ТОШКЕНТ – Жума (30 июл) куни Қўшма Штатлар Ўзбекистонга уч миллион доза вакцина совға қилди, деб хабар беради АҚШ элчиси. Вашингтон Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда.
Жума куни эрталаб элчихона ходимлари Тошкент халқаро аэропортида уч миллион доза Moderna вакцинасини олиб келган самолётни кутиб олдилар, деб ёзади Твиттерда АҚШ элчиси Даниел Розенблюм.
«COVAX доирасида Америка халқидан Ўзбекистон халқига совға! Барчамиз эмланмагунимизча бу вирусни енга олмаймиз!»
Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилар экан, Вашингтон Марказий Осиёдаги бешта постсовет республика билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.
Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиёнинг яна бир мамлакати – Тожикистон ҳам шу ҳафта бошида COVAX халқаро дастури доирасида 1,5 миллион доза АҚШда ишлаб чиқарилган Moderna вакциналарини қабул қилган эди.
9,5 млн кишилик аҳолига эга собиқ совет мамлакати расмийлари уруш исканжасидаги қўшни давлатдан қочқинлар қабул қилиши мумкинлигини айтган бўлса-да, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг шу ҳафтада маълум қилишича, рақамлар бўйича қандайдир мажбуриятларни олишга ҳали эрта.
Тожикистон ҳукумати шу ой бошида катталар учун вакцина олишни мажбурий қилиб қўйган эди.
34 миллион кишилик аҳолига эга Ўзбекистонда эса вакцинациядан бош тортган ходимни ишдан четлатишни кўзда тутувчи қонун кўриб чиқилмоқда.
Хитой ва Россиянинг «паст сифатли» вакциналари
Бу орада Хитой ва Россия танқидчилар «вакцина дипломатияси» деб атайдиган сиёсатни қўллаб, ночор мамлакатларнинг мойиллигини қозониш учун вакциналарни ҳадя қилишга ваъда бермоқда.
Хитой президенти Си Цзинпин Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни «глобал жамоат манфаати» деб номлаган, аммо халқаро соғлиқни сақлаш мутахассислари янги штаммлар тарқаши ортидан сифатсиз вакциналар янада кўпроқ муаммо келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Шу билан бир вақтда, Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) коронавирус пандемиясининг келиб чиқиш сабабларига оид терговларига қаршилик қилиб келмоқда.
Шунингдек, Россия режими Ғарбда ишлаб чиқилган вакциналарни обрўсизлантириш кампанияси билан бирга ўзининг «Спутник V» вакцинасини реклама қилиш бўйича кенг қамровли ташвиқот кампаниясини ишга туширган.
Аммо, соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро мутахассисларнинг таъкидлашича, «биринчи» бўлиш истаги вакцинанинг сифатига таъсир қилган, бир қатор мамлакатлар Россия вакцинасининг таркиби юзасидан ўз хавотирларини билдирганлар.
шундай қийин пайтда қўллаб-қувватлагани учун америкаликларга раҳмат, МО давлатлари ҳукуматлари сукут сақлаётган бир пайтда Шарқий Туркистондаги биродарларимизни қўллаб-қувватлагани учун ҳам. Уят уларга.
Жавоб беришФикрлар 2
Бу бизни «Спутник V»дан қутқаради
Жавоб беришФикрлар 2