Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ Тожикистонга COVID-19 синов ускуналари ва ашёларини етказиб берди

Карвонсарой

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) яқинда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига COVID-19 лаборатория жиҳозлари ва материалларини тақдим этди. Бу ҳақда Тожикистондаги АҚШ элчихонасининг 21 май кунги баёнотида маълум қилинган. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) яқинда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига COVID-19 лаборатория жиҳозлари ва материалларини тақдим этди. Бу ҳақда Тожикистондаги АҚШ элчихонасининг 21 май кунги баёнотида маълум қилинган. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) яқинда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қиймати 264985 АҚШ долларига (3 млн сомоний) тенг COVID-19 лаборатория жиҳозлари ва материалларини тақдим этди. Бу ҳақда АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси жума (21 май) кунги баёнотида маълум қилган.

«Биологик хавфсизлик шкафлари, ўта паст ҳароратли (-86 °C) музлаткичлар ва бошқа лаборатория жиҳозлари, жумладан вирусларни ташиш ва сақлаш воситалари, биологик хавфли моддаларни йўқ қилиш стендлари ва стерил филтрлар учликлари шулар жумласидандир», дейилади элчихона хабарида.

Пандемия бошланганидан буён CDC томонидан Тожикистонга беғараз тақдим этилган ускуналар ва лаборатория материалларининг қиймати 584305 АҚШ долларини (6,6 млн сомоний) ташкил этган. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Исфара, Истаравшан, Қубодиён ва Панжакент туманларидаги лабораториялари ихтиёрига тоширилади.

«Вазирлик билан ҳамкорлик пандемиядан анча олдин бошланган ва у тугаганидан кейин ҳам давом этади. Американинг Тожикистон ва бутун Марказий Осиёдаги аҳоли саломатлигини яхшилаш йўлидаги кўмаги қатъий мажбуриятдир», деди CDCнинг Марказий Осиё бўйича раҳбари, доктор Даниел Сингер.

АҚШнинг кўмагининг турли кўринишлари

CDC эпидемия бошланганидан бери Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

У «фавқулодда чоралар, лаборатория операциялари, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш, кириш пунктларидаги скрининг, хатарлар ҳақида огоҳлантириш ва жамоатчиликни жалб қилиш, шунингдек касалликлар устидан эпидемиологик назорат бўйича тренинглар ташкил қилади ва техник кўмак кўрсатади», дейилади хабарда.

CDC соғлиқни сақлаш соҳасида Марказий Осиё ҳукуматлари билан узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Унинг Марказий Осиёдаги илк ваколатхонаси 1995 йилда Олмаотада очилган.

Бугунги кунда CDCнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ваколатхоналари бор.

CDC «Касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва чора кўришда ҳар бир мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий лабораториялар ва касалликлар назоратини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини кучайтириш устида иш олиб боради», дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500