Карвонсарой
Дипломатия

«Катта еттилик» музокаралари Хитой, Россия ва Эронга нисбатан танқидий баёнот билан якунланди

Карвонсарой ва AFP

«Катта еттилик» ташқи ишлар вазирлари икки йилдан кўпроққа чўзилган танаффусдан сўнг 5 май куни Лондонда илк бор юзма-юз музокараларда учрашдилар. [Бен Стэнсолл/AFP]

«Катта еттилик» ташқи ишлар вазирлари икки йилдан кўпроққа чўзилган танаффусдан сўнг 5 май куни Лондонда илк бор юзма-юз музокараларда учрашдилар. [Бен Стэнсолл/AFP]

ЛОНДОН – Чоршанба (5 май) куни «Катта еттилик» (G7) гуруҳи Россиянинг Украинага қарши тажовузидан хавотир билдириб, Хитойни инсон ҳуқуқларини бузишда ва демократпараст арбобларга нисбатан тазйиқ ўтказишда айблади.

Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Италия, Канада ва Япония ташқи ишлар вазирлари Лондонда қатъий карантин чоралари шароитида учрашдилар. Бу G7 гуруҳининг икки йилдан кўпроққа чўзилган танаффусдан сўнг илк юзма-юз учрашуви бўлди.

Уч кунлик мажлисдан сўнг қабул қилинган кенг миқёсли баёнотда улар Теҳронни ўзбошимчалик билан Эрон қамоқхоналарида ушлаб турилгани айтилаётган қўш фуқаролликка эга хорижликларни озод қилишга чақирганлар.

«Биз сайёранинг янада соф, эркин, адолатли ва хавфсизроқ келажагини яратиш учун шерик мамлакатлар билан биргаликда ва кўп томонлама тизим доирасида ишлашни ўз зиммамизга оламиз», дейилади саммитнинг якуний ҳужжатида.

АҚШ давлат котиби Антони Блинкен G7 ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашиш учун 5 май куни Лондонга келди. [Бен Стэнсолл/AFP]

АҚШ давлат котиби Антони Блинкен G7 ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашиш учун 5 май куни Лондонга келди. [Бен Стэнсолл/AFP]

«Биз кўриниб турган муаммолар ва натижалар устида биргаликда ва бошқалар билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилдик».

Шинжонга оид хавотирлар

«Катта еттилик»ка аъзо мамлакатларнинг юқори даражали дипломатлари Хитой режимига нисбатан кескин танқидий позицияларини ўзгартирмай, уни халқаро ва ички қонунларга риоя қилишга ундадилар.

Улар Тибет ва Шинжон минтақасидаги диний озчиликлар, хусусан уйғур мусулмонларининг инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётганидан «чуқур хавотир» билдириб, Ҳонконгдаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъқиб қилинишини тўхтатишга чақиришди.

Аммо улар Пекин билан келажакдаги ҳамкорлик учун эшикни очиқ қолдириб: «Биз минтақа ва бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликка эришишда Хитой билан ҳамкорлик имкониятларини излаймиз», деб баёнот берганлар.

Ғарб давлатлари билан муносабатлар кескинлашиб, халқаро ҳамжамиятнинг Шинжондаги вазият бўйича танқидлари кучаймоқда. Ҳуқуқбон ташкилотларга кўра, бу ҳудуддаги лагерларда камида бир миллион уйғур ва бошқа мусулмон озчиликлар вакиллари сақланади.

Репрессиялар Шинжондаги этник қозоқлар ва қирғиз озчиликларини ҳам четлаб ўтмай, Қозоғистон ва қирғизистонликларнинг эътирозига сабаб бўлган. Ҳатто Шинжондаги қариндошларини зиёрат қилган қозоғистонликлар ҳибсхоналарга тушиб қолганлар.

Ҳудуддаги расмийлар аёлларни мажбуран стерилизация қилгани ва мажбуран ишлатгани айтилади.

Бу воқедан кейин Қўшма Штатлар Хитойни қатлиомда айблаган, Британия депутатлари эса ўтган ойда парламентнинг Хитойдаги уйғур мусулмонлари «инсониятга қарши жиноят ва қатлиомдан азият чекаётганини» эътироф этувчи рамзий таклифни маъқуллаган эдилар.

Аммо Хитой Шинжон билан боғлиқ танқидларни қоралаган.

Ўшандан бери мамлакат ташвиқот ишларини кучайтириб, Шинжонда очиқ кулгига сабаб бўлган мюзиклни суратга олган ва шу масалага оид ўнлаб матбуот брифингларини ўтказган. Давлат назорати остидаги CGTN телеканали ҳукуматнинг ҳудуддаги сиёсатига оид тўрт қисмдан иборат ҳужжатли фильмни ишлаган.

Россиянинг «беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатлари»

G7 етакчилари, шунингдек, Россияни Украина чегарасида қўшин тўплаш, «зарарли киберфаолият», дезинформация ва ҳалокатли разведка фаолияти каби «масъулиятсиз ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларни» тўхтатишга чақирган.

Россиянинг Украина суверенитетини ҳурмат қилишни истамаслиги Марказий Осиёликларга жуда яхши таниш.

Қозоғистон бир неча маротаба россиялик сиёсатчиларнинг Қозоғистон давлатчилигини шубҳа остига қўювчи ирредентистик фикр-мулоҳазаларига қаршилик қилиб келган.

Бу орада Совет Иттифоқи парчаланганидан деярли 30 йил ўтиб ҳам, Россия қуролли кучлари Тожикистонда энг катта ҳарбий базасини сақлаб қолган бўлиб, қирғизистонликлар учун севимли Иссиқкўлда торпедо синовларини ўтказишда давом этиб келмоқда.

«Қонунларга асосланган халқаро тартибга нисбатан Россиянинг таҳдидига қарши кураш ва уни тўхтатиш учун ўзимизнинг жамоавий ва ҳамкорларимизнинг имкониятларини мустаҳкамлашда давом этамиз», деб айтган G7 расмийлари.

Пайшанба куни Украинага ташрифи чоғида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Москва чегара яқинида «катта сондаги қўшинларни» ушлаб турганини айтиб Россияни Украинага нисбатан «бемаъни ва тажовузкор ҳаракатларни» бас қилишга чақирди.

Москва 2014 йилда Қримни қўлга киритганидан ва шарқий Украинада уруш бошланганидан бери, ўтган ой Россиянинг Украина билан чегарада энг кўп – 100 мингдан ортиқ аскарни жойлаши ортидан Блинкен Украинага бир кунлик ташриф билан келган.

«Россия Украина билан чегарадан ўз қуролли кучларининг бир қисмини олиб чиққанидан хабаримиз бор, аммо у ерда салмоқли қўшинлар қолганини кўриб турибмиз», деб айтган Блинкен.

«Украина ўзини тажовуздан ҳимоя қила олиши учун сизлар билан хавфсизлик йўлидаги шериклигимиз ва ҳамкорлигимизни давом эттирамиз», деб айтган Блинкен Украина президенти Володимир Зеленскийга.

Қўшма Штатлар 2014 йилдан бери Украинага муҳим ёрдам кўрсатиб келмоқда. Шарқий Украинадаги Украина қуролли кучлари ва кремлпараст айирмачилар ўртасидаги низода 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ниҳоят улар Россия нима эканлигини тушуна бошладилар

Жавоб бериш

Фақат Хитойга нисбатан

Жавоб бериш

Зўр

Жавоб бериш