Карвонсарой
Энергия

АҚШ Марказий Осиёга энергетика ва сейсмология соҳасига оид ёрдам тақдим этди

Карвонсарой

Қуёш панелини кўздан кечираётган ишчилар, санасиз сурат. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

Қуёш панелини кўздан кечираётган ишчилар, санасиз сурат. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ТОШКЕНТ – Яқинда АҚШ Марказий Осиёга аҳолини зилзилалардан ҳимоя қилишга ва cоф энергиядан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган ёрдамни тақдим этди.

Чоршанба (2 июнь) куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмопрогностик мониторинг марказига (РCММ) ижарага олинган ускуналарни тақдим этди, дейилади элчихонанинг ўша кунги баёнотида.

Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази Калифорния штатидаги Сан-Диего университети (UCSD) билан биргаликда Қўйтош ва Қорасойда иккита вақтинчалик сейсмик станция ўрнатишни режалаштирмоқда. Мақсад – ҳудуддаги акустика ва инфратузилмани ўрганиш.

Жорий йилнинг охирида Қорасойда доимий станция қуриш режалаштирилган.

2 июн куни Тошкентда АҚШнинг ижарага олинган сейсмик ускуналарини Ўзбекистонга тақдим этиш вақтида қўл сиқишаётган АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

2 июн куни Тошкентда АҚШнинг ижарага олинган сейсмик ускуналарини Ўзбекистонга тақдим этиш вақтида қўл сиқишаётган АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

АҚШ Давлат департаменти келажакда Қорасойдаги доимий станция учун ускуналар сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини молиялаштирмоқчи.

UCSD ва Сейсмология қўшма тадқиқот институти (IRIS) 152 станциядан иборат Глобал сейсмик тармоқни (GSN) бошқаради. GSN станцияларининг учдан бирининг фаолияти (улар орасида Қорасойдаги станция ҳам бор) IRIS ва АҚШ Миллий илмий фонди (NSF) томонидан қўллаб-қувватланадиган АҚШ Геология хизмати томонидан олиб борилади.

Юз берган табиий офатларни ошкор қилмасликдек зарарли одатга эга Совет ҳукумати қурбонлар сони атиги 15 тани ташкил қилганини айтган, аммо аксарият ҳисоб-китоблар бундан анча юқори бўлган.

Бутун Марказий Осиё учун яшил энергия

Бу орада АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги билан ҳамкорликда яқинда беш йилга мўлжалланган 39 миллион долларлик «USAID – Марказий Осиёдаги энергетика» минтақавий энергия дастурини ишга туширган.

Мазкур дастур Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга энергия соҳасидаги устувор миллий мақсадларига эришиш, энергия ташувчиларнинг трансчегаравий савдосидан иқтисодий фойда кўриш ва минтақавий алоқаларни кенгайтириш орқали энергия хавфсизлигини яхшилашга» ёрдам беради, деб хабар беради элчихона.

«Биз энергетика соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун USAID ва тараққиёт бўйича ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирамиз», деди Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Жамшед Шоимзода Душанбеда лойиҳанинг очилиш маросимида.

«Муваффақиятли фаолият юритаётган рақобатдош энергия бозорлари ва энергетик хавфсизлик Марказий Осиёда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тараққиётни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга», дейди USAIDнинг Тожикистондаги миссияси раҳбари вазифасини бажарувчи Кит Э. Симмонс.

USAID «минтақа ҳукуматлари, энергетика компаниялари, инвесторлар ва тараққиёт ташкилотларига техник хизмат кўрсатиш», шунингдек «миллий ва минтақавий энергия бозоридаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, минтақадаги электр энергияси бозорини мустаҳкамлаш ва соф энергия технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш» ниятида, дейилади элчихона хабарида.

Ўзбекистон сейсмологик фаол ҳудудда жойлашган. 1966 йилги зилзила Тошкентнинг тахминан 80 фоизини вайрон қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ Россиядан 100 карра яхшироқ.

Жавоб бериш