Карвонсарой
Фан ва технология

F-35 жанговар қирувчи самолётларининг универсаллиги АҚШ ва иттифоқчилар хавфсизлигини мустаҳкамлайди

Карвонсарой

Иккита F-35 қирувчиси ёқилғи қуйилганидан кейин қўнмоқда, 2019 йил. [CENTCOM]

Иккита F-35 қирувчиси ёқилғи қуйилганидан кейин қўнмоқда, 2019 йил. [CENTCOM]

Замонавий F-35 Lightning II қирувчи самолётларининг имкониятлари Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқдошларига дунё бўйлаб ўз манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашмоқда.

2015 йилда ишлаб чиқарилган F-35 қирувчиси Қўшма Штатлардан ташқари яна 13 та мамлакатда ишлатилади: Буюк Британия, Италия, Голландия, Австралия, Норвегия, Дания, Канада, Исроил, Япония, Жанубий Корея, Польша, Белгия ва Сингапур, дейилади самолётларни ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin мудофаа пудратчи компаниясининг санаси номаълум баёнотида.

Самолётни сотиб олишни режалаштираётган сўнгги мамлакатлардан бири Швейцария июн охирида F-35A қирувчилари билан F-5 ва F/A-18 самолётларини алмаштириш ниятида эканлигини билдирган. Қаррорнинг якуний тасдиғи сентябр ойида ўтажак референдум ва парламентга боғлиқ, деб хабар берган Military.com.

Швейцария федерал кенгаши F-35 самолётларининг мустаҳкамлиги ва вазиятга мослашувчанлиги Швейцария қуролли кучларининг ҳаводаги кузатув миссиялари учун муҳимлигини таъкидлаган, деб хабар беради Defence News июн ойида.

АҚШ базасидан парвозга тайёрланаётган F-35, 2021 йил, май. [CENTCOM]

АҚШ базасидан парвозга тайёрланаётган F-35, 2021 йил, май. [CENTCOM]

«Самарадорликка келсак, ҳаво майдонини муҳофаза қилишда ва кузатишда F-35A энг яхши натижаларга эришишининг сабаби – унинг энг янги, жуда кучли ва ҳар томонлама тармоқли тизимларни ўз ичига олганидир», деб айтган кенгаш.

Lightning II қирувчисининг уч тури бор.

АҚШ ҳаво кучлари фойдаланадиган F-35A анъанавий учиш ва қўниш имкониятларига эга.

АҚШ денгиз пиёдалари корпуси F-35B қирувчисидан фойдаланади, у «худди вертолёт каби ҳавога вертикал равишда кўтарила олади ва жуда қисқа масофада қўна олади». Lockheed Martin компаниясига кўра, бу қирувчидан мураккаб, тор майдонли базаларда ва бир қатор самолёт ташувчиларда фойдаланиш имкониятини беради».

Учинчи тури АҚШ денгиз кучларининг F-35C қирувчиси бўлиб, у дунёнинг исталган бурчагидаги АҚШ авиаташувчиларида фаолият олиб боради.

Универсаллик

Бундай имкониятлари билан F-35 учувчилари бошқа самолётларнинг имкони бўлмаган турли юзалардан, платформалардан ҳавога кўтарила олади ва қўна олади ҳамда душманга исталган тарафдан зарба бериши мумкин.

Бешинчи авлод қирувчисининг энг юқори тезлиги 1,6 Махга тенг (бу товуш тезлигидан 1,6 га юқорироқ), жанговар масофаси эса – 1410 км.

Шу билан бирга, F-35 қирувчисида «махлуқ режими» бўлиб, бунда қурол нафақат қанотда балки самолётнинг ички қисмида ҳам сақланади, бу унга янада ҳалокатли куч беради.

Оддий кўринмас режимда, самолёт ички қисмида 2,6 тонна қурол-яроғ ташиши мумкин.

Махлуқ режимида эса бу имконият тўрт мартага ошиб, 10 тоннага етади, айниқса душманларнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари йўқ қилинганидан кейин, F-35 ўзининг кўринмас режимидан фойдаланиши шарт бўлмай қолади.

Ўз қурол-яроғидан ташқари, қирувчи бошқа қурол тизимлари имкониятларидан ҳам фойдалана олади ва ўқотар салоҳиятини кучайтиради.

F-35 ҳамкорларидан бири – Aegis Combat System нишонларга зарба беришда турли қуролларни бошқариш учун компьютер ва радарлардан фойдаланадиган бирлашган денгиз қуроллари тизимидир.

F-35нинг Aegis тизимига қўшган ҳиссаси нишонларни аниқлаш радиусини кенгайтириш орқали душман ҳудудида кўринмас миссияларни амалга оширишдир. Шу билан бирга, F-35 тўғри жиҳозланса Aegis бошқарган ҳужумларни қўллаб-қувватлашда бомбардимончилик ҳам қилиши мумкин.

F-35 Aegis тизимининг бебаҳо кўмакчиси бўлиши билан бир қаторда, Tomahawk қанотли ракеталари қуввати ва масофасини оширади.

АҚШ армияси Tomahawk ракеталарига маълумотларни қатор манбалардан етказиб туради: самолётлар, дронлар, сунъий йўлдошлар, аскарлар, танклар ва кемалар. Бу самолётлар орасида F-35 ҳам бўлиб, у нишонларни кўринмас режимда аниқлайди.

Жангларда синалган

F-35 жангларда ўз самарадорлигини исботлаган.

2018 йил май ойида Исроил биринчилардан бўлиб F-35Aни жанговар шароитларда қўллаган.

Шу йил май ойида Исроилнинг саккизта F-35 қирувчиси Ғазо сектори шимолидаги Хамасга қарашли ракета учирувчи 50-70 та пунктни йўқ қилишда иштирок этди.

2018 йил сентябрда АҚШ денгиз пиёдачилари корпуси F-35B ёрдамида Яқин Шарқда биринчи жанговар миссияни олиб борди, ҳужумда Афғонистондаги Толибонларнинг очиқланмаган нишонига зарба берилган, деб хабар қилади Military Times.

Defence News хабарига кўра, АҚШ ҳаво кучлари ўзининг F-35A қирувчисидан 2019 йил апрел ойида фойдаланган, унда «Ислом давлати» (ИД) тунеллари тармоғи ва Ироқдаги қурол-яроғ базасига зарба берилган.

Апрел ойида Lockheed Martin ўз баёнотида АҚШ ҳаво кучлари АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳудудларида 18 ой давомида F-35 самолётларини жойлаштиргани ҳақида хабар берган.

Бу вақт мобайнида F-35 қирувчилари 1319 та жанговар парвозни амалга оширди. Улар «352 дона қурол ташлаган» ва 25 мм калибрдаги 3774 та ўқ отган, дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Русларни ўриш учун яхши ўроқлар экан.

Жавоб бериш