БИШКЕК – Жорий йилда Қирғизистон мусулмонлари Рамазон ойини одатдагидан бошқача ўтказишмоқда, диний пешволарнинг COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган махсус қоидалари ва чекловларига амал қилишмоқда.
Масжидларда намозхонларнинг ижтимоий масофа сақлаши учун махсус белгилар қўйилган, масжид ходимлари ташрифчилардан ниқоб тақиш ва киришдан аввал антисептик воситалар қўллашни талаб қилмоқдалар.
Бундан ташқари, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) мусулмонларни жума намозларини масжидда эмас, уйда ўқишга чақирмоқда.
Ўтган йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари ҳалокатли коронавирусдан ташқари сезиларли ночорлик билан курашишга мажбур бўлдилар.
![29 апрел куни Бишкекда «Умма» журнали ходимаси Маҳаббат Курманова етказиб бериш йўналиши бўйича хайрия ёрдамини тақсимламоқда. Бу йил Рамазон ойи давомида «Умма» таҳририяти муҳтожларга озиқ-овқат ва бошқа ёрдамларни тўплаш ҳамда тарқатишни ташкиллаштирган. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]](/cnmi_ca/images/2021/05/07/29729-ramadan_12-585_329.jpg)
29 апрел куни Бишкекда «Умма» журнали ходимаси Маҳаббат Курманова етказиб бериш йўналиши бўйича хайрия ёрдамини тақсимламоқда. Бу йил Рамазон ойи давомида «Умма» таҳририяти муҳтожларга озиқ-овқат ва бошқа ёрдамларни тўплаш ҳамда тарқатишни ташкиллаштирган. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]
Минтақага энг мушкул вақтда ёрдам бериш ўрнига, қўшни Россия ва Хитой, айниқса Қирғизистонда вазиятни янада оғирлаштирди.
Россия ва Хитой «Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик ва биродарликни» эълон қилганидан кейин минтақадаги муаммоларни янада чуқурлаштирувчи қарорлар қабул қилишди.
Ўтган йил баҳорда Россиядан меҳнат мигрантларининг оммавий қайтиши Қирғизистонда ишсизликни кучайтирди. Пандемия ортидан келиб чиққан карантин туфайли минглаб мигрантлар ўз ишини йўқотгач, Россияда қола олмади. Шунингдек, Россия авиакомпаниялари рейсларни бекор қилиб, чипталар пулини қайтаришдан бош тортиши ортидан кўпчилик пулсиз қолган.
Бу орада Хитой иқтисодий оғир аҳволдагиҚирғизистон Хитойдан олинган кредитни тўлаш муддатини кечиктиришни сўраган, Хитой эса дўстона жавоб қайтармаган.
Ёмонлашиб бораётган иқтисодий муҳит, айниқса бу йилги Рамазон ойида сезилган, айрим масжидлар ва хусусий донорлар маҳаллий ташаббусларни илгари суриб, коронавирус шароитида ёрдамни муҳтожларнинг уйларига етказмоқда.
Бу каби ёрдамлар умидсизлик ва ночорликда қолганлар орасидаэкстремизмга ёлланишнинг олдини олиши мумкин.
Рамазон ойида Бишкекдаги «Келечек» масжиди ҳар куни рўза тутаётган муҳтож мусулмонларга ош ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари солинган 60-70 тагача пакетлар тарқатди.
«Бу ташаббус ўртача 15-25 минг қирғиз сўмига (200-350 АҚШ доллари атрофида) айланмоқда», дейди масжид имоми Эркинбек Талгатбек ўғли.
Пандемиядан аввал масжидда ўтказилган ифторлик егуликлари ҳомийлар тарафидан тақдим этилган, деди у.
Қирғизистондаги диний масалаларни ёритувчи ойлик журнал «Умма» таҳририяти муҳтожларга озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни тўплаш ва тарқатишни ташкиллаштирди.
«Умма» ходимлари муқаддас ой давомида Бишкекда белгиланган маршрут бўйлаб гуманитар ёрдам етказиш учун кўнгилли бўлиб ёлландилар.