Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон Россия бошчилигидаги ҳарбий блокка қўшилишга қатъиян қарши

Канат Алтинбаев

Жанговар тайёргарликни намойиш этаётган ўзбек аскарлари, 24 июн кунги сурат. Ўзбекистон Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қўшилишдан бош тортмоқда. [Ўзбекистон мудофаа вазирлиги]

Жанговар тайёргарликни намойиш этаётган ўзбек аскарлари, 24 июн кунги сурат. Ўзбекистон Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қўшилишдан бош тортмоқда. [Ўзбекистон мудофаа вазирлиги]

ТОШКЕНТ – Москва хавфсизликка таҳдидларни бўрттириб, ўз таъсирини кучайтиришга интилаётган бўлса-да, Ўзбекистон Россия раҳбарлигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қўшилмай келмоқда, дейди юқори мартабали амалдорлардан бири.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов 12 июл кунги брифингда мамлакатнинг бу борадаги позициясини аниқ баён қилди. 15-16 июл кунлари Тошкентда АҚШ ва минтақавий расмийлар иштирокида юқори даражадаги халқаро конференция ўтказилган.

«Ўзбекистон КХШТга қўшилиш масаласини кўриб чиқмаяпти», деди у UzDaily хабарига кўра.

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» анжумани иштирокчилари минтақавий алоқаларни кучайтиришга қаратилган янги тўрт тарафлама дипломатик платформани тузишга келишиб олдилар.

Ҳайратондаги Ўзбекистон-Афғонистон дўстлик кўприги олдида қўриқчилик қилаётган афғон чегара қўшини аскарлари, Балх вилояти, 2019 йилнинг 9 феврали. [Фаршод Усян/AFP]

Ҳайратондаги Ўзбекистон-Афғонистон дўстлик кўприги олдида қўриқчилик қилаётган афғон чегара қўшини аскарлари, Балх вилояти, 2019 йилнинг 9 феврали. [Фаршод Усян/AFP]

2019 йилнинг 21-29 октябр кунлари Тожикистондаги Ҳарб-Майдон ҳарбий ўқув полигонида КХШТнинг «Мустаҳкам биродарлик-2019» машғулотларида иштирок этаётган тожик аскарлари. Ўзбекистон КХШТга аъзолик вақтида ҳам қўшма ҳарбий машқларда иштирок этишдан бош тортган. [КХШТ]

2019 йилнинг 21-29 октябр кунлари Тожикистондаги Ҳарб-Майдон ҳарбий ўқув полигонида КХШТнинг «Мустаҳкам биродарлик-2019» машғулотларида иштирок этаётган тожик аскарлари. Ўзбекистон КХШТга аъзолик вақтида ҳам қўшма ҳарбий машқларда иштирок этишдан бош тортган. [КХШТ]

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон Ғарб томон бурилаётганининг сўнгги белгиларидан бири, дейди кузатувчилар.

Ўзбекистоннинг олти постсовет республика: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Арманистондан таркиб топган, Россия раҳбарлигидаги ҳарбий блок билан муносабатлари мураккаб бўлиб келган.

У Совет Иттифоқи қулаганидан кейин 1990-йилларда КХШТга қўшилган, лекин 1999 йилда уни тарк этган. 2006 йилда иттифоққа қайтиб кирди, аммо 2012 йилда яна чиқиб кетди.

Муносабатлар аввал-бошдан мураккаб бўлган, деб хабар беради Би-би-си рус хизмати 2012 йилда. Айнан шу йили Ўзбекистон ҳарбий иттифоқ таркибидан чиқиш истагини билдирган. Ҳатто бу жараён ҳам қийин кечган, сабаби бунинг учун олти ой аввал хабардор қилиш шарт эди.

Тошкент узоқ йиллар давомида КХШТ ҳарбий машқларида иштирок этишдан бош тортиб келди ва Афғонистондаги вазиятни тартибга солишда коллектив кучлардан фойдаланишга қарши чиқиб, икки томонлама келишувларга таянишни афзал кўрди.

КХШТга аъзоликнинг кераги йўқ

Ўзбекистоннинг КХШТдан чиқиш қарори Тошкентнинг ташқи сиёсатга оид устувор тамойиллари билан боғлиқ, деган эди ўшанда Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг ўша вақтдаги матбуот вакили Вафо Ниятбеков Би-би-си рус хизматига.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон расмийлари ички беқарорлик учун ҳеч қандай сабаб кўрмаган ва Ғарб билан яқинлашишга ҳам уриниб кўрмоқчи эди.

Тошкентнинг «Билимлар карвони» илмий-тадқиқот институти директори Фарҳод Толиповнинг айтишича, Ўзбекистон етарлича ҳарбий салоҳиятга эга ва КХШТсиз ҳам хавфсизлик таҳдидлари, жумладан, Афғонистондан келувчи таҳдидларга қарши тура олади.

