Карвонсарой
Иқтисодиёт

Хитойнинг қозоқ экспортчиларига нисбатан жазо чоралари Шинжондаги тазйиқлар билан боғлиқ

Канат Алтинбаев

Қозоқ-хитой чегарасининг Қозоғистон тарафидаги логистика маркази – «KTZE-Khorgos Gateway» қуруқлик портининг кўриниши, 2019 йил 15 апрел. [Абдуазиз Мадяров/AFP]

Қозоқ-хитой чегарасининг Қозоғистон тарафидаги логистика маркази – «KTZE-Khorgos Gateway» қуруқлик портининг кўриниши, 2019 йил 15 апрел. [Абдуазиз Мадяров/AFP]

ОЛМАОТА – Хитой ўзининг Қозоғистон экспортига нисбатан сиёсатини қатъийлаштирмоқда – айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, бу чора Хитой режимидан қочган этник қозоқларга қочқин мақомини берган Қозоғистонни жазолашга қаратилган.

Муаммолар ноябр ойи ўрталаридан бошланган – Хитойнинг Шинжон вилояти маъмурлари COVID-19 тарқалишига қарши кураш баҳонасида божхонадан олиб ўтиладиган маҳсулотлар назоратини кучайтирганлар.

Хитойга март ойида етказилган Қозоғистоннинг дон ортилган вагонлари карантин чекловлари сабаб ҳали ҳам мамлакатга киритилмаган. Бу ҳақда «Қозоғистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Оралхан Кулаков 6 август кунги матбуот анжуманида маълум қилган.

«Хитой чегарасидан ўтиш муаммога айланди», деди у Хитойнинг 20 июлга қадар имкон қадар кўпроқ дон импорт қилишга ваъда бергани, ундай қилмаганини эслатиб.

9 март куни Олмаотадаги Хитой консуллиги олдида эрининг Хитойда ҳибсга олинганига норозилик билдираётган Гулнур Косдаулет (чапдан иккинчи). Феврал ойидан бери бир гуруҳ намойишчилар ўз қариндошларининг хавфсиз йўл билан ватанига қайтарилишини талаб қилиб, ҳар куни консуллик биноси олдида пикет уюштирганлар. Уларнинг қариндошлари Хитойнинг Шинжон минтақасидаги мусулмонларга қарши тазйиқлари доирасида бедарак йўқолган, қўлга олинган ёки қамоққа ташланган. [Абдуазиз Мадяров/AFP]

9 март куни Олмаотадаги Хитой консуллиги олдида эрининг Хитойда ҳибсга олинганига норозилик билдираётган Гулнур Косдаулет (чапдан иккинчи). Феврал ойидан бери бир гуруҳ намойишчилар ўз қариндошларининг хавфсиз йўл билан ватанига қайтарилишини талаб қилиб, ҳар куни консуллик биноси олдида пикет уюштирганлар. Уларнинг қариндошлари Хитойнинг Шинжон минтақасидаги мусулмонларга қарши тазйиқлари доирасида бедарак йўқолган, қўлга олинган ёки қамоққа ташланган. [Абдуазиз Мадяров/AFP]

Март ойида ХХРга йўналган «Қозоғистон темир йўллари»га қарашли юк поездлари текширувларнинг кучайгани сабаб бир неча ой чегарада қолиб кетар экан, қозоқ томони қўшни мамлакатга юк ташишни тўхтатиб туришга мажбур бўлган.

Ўшанда чегарада тўхтатилган вагонлар сони 12 мингтага етган. «Бу Қозоғистон магистрал тармоғи ўтказувчанлигига салбий таъсир кўрсатмоқда», деб баёнот берган Қозоғистон темир йўллари.

Қозоғистон темир йўллари «муаммонни ҳал қилиш учун бир неча бор ҳаракат қилди, аммо Хитой имзоланган келишувлар ва халқаро битимларни писанд қилмаяпти», дейилади Қозоғистон темир йўллари хабарида.

Шу билан бир вақтда, Хитойнинг қатъийлашган божхона текширувлари Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги чегара пунктларида катта тирбандликларни келтириб чиқарган.

Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитасига кўра, ўтган жума кунидан бери Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги «Бахти» чегара-назорат пунктида 150 та транспорт воситаси туриб қолган.

«Нур Жоли» чегара пункти компютерларида 8 мингга яқин юк машинаси кириш рухсатномаси олиш учун навбатга турган, деб хабар берган қўмита.

Қозоғистонлик экспортчилар кўрган зарар

Қозоғистонга нисбатан Хитой божхона сиёсатининг қатъийлашуви тизимли ва давомли экани ойдинлашмоқда.

Ўтган йил ноябрдан бери Хитой Қозоғистондан 12 минг вагон турли маҳсулотларни қабул қилишдан бош тортган, деб хабар берган Қозоғистон темир йўллари.

Чегара назоратига оид чоралар кучайтирилди, дейди Қозоғистон дон бирлашмаси вакили ва «Северное Зерно» компаниялар гуруҳи асосчиси Евгений Карабанов.

«Мен собиқ хитойлик ҳамкорлардан бири билан суҳбатлашдим. У менга Хитой ҳукумати учрашув ўткизгани, унда Шинжон ҳокимига Қозоғистон билан чегарада назоратни кучайтириш буюрилганини айтди», дейди Петропавловскда яшайдиган Карабанов.

Чегарадаги кечикишлар қозоғистонлик экспортчилар ва вагон эгаларини ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларини вақтида бажариш имкониятидан маҳрум қилган ва катта йўқотишларга сабаб бўлган.

