Карвонсарой
Иқтисодиёт

Таҳлилчилар ЕОИИ тартибга солувчи органининг ташкил этилиши жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Ксения Бондал

Москвадаги «Гознак» корхонасида 1000 рубллик банкноталарнинг қирқилмаган варақларини олаётган ишчи, 2019 йил, 11 июл. [Александр Неменов/AFP

Москвадаги «Гознак» корхонасида 1000 рубллик банкноталарнинг қирқилмаган варақларини олаётган ишчи, 2019 йил, 11 июл. [Александр Неменов/AFP

ОЛМАОТА – Россия Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) умумий молия бозори қоидаларини белгилаш ва блок ичидаги гегемонлигини мустаҳамлашга имкон берадиган молиявий тузилмани яратиш режаларини амалга оширишга киришди, деб огоҳлантирмоқда Қозоғистондаги кузатувчилар.

Валюта сиёсати бўйича Маслаҳат кенгашининг 15 апрел кунги йиғилишида ЕОИИга аъзо давлатларнинг марказий банклари молия бозорларини тартибга солувчи миллатлараро органни тузишга оид келишувни муҳокама қилганлар.

Ягона тартибга солувчи орган концепцияси 2015 йил 1 январдан кучга кирган ЕОИИни тузишга оид дастлабки келишувда бор эди. У 2025 йилда офиси Олмаотада жойлашадиган ягона тартибга солувчи органни ташкил этиш учун ЕОИИга аъзо давлатлар молия бозорлари қонунларини уйғунлаштиришга чақиради.

Қозоғистонлик таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, янги субъектнинг ташкил этилиши Қозоғистон ва ЕОИИнинг бошқа аъзолари учун жиддий иқтисодий ва сиёсий оқибатларга олиб келади.

Олмаотадаги Евроосиё тараққиёт банкининг бош офиси, 22 апрел. Евроосиё тараққиёт банки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш мақсадида 2006 йил январ ойида ташкил этилган. 2009 йилда унга Арманистон ва Тожикистон, 2010 йилда Белоруссия ва 2011 йилда Қирғизистон қўшилган. [Ксения Бондал/Карвонсарой]

Олмаотадаги Евроосиё тараққиёт банкининг бош офиси, 22 апрел. Евроосиё тараққиёт банки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш мақсадида 2006 йил январ ойида ташкил этилган. 2009 йилда унга Арманистон ва Тожикистон, 2010 йилда Белоруссия ва 2011 йилда Қирғизистон қўшилган. [Ксения Бондал/Карвонсарой]

«Биз молия бозорларимизни бирлаштирганимиздан кейин, унда энг кучли ва энг йирик давлат қонун-қоидаларни белгилашни бошлайди», дейди олмаоталик иқтисодчи Арман Бейсембаев.

«ЕОИИ ичида бу давлат – Россия, демак, бу унинг иттифоқдаги таъсири янада кучайишини англатади», деди у.

Унинг айтишича, Россия Марказий банки мамлакатда юқори инфляцияга қарши курашар экан, нархларнинг кўтарилиб кетмаслиги учун иқтисодиётдан пулларни олиб чиқа бошлайди ва рубллар зарб қилишни тўхтатади.

«Одамлар кўп товар сотиб оладиган бўлса, инфляция кучайди. Бунинг олдини олиш учун Марказий банк турли усуллардан фойдаланиб, бозордан нақд пулларни «қуритишни» бошлайди ва янги купюралар босиб чиқаришни тўхтатади», деб қўшимча қилди Бейсембаев.

Аммо Қозоғистон Миллий банки бу муаммога бошқача ёндашади.

«Бизда кўп танга босиб чиқарилади», деди у. «Битта регулятор таъсирига тушиб қоладиган бўлсак, ортиқ бундай қилолмаймиз. Бошқача қилиб айтганда, бизнинг мамлакатимизда қачон ва қанча пул зарб қилинишини Россия ҳал қилади.»

