ОЛМАОТА – Москва Евроосий иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ғарб санкцияларига қарши «бирлашган жавоб» чоралари устида ишлаётганини айтгач, шу ой бошида Қозоғистон ҳукумати бу масалада Россияни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
2014 йилда Украинанинг Қрими аннексия қилинганидан бери Ғарб Москвага нисбатан санкциялар қўллаб келган. Кейинги йилларда мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг заҳарланиши ва қамоққа олиниши, АҚШ сайловларига аралашув, оммавий киберҳужумлар ва бошқа тажовузкор ҳаракатлардан кейин Россияга нисбатан қўшимча жазо чоралари жорий қилинган.
Ўтган ой Европа авиарейсини қайтариб, унинг бортидаги диссидентни қўлга олганидан кейин, ЕОИИ аъзоси Беларусга нисбатан ҳам санкциялар эълон қилинди.
Tengri News нашрига кўра, «ЕОИИ аъзоларига нисбатан учинчи давлатлар томонидан қўлланилган тажовузкор санкцияларга нисбатан жавоб чоралари кўриб чиқилмоқда ва кўриб чиқилади», деб айтган 3 июн куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин Санкт-Петербургдаги Халқаро иқтисодий форумда.
ЕОИИ Ғарб мамлакатларига қарши «бирлашган жавоб» устида ишламоқда, деб даъво қилган у.
Бу даъво Қозоғистонга хуш келмаган – Ташқи ишлар вазирлиги 5 июн куни Қозоғистон бошқа мамлакатларнинг санкцияларига жавобан ЕОИИнинг «бирлашган чораларини» муҳокама қилмаслиги ҳақида хабар тарқатган.
«2014 йил 29 май куни имзоланган Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги келишувга кўра, иттифоқни тузишдан кўзланган мақсад – маҳсулотлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини таъминлаш, аъзо давлатлар аҳолисининг фаровонлигини ошириш ниятида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш», дейилади баёнотда.
«Евроосиё интеграцияси билан шуғулланувчи органлар ўз ваколатига кирмайдиган ишларга аралашиши нотўғри эканлигини мунтазам равишда таъкидлаб келганмиз ва иттифоқнинг сиёсийлашувига қаршимиз», дейилади унда.
«Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартномани тартибга солиш доирасидан ташқарида бўлган ташаббусларни, шу жумладан, учинчи давлатлар санкцияларига қарши жавоб чораларини қўллашни муҳокама қилиш масаласида биз Ғарб санкциялари сиёсий мақсадни кўзлашини ва бутун ЕОИИга эмас, балки алоҳида давлатларга қарши қаратилганидан келиб чиқамиз», дейилади баёнотда.
Сохта куч намойиши
Ҳозирги вақтда Марказий Осиёдаги ЕОИИ мамлакатлари икки гуруҳга бўлинган: Россияга дўст бўлиб кўринувчилар ва очиқдан-очиқ Россияни қўллаб-қувватлашдан бош тортаётганлар, дейди олмаоталик иқтисодчи Арман Бейсембаев.
«Россия уни қўллаб-қувватлайдиганлар борлигини ва ўз қудратини намойиш қилишга уринмоқда, аслида эса бунинг акси», дейди у.
«Кремл аслида аҳамиятсиз бўлган бир вақтда ўзини муҳим қилиб кўрсатишга уринмоқда», дейди у. «Россиянинг глобал ЯИМга қўшаётган ҳиссаси бор йўғи 1,5 фоиз, аммо у глобал ЯИМ 20 фоизга тенг бўлган Қўшма Штатларга қарши чиқишга ҳаракат қиляпти.»
Бейсембаевга кўра, Россия Қўшма Штатлар етакчилигидаги, халқаро сиёсат ва иқтисодиётда тенденцияларни белгилаб берувчи дунёнинг энг катта иқтисодиётларидан иборат G7 мамлакатлари билан бир даврада бўлишни талаб қилмоқда.
Бунга эришиш учун Россия ўзини қудратли давлат қилиб кўрсатишга ҳаракат қиляпти, аслида эса Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Арманистон иқтисодиётлари Қўшма Штатларга қарам эканлигини ҳамма тушунади, дейди у.
«Агар ЕОИИ ажратиб қўйилса ва у ерга импорт-экспорт қилиш тақиқланса, қашшоқлашув сабабли ЕОИИда яшаш даражаси ўн баравар ёмонлашади», дейди у. «Россияни ўзини қанчалар кучли қилиб кўрсатмасин, Ғарб технологияси ва инновацияларидан воз кеча олмайди.»
Москванинг ЕОИИ АҚШ ва Европага қарши ягона позицияда эканига оид қатъий баёнотларидан Қозоғистоннинг қочиши ҳақида сўзлар экан, Бейсембаев Путин Қозоғистонни илгари Россияга тегишли бўлган ҳудуд деб ҳисоблашини, шунинг учун бу масалада Қозоғистоннинг позицияси билан қизиқмаслигини айтди.
«Аммо биз қатъий туриб, Россиянинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабатларидаги позициясини қўллаб-қувватламаслигимизни айтишимиз керак».
«Иккинчи Совет иттифоқи»дан воз кечиш
Панкиннинг кескин даъвоси реакцияни баҳолашга қаратилган сиёсий ўйиннинг бир қисмидир, дейди Марказий Осиёлик кузатувчилар.
