Карвонсарой
Саломатлик

Қўшма Штатлар жаҳонга 500 млн доза COVID-19 вакцинасини хайрия қилади

Карвонсарой ва AFP

АҚШ президенти Жо Байден 10 июнь куни Британияда COVID-19 пандемияси ҳақида нутқ сўзламоқда. Қўшма Штатлар дунёнинг ночор мамлакатлари учун ярим миллиард доза COVID-19 вакцинасини ҳадя қилиши эълон қилинди. [Брендан Смяловски/AFP]

АҚШ президенти Жо Байден 10 июнь куни Британияда COVID-19 пандемияси ҳақида нутқ сўзламоқда. Қўшма Штатлар дунёнинг ночор мамлакатлари учун ярим миллиард доза COVID-19 вакцинасини ҳадя қилиши эълон қилинди. [Брендан Смяловски/AFP]

Пайшанба (10 июнь) куни президент Жо Байден АҚШ дунёдаги ночор мамлакатлар учун ярим миллиард доза COVID-19 вакцинасини ҳадя қилиши ҳақида баёнот берди.

«Қўшма Штатлар ушбу пандемияга қарши курашда ёрдамга жуда муҳтож бўлган 100 га яқин давлатга хайрия қилиш учун ярим миллиард доза Pfizer COVID-19 вакцинасини сотиб олади», деди G7 саммитида иштирок этиш учун Буюк Британияга ташриф буюрган Байден. «Бу тарихий қадам. Бу бир давлатнинг COVID-19 вакциналари билан боғлиқ энг йирик хариди ва хайрия ёрдами ҳисобланади

Дастлабки 200 миллион дозани дунё бўйлаб жорий йил охири қадар етказиш режалаштирилган. Вакциналар август ойидан юборила бошлайди, қолган қисми эса 2022 йил июнгача тарқатилади.

Бу «пандемияга қарши глобал курашни кучайтиришга ёрдам беради», деб баёнот берган Оқ уй.

Қўшма Штатлар ҳалокатли COVID-19 пандемиясига қарши кураш доирасида дунё мамлакатларига юбориш учун 500 миллион дона Pfizer вакциналарини харид қилади. [Жастин Таллис/AFP]

Қўшма Штатлар ҳалокатли COVID-19 пандемиясига қарши кураш доирасида дунё мамлакатларига юбориш учун 500 миллион дона Pfizer вакциналарини харид қилади. [Жастин Таллис/AFP]

«Америка бу пандемия билан боғлиқ фожиалардан яхши хабардор», деди Байден. «Қўшма Штатларда дунёнинг исталган мамлакатидан кўра кўпроқ одам ҳаётдан кўз юмди. Булар 600 мингга яқин америкалик ҳамюртларимиз – оналар, дадалар, ўғиллар, қизлар, ака-укалар, опа-сингиллар, бувилар.»

«Лекин биз касалликдан соғайиш йўлини ҳам биламиз», деб қўшимча қилди у.

Бу янги, улкан хайрия ёрдами «одамлар ҳаётини сақлаб қолиш ва пандемияга барҳам беришга» қаратилган, дейилади Оқ уй баёнотида.

«Қўшма Штатлар вакцинация ёрдамида жаҳонда пандемияга барҳам бериш учун демократиямизнинг кучи, америкалик олимларнинг маҳорати ва Америка саноатининг салоҳиятини қўлламоқда».

Хайрия ёрдами COVID-19 вакциналаридан бутун дунё бўйлаб фойдаланиш (COVAX) дастури доирасида «паст ва ўрта даромадли давлатлар» ва Африка Иттифоқига тарқатилади.

Вакциналар бўйича Гави иттифоқи рўйхатида ушбу дозаларни олувчи Афғонистон, Сурия, Тожикистон, Миср, Қирғизистон, Покистон, Ўзбекистон ва Яман каби 92 давлат бор.

Ушбу баёнот июн ойи охирига қадар 80 миллион доза вакцина хайрия қилиш ва COVAX дастурини молиялаштириш учун 2 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратишга оид аввалги ваъдалар ортидан янграган.

«Президент Байден давлатлар чегаралари бу пандемияни тутиб қола олмаслигини айтар экан, унинг мамлакати вакцина захираси бўлишига ваъда берди», дейилади баёнотда.

Жума куни қарийб икки йил ичида илк бор юзма-юз учрашувга йиғилган G7 раҳбарлари ночор мамлакатларга яна ярим миллиард вакцина хайрия қилишга ваъда бермоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500