Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россия ва ЕОИИ Марказий Осиёдаги минтақавий интеграция умидлари йўлига тўғаноқ бўлмоқда

Канат Алтинбаев

Олмаота бозорида мева-сабзавотлар савдоси билан шуғулланаётган сотувчи, 2020 йилнинг 25 апрели. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида самарали иқтисодий алоқаларни ривожлантириш зарур, дейди минтақа мутахассислари. [Руслан Пряников/AFP]

Олмаота бозорида мева-сабзавотлар савдоси билан шуғулланаётган сотувчи, 2020 йилнинг 25 апрели. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида самарали иқтисодий алоқаларни ривожлантириш зарур, дейди минтақа мутахассислари. [Руслан Пряников/AFP]

ОЛМАТА – Марказий Осиё давлатлари минтақавий хавфсизликка оид умумий муаммоларга қарши кураш ва иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш учун бирлашиши лозим, аммо Россия ва Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бу йўлда тўсиқ бўлиб турибди, дейди таҳлилчилар.

Айрим кузатувчиларнинг фикрича, агар Россия бўлмаганида, Марказий Осиё республикалари бу йўлга узоқ йиллар олдин кириши мумкин эди.

Минтақа давлатлари 1990-йиллардан бери Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилоти (МОҲТ) каби минтақавий интеграция платформаларини яратишга уриниб келганлар, дейди Crossroads Central Asia нодавлат ташкилотининг ҳаммуассиси ва раҳбари, бишкеклик Шаирбек Жўраев.

«Аммо бу ҳаракатлар 2004 йилда Россиянинг МОҲТга кириши билан якунланди ва... МОҲТ [2006 йилда] буткул тугатилди», деди Жўраев.

Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котибининг ўринбосари Девид Хейл 2019 йил 21 августда Нур-Султонда бўлиб ўтган «C5+1» вазирлар учрашувида суратга тушмоқдалар. «C5+1» АҚШ-Марказий Осиё сиёсатини муҳокама қилиш платформасидир. [Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги]

Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котибининг ўринбосари Девид Хейл 2019 йил 21 августда Нур-Султонда бўлиб ўтган «C5+1» вазирлар учрашувида суратга тушмоқдалар. «C5+1» АҚШ-Марказий Осиё сиёсатини муҳокама қилиш платформасидир. [Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги]

«Воқеликда Россия Федерациясининг аъзолиги бу ташкилотни йўқотиб, унинг ўрнига янгисини – Москва тарафидан бошқариладиган ЕОИИнинг яратилишига олиб келди.»

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон каби кичик мамлакатларда ЕОИИга қўшилишдан бошқа чора йўқ эди, чунки уни рад этиш чегараларнинг савдо учун ёпилиши ва тегишли иқтисодий йўқотишлар каби оқибатларга олиб келган бўларди.

Бундан ташқари, Россиядаги қирғизистонлик меҳнат мигрантлари аввалгидан ҳам оғирроқ шароитларга дуч келишлари мумкин эди, деб қўшимча қилди у.

Қарашларнинг ўзгариши

Қозоғистон расмийлари ўтмишда Марказий Осиёдаги ҳамкорлик умидлари ва ЕОИИ борасидаги танқидларни мустақил таҳлилчиларга қолдирган эдилар.

Аммо 2018 йил апрел ойида Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти (ҚСТИ) ҳукуматнинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари ўзгара бошлаганини кўрсатувчи мақола чоп этган.

«Бугунги кунда ЕОИИ мисли кўрилмаган босим остида қолди, чунки прагматик қарашлар, бозор ва эркин савдо тамойиллари сезиларли даражада заифлашди. Кўп ҳолларда геосиёсат устун келмоқда», дейилади мақолада.

Афтидан, ЕОИИ аъзолари орасида даъволар ва қарши даъволарнинг кўпайгани Қозоғистон расмийларининг ҳафсаласини пир қилган.

Бу блок эркин савдога кўмаклашиши кўзда тутилган бўлса-да, Россия назорат органларининг ички бозорни ҳимоя қилишга қаратилган қаттиққўл чоралари ЕОИИга аъзо бошқа мамлакатларнинг экспортчиларига зиён келтирмоқда.