«Россия назорати остида»

Бейсембаевга кўра, ЕОИИ ягона валюта жорий қиладиган бўлса, аъзо мамлакатлар автономияси нуқтаи назаридан вазият янада оғирлашади.

2019 йил сентябрда «Российская Газета»га интервью берган Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Андрей Белянинов рублни ЕОИИнинг ягона валютаси қилиб танлашга чақирган эди.

Россия ва Қозоғистон ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш мақсадида 2006 январ ойида ЕОТБга асос солишган. Арманистон ва Тожикистон эса унга 2009 йилда аъзо бўлган, 2010 йилда Беларус ва 2011 йилда Қирғизистон қўшилган. Банкнинг бош офиси Олмаотада жойлашган.

ЕОИИ ягона тартибга солувчи органни ташкил этишда ЕОТБдан ўрнак олиши керак, деб айтган Белянинов.

«Менимча, бу ЕОИИ марказий банкининг пул босиб чиқариш ҳуқуқига эга бўлмаган келажакдаги прототипи», деган эди Белянинов.

Қозоғистон ҳукумати эса ҳар қандай эҳтимолий ўзгаришларга қарши чиқмоқда.

«ЕОТБ раҳбариятининг баёноти воқеликка тўғри келмайди ва ЕОИИ ичида қабул қилинган шартномаларга зид», деб баёнот берган Қозоғистон Миллий банки Беляниновнинг гап-сўзларига жавобан.

Бейсембаев Қозоғистон Миллий банки нима дейишидан қатъи назар, ЕОИИ учун ягона валюта жорий этилишига шубҳа қилмаяпти.

«Фонд бозорларимиз ва божхона сиёсатимиз бирлаштирилади, ягона молиявий бозор тузилади ва унда ягона тартибга солувчи орган пайдо бўлади», дейди у.

«Мантиқан, унинг асосида ягона валюта яратилади ва бундан Россия энг кўп манфаат кўради, чунки пул босмахоналари Россияда бўлади.»

Доллардан воз кечиладими?

Россиянинг даъволарига кўра, ягона тартибга солувчи орган ЕОИИга аъзо мамлакатларни мустақил молиявий сиёсат олиб бориш имкониятидан маҳрум қилмайди, деб айтган Нур-Султондаги молия соҳаси таҳлилчиси Андрей Чеботарев.

«Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИИ ижрочи органи) аъзолари бир йил аввал Нур-Султонга ташриф буюришганида мен айрим йиғилишларда бўлиб, ягона молиявий бозор масаласини муҳокама қилганман», дейди у.

«Комиссия вакилларига кўра, ягона молия бозори ягона тартибга солувчи органни тақозо этади, аммо ЕОИИда қайси мамлакатда қанча пул чиқарилиб, кредитлар берилиши ва депозит ставкаларини ўша мамлакат Марказий банки белгилайди», деб айтган Чеботарев.

Олди-сотдида АҚШ долларидан воз кечишни кўзда тутувчи ягона молиявий бозор – иттифоқ ичидаги интеграцияни кучайтиришнинг бир йўли, деб айтган у.

«Ахир шу кунгача Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг 50 фоизи долларда амалга оширилган», дея таъкидлади у. «Ягона молиявий бозор дунёнинг бу чеккасида АҚШ валютаси таъсирини камайтириши керак.»

Бейсембаевга кўра, Марказий Осиёда доллардан фойдаланишни чеклаш имконсиз.

«ЕОИИ таркибида бешта мамлакат бор, Ўзбекистон аъзо бўлишга интилаётгандек, аммо қўшилмаслиги ҳам мумкин, чунки ўзбеклар биз қозоқлардан ақллироқ», дейди у.

«Мамлакатларимизнинг ҳеч бири доллар ва еврога сотиб олинадиган турли маҳсулотлардан воз кечиб, ўз-ўзини таъминлай оладиган даражада мустақил эмас», дейди Бейсембаев.

