Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Хитойнинг Шинжондаги сиёсати 4 миллиондан зиёд мусулмон гўдакларнинг туғилишига тўсиқ бўлиши мумкин

Карвонсарой ва AFP

Хитойнинг Анхой провинцияси Фуян шаҳридаги касалхонанинг педиатрия бўлимида янги туғилган чақалоқни овқатлантираётган тиббий ходим. [STR/AFP]

Хитойнинг Анхой провинцияси Фуян шаҳридаги касалхонанинг педиатрия бўлимида янги туғилган чақалоқни овқатлантираётган тиббий ходим. [STR/AFP]

ПЕКИН – Хитойнинг Шинжондаги уйғурлар ва бошқа туркийзабон миллий озчиликлар сонини камайтиришга қаратилган сиёсати кейинги йигирма йил ичида тўрт миллионга яқин мусулмон чақалоқларнинг туғилишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Прогнозлар шуни кўрсатмоқдаки, Шинжон жанубининг уйғурлар яшайдиган марказида озчиликлар орасида туғилиш коэффициентининг пасайиши ханлар (Хитойнинг қолган қисмидаги кўпчилик) улушининг ҳозирги 8,4% дан 25% гача ошишига олиб келиши мумкин.

Пекин тарихан иқтисодий тенгсизлик ва вақти-вақти билан тартибсизликлар авж олган чегарадаги улкан ҳудудда бир неча йиллардан буён ўз назоратини кучайтиришга интилиб келади.

Шинжон демографиясидаги ҳийла-найранглар

Сўнгги ўн йилликлар ичида кўмир ва газга бой минтақада иш топиш учун миллионлаб хитойлик ханлар Шинжонга кўчиб ўтганлар. Аҳолининг кўчиши жойларда танглик келтириб чиқарган.

Хитойнинг Шинжон вилояти Қашғар шаҳри кўчаларининг бирида болалар билан бирга турган уйғур аёли, 2019 йил 4 июн. [Грег Бейкер/AFP]

Хитойнинг Шинжон вилояти Қашғар шаҳри кўчаларининг бирида болалар билан бирга турган уйғур аёли, 2019 йил 4 июн. [Грег Бейкер/AFP]

2019 йил 13 сентябрда олинган бу суратда Хитойнинг Шинжон вилоятида этник уйғурлар яшайдиган кичик қишлоқдаги кўчаларнинг бирида ишлаётган одамлар акс этган. [Гектор Ретамал/AFP]

2019 йил 13 сентябрда олинган бу суратда Хитойнинг Шинжон вилоятида этник уйғурлар яшайдиган кичик қишлоқдаги кўчаларнинг бирида ишлаётган одамлар акс этган. [Гектор Ретамал/AFP]

Немис тадқиқотчиси Адриан Зенцнинг сўзларига кўра, хавфсизлик соҳасидаги хитойлик экспертларнинг омма учун очиқ ҳужжатларида озчиликларнинг зичлиги нотинчликнинг «асосий сабаби» деб кўрилган ва хавфни камайтириш усули сифатида аҳолини шу йўсинда назорат қилиш таклиф этилган.

Шу билан бирга, қурғоқчил минтақада ханларнинг кўчиб ўтишини қўллаб-қувватлаш учун табиий ресурсларнинг етишмаслигига оид қўрқувларнинг расман тасдиқлангани – Хитой ҳукумати туғилишни камайтириш орқали ҳудуднинг демографик таркибини назорат қилмоқчи эканлигини кўрсатган.

31 май куни Пекин оиладаги фарзандлар сонини тартибга солишга қаратилган сиёсатга оид йирик ислоҳотни эълон қилар экан, мамлакат аҳолиси кексайиб бораётгани сабабли уларнинг рухсат этилган сонини учтага оширган.

Аммо олимларнинг таъкидлашича, Хитой режими Шинжонда барча гўдакларни бирдек керакли деб ҳисобламайди ва этник озчиликларнинг оилаларида туғиладиган болалар сонини камайтириш сиёсатини юритмоқда.

Жумладан, минтақада туғилишни назорат қилишга оид сиёсатни қатъийлаштириш режалаштирилмоқда – мажбурий стерилизация ва кўп болалиларни қамоққа олиш шулар жумласидандир.

Шинжон жанубидаги тўртта префектурага эътибор қаратиб, кўплаб хитойлик олимлар томонидан тақдим этилган моделлардан фойдаланган ҳолда, Зенц Пекиннинг «анъанавий уйғур ерларидаги» ханлар улушини аҳолининг тўртдан бирига етказиш ниятида эканлигини аниқлаган.

Зенцнинг айтишича, Хитой «Шинжон жанубидаги хан аҳолисини мутаносиб равишда кўпайтириш учун этник озчиликлар орасидаги туғилиш даражасини камайтирмоқчи».

«Бола ишлаб чиқарадиган машина эмас»

Жорий йил бошида хитойлик дипломатлар аҳоли сонининг камайганини режимнинг экстремизмга қарши чораларининг ижобий натижаси қилиб кўрсатишга уринган эдилар.