«Охирги 30 йил ичида Марказий Осиёнинг КХШТга алоҳида эҳтиёжи йўқлиги ойдинлашди», дейди у. «Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳам Ўзбекистон каби бу ҳарбий блокни тарк этадиган вақти келди.»

Толиповга кўра, КХШТ ўз аъзоларини реал ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишдан кўра, кўпроқ ҳийла-найранг ва геосиёсий можаролар билан овора бўлиб қолган.

Назарий жиҳатдан КХШТ ҳуқуқий жиҳатдан тенг шериклар ташкилоти бўлса ҳам, Москва блок доирасида бир томонлама қарорлар қабул қилади, деди у.

Толипов ўтган йил ёзда Беларусда бўлиб ўтган халқ ғалаёнларини мисол қилиб келтирди – ўшанда Россия президентни Владимир Путин КХШТ орқали ўзининг беларуслик авторитар дўстига «муаммоларни ҳал этишда ёрдам» таклиф қилган эди.

«Нима учун Путин бутун КХШТ учун қарор қабул қилиши керак? Ҳарбий блокнинг бошқа аъзолари ҳам ёрдамга тайёрликларини эълон қилдиларми?», дейди Толипов.

Россиянинг минтақавий амбициялари

Россия расмийлари КХШТни мустаҳкамлашда давом этмоқдалар.

Москва халқаро сиёсий ва иқтисодий стратегиялар институти (РУССТРАТ) раҳбари, Россия думаси аъзоси Елена Панина 21 кунги мақоласида Афғонистондан чиқувчи таҳдидларга тўхталиб ўтган.

«Гарчи Толибон (Россияда тақиқланган ташкилот) ўз фаолиятини мамлакат чегараларидан ташқарига ёймаслик ваъдасини бажарса ҳам, ичкаридаги ҳокимиятнинг мустаҳкамланиши катта сондаги қочқинларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва уларнинг ҳаммаси ҳам тинч фуқаролардан иборат деҳқонлар бўлмаслиги мумкин», деб ёзади у.

Унинг айтишича, минтақада хавфсизликни таъминлаш учун КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучлари «Россия бош штабига қатъий бўйсуниши» керак, «жанговар ва тактик тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган кескин чоралар кўрилиши зарур».

Панинанинг мақоласи ОДКБга аъзо давлатлар жамоатчилигининг кескин танқидига учраган.

«Россия армиямизни ўзига қатъий бўйсундирмоқчи», дейди бишкеклик Алтинбек Капаров. «Бу бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун ҳатто толиблардан ҳам хавфлироқдир.»

Таҳлилчиларга кўра, Москва минтақада ўз геосиёсий манфаатларини кўзламоқда. Мақсад – минтақадаги давлатлар суверенитетини чеклаш, уларни Россияга қарам қилиш ва сателлит давлатларга айлантиришдир.

Киевдаги Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар марказининг Осиё-Тинч океани ҳудуди бўйича раҳбари Юрий Пойтага кўра, Россия шу йил юз берган қирғиз-тожик чегара низоси ёки доимий афғон таҳдиди каби қулай баҳоналардан минтақада ўзининг қўшимча ҳарбий базаларини ташкил этиш учун фойдаланишга интилади.

Бу Россияга катта дивидендлар бериши мумкин, деди у.

Масалан, Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги база Россияга Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси устидан назорат ўрнатишга ёрдам бериши мумкин, деди у Кремлнинг бундан-да каттароқ мақсадлари борлигини таъкидлаб.

«Россиянинг Марказий Осиёда қўшимча ҳарбий куч жойлаштириши Москванинг бу республикалар ҳукуматларига, шунингдек, қўшни Ўзбекистонга таъсирини кучайтириш учун дастак бўлиши мумкин», деди Пойта.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 34

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

У ерга уни ҳеч ким чақирмаяпти ҳам

Жавоб бериш

Яшасин ўзбекистон,биз турк тилли қардошларимиз билан қўшилишимиз керак!ТЎРОН!

Жавоб бериш

Ахмоқлар! Хўроз қичқирганда Путиннинг олдига югуриш кеч бўлади

Жавоб бериш

Узбекистонни мана биз узбек углонлари куриклаймиз Россия хам керакмас жонимиз ФИДО ВАТАН УЧУН

Жавоб бериш

Эҳ, одамлар, бунчалик содда бўлмасангиз :) Ҳаммасини вақт кўрсатади. ОДКБга ишингиз тушмасин илоҳим.

Жавоб бериш

Umuman bunday tashkilot kerak emas.

Жавоб бериш

Пулни бекорга совуриш бу

Жавоб бериш

бизга бунака луттибоз ташкилот кк эмас.

