тутиб, Қозоғистон «совға учун миннатдор бўлиши кераклигини» айтган эди.

«Совға деб тан олмас экансиз, уни қайтариб беринг, чунки сиз уни ноқонуний олгансиз – Россия шундай дейишга ҳақли», деди Фёдоров.

Худди шу вақтда кремлпараст сиёсий фаоллар Москвадаги Қозоғистон элчихонаси деворларига «Шимолий Қозоғистон – Россиянинг ерлари» деган ёзувни илиб қўйишган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жирик Кремлдан қолган-қутган егуликлардан маҳрум бўлмаслик учун Путиннинг ҳимояси остида акилламоқда.

Жавоб бериш

Жирик [ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский] – шизофреник

Жавоб бериш

Жириновский шунчаки бир масхарабоз. Жонга тегишди баёнотлари билан. Путинга ҳокимиятда қолиш учун ташқи душманлар керак. У рус халқини ўйламайди.

Жавоб бериш

Улар Кенигсбергни тушунарсиз Калининградга ўзгартирдилар, гарчи Калининнинг ўзи бирор марта Калининградга бормаган бўлса ҳам. Бу шаҳарни руслар қурмаган, унинг номини ўзгартириш ҳам русларгамас.

Жавоб бериш

Кенигсберг номи манфур фашистларга қарши жанг қилган, асосан, руслардан иборат ҳалок бўлган аскарлар хотирасига Калининград деб ўзгартирилган. Билмаганлар учун эслатма бу. Сен кимни енгдинг, номини ўзгартирасан?

Жавоб бериш

Биз фашистларни мағлуб этганмиз; Россияни французлардан ҳимоя қилганмиз. Биз очлар ва уйсизларни қабул қилганмиз. Биз русларнинг душманлари бўлган Чингизийларни 300 йил давомида енгиб келдик. Фашистлар Москвага етиб келишига атиги 25 км қолганида, панфиловчиларимизнинг Осиё дивизияси, Бауржан Момишули бошчилигидаги жангари қозоқлар немис танкларини тўхтатган эди. Кейин Москванинг асл туркий номини – «Мас күйеп»ни қайтаринг. Кимнинг ерида юрганингизни ўзингиз ҳам билмайсиз. Русь деб аталадиган барча ерлар туркларга тегишли. Шундай экан, ўзингиз ўтирган шоҳни кесманг. Ёмон тинчлик яхши урушдан афзал, деган гап бор. Биз, қозоқлар, рус халқининг меҳрибон эканлигини биламиз. Аммо халқларимиз ўртасидаги дўстликка ҳасад қилаётганлар, фитна келтириб чиқармоқдалар.

Жавоб бериш