«Шинжондаги уйғур аёллари ҳурфикрликка эришдилар, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик тарғиботи туфайли улар «бола ишлаб чиқарадиган машина» мақомидан халос бўлдилар», деб ёзган эди АҚШдаги Хитой элчихонаси ўз твиттерида.

Твитда давлат сиёсатининг жарчиси бўлган China Daily газетасининг 7 январдаги мақоласига ҳавола берилган бўлиб, Унда Шинжондаги тадқиқот марказининг 2018 йилдан бери вилоятдаги аҳоли сони ўзгариши ҳақида шу вақтга қадар эълон қилинмаган ҳисоботи зикр қилинган.

«Шинжон аҳолиси диний экстремизм сабабли фарзандлар сонини чеклашга қарши бўлган. Бу каби экстремистик мафкурага қарши кураш уйғур аёлларига туғиш ёки туғмаслик ҳақида мустақил қарор қабул қилишга ёрдам берди», дейилади мақолада.

Зенц танқид қилинган мақолада ёзилишича, «Ғарб олимлари ва сиёсатчилари даъво қилаётганидек, уйғур аҳолиси сонидаги ўзгаришлар «мажбурий стерилизация» билан боғлиқ эмас».

Зенцнинг сўнгги тадқиқотига кўра, бу ҳолатнинг олди олинмас экан, 2040 йилга келиб жанубий Шинжондаги этник озчилик аҳолиси сони 13,14 миллионга етиши мумкин.

Унга кўра, бостириш чоралари бу вақт ичида уйғурлар ва бошқа этник озчиликлар орасида 4,5 миллионгача туғилишнинг олдини олиши мумкин.

«Жиддий хавотирлар»

Хитойнинг Шинжондаги сиёсатига нисбатан дунё давлатларининг эътирози кучайиб бормоқда. Халқаро ҳамжамият Пекин ушбу ҳудудда қатлиом сиёсатини олиб бормоқда, деб ҳисоблайди.

Сешанба (22 июн) куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) инсон ҳуқуқлари кенгашида қатнашган Канада бошчилигидаги 40 дан ортиқ мамлакат Хитойнинг Шинжон, Ҳонконг ва Тибетдаги ҳаракатлари юзасидан «ўзининг жиддий хавотирларини» изҳор этган.

Бу баёнотни Австралия, Британия, Франция, Германия, Италия, Япония, Испания, АҚШ ва бошқа давлатлар қўллаб-қувватлаган.

2019 йилда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича раиси Мишел Бачелетга йўлланган, Хитойнинг уйғурларга муносабати қораланган дастлабки ҳужжатга 22 элчи имзо чеккан бўлса, бугунга келиб уларнинг сони ошган.

Пекин Бачелет ва бошқа мустақил кузатувчиларга Шинжонга «зудлик билан, чекловларсиз киришга» рухсат бериши ҳамда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликларнинг «ўзбошимчалик билан ҳибсга олинишини» тўхтатиши лозим, дейилади баёнотда.

«Ишончли хабарларга кўра, Шинжонда бир миллиондан ортиқ одам ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ва уйғурлар ҳамда бошқа озчиликларга мансуб шахслар номутаносиб тарзда кенг миқёсли кузатувга олинган, асосий эркинликлар ва уйғурлар маданияти чекланган», дейилади унда.

Ҳибсга олинганлар орасида уйғурлар, этник қозоқлар ва қирғизлар ҳамда бошқа мусулмон озчиликлар вакиллари бўлган.

Баёнотда қийноқлар ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ва одамни таҳқирловчи муносабат ёки жазо чоралари, мажбурий стерилизация, жинсий ва гендерга оид зўравонликлар, ота-оналардан болаларни мажбурий маҳрум қилиш ҳақидаги хабарлар тилга олинган.

Шунингдек, қўшма декларацияда Гонконгда асосий эркинликлар билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашгани ва Тибетдаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига оид хавотирлар изҳор этилган.

Пекин уйғурларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётганини рад этади ва террорчиликни йўқ қилишга ҳамда бўш иш ўринлари яратишга қаратилган «касб-ҳунар таълими марказлари» фаолият юритаётганини даъво қилади.

«Этник озчиликлар яшайдиган Шинжон ва Тибет каби жойлар Хитойдаги инсон ҳуқуқлари тараққиётининг ёрқин намунаси сифатида ажралиб туради», деб айтган Хитой ташқи ишлар вазирлиги Ванг Йи 22 феврал куни.

Расмий маълумотларга кўра, Шинжондаги туғилиш даражаси 2017 йилдан 2019 йилгача қарийб икки бараварга камайган – бу Хитойнинг барча минтақалари ичидаги ва 1950 йилдан буён глобал миқёсдаги энг энг кескин пасайишдир, дейилади Австралия стратегик сиёсат институтининг ҳисоботида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга ҳаёт беради, агар ким унинг қонунига қарши чиқса, охир оқибат барча тирик жоннинг Яратувчисидан ўлим топади.

Жавоб бериш

80 йил аввал немис фашизми йўқ қилингани каби, Хитой фашизмига ҳам барҳам берилиши лозим.

Жавоб бериш