Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремлнинг Толибонлар билан қўрқитиши Туркманистонга таъсир қилмаяпти

Жумагули Аннаев ва AFP

Туркман-афғон чегарасидаги Имомназар чегара пунктида разведка машғулотларида иштирок этаётган туркманистонлик аскарлар. [ЕХҲТ]

Туркман-афғон чегарасидаги Имомназар чегара пунктида разведка машғулотларида иштирок этаётган туркманистонлик аскарлар. [ЕХҲТ]

АШХОБОД – Марказий Осиёдаги хавотирлардан фойдаланишга уринаётган Россия режими Афғонистондаги урушни Марказий Осиёдаги постсовет республикалар ҳимоя истаб, Москвага юзланиши учун баҳона қилиб тасвирламоқда.

Афғонистон билан уч постсовет мамлакат – Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон чегарадош ҳисобланади. Уларнинг уччови ҳам Афғонистон билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эга ва уруш исканжасидаги мамлакат билан умумий чегараларни диққат билан кузатади.

Толибон Афғонистонда ҳарбий ютуқларни қўлга киритар экан, Тожикистон ва Ўзбекистон билан биргаликда машқлар ўтказаётган Россия анчадан бери бетараф бўлган Туркманистонни ҳам ҳимоя қилишга тайёр эканига ишора қилмоқда.

Бу мамлакатларни қўллаб-қувватлашини даъво қилса-да, Кремл камида 2015 йилдан бери Толибонни қурол ва маблағ билан таъминлаган.

Толибон ҳаракати раҳбарлари 9 июл куни Москвадаги матбуот анжуманига йўл олмоқда. [Димитар Дилкофф/AFP]

Толибон ҳаракати раҳбарлари 9 июл куни Москвадаги матбуот анжуманига йўл олмоқда. [Димитар Дилкофф/AFP]

Бу гуруҳ Россияда террорчи ташкилот сифатида тақиқланганига қарамай, 8 июл куни Кремл Москвада жангарилар билан музокаралар ўтказди ва Толибон масаласида иккиюзламачи эканини яна бир карра намойиш этди.

«Толибон делегацияси Россия томонини Марказий Осиё чегараларига дахл қилмаслигига ишонтирди, шунингдек, хорижий давлатларнинг Афғонистондаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлигини кафолатлади», дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Россияга хос ваҳима

Туркманистон Толибоннинг туркман табиий газига иштиёқманд экани ва бу мамлакатга суқланиб қараши ҳақидаги русларнинг гап-сўзларига кўникиб кетган.

Бундай иддаолар шарҳловчи Алан Пуховнинг 5 августда EurAsia Daily нашрида чоп этилган мақоласида яна ўз аксини топди, дейди ашхободлик журналист ва сиёсатшунос Довлет Муродов.

Туркманистон афғон жангарилари учун Тожикистон ёки Ўзбекистондан кўра қадрлироқ, деб ёзади Пухов «Толибон дунёдаги иккинчи йирик табиий газ кони Галкинишга кўз тикаётганини» иддао қилиб.

Пухов кабиларнинг фикр-мулоҳазаларидан кўзланган мақсад, туркманларни қўрқувга солиш ва Россиядан ҳимоя излашга мажбурлаш, дейди Муродов. Улар Туркманистонни доим ўзини ҳимоялашга қодир бўлмаган мамлакат қилиб кўрсатадилар.

«Бу гап-сўзлар замирида Туркманистон реал таҳдид қаршисида заиф ва ҳимоясиз, чунки у Россия ва КХШТ таъсир доирасидан ташқарида, деган мулоҳаза ётади», деб қўшимча қилди у Россия ҳукмронлик қиладиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳарбий иттифоқига ишора қилиб.

1995 йилдан эътиборан расман бетарафлик мақомида бўлган Туркманистон чорак асрдан бери ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмайди ва ўз ҳудудига ҳеч қандай хорижий қўшинларни киритмайди, Россия эса бу анъанага чек қўймоқчи.

Россия нимани истайди

Кремл Туркманистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон юрган йўлдан юришини истайди, холос. Август ойида бу икки мамлакат Россия билан қўшма машғулотлар ўтказди.

Россия иштирокидаги қўшма машғулотлар сешанба (10август) куни Тожикистондаги Ҳарб-Майдон ўқув полигонида якунланди, деб хабар беради AFP.

Машғулот майдонида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшинлари жанубдан экстремистлар ҳужумига қарши туришни машқ қилар экан, вертолётлар ва қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди, танклар эса жанговар тартибда ҳаракат қилди.

Бир ҳафталик машғулотлар ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида якунланган кичик ҳажмдаги Россия-Ўзбекистон машғулотлари ортидан ўтказилди.

Туркманистон эса Россиянинг бундай машғулотлар ўтказиш ва ҳимояга оид таклифларни рад этган.

Бунинг ўрнига, у бутун туркман-афғон чегараси бўйлаб хавфсизликни кучайтирган, деди исмини ошкор қилмасликни сўраган туркманистонлик дипломат Сердар Д.

«Фақат Туркманистон Москванинг ҳарбий ва сиёсий амбицияларига аралашмай, четда қолмоқда, лекин бу Кремлда кимларгадир ёқмаётган кўринади», дейди у.

9 июл куни Turkmen.news мустақил нашри Афғонистон чегараси яқинидаги Сарҳадобод (собиқ Кушка) шаҳрига оғир ҳарбий техника ортилган поезд келгани ҳақида хабар берган.

Поездда танклар, зирҳли транспорт воситалари ва артиллерия бор эди, деб хабар беради Turkmen.news нашри.

Бу ускуналар Туркманистоннинг ҳудудий яхлитлигини бузишга уринганларга қарши қўлланилади, деди Муродов.

«Оғир ҳарбий техника ҳудудимизда ислом халифалиги ўрнатишни режалаганларни ўзига келтириб қўйиши керак», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

РОССИЯНИНГ МАҚТАНЧОҚЛИГИ...

Жавоб бериш

Биз ҳозир Россия билан ҳамкорлик қилмаслигимиз керак. Путинни бутун дунё бўйлаб четлаштиришмоқда; унинг уруш ўйинлари ҳеч кимни ажаблантирмайди. У Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан тажовузкор, унинг қўлидан фақат шу келади☝️

Жавоб бериш

Россия ўз ёрдами билан фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

Жавоб бериш

Қаерда қашшоқлик, вайронагарчилик ва уруш бўлса, ўша ерда Россия бор.

Жавоб бериш