Карвонсарой
Дипломатия

Ғалаба куни парадининг озчилик билан ўтгани Путиннинг тобора яккаланиб бораётганидан дарак бермоқда

Канат Алтинбаев

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Россия президенти Владимир Путин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 9 май куни Москвада Ғалаба кунига бағишлаб ўтказилган ҳарбий параддан кейин номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимида қатнашганлар. [Михаил Метцел/AFP]

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Россия президенти Владимир Путин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 9 май куни Москвада Ғалаба кунига бағишлаб ўтказилган ҳарбий параддан кейин номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимида қатнашганлар. [Михаил Метцел/AFP]

ОЛМАОТА – Одатда Россияда ҳар йили ўтказиладиган Ғалаба куни паради – Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германиясининг тор-мор этилганига бағишланган дабдабали байрам тадбири бўлиб, у турли мамлакатлар раҳбарлари иштирокида ўтади.

Аммо бу йил у Россия президенти Владимир Путин учун шафқатсиз воқеликни фош қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу йил тадбирда қатнашган ягона хорижий лидер бўлди – бу Путиннинг тобора яккаланиб бораётганидан дарак бермоқда.

2 март куни Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Қўшма Штатлар мухолифат етакчиси Алексей Навалнийнинг заҳарлангани ва қамоққа ҳукм қилингани учун Россияга қарши санкциялар эълон қилган.

9 май – Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад чоғида Москвадаги Қизил майдондан ўтаётган жанговар машиналар. [Димитар Дилкофф/AFP]

9 май – Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад чоғида Москвадаги Қизил майдондан ўтаётган жанговар машиналар. [Димитар Дилкофф/AFP]

Россиянинг PC-24 «Ярс» қитъалараро баллистик ракета мажмуалари 9 май Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад пайтида Москванинг Қизил майдонидан ўтмоқда. [Димитар Дилкофф/AFP]

Россиянинг PC-24 «Ярс» қитъалараро баллистик ракета мажмуалари 9 май Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад пайтида Москванинг Қизил майдонидан ўтмоқда. [Димитар Дилкофф/AFP]

Ўтган йил августда Москва тарафидан ташкиллаштирилган амалиёт натижасида заҳарланиб, ҳалок бўлаёзган ва Германияда даволаниб, 17 январ куни Москвага қайтиб келганида ҳибсга олинган Навалний озод қилиниши керак, дейди АҚШ расмийлари.

Қўшма Штатлар, шунингдек, 15 апрел куни Кремлнинг АҚШдаги сайловларга аралашуви, кенг миқёсли киберҳужуми ва бошқа тажовузкор фаолиятига жавобан унга қарши санкциялар жорий қилиб, 10 нафар россиялик дипломатнинг чиқариб юборилишини эълон қилган.

Шу ой бошида икки йилдан кўпроққа чўзилган танаффусдан сўнг илк бор юзма-юз учрашган «Катта еттилик» лидерлари Россияни Украина чегарасида қўшин тўплаш, «зарарли киберфаолият», дезинформация ва ҳалокатли разведка фаолияти каби «масъулиятсиз ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларни» тўхтатишга чақирганлар.

Апрел ойида Россиянинг Украина билан чегара яқинида 100 мингдан ортиқ аскарни жойлаштириши бошқа минтақалар, жумладан Марказий Осиёда хавотирга сабаб бўлган.

Пандемияга беписандлик

Расмий статистик маълумотларга қараганда, чоршанба ҳолатига кўра Россияда 4905059 одам коронавирус билан касалланган ва 114331 одам ўлган. Аммо, бу рақамлар, одатда кескин камайтирилган деб ишонилади, деб хабар беради RFE/RL.

Россиядаги пандемиянинг ҳақиқий кўлами ҳеч қачон маълум бўлмаслиги мумкин, дейди «Росстат» агентлигининг собиқ демографи Алексей Ракша. У Россиянинг COVID-19 билан боғлиқ ўлимларни ҳисоблаш методологиясига эътироз билдириши ортидан ўтган йил июл ойида ишдан бўшатилган эди.

«Бу шунчаки факт, биз қанча одам касалланганини билмаймиз», деган эди Ракша Озодлик радиосига.

«Буларнинг бари тахминий ҳисоб-китоблар. Фикримча, Россияда аҳолининг камида учдан бири вирусга чалиниб бўлган... Москвада ва Санкт-Петербургда бу кўрсаткич 40 фоизга яқин. Менинг тахминим шундай.»

Агар унинг тахминлари тўғри бўлса, пандемия бошланганидан бери 47 миллиондан ортиқ россиялик коронавирус билан касалланган бўлади.

Ҳукумат 2020 йилнинг биринчи ярмида COVID-19 билан боғлиқ вазиятни назорат қилишдан ўз сиёсий мақсадларини устун қўйди, дейди Ракша ўтган йилги референдумга ишора қилиб.

«Улар бизга ёлғон сўзламоқдалар, бизни аҳмоқ ва овсар деб ўйлашяпти», деди у.

Марказий Осиёда 9 май

Ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий парадлар Марказий Осиёдаги ёш авлод учун уларнинг мамлакатидаги муҳим сиёсий қарорларга таъсир қила оладиган қудратли давлатни эслатади.

Путин Совет Иттифоқига ўхшаш нарсани ва постсовет мамлакатлар устидан назоратни қайта тиклашга уринмоқда, дейди Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги чойхона ва меҳмонхона соҳиби Шуҳрат Муродов.

«Бундай парадлар билан у ўз қуролини кўз-кўз қилмоқда ва бизга Россия ҳар қачонгидан қудратлироқ эканини, мамлакатларимиз Россия манфаатларига зид қандайдир иш қилишдан олдидан узоқ ва яхшилаб ўйлаб кўриши кераклигини уқтирмоқчи», деди Муродов.

Москва аллақачон айрим постсовет мамлакатларни иқтисодий ва ҳарбий блокларга бирлаштирган ва уларга Ўзбекистонни ҳам жалб қилишдан манфаатдор, деди у Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини назарда тутиб.

«Аммо, тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бу иттифоқлар тузилаётганда Россия уларнинг аъзоларига берган ваъдаларини бажармайди», деди Муродов.

«Улар бизга ҳеч нарса бермайди.»

Ўтган йилда бўлгани каби, ҳали ҳам давом этаётган пандемия ва унинг кўп сонли қурбонлари Россия ҳукуматининг рамзий байрамдан сиёсий мақсадда фойдаланишига тўсқинлик қилмаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Ўлмас полк» ҳам ўтди

Жавоб бериш

Гитлерни СССР эмас, Ғарб мағлуб қилганини тан олиш вақти келган. У Ғарбнинг ҳомийси бўлган.

Жавоб бериш

Бу сафар [Москвага] ҳатто чакалакзорлардан ҳам ҳеч ким келмади. Путин ва руслар Россияни ҳеч ким ҳурмат қилмайдиган, иккинчи даражали мамлакатга айлантирдилар. Ва халқаро ҳамжамият Россияни Гитлерни мағлуб этган давлатлардан бири деб ҳисобламасликка интилмоқда.

Жавоб бериш