Карвонсарой
Хавфсизлик

Толибон ҳужумлари давом этар экан, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги вазият хавотирли тус олмоқда

Рустам Темиров

14 июл кунги сурат: Толибонлар Покистон билан чегарадаги Спинболдак ўтиш пунктининг Афғонистон тарафини эгаллаганини иддао қилгач, одамлар Покистоннинг Чаман шаҳри бўйлаб толиблар байроғини кўтариб ўтмоқдалар. [Асғар Ачакзай/AFP]

14 июл кунги сурат: Толибонлар Покистон билан чегарадаги Спинболдак ўтиш пунктининг Афғонистон тарафини эгаллаганини иддао қилгач, одамлар Покистоннинг Чаман шаҳри бўйлаб толиблар байроғини кўтариб ўтмоқдалар. [Асғар Ачакзай/AFP]

ТОШКЕНТ – Сўнгги ҳафталарда толибонлар ҳужуми ўзбек-афғон чегарасига етиб келар экан, Ўзбекистон билан чегарадош минтақа аҳолиси хавотирга туша бошлаган.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси 144 км узунликка эга бўлиб, Амударё бўйлаб ўтади.

«Ҳайратон» дўстлик кўприги Сурхондарё вилояти маркази Термиздан 18 км узоқликда жойлашган – айнан шу кўприк орқали 1989 йилда Совет армияси Афғонистонни тарк этган эди.

Июн ойда бир нечта тўқнашувлар ортидан ўнлаб афғонистонлик ҳарбийлар Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтган.

2019 йилнинг 9 феврал куни олинган бу суратда Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида жойлашган Афғонистон-Ўзбекистон дўстлик кўприги олдида қўриқчилик қилаётган Афғонистон чегара қўшинлари акс этган.

2019 йилнинг 9 феврал куни олинган бу суратда Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида жойлашган Афғонистон-Ўзбекистон дўстлик кўприги олдида қўриқчилик қилаётган Афғонистон чегара қўшинлари акс этган.

34 яшар Дилнавоз Жабборова ҳеч қачон ўз уйи яқинида уруш товушлари эшитилади, деб ўйламаганини айтади.

Оиламиз чегарада содир бўлаётган воқеаларга бепарво бўла олмайди, дейди Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи Жабборова.

«Мен отишма ва бақир-чақир овозларни эшитдим. Болаларни тинчлантириш учун ҳар сафар қандайдир баҳона топишга тўғри келди», дейди Жабборова. «Улар қўрқишяпти.»

«Улар [толиблар] биздан 10-15 дақиқалик масофада жойлашган чегарани кесиб ўтмасликларига кафолат йўқ. Қўшнинг тинч – сен тинч, деган мақолни унутмайлик», деди у.

«Мамлакатимиздаги тинчлик ва Ватанимиз чегараларини қўриқлаётган инсонлар учун дуодамиз».

Мустақилликнинг илк йилида (1991) Ўзбекистон бу мамлакат билан чегарани ёпган, дейди термизлик 47 ёшли ўқитувчи Муҳиддин Бегимқулов.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида чегаралар ёпиқ эди.

Энди Афғонистон билан дўстона муносабатлар ўрнатилганидан кейин ҳаммаси ўзгармоқда, деди Бегимқулов.

«Ҳозир ёз, кўп вақтимни ташқарида ўтказяпман. Ўқ овозлари қулоққа чалиниб турибди», деди у.

«Ишонаманки, президентимиз чегара дахлсизлигининг бузилишига йўл қўймайди».

Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этиш учун пайшанба (15 июл) куни Тошкентга келган.

Ташрифи давомида Ғани Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши кутилмоқда.

Афғонистондаги можаролар бу мамлакат билан чегарадош бўлган Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам қурбонларга сабаб бўлиши мумкин, дейди Лондонда яшовчи журналист Шоҳида Тўлаганова.

«Чегарадаги барқарорликни тиклаш, жангларни тўхтатиш учун барча воситаларни ишга солиш зарур. Толибоннинг кейинги мақсадлари ва ҳаракатлари қандайлигини билмаймиз», деди Тўлаганова.

Тинчликка таҳдид

«Толибонга қарши курашувчи жангчилар аввал ҳам Ўзбекистон чегарасини тез-тез кесиб ўтган, ҳозирда ҳам шундай», дейди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ўқитувчиси Равшан Назаров.

«Улар орасида этник ўзбеклар кўп ва албатта Ўзбекистон уларга – нафақат ўзбеклар, балки ҳар қандай миллатга мансуб қочқинлар, жумладан тожиклар, туркманлар, ҳазорлар ва ҳатто Толибонга қарши урушаётган пуштунларга ҳам бошпана бериши керак», деб ҳисоблайди у.

«Аммо бу вақтинчалик бўлиши лозим, қочқинлар Толибонга қарши кучлар томонидан назорат қилинадиган (Афғонистондаги) ҳудудларга кўчирилиши керак», деб қўшимча қилди у.