Ноябр ойида Карабанов Хитойга жами 670 минг АҚШ долларига (285 миллион тенге) тенг 17 вагон зиғир жўнатган, аммо Пекин томонидан жорий қилинган чекловлар юк юборилишини беш ойга тўхтатиб қўйиб, маблағларнинг музлатилишига олиб келган.

«Оқибатда катта зарар кўрилди, менинг тўлашим керак бўлган қарзларим бор», дейди Карабанов.

Карабановга кўра, Пекин айниқса Қозоғистонга нисбатан божхона назоратини қатъийлаштирган.

«Улар нимагадир бизни жазолашяпти, чунки Хитойнинг бошқа мамлакатларга нисбатан муносабати бундай эмас», дейди у.

Хитойдан ҳафсаласи пир бўлган

Пекиннинг хатти-ҳаракатлари эпидемиологик чекловлар билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан йироқ, дейди кузатувчилар.

Хитой божхона назоратининг қатъийлашуви шубҳали тарзда октябр ойида, Қозоғистон Шинжондан қочган тўрт нафар этник қозоққа бошпана берганидан кейин бошланган.

Пекин бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа туркийзабон мусулмонларни «мафкуравий тарбия» лагерлари, ҳибсхона ва қамоқхоналарни ўз ичига олувчи 400 дан ортиқ муассасаларга жойлаштирган.

Яна миллионлаб одамлар қатъий назорат ва кузатув остида яшайди.

Хитойнинг бу чоралари унинг босимидан қочаётган этник қозоқларни ҳимоя қилаётган Қозоғистоннинг ҳатти-ҳаракатларидан норози эканлигини англатади, дейди халқаро муносабатлар бўйича Нур-султонлик таҳлилчи Руслан Назаров.

«Бунга шубҳа йўқ», дейди у.

Назаров июн ойида Пекин Украина ҳукуматининг Хитойдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид баёнотни имзолашига қаршилик қилиб, коронавирус вакцинаси етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди.

Хитой билан савдода кўпчилик қозоғистонлик тадбиркорларнинг аввал-бошдан ҳафсаласи пир бўлган.

«ХХР (Хитой халқ республикаси) билан ишлаш имконсиз», деб айтган Нур-Султонлик қурилиш моллари етказиб берувчиси Даулет Аҳметов Карвонсарой нашрига.

«Маҳсулотларни экспорт қилишда у ерда турли текширувлар ва тафтиш идоралари каби кўплаб тўсиқлар борлигидан ташқари, уларнинг ҳаракатларини ҳам аввалдан тахмин қилиб бўлмайди», дейди у.

«Маҳсулотингизнинг барча талаб этилган ҳужжатлари бўлса ҳам, жуда кўп хатарларга дуч келасиз.»

Ахметов ҳам беш йил аввал Хитойга маҳсулот экспорт қилишга уриниб, сезиларли зарар кўрган ва қўшни давлат билан бошқа ҳамкорлик қилиш ниятида эмас.

Карабанов ҳам Хитой билан келишувларни тўхтатган.

«Мен Хитойга ортиқ ҳеч нима юбормаяпман. Шундан кейин ҳам улар билан ишлаш учун ғирт аҳмоқ бўлиш керак», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хитойга ўхшаган инсофсиз шериклар узоқроқ юриш керак. Дон керак бўлмаса, очидан ўлсин.

Жавоб бериш

Хитойлар билан умуман чегарани ёпиб ташлаш керак, ўтлаб келишсин! ))

Жавоб бериш

Хитой билан савдо-сотиқни жуда эҳтиёткорлик билан камайтириш керак. Ўз мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантиришимиз керак.

Жавоб бериш

Бизнинг қоғозбозларимиз Хитой билан савдо муносабатларидаги муваффақиятсизлик ва омадсизликни тан олишни исташмаяпти. Хитойликлар жуда айёр; улар Қозоғистонда ҳаётни оғирлаштирмоқчи ва ўз шартларини белгилашни хоҳлашади. Расмийларимиз эса Хитойга «қарздорлиги» учун итоат қилишяпти. Гапнинг қисқаси, ҳаммаси чатоқ!

Жавоб бериш

Хитой дунёнинг савдо-сотиғи ва ишлаб чиқаришини назорат қилишига ишонади; Хитой билан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Биз ҳам ўз шартларимизни баён қилишимиз керак.

Жавоб бериш

Ҳамма хитой ва дунган уйғурларини элчиси билан бирга Хитойга жўнатиб юбориш керак. Уларсиз ҳам кунимиз ўтади. Улар билан савдо ва барча алоқаларни тўхтатиш керак. Улар ўзларини олий халқ деб ҳисоблайдилар. Корона [вирус] ҳам уларнинг иши. Ўз тажрибалари бир кун бошларига етади ҳали.

Жавоб бериш

Фойдали эмас; Хитой инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Шунинг учун ҳамкорлик қилиш ахлоқ қоидаларига зид бўлади

Жавоб бериш

Хитой билан барча битимлар ФCА шартларига мувофиқ тузилиши керак: жўнатиш пункти (Қозоғистонда эркин юк ортилган транспорт воситалари назарда тутилмоқда), шунингдек уларга хомашё, қора ва рангли металл рудалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тўхтатилиши лозим.

Жавоб бериш

Чин сулоласи давридаёқ, Хитой мўғул зодагонлари ўзини «нотўғри» тутган деб ҳисобласа, кўчманчилар учун муҳим ҳисобланган прессланган чой етказиб беришни тўхтатган.

Жавоб бериш