Карвонсарой
Саломатлик

Туркманлар Хитой вакцинасининг кучли ножўя таъсири ҳақида хабар бермоқдалар

Жумагули Аннаев

image

27 апрел куни Пекинда COVID-19га қарши Sinopharm вакцинаси дозасини тайёрлаётган тиббиёт ходими. [Николас Асфури/AFP]

АШХОБОД – Туркманистонда COVID-19га қарши вакцинация жараёни жиддий тўсиқларга дуч келди: Хитой берган вакцинанинг «кучли ножўя таъсирлари» аниқланган.

Туркманлар хавотирли вазиятда қолишди – улар пандемияга дуч келдилар, аммо унга қарши кураш учун самарали воситаларга эга эмаслар. Ҳозирча уларда фақат Россия ва Хитой вакциналари бор.

Хитой тақдим этган коронавирусга қарши вакцинани қабул қилганлардан айримлари биринчи дозадан сўнг «даҳшатли ножўя таъсирларни» бошдан ўтказдилар, дейди Ашхобод яқинидаги Чоганли қишлоғидаги юқумли касалликлар шифокори Ойгул М.

У Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги меморандумида тиббиёт ходимларининг коронавирус пандемияси ва аҳолини эмлаш борасида гапириши тақиқлаганига қарамай, ўз фикрини билдирган.

image

27 апрел куни Пекинда  COVID-19га қарши эмланиш учун навбатга тураётган хитойликлар. [Николас Асфури/AFP]

«Ўзимни жиддий хавфга қўяётганимни биламан, аммо Хитой вакцинасини олган одамлар даҳшатли ножўя таъсирларга дучор бўлаётганида жим туролмайман», деди Ойгул.

Шифокорнинг таъкидлашича, у вакцинани қабул қилганлар касал бўлиб қолгани боғлиқ ўзи билган барча ҳолатларни мустақил равишда ўрганиб чиқиб, ножўя таъсирлар рўйхатини тузган.

Унинг сўзларига кўра, эмланганлар кўпинча кучли кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиш ҳолатларига дуч келишган. Айримлар шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб, ҳатто реанимацияга тушганлар.

«Эмланганларнинг деярли барчаси кучли бош оғриғи ва мушак оғриқларини ҳис қилганлар, баъзиларида иситма ва титроқ, терида ва шиллиқ қаватида аллергик реакция ёки бошқа аломатлар кузатилган», деди Ойгул.

Тумов, йўтал ва шишлар шулар жумласидандир.

«Эмланганлардан фақат бир нечтасигина ножўя таъсирларга дуч келмаганлигини айтди», дейди у.

Хитой вакцинаси партияси 6 март куни Пекиндан самолёт орқали Туркманободга етиб келган, деб хабар беради Turkmen.news сайти.

Кузатувчиларнинг айтишича, Хитой ҳукумати вакцинани жорий «вакцина дипломатияси» стратегияси доирасида сотмай, бепул тақдим этган.

Хитойнинг Туркманистондаги элчиси самолётни кутиб олишда қатнашган, деб хабар беради Chronicles of Turkmenistan янгиликлар сайти. Элчилар, одатда, тижорий юкларни қабул қилиб олишда иштирок этмайдилар. Бундан ташқари, аэропортда бўлган Туркманистон расмий вакили мамлакатнинг пандемияга қарши курашида ёрдам бергани учун Хитойга миннатдорчилик билдирди, бу вакцина совға сифатида тақдим этилганининг яна бир белгиси бўлиши мумкин.

Туркманистондаги расмий оммавий ахборот воситалари вакцинанинг етиб келгани, унинг ҳажми ёки номи тўғрисида ҳеч қандай хабар бермаган.

Танқидчилар бундай «ёрдамни» Пекиннинг Ухандаги эпидемиянинг илк босқичи ҳамда муваффақиятга эришиш ва вирусни тўхтатиш йўлидаги «мардонавор» саъй-ҳаракатлар олдидан инқирозни кечикиб тан олиши билан боғлиқ нарративни ўзгартиришга қаратилган кампанияси деб биладилар.

