Карвонсарой
Атроф-муҳит

USAID Марказий Осиё-Афғонистон ўртасида сув ресурсларини бошқаришга оид ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Карвонсарой

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) 12 май куни Сирдарё ва Амударё ҳавзаларидаги умумий сув ресурсларини бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун сув ресурслари ва атроф-муҳит муҳофазасига оид янги минтақавий дастурни ишга туширди. Суратда: Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги Панж дарёси. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) 12 май куни Сирдарё ва Амударё ҳавзаларидаги умумий сув ресурсларини бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун сув ресурслари ва атроф-муҳит муҳофазасига оид янги минтақавий дастурни ишга туширди. Суратда: Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги Панж дарёси. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё ва Афғонистонда сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантиришга қаратилган янги минтақавий дастурни амалга оширишга киришди.

Бу минтақада сув ресурслари бошқарувини йўлга қўйиш Афғонистонни экстремизмга мойилликни йўқотиши мумкин бўлган тинч иқтисодий тараққиётга жалб қилишга оид саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси чоршанба (12 май) куни сув ресурслари ва атроф-муҳит муҳофазасига оид янги минтақавий дастурни эълон қилган.

Қиймати 24 миллион АҚШ долларига тенг 5 йиллик дастур «Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Афғонистонда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг умумий сув ресурсларини бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш мақсадини кўзлайди», дейилади элчихона баёнотида.

Марказий Осиё ва Афғонистонда сув ресурсларини бошқариш масаласи cув танқислиги, аҳоли сонининг ортиши ва иқлим ўзгариши шароитида тобора мураккаблашмоқда, дейди USAID-Тожикистон миссияси раҳбари вазифасини бажарувчи Кейт Э. Симмонс.

«Сўнгги ўн йилдан бери USAID Тожикистон ҳукумати билан энг қимматли табиий ресурс – сувдан оқилона фойдаланиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва барқарорлигини таъминлаш йўлида босқичма-босқич, амалий чоралар кўриш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва манфаатдор томонларнинг салоҳиятини ошириш орқали сув муаммоларини ҳал қилишда муваффақиятли иш олиб бормоқда», деди у.

«USAIDнинг ушбу дастури Марказий Осиё ва Афғонистон аҳолисига барқарорлик, иқтисодий фаровонлик ва соғлом экотизимларни ривожлантиришда кўпроқ имкониятлар тақдим этади», деб қўшимча қилди у.

Онлайн тадбирда Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Мелиорация ва ирригация агентлиги, маҳаллий сув ташкилотлари мутасаддилари, фуқаролик жамияти, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар биргаликда фойдаланиладиган сув ресурсларини бошқаришдаги минтақавий ва маҳаллий муаммоларни муҳокама қилиб, кўрилажак чоралар юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Сув билан боғлиқ можаролар

Сув танқислиги билан ажралиб турадиган қурғоқчил минтақада ушбу ресурс учун кураш миллатлараро низо ва ҳатто урушга сабаб бўлиши мумкин.

Эрондан депортация қилинган афғон қочқинлари март ойида Афғонистон тарафидан Камолхон тўғонининг очилишидан ғазабланган Эрон полициясининг калтаклаш ва бошқа таъқиблари ҳақида хабар берганлар. Тўғон Эронни Ҳелманд дарёси сувидан бепул фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилган.

Иқлим ўзгариши оқибатида қишлоқ хўжалигининг заифлашуви минтақада сиёсий оқибатларга олиб келади. Қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар ва сув учун рақобат Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон орасида жойлашган унумдор минтақа – Фарғона водийсида тез-тез чегара можаролари ва зўравонликларга сабаб бўлган.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон исломий ҳаракатининг айнан шу минтақада пайдо бўлгани ҳам Марказий Осиёда сув билан боғлиқ можароларни тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини кўрсатади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500