Толибларнинг МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) жанубий чегараларига қаратилган энг агрессив куч сифатида пайдо бўлиши яхшилик нишонаси эмас, дейди Назаров.

«Ўтган йиллар давомида толибларга қарши қаршилик тожик-ўзбек альянсига таяниб келганини унутмаслик керак. Толиблар ҳар қандай тожик ёки ўзбекка, хоҳ афғонистонлик бўлсин, хоҳ МДҲдан бўлсин, жуда салбий муносабатда», деди у.

«Бундан ташқари, агар улар Афғонистонда ҳокимият тепасига келадиган бўлса, мулкни тақсимлаш бўйича глобал можаро бошланиши мумкин. Замонавий Афғонистондаги «энг даромадли» бизнес бўлган гиёҳванд моддалар савдоси устидан назорат – шулар жумласидан».

Назаровга кўра, Толибоннинг ҳокимият тепасига келиши тинчлик учун доимий ва узлуксиз таҳдиддир. Марказий Осиё давлатлари толибларга қарши курашувчи кучлар билан ҳам минтақада, ҳам ундан ташқарида ҳамкорликни кучайтириши зарур.

Бироқ, айрим кузатувчилар Толибонни Марказий Осиё учун хавфли деб ҳисобламайди.

«Ўйлашимча, Толибон Марказий Осиё давлатлари учун бевосита хавф туғдирмайди», дейди Францияда яшовчи ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

«Афғонистондаги 20 йиллик уруш давомида Толибоннинг дунёқараши сезиларли даражада ўзгарган. Толиблар ҳокимиятни қўлга киритса, Афғонистондан ташқарида, жумладан шимолда тажовузкор ҳарбий операциялар ўтказишга уринади, дейишга ҳеч қандай асос йўқ», деди у.

«Толиблар ўз ерларидаги партизанлик урушларидагина кучли. Аммо чет элда, уларга нотаниш бўлган ва ерлик аҳоли уларни қўллаб-қувватламайдиган ҳудудларда муваффақиятга эришиши даргумон», деди Раббимов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 14

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мен ҳам чегара яқинида яшовчи ўзбекларни зудлик билан эвакуация қилиш керак деб ўйлайман. Ва бу дўстликни тўхтатинг. Ёшларга ва ёрдамга муҳтож болачаларга ачинаман. Ҳаммани ўлдириб ташлашяпти.

Жавоб бериш

Салом. Мен ватаним Ўзбекистон фуқароси ва ўғлони бўлганим, ватан, президент ва Ўзбекистон халқи олдида қасамёд қилганим учун, ватанимни ва унинг халқини ҳимоя қилишга доим тайёрман.

Жавоб бериш

Омадингизни берсин! Олға!

Жавоб бериш

Толибонлар ҳам одам. Одамга қарши бораётган одам. Савдойи ва қонхўр. Агар бу ишлари жавобсиз қолади, деб ўйлаётган бўлишса, хато қилишади. Юқорида уларнинг тушига ҳам кирмаган ҳукм кутиб турибди. Улар бу дунёда ҳам бамисоли дўзах ичида яшайдилар.

Жавоб бериш

Назаровнинг гапига қўшиламан.

Жавоб бериш

Чегараларни бошкаттан ёпишо керак тамом. Зарар келтирадиган дустликдан воз кечиш керак.

Жавоб бериш

Тинчлик булсин

Жавоб бериш

Эвакуация қилиш керак одамларни чегарага яқин бўлганларини

Жавоб бериш

Хеч ким кафолат бермайди толибон харакатини Узбекистонга дахли йук деб чунки халигача Мухаммад Содикдек ватан хойинлари ватанимизга тиш кайраб келмокда баликим бу харакатлар Узбектстонга каратилган уриш тактикасидир аввал чегараларимиз ёпик эди хозир дустона муносабатларни тиклаш учун чегаралар очилди балким бу толибон харакати учун айни мудоадир хар калай огох булишимиз керак биринчи президентимиз айна шу сузни такрор ва такрор айтар эдилар

Жавоб бериш

Биз юртимизни ҳимоя қилишга доим тайёрмиз

Жавоб бериш

Mажбурий

Жавоб бериш

Tinchlik bulsin

Жавоб бериш

Kikrim shuki hich kim toliblarni hujim qilmaslikka vada berolmaydi. 2 jahon urushida nemislar qilgan ishi esimizda hamon ruslar hotirjamm otirgan edi bizga hujum qimidi dib. Lekin biz hushyorlikka etibor berishimiz va chegara hududlarimiz dahilsizligiga oz kuchlarimizni joylashtirishimiz kerek deb qattiy eta olaman chunki ularga ishonib bolmas deb hisobliman. Davlatimizni asrab avaylash har birimizni burchimiz kim bolishimizdan qattiy nazar.

Жавоб бериш

Боткен воқеаларини эсланг ўшанда қандай муаммолар бўлганини

Жавоб бериш