Март ойи ҳолатига кўра, Хитой дунё бўйлаб ўзининг коронавирусга қарши вакциналаридан 40 миллион дозасини, асосан ривожланаётган мамлакатларга экспорт қилган, деб ёзади Financial Times.

Қимматроқ ёки талабгирроқ вакциналарга қурби етмайдиган мамлакатларга вакцина етказиб бериш – Пекиннинг тарихни қайта ёзишга уринишида муҳим рол ўйнайди.

Аммо Хитойнинг вакцина дипломатиясига оид саъй-ҳаракатлари у таклиф қилаётган маҳсулот сифати каби самарасиз бўлиб чиқмоқда.

«Сифатсиз» ва етарли эмас

Ашхобод ва бошқа катта шаҳарлар учун ишлаб чиқилган вакцинация режасига кўра, Хитой ва Россиядан келтирилган вакциналарнинг кичик партияси энг аввало шифокорларга, жамоатчилик билан ишловчи соҳа ходимларига, полициячиларга ва жамоат транспорти ҳайдовчиларига берилиши керак.

70 ёшдан катта фуқаролар ҳам эмланиш ҳуқуқига эга.

Кўпчилик туркманлар мажбурий ниқоб тақишдан чарчагани ва коронавирусдан сақланишни истагани сабабли ҳам вакцина қабул қилмоқчи, дейди Айгул.

Расман хабар берилмаган бўлса-да, ўлимлар сонининг юқори эканлиги аҳоли орасида саросимага сабаб бўлган.

«Кўпчилик қариндошлари ва яқинларини йўқотди. Улар қандай азобланиб вафот этганларини кўрдилар, шунинг учун ҳамма халоскор вакцинани кутаётган эди», дейди у. «Аммо у сифатсиз бўлиб чиқди.»

Ашхободлик 72 яшар Вера К. ёши туфайли Хитой вакцинасини бепул қабул қилганлардан бири.

«Уч кун ичида ўлар ҳолатга келаёзганим учун тез ёрдам чақиришга мажбур бўлдим», дейди у.

У аввалига бу аломатларни ўзида мавжуд бўлган онкологик касаллик билан изоҳлаган, аммо шифохонадан уйига қайтгач, яқинларида ҳам Хитой вакцинаси қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилганини эшитган.

«Агар танлаш имкониятимиз бўлганида, ҳеч қачон бу вакцинани олишга рози бўлмас эдик, аммо бизда танлов йўқ эди», дейди у. «Ё коронавирусдан ўлиш ёки мана шу азобдан ўтиш керак эди.»

Шифокорларнинг сўзларига кўра, туркманистонликлар Sinopharm ишлаб чиқарган «Vero Cell» вакцинаси билан эмланмоқдалар. Ишлаб чиқарувчига кўра, унинг самарадорлиги 79,34 фоизга тенг.

Хитойнинг COVID-19 вакциналари паст самарадорлик кўрсаткичига эга, деган эди шу ойда Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази раҳбари Гао Фу.

Pfizer ва Moderna вакциналарининг 90 фоизлик самарадорлиги билан таққослаганда Хитой вакцинаси самарадорлиги 49-79 фоиз орасида бўлиб, бу анча паст кўрсаткичдир.

Туркманистонлик шифокорларга кўра, хитойлик етказиб берувчилар ўз маҳсулотларининг афзалликларини «мақтаб», камчиликларини атайин яширишади.

Агар қўлидаги вакцина юқори сифатли бўлганида, «прагматик хитойлар уни бошқа давлатларга сотган бўлар эди», дейди Ойгул Хитойнинг ўз вакцинасини 69 та ривожланаётган мамлакатга бепул топшираётганини назарда тутиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500