Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон-Тожикистон чегаравий ҳамкорлик идораси одам савдосига қарши курашда ёрдам беради

Карвонсарой

18 май куни АҚШ, БМТ ва Тожикистон расмийлари Турсунзодадаги чегаравий ҳамкорлик идорасини тожик расмийларига топшириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзоладилар. Суратнинг қаерда олингани номаълум. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

18 май куни АҚШ, БМТ ва Тожикистон расмийлари Турсунзодадаги чегаравий ҳамкорлик идорасини тожик расмийларига топшириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзоладилар. Суратнинг қаерда олингани номаълум. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – Чегаравий ҳамкорлик идораси гиёҳванд моддалар, одам савдоси ва бошқа қонунбузарликларга қарши курашишда Тожикистон ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига ёрдам беради, дейилади АҚШ элчихонасининг пайшанба (20 май) кунги баёнотида.

Душанбедаги АҚШ элчихонаси расмийлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси билан ҳамкорликда сешанба куни Тожикистон пойтахтида тасма қирқиш ва топшириш маросимини ўтказдилар.

Тадбир Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Турсунзода шаҳрида чегаравий ҳамкорлик идорасининг қуриб битказилгани муносабати билан ўтказилди. Бу Тожикистонда АҚШ ҳукуматининг молиявий ёрдами билан барпо этилган шу турдаги иккинчи идорадир.

Тожикистондаги яна бир чегаравий ҳамкорлик идораси тожик-афғон чегара ҳудудидаги Панж дарёсида фаолият олиб бормоқда.

Янги ҳамкорлик идораси чегарадаги турли қонунбузарликларга қарши курашда Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ва божхона ходимларига ўзбекистонлик ҳамкасблари билан маълумот алмашишда ёрдам беради. Сешанба куни Қудуқли шаҳрида ҳам худди шундай яна бир идора очилган.

Турсунзода ва Қудуқлидаги объектлар темирйўлда жойлашган Марказий Осиёдаги илк идоралар ҳисобланади.

Идоралараро ҳамкорлик

Янги очилган идораларда Тожикистон давлат чегара хизмати, Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги ва Божхона қўмитаси биргаликда фаолият олиб боради.

АҚШнинг Тожикистон чегара хавфсизлигини қўллаб-қувватлашдаги ёрдами қатъийлигича қолмоқда, деди маросимда нутқ сўзлаган АҚШ элчихонасининг наркотикларга қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси (INL) директори Сита Фаррел.

«Биз Тожикистоннинг ўз хавфсизлиги ва суверенитетига қаратилган таҳдидларга қарши кураши йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», деб қўшимча қилди у.

INL Тожикистон бўйлаб чегара инфратузилмасига оид лойиҳаларни молиялаштиришда давом этмоқда. Айвождаги чегара қўриқлаш отрядининг янги штаби ва Чалдовар чегара назорат пункти шулар жумласидандир.

2002 йилдан бери АҚШ ҳукумати Тожикистон хавфсизлик секторига 300 млн. доллардан ортиқ ёрдам тақдим этган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500