Бундай гап-сўзларга нисбатан сукут – розилик аломатидир, дейди Нур-Султонлик молиявий таҳлилчи Андрей Чеботарев.
«Менимча бу одам [Панкин] катта форумдан ҳайратда қолган, бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери биринчи оммавий онлайн тадбир бўлгани учун у аудитория эътиборини жалб қилмоқчи бўлган», деди у.
Албатта, ЕОИИ ёки Қозоғистон томонидан Қўшма Штатларга қарши ҳеч қандай жавоб чоралари амалга оширилмайди, деди Чеботарев.
«Фикримча, ҳозиргидек вазиятда ЕОИИ аъзолари орасида, эҳтимол Беларусдан бошқа ҳеч бир мамлакат Россия билан биргаликда бундай санкцияларни жорий қилишга рози бўлолмайди, чунки уларнинг Европа Иттифоқи ва АҚШ билан ўзаро савдо ҳажми катта», деди у.
«Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ЕОИИнинг сиёсий эмас, иқтисодий иттифоқ эканлигини бир неча бор таъкидлаган», деди Чеботарев.
Панкин бергани каби баёнотлар «Евроосиё ҳамжамиятига сиёсий тус берилишига қарши бўлган, «бизга иккинчи Совет Иттифоқи керак эмас» деб айтган Токаев маъмуриятига тўғри келмайди, деб қўшимча қилди у.
Агар Қозоғистон Ғарбга қарши санкциялар урушига аралашадиган бўлса, унинг АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия билан муносабатлари ёмонлашган бўлар эди, дейди Нур-Султонлик сиёсий шарҳловчи Газиз Абишев.
Москва ва Минск халқаро майдонда ўзини тутиш қоидаларига мутлақо риоя қила олмайди, Қозоғистон эса бу қоидаларга қатъиян амал қилади, деб ёзади у ўзининг Телеграм каналида.
«Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги аниқ баёнот билан чиқди: Қозоғистон Евроосиё интеграциясининг сиёсийлаштирилишига қарши, Ғарб санкциялари бутун ЕОИИга эмас, балки алоҳида мамлакатларга қаратилган... Нур-Султон биргаликда чора кўриш ҳақида музокара олиб бормаяпти», деб ёзган Абишев.
Бешинчи колонна акиллаяпти. Рашизм фашизмдан баттар!
Жавоб беришФикрлар 16
Қозоғистон Россия эмас. Ким билан дўст бўлишни ўзи ҳал қилади. Қрим аннексиясидан кейин қозоқ халқи Россияга қарши бўлиб қолган. Шу сабабли биз Россия ва Қозоғистон ўртасида уруш бўлмаслиги учун Қрим платформасига қўшилишимиз керак. Бу иттифоққа татарлар, бошқирдлар, якутлар, чеченлар, ингушлар ва Россиянинг 135 нафар этник озчиликлари қўшилишини таклиф қиламан.
Жавоб беришЎтакетган тентак ва ашаддий миллатчининг жавоби. לנשק אותי בתחת
Жавоб беришФикрлар 16
Совет Иттифоқи республикадаги барча халққа бепул таълим, тиббий хизмат, бепул уй, курортла, дам олиш масканлари, пионер лагерларини берди. Ҳозирги капитализм билан биз фақат камбағалликни кўряпмиз — на яхши нафақалар, на ишлар бор, Совет даври иш стажини ҳисобга олишмайди. Ота-оналаримиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз капитализм учун эмас, социализм учун урушга бориб қон тўкишган. Тартиб ва адолатни қайтаринг
Жавоб беришБир тўда ...........................................!!!!!!!!..............................................!!!!!!!! ичида биттагина бўлса ҳам нормал, соғлом фикрловчи одам бор экан. Бошқа гап йўқ. Ўзлари қ......... ҳам қилишмайди, қўлларидан келмайди, хоҳламайди. Яна Россия айбдорми ёки бу ҳам СССР қолган меросми
Жавоб беришБешинчи колонна акиллаяпти. Рашизм фашизмдан баттар!
Жавоб беришФикрлар 16
Президентимиз мамлакатимиз иқтисодий барқарорлик тарафдори эканлигини аниқ айтиб ўтди.
Жавоб беришҲаммага, ҳатто феодал раҳбарларга ҳам иқтисодий «барқарорлик» керак.
Жавоб беришФикрлар 16
Қозоғистон тезроқ ЕОИИдан чиқиши керак - вазият борган сари ёмонлашмоқда
Жавоб беришЎзингиз ишлашни бошланг. Камроқ ўғирлаш керак.
Жавоб беришФикрлар 16
Ўзинг пиширган ош, айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ичаверасан. Шунақа мақол бор
Жавоб беришФикрлар 16
Қозоқлар биз учун бегона бўлган урушларда Россия тарафида туриб жанг қилишган ва ҳақоратдан бошқа ҳеч нарса эшитишмаган. Шундай экан, муаммони энди ўзлари бизсиз ҳал қилишсин. Бизнинг улар билан ишимиз йўқ.
Жавоб беришТўғри эътироф
Жавоб беришФикрлар 16
Россия ўзини қудратли давлат деб билади; Ўйлайманки, барча масалаларни улуғворлик билан ҳал қилади.
Жавоб беришБаракалла – тўғри гапирдинг.
Жавоб беришФикрлар 16
Бу Тайга иттифоқи кимга керак?
Жавоб беришФикрлар 16