Жавоб бериш

Аслида, КХШТ йиллар давомида фақат қоғозда мавжуд бўлган; унинг фаолияти КХШТга ҳеч қандай янгилик қўшмайдиган турли бемаъни саммитлар ва мажлислардан иборат. Шу билан бир вақтда КХШТ Туркия раҳнамолигида бирлашган туркий дунёси етакчилик қилиши ҳақидаги ғояга доимий тарзда тўсувчи таъсир кўрсатади. Агар КХШТ йўқ қилинса бу қараш ғоя тезда амалга ошади. Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистон ҳам Россия билан дўст бўлмай душман лагерига ўтади. Натижада, Тошкентда жойлашган Билим Карвони илмий-тадқиқот институти раҳбари Фарҳод Толипов каби шахслар сиёсий майдонга кириб келмоқда. Унга кўра, КХШТ томонидан ёрдам таклиф қилиниши бир томонлама қарор бўлган. Аммо у, якуний қарорни коллектив орган қабул қилишини унутиб қўйди. Беларус вазиятига келсак, худди Украинада бўлгани каби Беларусияни Ғарбга қарши қўйиш ёки уни славян дунёсида ушлаб қолиш борасида катта низо бор. Бу славян дунёсини ривожлантириш ва умуман олганда Шарқий цивилизация учун муҳим. Жиддий муаммо билан вужудга келса Ўзбекистон Россияга юзланишида шубҳа йўқ. Аммо собиқ Совет тузумининг якуний парчаланиши натижасида Россия на Ўзбекистон ва на бошқа собиқ Совет республикаларига аҳамият бермайди.

Жавоб бериш

Ҳар томон ўзи ҳал қилсин. Одамларни ташқи душманлар билан қўрқитманг. Сиз славян дунёга боқинг, биз туркий дунёга боқамиз!

Жавоб бериш

Xech qachon rossiyani kiritmasligimiz kerak... O'zimiz dushmanlar bilan so'ngi tomchi qonimizgacha kurashamiz... Etar shuncha vaqt ruslar ustimizdan xukmronlik qilgani...

Жавоб бериш

Россия аввалги собик иттифок даврини ссср ни платформасида кетишни хохлаяпди бу ишни секинлик билан килишни хохлаяпди кхштга кўшилиш бизга кимматга тушади бизнинг Ўзб харбий сохада хам бошка сийосатларда хамбр давлатга карам бўлмайди деб ўйлайман бизда хаммаси тўгри йўлга кўйилган

Жавоб бериш

Тўғри айтасиз

Жавоб бериш

Ўзбекистонни армияси жуда зўр ўзини химоя қилай олади.

Жавоб бериш

[Ўзбекистон] душманларга қарши курашиш учун етарли салоҳиятга эга

Жавоб бериш

Итга бешинчи оёқ қанчалик керак бўлса, Ўзбекистонга ҳам ОДКБ шунчалик керак.

Жавоб бериш

Майли раҳмат, ҳаммага омад

Жавоб бериш

Илойим ҳаммаси яхши бўлсин, лекин очиғини айтсам менга барибир

Жавоб бериш

Eng yomoni ham shuda. Befarqlik.

Жавоб бериш

Россиянинг таъсирини камайтириш керак

Жавоб бериш

Нега

Жавоб бериш

Россия Узбекистон га яхшиликка олиб кетган давлат эмас. Бунга тарих гувох

Жавоб бериш

Тарихни яхшироқ ӯқиш керак

Жавоб бериш

КХШТ фақат Россияни ҳимоя қилувчи тузилма. Унинг асосий вазифаси – бошқа аъзоларнинг зарарига бўлса ҳам, Россиянинг манфаатларига хизмат қилиш.

Жавоб бериш

Путин Россиядан имкон қадар узоқроқ юрган маъқул.

Жавоб бериш

ОДКБ – Марказий Осиёдаги барқарорлик кафолати

Жавоб бериш

Мен Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман! Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Россия таъсиридан узоқлашиб, мустақил сиёсат олиб борадиган вақт келди.

Жавоб бериш

Қаерда Россия бўлса, ўша ерда уруш ва ночорлик ҳукм суради.

Жавоб бериш

Тўғри

Жавоб бериш

Ҳар ким экканини ўради

Жавоб бериш

Россиядан иложи борича узоқроқ туринглар. Бу ишдан ҳеч қандай яхшилик чиқмайди. Улар Толибон билан ўйин қилиб, Ўзбекистон ва унинг қўшниларига таъсир ўтказмоқчи.

Жавоб бериш

Бу фойдасиз КХШТ нега керак? АҚШ билан ҳамкорлик қилганимиз яхши.

Жавоб бериш

Россия агрессор мамлакат, токи диктатор Путин мамлакатни бошкарар экан бу давлат агрессор булиб колаеради . Узбекистон сателит давлат булиши мумкин эмас . Узбекистон марказий Осиёда лидер булиши керак .

Жавоб бериш

Albatta. Bunga toʻlaqonli haqlimiz.

Жавоб бериш