Карвонсарой
Сиёсат

Толибоннинг Афғонистонни эгаллаётгани фонида Марказий Осиё лидерлари учрашув ўтказдилар

Карвонсарой AFP

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 6 август куни Туркманистоннинг Аваза шаҳарчасида бўлиб ўтган минтақавий саммитда суратга тушмоқдалар. [Қозоғистон президенти матбуот хизмати]

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 6 август куни Туркманистоннинг Аваза шаҳарчасида бўлиб ўтган минтақавий саммитда суратга тушмоқдалар. [Қозоғистон президенти матбуот хизмати]

АВАЗА, Туркманистон – Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарлари жума (6 август) куни ўтган минтақавий саммитда қўшни Афғонистондаги можаролардан хавотирда эканликларини баён қилдилар.

Бир неча ҳафта давомида қишлоқ ҳудудларини эгаллаган толиблар Афғонистоннинг қатор йирик шаҳарлари, жумладан, унинг уч постсовет республика – Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларида ҳукумат кучларига таҳдид солиб турган бир пайтда, Каспий денгизи бўйидаги Аваза шаҳачасида музокаралар қизғин давом этган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон саммитдаги чиқишида тожик-афғон чегара ҳудудига ишора қилиб, «бу ҳудудларда бир қатор террорчи ташкилотлар ўз мавқеини фаол мустаҳкамламоқда», деб айтди.

Унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев эса томонларни ўт очишни буткул тўхтатиш ва «музокаралар орқали ўзаро муросага келишга» чақирди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев (чапда) 6 август куни Аваза курорт шаҳарчасида туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан қўл сиқишмоқда. [Қозоғистон президенти матбуот хизмати]

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев (чапда) 6 август куни Аваза курорт шаҳарчасида туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан қўл сиқишмоқда. [Қозоғистон президенти матбуот хизмати]

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов чоршанба куни Афғонистонни «барчани ташвишга солаётган муаммо» деб атаган.

Бу орада Москва Тожикистон ва Ўзбекистонда, Афғонистон чегараларига яқин ҳудудда қўшма ҳарбий машқлар ташкиллаштирган, бироқ аксар кузатувчилар фикрича, Россия Толибон таҳдиди баҳонасида бу мамлакатларда ўз ҳарбий ҳозирлигини янада мустаҳкамлаш ниятида.

Толибоннинг фаоллашуви билан боғлиқ хавотирлар

АҚШ ва бошқа Ғарб кучлари шу ой охиригача якунланиши режаланган қўшинларни олиб чиқиш жараёнини бошлагач, май ойида Афғонистонда анчадан бери давом этаётган можаро доирасида тўқнашувлар яна кучая бошлаган.

Июн ойида Толибон Афғонистоннинг Тожикистон билан асосий ўтиш пункти – Шерхон Бандарни эгаллади, ҳукумат қўшинлари эса сўнгги ҳафталарда гуруҳ билан кечган шиддатли тўқнашувлар ортидан Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига чекинишга ҳам мажбур бўлди.

Толибон Марказий Осиё мамлакатларига ҳужум қилмаслигини таъкидлаб, бўлажак ҳукумат вакиллари сифатида Ўзбекистон ва Туркманистон билан расмий муносабатлар ўрнатган.

Аммо таҳлилчилар фикрича, Афғонистондаги хавфсизлик вакуумининг катталашуви ва минтақанинг Кобул билан ўсиб бораётган иқтисодий ҳамкорлигининг йўқолиши Марказий Осиё учун хавфли бўлиши мумкин.

Толибоннинг Марказий Осиё давлатларига берган ваъдалари гуруҳнинг тинч аҳолига қарши ҳужуми ва ҳукумат амалдорларини қатл қилиши билан тобора пуч кўриниш ҳосил қилган.

Жума куни Кобулдаги масжидда Афғонистон ҳукумати вакили Дава Хон Менапал Толибон тарафидан ўлдирилган. Бу қотиллик исёнчилар мудофаа вазири Бисмиллоҳ Муҳаммадийни ўз уйида ўлдиришга уринганидан уч кун ўтиб юз берган.

Душанба куни АҚШ элчихонаси яқинда Қандаҳор вилоятининг Спин Болдак шаҳрида Толибоннинг ўнлаб тинч аҳоли вакилларидан қасос олганини қоралади. «Бу қотилликлар ҳарбий жиноят деб малакаланиши мумкин; улар тергов қилиниши, бу ишга масъул Толибон жангарилари ёки қўмондонлари жавобгарликка тортилиши керак», дейилади элчихона Твиттерида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500