Масалан, март ойида ЕОИИ ижрочи органининг ўзи Россия ҳукуматининг Қозоғистондан помидор ва қалампир импортини чеклаш бўйича ҳаракатлари ноқонуний эканлигини тан олган эди.

«Бундай шароитларда энг яхши йўлни Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликда кўриш мумкин... 2017 йилдан бери прагматизм ва очиқ-ошкораликни намойиш этаётган Ўзбекистон билан муносабатларда янги динамика шаклланмоқда», дейилади ҚСТИ мақоласида.

Мақолада қайд этилишича, 2018 йилда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда сезиларли силжиш юз берган.

Ўша йилнинг 15 мартида тўрт Марказий Осиё мамлакати президенти ва Туркманистон парламенти раҳбари Остонада йиғилдилар – бу 2009 йилдан бери ўтказилган илк Марказий Осиё саммити бўлди.

«Минтақа истиқболлари бошқа мамлакатлар билан музокараларда миллий позицияларни яхшироқ ҳимоя қилиш ва илгари суришга имкон берадиган турли иқтисодий-иқтисодий лойиҳаларни шакллантиришда намоён бўлади», дейилади мақолада.

Россиясиз

Ўзгаришлар ЕОИИ Россиянинг геосиёсий ҳийла-найранглари воситасига ўхшаб бораётгани ортидан бошланган.

ЕОИИга аъзо давлатлар асосан Москвага нисбатан ўз норозиликларини билдиришмоқда, деб айтган эди Хавфларни баҳолаш гуруҳи раҳбари, олмаоталик Досим Сатпаев шу ой аввалида.

Москванинг ЕОИИ ичида кўп томонлама манфаатли савдо шароитларини яратиш нияти бўлмаган, чунки бу иттифоқ Россия учун иқтисодий эмас, балки унинг таъсирини кучайтиришга қаратилган геосиёсий лойиҳадир, дейди Сатпаев.

Кузатувчиларга кўра, ЕОИИ минтақани интеграция қила олмаётгани сабабли Марказий Осиё мамлакатлари самарали иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришлари керак.

Марказий Осиё кўп омилларга асосланган кучли интеграция салоҳиятига эга, дейди Тошкентдаги «Билимлар карвони» таҳлил маркази раҳбари Фарҳод Толипов.

«Мамлакатларимиз иқтисодий, транспорт, энергетика соҳаларда бир-бирига боғлиқ ва умумий чегараларга эга», дейди у. «Шу билан бирга, халқларимизнинг тарихий, миллий, диний ва маданий соҳада муштарак жиҳатлари кўп.»

Марказий Осиёдаги каби кичик мамлакатлар минтақадаги умумий хавфсизлик муаммоларини биргаликда ҳал қилиш учун бирлашишлари лозим, айниқса «Марказий Осиёга нисбатан геосиёсий даъволари бор икки қудратли қўшнимиз турганида», дейди Толипов.

Марказий Осиёнинг минтақа иқтисодий ривожига имкон берувчи йирик бозори бор, дейди Нур-Султонда қурилиш материаллари билан шуғулланувчи тадбиркор Даулет Аҳмедов.

«Ишчи кучи ва товарлар ҳаракати, саноатни ривожлантириш ва минтақада эркин савдо ҳудудини яратиш учун ички чегараларни очишимиз керак, иқтисодий томондан кучли бўлиш ва қудратли давлатлар билан тенгма-тенг гаплаша олиш учун ягона йўл шу», деб айтган Аҳмедов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШнинг Марказий Осиё ҳамкорлигидаги иштироки жуда муҳим, албатта! АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари билан беғараз маслаҳатлашади ва қўллаб-қувватлайди! Қаранг, адашманг!

Жавоб бериш

ЕОИИ иқтисодий салоҳиятдан кўра кўпроқ геосиёсий хусусиятларга эга ва у фақат бир томонга, Кремлга йўналган. Қозоғистон

Жавоб бериш

Путин Россияси билан фақат ҳамкор бўлиш мумкин, лекин дўст эмас.

Жавоб бериш

Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи ғоясини таклиф қилган, аммо Россия уни сиёсий иттифоққа айлантирмоқда. Демак, бирламчи мақсадини йўқотгани сабабли биз бу шартномадан чиқишимиз мумкин.

Жавоб бериш