Карвонсарой
Саломатлик

Қозоғистонликлар бошқа танловлар борлиги сабаб Хитой вакциналаридан воз кечмоқдалар

Канат Алтинбаев

13 апрел куни COVID-19 вакцинасини олиш учун Олмаотага келган аёл билан суҳбатлашаётган шифокор. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

13 апрел куни COVID-19 вакцинасини олиш учун Олмаотага келган аёл билан суҳбатлашаётган шифокор. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

ОЛМАОТА – Қозоғистонда оммавий вакцинация жадаллашар экан, кўплаб вакциналар таклиф этилаётгани боис қозоқ фуқаролари Хитой ишлаб чиқарган вакциналардан кўра бошқа вариантларни маъқул кўрмоқдалар, дейди тиббиёт мутахассислари ва қозоғистонликлар.

1 февралдан устувор тоифалар учун мўлжалланган вакцинациянинг дастлабки босқичидан сўнг, апрел ойи бошида кенг доирадаги аҳолини эмлаш жараёни бошланди.

8 май ҳолатига кўра, эндигина 567 минг киши ёки Қозоғистон аҳолисининг 3 фоизи икки доза билан тўлиқ вакцинация қилинган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эндиликда қозоғистонликларда Олмаота вилоятида қозоқ олимлари томонидан ишлаб чиқилган QazVac вакцинаси бор.

14 апрел куни Олмаотадаги клиникага кираверишда COVID-19 вакцинасини олиш учун навбатда турган қозоғистонликлар. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

14 апрел куни Олмаотадаги клиникага кираверишда COVID-19 вакцинасини олиш учун навбатда турган қозоғистонликлар. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

«Hayat-Vax» қабул қилувчилар кам

24 апрел куни «Samuryq-Qazyna» миллий фаровонлик жамғармаси ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун 500 минг кишига етадиган 1 млн. дона «Hayat-Vax» вакцинасини сотиб олганини айтган, аммо уларни жуда камчилик қабул қилган.

5 май куни «Hayat-Vax» Нур-Султондаги шифохоналарга етказиб берилган бўлса-да, уни фақат тўққиз нафар қозоғистонлик олди, дейди Нур-Султондаги 13-клиниканинг бўлим бошлиғи Салтанат Бексеитова.

«Одамлар Хитой вакцинасига ишонмай, Қозоғистонда ишлаб чиқарилганини танламоқдалар», дейди Бексеитова.

Компьютер жиҳозларини таъмирловчи Нур-Султонлик мутахассис Павел Коробейников пандемияни тўхтатиш учун вакциналар зарурлигини тушунса-да, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинани қабул қилмаслигини айтади.

«Хитой олимлари ёки бюрократлари нима дейишидан қатъи назар, вакцина қандай ёки нимадан тайёрланганини билмайман», дейди Коробейников. «Мен уларга шунчаки ишонмайман.»

Аксилхитой кайфиятининг кучайиши

Қозоғистон хорижий вакцинага пул сарфламай, ўз вакцинаси билан ҳам кифояланса бўлар эди, дейди маҳаллий «QazVac» вакцинаси билан эмланган олмаоталик такси ҳайдовчиси Азамат Бекбай.

Халқ орасида аксил-Хитой кайфияти кучайиб бораётганлиги сабабли «Hayat-Vax» Қозоғистонда оммалашмайди, дейди у.

«Нимага халқимиз қозоқ ва бошқа миллатга мансуб мусулмон биродарларимиз, опа-сингилларимизни таъқиб қилиб, ўлдираётган давлатнинг вакцинасини қабул қилиши керак?», дейди Бекбай халқаро ҳамжамият инсониятга қарши жиноят деб тан олган Хитойнинг Шинжонидаги миллионлаб мусулмонларнинг қамоққа олиниши ва таҳқирланишини назарда тутиб.

«Жин урсин Хитой вакцинасини. Унга қарши бойкот эълон қилишимиз керак.»

Марказий Осиё мамлакатлари ҳам Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарга шубҳа билан қарамоқда.

Хитой 75 минг кишига етадиган вакцина етказиб бергач, Қирғизистон март ойи охирида оммавий эмлаш кампаниясини бошлаб юборган.

Аммо, Қирғизистонда ҳам Хитой вакцинасига нисбатан ишончсизлик кенг тарқалган.

Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизматига кўра, март ойида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибаси Бурул Асикбекова айрим шифокорлар Sinopharm вакцинасини олишдан бош тортаётганликлари ҳақида хабар берган эди.

Бу орада Туркманистонда Хитой етказиб берган вакцинани қабул қилган айрим одамлар «жуда ёмон ножўя таъсирларни» бошдан кечирганликлари ҳақида хабар беришган, бу таъсирлар орасида кучли кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиши кузатилган бўлиб, баъзи ҳолларда беморларга тез ёрдам чақирилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500