Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қозоғистон 30 йилдан бери Совет зулми оқибатлари билан курашишда давом этмоқда

Карвонсарой

«Қатағон қурбонларининг мангу хотираси учун» ёзуви билан Қозоғистондаги Совет даври қурбонларига қўйилган ёдгорлик. [Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги]

«Қатағон қурбонларининг мангу хотираси учун» ёзуви билан Қозоғистондаги Совет даври қурбонларига қўйилган ёдгорлик. [Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги]

НУР-СУЛТОН – Совет Иттифоқи парчаланганига қарийб 30 йил тўлган бўлса-да, Қозоғистон Москва зўравонликларининг кексайиб бораётган жабрдийдаларига бадал тўлашда давом этмоқда.

2003 йилдан бери Қозоғистон 1930-йиллардаги очарчилик ва бошқа Совет зулмларидан омон қолганларга 14,9 миллиард тенге (қарийб 35 миллион АҚШ доллари) тўлаган, деб хабар беради Fergana News душанба (31 май) куни Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг баёнотига таяниб.

31 май мамлакатда Сиёсий қатағонлар ва очарчилик қурбонлари хотираси куни деб эълон қилинган.

Бир марталик ва мунтазам тўловлар

Умумий бадал тўловлари бир марталик ва доимий нафақани ўз ичига олади.

Совет Иттифоқи даврида минглаб қозоқлар сохта айбловлар билан қамоққа олинган. 2003 йилдан бери Қозоғистон ҳукумати Совет даври адолатсизликларидан азият чекканларга 35 миллион АҚШ доллари маблағ ажратган. [Pexels.com]

Совет Иттифоқи даврида минглаб қозоқлар сохта айбловлар билан қамоққа олинган. 2003 йилдан бери Қозоғистон ҳукумати Совет даври адолатсизликларидан азият чекканларга 35 миллион АҚШ доллари маблағ ажратган. [Pexels.com]

Совет режими томонидан асоссиз қамоққа олинган, кейинчалик ҳукумат тарафидан оқланган қозоғистонликлар маҳбусликда ўтказган муддатларига қараб маълум нафақа олишади.

Вазирликка кўра, 2003 йилдан 2020 йилга қадар сохта айбловлар билан қамалганларга тўланган бир марталик нафақанинг умумий миқдори 2,9 миллиард тенгени (6,7 миллион АҚШ доллари) ташкил этган.

Айрим фуқароларга мунтазам ойлик нафақа берилади.

Сиёсий репрессия жабрдийдалари, ногиронлар ёки нафақа ёшига етганлар ижтимоий нафақалардан ташқари ҳар ой 3122 тенге (7 АҚШ доллари) оладилар.

Мазкур ойлик тўловларнинг умумий миқдори 2005 йилдан 2020 йилга қадар 12 миллиард тенгени (28 миллион АҚШ долларини) ташкил этган.

1 май ҳолатига кўра, ойлик нафақа 32229 нафар қозоғистонликка тўлаб келинмоқда.

Совет иттифоқининг давомли жиноятлари

Иосиф Сталин ҳукмронлиги даврида Қозоғистон катта талафот кўрган.

Маълумотларга кўра, 1930-йиллардаги очарчилик ва сиёсий тозалаш ишлари 1,5 миллион қозоғистонликнинг ҳаётига зомин бўлган.

1921-1954 йиллар давомида Совет Иттифоқининг махфий хизматлари 25 мингга яқин қозоғистонликни «халқ душмани» сифатида отиб ташлаган.

Қозоғистондаги «Гулаг» меҳнат лагерларида 5 миллиондан ортиқ совет фуқаролари ҳибсда ушланган.

1930-1940-йилларда Совет режими ҳар хил сабаблар билан ишончсиз деб топган турли миллатларга мансуб қарийб 1,2 миллион одамни Қозоғистонга депортация қилган.

Президент матбуот хизматига кўра, «ўтган асрнинг биринчи ярмидаги сиёсий репрессия миллионлаб собиқ Совет фуқароларининг ҳаётини барбод қилган», деб айтган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Хотира куни халққа қилган мурожаатида.

«Тарихнинг фожиали саҳифалари миллатимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлган. Тарихдан сабоқ олар эканмиз, бундай фожиалар яна қайтарилмаслигини таъминлашга имкон қадар ҳаракат қиламиз.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистонда бундай тўловлар ҳақида эшитмадик негадир

Жавоб бериш

СССР осонлик билан қулагани бекорга эмас

Жавоб бериш

СССР ёвузлик империяси бўлган.

Жавоб бериш