«Бундан ташқари, Қозоғистон ва Россиянинг халқаро бозорда долларга сотиладиган маҳсулотлари – нефт ва металлари бор», деб қўшимча қилди у. «АҚШ валютасидан воз кечиш ҳақидаги ҳар қандай гап-сўзлар шу ерга келганда тўхтайди.»

«Бизга пул бериш-бермасликни Россия ҳал қилади», деб қўшимча қилди у. «Бизда пул кўп деб қарор қилса, ўзимиз пул чиқара олмаймиз. Россия бизни тўлиқ назорат қилади

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистон бу иттифоқни тарк этмаслиги ва унда аъзоликни тўхтатмаслиги керак. Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонни тўплаб, ЕОИИ ва Божхона иттифоқи йиғилишини ўтказиши ва Украинага бостириб киргани учун Россияни, Озарбайжон ҳудудини босиб олгани учун Арманистонни Божхона иттифоқи ва ЕОИИдан чиқариб юбориши керак. Ва шу сабабларга кўра КХШТни тарк этиши ёки дастлаб унга аъзоликни тўхтатиб туриши керак.

Жавоб бериш

Қозоғистон ЕОИИни тарк этиши керак, бу иттифоқ Қозоғистонга зиён келтирмоқда. Россия

Жавоб бериш

Биз бу иттифоқни тарк этишимиз керак. У фақат Россия учун фойда келтиради.

Жавоб бериш

Рубл етакчилиги доллар етакчилиги ўрнини босиши мумкин. Биз бундай бўлишига йўл қўймаслигимиз керак, чунки Путин бошчилигидаги россиялик сиёсатчилар ўз империалистик шовинизмини намойиш қила туриб очиқдан-очиқ собиқ республикаларнинг суверенлиги ва давлатчилигини тортиб олишдек ахмоқона сиёсатни олға сурмоқдалар. Бу жиннилик, чунки бугунги дунёда бу ҳаракат Россия билан ҳамкорлик ва яқин алоқа қилишдан узоқлаштиради. Россия борган сари ҳамкор сифатида ўз жозибадорлигини йўқотиб бормоқда. Ҳатто Қримда ҳам Россия билан бирлашиш тарафдорлари борган сари камайиб кетмоқда ва кўпчилик бўлган ишлардан пушаймон бўляпти. Агар вазият шу тарзда давом этса, менга ўхшаган Россия билан алоқани яхшилаш тарафдорлари бўлганлар унинг ҳаракатларидан тобора шубҳаланиб боради. ЕОИИга аъзо бўлиш пушти кўз ойнак ортидан қарашга ўхшайди. Ягона банк, валюта, божхона ва ҳ. к. фақат ҳамма томонлардан бир хил узоқликда бўлган, кичик иқтисодиётлар устида катталарнинг гегемонлиги истисно қилинган ягона марказ яратилсагина амалга ошиши мумкин. Тенг ҳуқуқлилик бўлиши керак, умумий марказдан иштирокчилар орасида донорлик бундан истисно бўлиши мумкин.

Жавоб бериш

Бу сохта иттифоқдан чиқиш керак.

Жавоб бериш

Россия ва Қозоғистон каби хомашё етказиб берувчи мамлакатлар учун доллардан воз кечиш – аҳмоқлик. Бу мумкин эмас.

Жавоб бериш

Иқтисодий иттифоқда Россия ўзини хўжайинлардек тутмоқда, бошқалар эса худди қаролдек. Бу иттифоқда эса қуёнга дуч келган бўғма илон каби тутади ва бошқаларни бўғади. Россия ҳеч қачон ўз иттифоқчилари билан тенг ҳуқуқли муносабатда бўлмаган; у ҳар доим зўрлик қилиб келган. Бу ташаббусларнинг бари бошқа Евроосиё мамлакатларига бўйнига тушадиган сиртмоқдир.

Жавоб бериш